24.08.2018 йилдаги 681-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда «Little Tots» МЧЖнинг (кейинги ўринларда хусусий шерик деб аталади) Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 13-мавзеда жойлашган Юнусобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли бинони (кейинги ўринларда объект деб аталади), унинг негизида хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан, истисно тариқасида, танлов ўтказмасдан «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ўн кун муддатда белгиланган тартибда хусусий шерик билан объект негизида замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим тузилишини таъминласин. Битимда хусусий шерикка жумладан қуйидаги инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юкланиши назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар тарбияланувчиларини ва мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими томонидан юбориладиган муайян миқдордаги тарбияланувчиларни ўқитиш, улар учун ота-оналар тўловини имтиёзли шартларда (ҳудуддаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган миқдордан ортиқ бўлмаган ҳажмда) ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун камида 6 млрд. сўм миқдорда инвестиция киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камида 45 та янги иш ўринларини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Юнусобод тумани халқ таълими бўлимини бошқа бинога жойлаштириш чорасини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 24 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
681-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 09/18/681/1793-сон)