Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-325-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида»ги қарори тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 15 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-325-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида»ги 1560-III-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 июнь,
1764-III-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2018 й., 04/18/1764-III/1640-сон)