17.08.2018 йилдаги 674-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик асосида марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришга доир қўшимча шароитлар ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3450-сон қарорига мувофиқ ҳамда соғлиқни сақлаш тармоғига ажратиладиган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, лаборатория диагностикаси соҳасига энг янги технологияларни жалб этиш йўли билан аҳолини сифатли лаборатория-диагностика хизматлари билан таъминлаш, лаборатория ахборотлари тизимини жорий этиш, лаборатория тадқиқотлари сифатини назорат қилиш тизимини модернизациялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона клиника-диагностика лабораторияси» бошқарув компанияси» МЧЖ (кейинги ўринларда «ЯКДЛ» УК МЧЖ деб аталади) тиббиёт соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тажрибасига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик концессион модели бўйича марказлаштирилган лаборатория хизмати лойиҳаси ана шундай лойиҳалардан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент шаҳрида тажриба тариқасидаги марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси ташкил этиш тўғрисида «ЯКДЛ» УК МЧЖ билан, истисно тарзида, бевосита музокаралар асосида концессион шартнома тузиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг тиббиёт ташкилотлари марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси хизматлари билан қамраб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, лойиҳа натижаларига кўра марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси хизматлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам оммалаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда узоқ муддатда (15 йилгача) эгалик қилиш ва фойдаланиш мақсадида концессионерга бериш учун объектларни бир ой муддатда, белгиланган тартибда танлаб олишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда концессионер билан биргаликда қуйидагиларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва концессион шартнома лойиҳасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лаборатория тадқиқотларини босқичма-босқич марказлаштиришда қатнашувчи тиббиёт ташкилотлари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ташкилотларини марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси хизматлари билан қамраб олиш ҳар бир босқичининг аниқ муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасига ажратиладиган бюджет маблағлари ва ҳар бир тадқиқот тури бўйича бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида лаборатория диагностикаси бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концессионер хизматининг энг юқори қийматини аниқлаш мақсадида ҳар бир тадқиқот тури бўйича лаборатория диагностикаси хизматининг энг юқори қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилаётган марказлаштирилган клиника-диагностика лабораториясига, шунингдек, лаборатория жиҳозлари спецификациясига қўйиладиган техник талаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда, концессионер томонидан шартнома бўйича ўз ҳуқуқларини учинчи шахсларга бера олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда «ЯКДЛ» УК МЧЖ билан концессион шартнома тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 17 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
674-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2018 й., 09/18/674/1779-сон)