02.08.2018 йилдаги ПҚ-3894-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йилларда мамлакатда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг ягона тизимини яратиш, тиббиётнинг хусусий секторини ривожлантириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва соғлом авлодни шакллантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ушбу соҳада соғлиқни сақлашни самарали ислоҳ қилишга тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегиянинг мавжуд эмаслиги оқибатида ушбу соҳадаги ислоҳотлар тўлиқ бўлмаган шаклда ва тизимсиз тарзда амалга оширилмоқда, бу эса аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини ошириш имконини бермаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, республика соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг хорижий мамлакатларда қўлланилаётган муваффақиятли тажрибаси ва аниқ инновацион моделлари лозим даражада ҳисобга олинмаётганлиги соҳага инвестицияларни жалб этиш ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини бермаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари, энг аввало, республиканинг хусусий соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида фаолият юритаётган ходимларнинг касбий малакасини ошириш ва лозим даражада сақлаш, уларнинг кўникмалари замонавий талабларга мувофиқлиги устидан таъсирчан мониторинг тизими жорий этилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш орқали давлатнинг соғлиқни сақлашга харажатларини мақбуллаштиришга, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотларини бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш тизимига интеграция қилишга етарлича эътибор қаратилмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, клиник протоколлар ва тиббий стандартларнинг мукаммал эмаслиги, шунингдек, инновацион ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш даражасининг пастлиги аҳолига тиббий ёрдамни ташкил этишга замонавий услуб ва ёндашувларни жорий этиш имконини бермаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари тўғрисида ҳаққоний маълумотлар, шунингдек, ишончли тиббиёт статистикасининг ягона базаси шакллантирилмаганлиги соғлиқни сақлаш тизими аҳволини муносиб баҳолаш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини бермаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчидан, ҳал этилмаган муаммо ва камчиликларнинг сақланиб қолаётганлиги жамиятда тиббиёт ходимларининг имиджи ва обрўсига салбий таъсир кўрсатмоқда, ушбу касб нуфузини ва мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончни пасайтирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, республика соғлиқни сақлаш соҳасини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, соҳага чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этишнинг стратегик мақсадлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумэътироф этилган халқаро методикаларга мувофиқ аниқланадиган мамлакат аҳолиси саломатлиги кўрсаткичларининг барқарор яхшиланишини ва соғлиқни сақлаш тизимидан қаноатланганлик даражасини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки босқичда минтақада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги бўйича етакчи ўринларни ҳамда кейинчалик соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигининг жаҳон рейтингларида муносиб ўринни эгаллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажмида хусусий сектор улушини салмоқли даражада кўпайтириш, ушбу хизматнинг сифатини ва ундан фойдаланиш имкониятларини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий иқтисодиётнинг бюджетни шакллантирадиган тармоғи сифатида тиббий туризмни шакллантириш, кейинчалик унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотига ҳиссасини изчил ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика тиббиёт ва фармацевтика ходимлари, шу жумладан, бошқарув кадрларига халқаро стандартларга мувофиқ узлуксиз таълим бериш ва улар малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (кейинги ўринларда Миллий палата деб юритилади) ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини, илғор халқаро стандартлар ва жаҳондаги энг яхши амалиётни ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий клиник қўлланмалар ва протоколлар, диагностика ва даволаш сифатига оид стандартлар, шунингдек, моддий-техник жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, уларнинг ўз вақтида жорий этилишини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур статистик ахборот билан таъминлаш мақсадида тиббиёт статистикасини тўплаш ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, шунингдек, статистик кўрсаткичларни манипуляция қилиш имкониятини истисно этадиган халқаро стандартлар ва методикаларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика шифокорлари ва провизорларини рўйхатга олиш тизимини жорий этиш, шунингдек, умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро стандартларга жавоб берадиган соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яратишга, шу жумладан, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун молиявий маблағлар жалб этишга, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида янги ташкилотлар ташкил қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимларининг обрўсини, ушбу касб нуфузи ва мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончни ошириш, тиббиёт ходимларига одоб-ахлоқ қоидаларини сингдириш, коррупция кўринишларига барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, уларнинг касбий фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимлари касбий малака даражаси, шунингдек, уларнинг кўникмалари замонавий талаблар ва жаҳоннинг энг яхши амалиётига мувофиқлиги устидан, шу жумладан, улар фаолиятини якка тартибда лицензиялашни жорий этиш орқали таъсирчан мониторинг тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳага замонавий стандартларни жорий этиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори малакали хорижий эксперт ва мутахассисларни мамлакатга фаол жалб қилиш, мамлакатимиз мутахассислари ва экспертларининг чет элда стажировка ўташини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз тиббиёт ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини ва жаҳоннинг энг яхши амалиётини чуқур ўрганиш асосида шифокор (тиббий) хатолари, касалликларни нотўғри диагностика қилиш ва даволаш ҳолатларини камайтиришнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат соғлиқни сақлашни бошқариш тизимига, шу жумладан, тиббиёт ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш масалаларида хорижнинг энг яхши амалиётини мослаштирилган тарзда жорий этиш, шунингдек, фуқароларни тиббий суғурталашни жорий қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий, энг аввало, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, шунингдек, соғлиқни сақлашнинг хусусий тизимини жадал ривожлантириш мақсадида давлат-хусусий шерикликнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий (халқаро) тиббиёт ва бошқа ташкилотлар билан соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу жумладан, республика соғлиқни сақлаш тизимига грантлар, кредитлар, донорлик ва бошқа маблағларни жалб этиш мақсадида учрашувлар, музокаралар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш, шунингдек, ушбу маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини мониторинг ҳамда назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
салоҳиятли инвесторлар, айниқса, хорижий инвесторларга республиканинг хусусий соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун инвестиция киритиш масалалари бўйича ахборот, маслаҳат, ҳуқуқий ва бошқа шаклларда, шу жумладан, бизнес-режалар ишлаб чиқиш ва таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш манбаларини жалб қилиш орқали ҳар томонлама кўмак кўрсатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Миллий палата:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида уларни молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган ҳолда ташкил этилади ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўз таркибий бўлинмаларига эга бўлади, уларнинг тузилмалари ва низоми Миллий палата раиси томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика тиббиёт ва фармацевтика ходимларини бирлаштирувчи, республика соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш, шу жумладан, ушбу қарорнинг 1-бандида белгиланган стратегик мақсадларга эришишни таъминлаш учун масъул ташкилот ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш соҳасида ҳамда ваколатига киритилган бошқа масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, давлат бошқаруви органлари, тиббиёт ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқариш тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хорижий (халқаро) ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимига грантлар, кредитлар, донорлик ва бошқа маблағларни жалб қилиш ҳамда уларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш бўйича ваколатли ташкилот ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ташкилотларнинг муассиси сифатида қатнашиш, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг малакасини ошириш бўйича тўлов-контракт асосида хизмат кўрсатишни ташкил этиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 31 декабрга қадар республикада касбий фаолиятни амалга ошираётган шифокорлар ва провизорларни рўйхатга олиш тизимини жорий этишни, шунингдек, улар тўғрисида умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган ягона электрон маълумотлар базасини яратишни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, 2021 йил 1 январдан шифокорлар ва провизорларнинг Миллий палатада рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миллий палата ҳузурида қуйидагилар ташкил этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлашнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича маслаҳат кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашга Миллий палата раиси раҳбарлик қилади ҳамда унинг таркиби соғлиқни сақлаш соҳасидаги ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари орасидан шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Миллий палатанинг коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш таркиби Миллий палата раиси томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, маблағлари тижорат банкидаги махсус, шу жумладан, валюта ҳисобварағида жамланадиган Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлашни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокорлар ва провизорларни рўйхатга олишни амалга оширишдан, шунингдек, улар фаолиятини лицензиялашдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва бошқа хўжалик фаолиятини амалга оширишдан тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини банкларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия қилувчилар — жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари, шу жумладан, қуйидагиларга йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий палатани сақлаш, унинг фаолиятини моддий-техник таъминлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро стандартларга мувофиқ илғор тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини ташкил этиш, шунингдек, уларни замонавий ускуналар ва ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий клиник қўлланмалар ва протоколлар, диагностика ва даволаш сифатига оид стандартлар, тиббиёт ташкилотларини моддий-техник жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларининг бинолари, иншоотлари ва бошқа инфратузилмасини қуриш, уларни замонавий ускуналар билан, шу жумладан, лизинг шартларида жиҳозлашга қайтариш шарти билан ва имтиёзли асосда маблағ ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ва фармацевтика ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ўқитиш, малака ошириш ва тажриба алмашишни республикада ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика шифокорлари ва провизорлари тўғрисида умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган ягона электрон маълумотлар базасини яратиш ва юритиш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасида хайрия фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий палата зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Миллий палата 2018 йил охирига қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказсин ҳамда Миллий палатани юқори малакали мутахассислар билан тўлдиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий палатага 2018 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш учун назарда тутилган маблағларнинг ажратилишини ҳамда кейинги йилларда маблағлар ҳажмларининг сақлаб қолинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш доирасида Миллий палатанинг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича етакчи хорижий ташкилотлар, шу жумладан, «GMC Service International Ltd» (Буюк Британия) ташкилоти вакилларининг эксперт кўмагини жалб этишга доир харажатларнинг молиялаштирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий палатага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий палата раиси меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий палата раиси Миллий палата раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосар ва икки нафар ўринбосарга эга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий палата раиси халқаро молия институтлари, чет эл ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг маблағларини жалб этишни назарда тутадиган битим ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича инвестиция битимларини ўрнатилган тартибда имзолаш ҳуқуқига эга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий палатанинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплекси томонидан мувофиқлаштирилади;
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш масалаларига оид ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Миллий палатада экспертизадан ўтказилиши шарт;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш, шунингдек, Миллий палата ва унинг бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Кенгаш томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси фаолиятини ташкил этиш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Миллий палата раисига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда Миллий палата тузилмасига белгиланган ходимлар сони доирасида ўзгартириш киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари, илмий-таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, бошқа экспертларни маслаҳатчи сифатида шартнома асосида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига — Миллий палатанинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар билан самарали ўзаро ҳамкорлиги таъминланиши, шунингдек, соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича чора-тадбирларнинг сифатли амалга оширилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига — Миллий палата ва бошқа манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Миллий палата манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Миллий палата тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутадиган ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Миллий палата 2022 йил 1 январга қадар муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона ижтимоий тўловдан ташқари, барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, компьютер техникаси, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, қурилиш материаллари, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурслари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати 2018 йил якунларига кўра Миллий палата фаолиятининг самарадорлигини ўргансин ҳамда 2019 йил 1 февралга қадар муддатда унинг фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, шифокорлар ва провизорлар фаолиятини якка тартибда лицензиялаш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Миллий палатанинг буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб этилаётган чет эл мутахассислари, шу жумладан, халқаро экспертларга белгиланган тартибда кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миллий палатанинг буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб этилаётган чет эл мутахассислари, шу жумладан, халқаро экспертларга белгиланган тартибда давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, уларнинг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча пропискага қўйилиши ва вақтинча прописка муддати узайтирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Миллий палата буюртманомаларига биноан белгиланган тартибда республикага чет эл мутахассислари, шу жумладан, халқаро экспертларни жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, ушбу чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Миллий палатани белгиланган тартибда ҳукумат ва шаҳар алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Миллий палатанинг жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Миллий палатага 6 та, шу жумладан, 4 та шахсий, 1 та юқори ўтиш қобилиятига эга бўлган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сотиб олиш ва сақлашга лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Миллий палата Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 2 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3894-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3894-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг умумий сони (ёрдамчи ходимлардан ташқари) — 74 нафар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдамчи ходимларнинг сони белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3894-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси фаолиятини ташкил этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш
шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг ривожланган хорижий давлатларга, шу жумладан Буюк Британияга қуйидаги мақсадларда ташрифини ташкил қилиш:

