Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Замонавий меҳмонхона хизматлари кўрсатиш учун шароитлар яратиш ва меҳмонхона комплексларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Иловага мувофиқ рўйхат бўйича меҳмонхона комплексларидаги давлат активларини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) инвесторлар томонидан уларни модернизация ва реконструкция қилиш мажбуриятини олган ҳолда оммавий савдоларда сотиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси балансда турган ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда, белгиланган тартибда, объектларни баҳолаш ва оммавий савдоларга қўйишни таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
потенциал, шу жумладан, хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш ва объектларни сотиб олишга жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрсинлар;
объектларни сотиш якунларига кўра ҳар бир объектни модернизация ва реконструкция қилиш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқишда кўмаклашсинлар.
4. Давлат мулкларини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича давлат комиссияси (С.Р. Холмурадов) ушбу қарорга иловада кўрсатилган меҳмонхона комплексларидаги давлат активларини, қонунчиликда белгиланган тартибда, инвесторларга сотилишини таъминласин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
объектларни сотишда сотиб олиш тўловларини тўлашнинг максимал муддати тўловларни тенг улушлар билан ҳар чоракда тўлаган ҳолда 3 йилни ташкил қилади;
«Шаҳрисабз юлдузи» меҳмонхона комплексини сотишдан тушадиган маблағлар имзоланган битимга мувофиқ, «Шаҳрисабз юлдузи» меҳмонхона копмлексини қуриш учун Польша Ҳукумати томонидан ажратилган кредитни қоплашга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан илгари йўналтирилган суммаларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағлар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу банднинг учинчи хат бошига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплекси раҳбари билан келишган ҳолда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 август,
661-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 661-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат активлари оммавий савдоларда сотиладиган меҳмонхона комплекслари
РЎЙХАТИ
|
Т/р |
Объект номи |
Жойлашган ўрни |
Давлат улуши |
Балансда сақловчи |
|
1. |
«Шаҳрисабз юлдузи» ДУК |
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз ш., Ипак йўли кўчаси, 2 |
100 % |
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги |
|
2. |
«Оtel Oʼzbekiston» ҚК МЧЖ |
Тошкент ш., Махтумқули кўчаси, 45 |
80,13 % |
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2018 й., 09/18/661/1763-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон)