Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги ҚЛ-375-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 11 июнда киритилган «Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги ҚЛ-375-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 июнь,
1775-III-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2018 й., 04/18/1775-III/1657-сон)