13.08.2018 йилдаги 651-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таълим тўғрисида»ги ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармони талабларини бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаси қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича маслаҳат кенгашини (кейинги ўринларда Маслаҳат кенгаши деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишга бўлган эҳтиёжини қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларига ҳужжатлар топшириши, таълим олиши ва таълим муассасаларини тугатганидан кейин иш билан таъминланиши юзасидан уларга тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларига ҳужжатлар топшириши, таълим олиши ва таълим муассасаларини тугатганидан кейин иш билан таъминланиши юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиши учун тавсия этиладиган таълим муассасаларининг ҳар йиллик рўйхатини шакллантиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги вакилликлари билан ҳамкорликда фуқароларга хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш бўйича маълумотлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига амалий ёрдам кўрсатишда иштирок этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиши учун тавсия этиладиган таълим муассасалари рўйхатини ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бир ой муддатда Маслаҳат кенгаши таркибини ҳамда Маслаҳат кенгаши тўғрисида низомни тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар хорижий диний таълим муассасаларида таълим олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантирсин ва унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диний таълим олаётган ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжат топшираётган хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ўрнатиш, шунингдек, ўзаро тизимли маълумот алмашинувини йўлга қўйишни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда ҳар йиллик режага асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диний таълим олаётган хорижий давлатлардаги элчихоналар ва консулликлар орқали мазкур давлатлардаги таълим муассасаларида диний таълим олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан доимий ҳамкорлик олиб бориш ва уларга ҳар томонлама кўмаклашиш, хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига давлатимизнинг тинчликсевар сиёсати, демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш борасида Ўзбекистоннинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек, бугунги кунда мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида эришилаётган муваффақиятларни кенг тарғиб қилишни таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиши тавсия этиладиган таълим муассасалари рўйхати тасдиқланганидан кейин мазкур рўйхат оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига етказилишини, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги вакилликлари билан ҳамкорликда жойларда тадбирлар ўтказиб, фуқароларга хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш бўйича маълумотлар берилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги вакилликлари, диний таълим муассасалари ва масжидларга ўзларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиши бўйича тавсиялар, маълумотларни жойлаштириб бориш тавсия этилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Зиё» медиа маркази ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур қарорнинг мазмун ва моҳиятини очиб берувчи телекўрсатувлар ҳамда радиоэшиттиришлар тайёрлаш ва мақолалар чоп этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.К. Акрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 13 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
651-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 09/18/651/1701-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)