Ҳужжат кучини йўқотган 02.08.2005 29.11.2000 йилдаги 464-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.08.2005
Ҳужжат 29.11.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 августдаги ПП-143-сон «Иқтисодий тадқиқотларни ташкил қилишни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб борилаётган иқтисодий тадқиқотларнинг амалий йўналтирилишини кучайтириш, уларни иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг устувор вазифаларини амалга оширишга қаратиш, марказий иқтисодий органларнинг прогноз-таҳлил ва методология ишлари даражасини ошириш, шунингдек иқтисодий йўналишдаги илмий тадқиқотларни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти негизида Самарали иқтисодий сиёсат маркази;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Молия ва нархлар илмий-тадқиқот институти негизида Солиқ-бюджет сиёсати маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Иқтисодий тадқиқотлар ва статистика маркази негизида Пул-кредит сиёсати марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Самарали иқтисодий сиёсат марказининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий барқарорликни, барқарор иқтисодий ўсишни ва иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштиришни таъминлашга доир таклифлар тайёрлаш, кўп вариантли узоқ муддатли ва ўртача муддатли макроиқтисодий прогнозларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика, минерал-хом ашё ва ер-сув ресурсларини ривожлантириш ва улардан оқилона фойдаланиш, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини ривожлантириш истиқболларини таҳлил этиш ва улар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий, тармоқ ва ҳудудий пропорцияларни чуқур таҳлил қилиш, тармоқлараро ва моддий баланслар тизимини ишлаб чиқиш, шу асосда иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартириш стратегиясини ва инвестиция сиёсатини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
демографик жараёнларни татқиқ этиш, аҳолини иш билан оқилона таъминловчи чора-тадбирларни асослаш, аҳолининг турмуш даражасини ва оила истеъмол бюджетини ўрганиш, ички истеъмол бозорини тўлдириш йўлларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфляция даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва таҳлил этиш, инфляциянинг прогноз даражаларини белгилаш, инфляцияга қарши тартибга солиш механизмини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг ташқи савдо ва тўлов балансини таҳлил этиш ва прогнозлаштириш, ташқи иқтисодий ва валюта сиёсатини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарали иқтисодий сиёсат марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унинг ходимларининг чекланган сони 90 нафар этиб белгилансин (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ-бюджет сиёсати марказига қуйидагилар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-бюджет тизимини такомиллаштириш, фиксал функцияларни қисқартириш, республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мақбуллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий прогнозлар ва ҳисоб-китоблар асосида Давлат бюджетини ишлаб чиқиш методологиясини такомиллаштиришга, унинг баланслилик даражасини оширишга, турли даражалардаги бюджетлар ўртасида маблағларни тақсимлашнинг амалий механизмини жорий этишга доир таклифларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётни маблағ билан таъминлашда ва давлат харажатларини шакллантиришнинг норматив ёндашувларини жорий этишда бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланиш йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ сиёсатини такомиллаштириш, солиқ солишнинг мослашувчан ва самарали шаклларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қулай инвестиция муҳитини шакллантириш ва республикага хорижий сармояни жалб этишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ-бюджет сиёсати марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унинг ходимларининг чекланган сони 40 нафар этиб белгилансин (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Пул-кредит сиёсати маркази фаолиятининг қуйидаги асосий йўналишлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ва банкларнинг янада капиталлашувига доир таклифлар тайёрлаш, аҳоли маблағларини банк инфратузилмасига жалб этишни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул муомаласини мустаҳкамлаш, пул массасини тартибга солиш, иқтисодиётдаги тўловлар ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тенденцияларини таҳлил этиш ва улар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида фоиз сиёсатини асослаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монетар ва кредит сиёсатини, кредит бериш шакллари ва усулларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва секторларида инвестиция лойиҳаларини кредитлашда тижорат банкларининг кенг иштирок этиши йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул-кредит сиёсати марказининг ходимларининг чекланган сони 35 нафар бўлган (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 3-иловага мувофиқ тузилмасига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлар тўғрисидаги низомларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда кадрларни аттестациядан ўтказсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказларнинг республикада олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва бозор ўзгаришлари моҳиятини чуқур англайдиган юқори малакали, тажрибали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласинлар, бунда асосий эътиборни чет элларда ўқиган ва стажировкадан ўтган ёшларни жалб қилишга қаратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқотлар ўтказишга давлат бошқаруви органлари мутахассисларини, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар ходимларини, шунингдек чет эллик олимлар ҳамда мутахассисларни контракт асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори турувчи ташкилот билан келишган ҳолда, ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказларнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин:.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кўрсатиб ўтилган марказлар Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идораларнинг бюллетенлари, статистика маълумотлари мажбурий равишда юбориладиган рўйхатга киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорининг 5-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 17 июндаги 307-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти тузилмасини тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 7 апрелдаги 160-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 29 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
464-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 29 ноябрдаги 464-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Самарали иқтисодий сиёсат маркази
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси

Илмий ходимлар умумий сони — 90 киши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 29 ноябрдаги 464-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ-бюджет сиёсати маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий ходимлар умумий сони — 40 киши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 29 ноябрдаги 464-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Пул-кредит сиёсати маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий ходимлар умумий сони — 35 киши
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 149-модда; 2001 й., 7-сон, 36-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда)