1-ИЛОВА
|
Тадбирлар номи |
Бажариш муддатлари |
Масъул бажарувчилар |
Тадбирларни амалга ошириш механизми ва улардан кутилаётган натижа | |
|
I. Маҳаллаларда футбол майдонлари фаолиятини ташкил этиш | ||||
|
1. |
Футбол майдонларини хатловдан ўтказиш, қаровсиз ҳолатдаги майдонларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга бериш масаласини кўриб чиқиш |
2018 йил октябрь |
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Футбол майдонлари ва уларнинг мавжуд ҳолати ялпи хатловдан ўтказилади. Ўтказилган хатлов натижаларига кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан қаровсиз ётган давлат мулки бўлган футбол майдонларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга берилиши таъминланади. |
|
2. |
Футбол майдонларини қуриш истагида бўлган тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ҳамда зарур ҳолларда кредитлар ажратилишини таъминлаш. |
2018 йил октябрь-ноябрь |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини ташкил этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, барча маҳаллаларда футбол майдони қуриш истагида бўлган тадбиркорлар бириктирилади. |
|
3. |
Футбол майдонларида техника хавфсизлигига риоя этиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2018 йил 10 октябрь |
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси |
Техника хавфсизлигига риоя қилиш қоидалари ишлаб чиқилади ва футбол майдонининг кириш қисмига ўрнатилади. Футбол майдонида шуғулланувчилар мазкур қоидалар билан танишиши ва уларга қатъий амал қилиши барча қонуний воситалар билан таъминланади. Шу орқали футбол майдонларида хавфсизлик таъминланишига эришилади. |
|
4. |
Спортга оид оммавий ахборот воситаларида «Маҳаллаларда футбол майдони» туркумида мақолалар чоп этиб бориш, кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда маҳаллаларда футбол майдонларини сақлаш ва улардан тўғри фойдаланиш, ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий ривожланишида футболнинг аҳамияти хусусида давра суҳбатлари ўтказиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. |
доимий |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи |
Маҳаллалардаги футбол майдонларини ташкил этишнинг фойдали жиҳатлари аҳоли ўртасида оммалашади. Футбол майдонларини ташкил этиш, сақлаш ва ривожлантиришга эътибор кучаяди. |
|
II. Маҳаллалардаги футбол майдонларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ривожлантириш ҳамда уларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш | ||||
|
5. |
Қаровсиз ҳолдаги футбол майдонларини тиклаш ҳамда футбол майдонлари бўлмаган маҳаллаларда бўш ер майдонларини аниқлаш ва янги майдонларни қуриш бўйича ҳудудий манзилли дастурга таклифлар ишлаб чиқиш. |
2018 йил 10 октябрь |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, |
Қаровсиз ҳолдаги футбол майдонлари ҳамда футбол майдони учун бўш ерлар аниқланади. |
|
6. |
Маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, футбол мусобақаларини ташкил этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2018 йил |
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси |
Ушбу йўриқномани ишлаб чиқилиши ва маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, футбол мусобақаларини тўғри ташкил этилишига хизмат қилади. |
|
7. |
Футбол майдони бўлмаган маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида футбол майдонлари қуриш бўйича 2018 — 2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2018 йил 25 октябрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари республика кенгаши |
Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишининг 2018 — 2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурлари тасдиқланади. Маҳалла ёшлари учун футбол майдонлари барпо этилади. |
|
8. |
Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини қуриш бўйича 2018 — 2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурлар ижроси мониторингини олиб бориш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида мониторинг гуруҳини шакллантириш. |
2018 йил |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари республика кенгаши |
Футбол майдонлари сифатли ва ўз вақтида қурилиши устидан назорат қилиш ҳамда қурилган майдонлар бўйича тизимли маълумот юритилади. |
|
9. |
Футбол майдонларига қўйилган талаблар асосида футбол майдонларининг (мини-футбол, футбол) намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2018 йил |
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси |
Маҳалларда ташкил этиладиган футбол майдонлари учун ажратилган молиявий маблағлар миқдоридан келиб чиқиб, футбол майдонларининг ягона намунавий лойиҳалари танлов асосида аниқланади, улар асосида футбол майдонлари қурилишига эришилади. |
|
10. |
Футбол майдонларини сифатли қурилишини таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида жамоатчилик назорати гуруҳларини шакллантириш. |
2018 — 2022 йиллар |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари республика кенгаши |
Маҳаллаларда ташкил этилаётган футбол майдонларини сифатли қурилиши устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишига эришилади. |
|
11. |
Тасдиқланган ҳудудий манзилли дастурлар асосида намунавий лойиҳа бўйича футбол майдонларини давлат-хусусий шериклик шартларида қуриш ва таъмирлаш чора-тадбирларини кўриш ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш. |
доимий |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2018 — 2022 йилларда барча маҳаллардаги футбол майдонлари замонавий қиёфага келтирилади, улар спорт ва ўйин қурилмалари билан жиҳозланади. Республиканинг ҳар бир маҳалласида камида битта футбол майдони бўлишига эришилади. |
|
12. |
Маҳаллалар ўртасида футбол бўйича мусобақалар ўтказилишини тизимли йўлга қўйиш, ғолибларни муносиб тақдирлаш. |
доимий |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон футбол ассоциацияси |
Маҳаллалар ўртасида ташкил этиладиган футбол мусобақаларида ёшларни жисмонан соғлом этиб тарбиялашга, иқтидорли ёшларни футболга жалб этишга хизмат қилади. |
2-ИЛОВА
ИЛОВА
3-ИЛОВА
1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
лавозими бўйича |
— |
туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раҳбари |
|
лавозими бўйича |
— |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Комиссия раҳбарининг ўринбосари |
|
лавозими бўйича |
— |
туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари |
|
лавозими бўйича |
— |
жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи |
|
лавозими бўйича |
— |
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси, Комиссия котиби |