соғлиқни сақлашни бошқаришнинг илғор жаҳон амалиётини ўрганиш, шунингдек,соғлиқни сақлашни инновацион ривожлантириш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш;

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришни ислоҳ қилишда Миллий палата билан ҳамкорлик қилиш масалаларини ҳал этиш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасида ваколатли органлар ва ташкилотлар вакиллари, шу жумладан «GMC Service International Ltd» (Буюк Британия) ташкилоти билан учрашув ва муҳокамалар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил август

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,
вазирлик ва идоралар

2.

Етакчи хорижий ташкилотларнинг экспертлари ва вакилларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнибошқариш тизимининг амалдаги ҳолатини ўрганиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил ноябрь

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
вазирликва идоралар

3.

Илғор жаҳон амалиётлари асосида ва етакчи хорижий ташкилотларнинг экспертлари ва вакилларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқариш тизимини ислоҳ қилиш Стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда Стратегияни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиш.

Стратегия лойиҳаси

2019 йил январь

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
вазирликва идоралар

4.

Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқариш тизимини ислоҳ қилиш Стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитасини» ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

«Йўл харитаси» лойиҳаси

2019 йил февраль

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
вазирлик ва идоралар

5.

Буюк Британиянинг халқаро савдо департаменти ва бошқа хорижий давлатларнинг ваколатли вазирликлари ва идоралари билан биргаликда етакчи тиббиёт таълим муассасаларини жалб қилиш масаласини кўриб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил январь

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирликва идоралар

6.

Хорижий инвестицияларни жалб қилиш, даволашнинг инновацион услубларини жорий этиш ва республикада тиббиёт туризмини ривожлантириш учун шароитлар яратиш мақсадида Миллий палата ҳузурида:

илғор жаҳон амалиётларига мувофиқ давлат-хусусий шериклик асосида кўп тармоқли инновацион тиббиёт клиникасини;

профессор В. Козявкин (Украина) услуби бўйича нейрофизиологик реабилитация марказини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 — 2020 йиллар

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Инвестициялар бўйича
давлат қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

7.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Миллий палатада шифокорлар ва провизорларни тоифалар кесимида рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом;

Рўйхатга олинган шифокорлар ва провизорларнинг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом.

Норматив-ҳуқуқий
ҳужжат лойиҳаси

2019 йил ноябрь

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

8.

Республикада тиббий ва фармацевтик фаолиятни олиб бораётган барча шифокорлар ва овизорларни рўйхатга олиш тизимини жорий этиш, шунингдек, маълумоти, малакаси, иш стажи, тажрибаси ва бошқа зарур маълумотларни ўз ичига олган, рўйхатга олинган шифокорлар ва провизорларнинг ягона барча фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасини ишга тушириш.

Амалий чора-тадбирлар комплекси

2018 — 2020 йиллар

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

9.

Касалликларни барвақт профилактика қилиш ва нотўғри диагностикасининг олдини олиш ҳамда касалликларни даволашнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар комплекси

2019-2020 йиллар

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

вазирликва идоралар

10.

Мамлакат фармацевтика соҳасининг амалдаги ишлаб чиқариш-технологик ҳолатини ўрганиш ва мазкур соҳага хорижий инновацион технологияларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар комплекси

2019-2020 йиллар

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

11.

Инновацион соғлиқни сақлаш соҳасида етакчи хорижий малакали кадрларни жалб қилган ҳолда семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва маҳорат дарслари туркумини, шу жумладан республика ҳудудларида ташкил қилиш.

2018-2019 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури

2018 йил ноябрь

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

12.

2019 — 2021 йилларда замонавий клиник қўлланмалар ва протоколлар, диагностикава даволаш стандартлари, шунингдек тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини моддий-техник жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқишва кадрлар билан таъминлаш дастурларини тайёрлаш.

Таклифлар

2019 йил март

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

13.

Давлат тиббиёт муассасаларининг амалдаги моддий-техник базасини, шу жумладан мавжуд асбоб-ускуналарини хатловдан ўтказишни амалга ошириш ҳамда ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, грантлар, имтиёзли кредитлар, ҳомийлик ва хайрия маблағларини жалб қилган ҳолда тиббиёт жиҳозларини босқичма-босқич янгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил март

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бош прокуратура,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

14.

Республика тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари замонавий стандартларини ишлаб чиқиш.

Стандартлар лойиҳаси

2019 йил декабрь

Миллий палата,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2018 й., 07/18/3894/1615-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)