Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Замонавий меҳмонхона хизматлари кўрсатиш учун шароитлар яратиш ва меҳмонхона комплексларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Иловага мувофиқ рўйхат бўйича меҳмонхона комплексларидаги давлат активларини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) инвесторлар томонидан уларни модернизация ва реконструкция қилиш мажбуриятини олган ҳолда оммавий савдоларда сотиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси балансда турган ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда, белгиланган тартибда, объектларни баҳолаш ва оммавий савдоларга қўйишни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
потенциал, шу жумладан, хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш ва объектларни сотиб олишга жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрсинлар;
объектларни сотиш якунларига кўра ҳар бир объектни модернизация ва реконструкция қилиш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқишда кўмаклашсинлар.
4. Давлат мулкларини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича давлат комиссияси (С.Р. Холмурадов) ушбу қарорга иловада кўрсатилган меҳмонхона комплексларидаги давлат активларини, қонунчиликда белгиланган тартибда, инвесторларга сотилишини таъминласин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
объектларни сотишда сотиб олиш тўловларини тўлашнинг максимал муддати тўловларни тенг улушлар билан ҳар чоракда тўлаган ҳолда 3 йилни ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Шаҳрисабз юлдузи» меҳмонхона комплексини сотишдан тушадиган маблағлар имзоланган битимга мувофиқ, «Шаҳрисабз юлдузи» меҳмонхона копмлексини қуриш учун Польша Ҳукумати томонидан ажратилган кредитни қоплашга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан илгари йўналтирилган суммаларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфида қолдириладиган маблағлар бундан мустасно;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу банднинг учинчи хатбошига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига тушган маблағлардан Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси билан келишган ҳолда фойдаланилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 август,
661-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 661-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат активлари оммавий савдоларда сотиладиган меҳмонхона комплекслари
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
|
Объект номи |
Жойлашган ўрни |
Давлат улуши |
Балансда сақловчи | |
|
1. |
«Шаҳрисабз юлдузи» ДУК |
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз ш., Ипак йўли кўчаси, 2 |
100 % |
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги |
|
2. |
«Оtel Oʼzbekiston» ҚК МЧЖ |
Тошкент ш., Махтумқули кўчаси, 45 |
80,13 % |
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги |
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2018 й., 09/18/661/1763-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон)