16.01.2001 йилдаги 31-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН — ЯПОНИЯ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, икки мамлакат ўртасидаги маданий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон — Япония марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония Ҳукумати томонидан лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, материаллар ва техник воситалар сотиб олиш бўйича, шунингдек Япония мутахассислари ва ўқитувчиларининг бўлиш харажатларини қоплаш учун беғараз ёрдам асосида молиявий маблағлар берилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон — Япония марказининг Ўзбекистон томонидан муассис бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Япониянинг иқтисодий ривожланиш тажрибасига асосланган махсус ўқув дастурларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Японияда танлов асосида Ўзбекистон мутахассисларининг иқтисодий ўқувини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон — Япония марказини Халқаро савдо-кўргазма комплексининг «Халқаро ҳамкорлик маркази» акциядорлик жамияти биносига жойлаштирсин ва текин тегишли жойлар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Ўзбекистон — Япония марказининг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланиши белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония Ҳукуматининг нолойиҳа туридаги грантлари тегишли шартларида берилган маблағлар ҳажмида махсус банк ҳисобида жамланадиган сўмлардаги маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав мақсадларига мувофиқ шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар учун марказнинг хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар, компаниялар, банклар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий равишдаги ҳомийлик бадаллари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 майдаги ПҚ-339-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2006 й., 5-сон, 244-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон — Япония марказини нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон — Япония маркази лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга консуллик йиғимлари ундирмасдан кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон — Япония маркази лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларни яшаш жойида вақтинчалик рўйхатга олишни, кириш визалари ва вақтинчалик рўйхатда туриш муддатларини узайтиришни давлат божи ундирмасдан амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 16 январь,

31-сон