Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИШЛОҚНИ ЛИЗИНГ ШАРТЛАРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Қишлоқ хўжалигини юқори самарали замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги машинасозлигини, шу жумладан етакчи хорижий компаниялар иштирокида ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни шакллантириш, қишлоққа етказиб берилаётган тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилансинки, республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан, шу жумладан етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилган тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси (кейинги ўринларда замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси деб аталади) фермер ва ширкат хўжаликларига, машина-трактор паркларига ҳамда «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларига (кейинги ўринларда лизинг олувчилар деб аталади) қуйидаги шартларда лизингга бериш йўли билан етказиб берилади:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 131-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 161-модда)
замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи (2013 йилдан бошлаб — камида 15 фоизи, 2015 йилдан бошлаб эса — камида 20 фоизи) аванс сифатида лизинг олувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 85 фоизи (2013 йилдан бошлаб 85 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб эса — 80 фоизигача) «Ўзагролизинг» АЖ томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) томонидан қарз асосида бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/350/1206-сон)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўзагролизинг» АЖга қуйидаги функциялар юклансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 593-модда)
лизинг олувчиларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан берилган буюртмаларини умумлаштириш;
Жамғарманинг кафолат хатлари билан тасдиқланган молиявий манбалар асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари томонидан етказиб бериш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш;
жойлаштирилган буюртмаларга мувофиқ ишлаб чиқариладиган ва етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси учун ўз вақтида аванслар тўлаш ва узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш;
лизинг шартномалари тузиш ва, ҳам янги техникани, ҳам белгиланган тартибда талаб қилиб олинган илгари лизинг олувчиларга лизингга берилган қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга бериш;
лизинг шартномалари бўйича тўловларнинг ўз вақтида ундирилишини ва уларнинг тегишли қисми Жамғармага ўтказилишини таъминлаш;
лизинг тўловлари тўғри ҳисоблаб ёзилишини ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ улар юзасидан ҳисоб-китоблар ва ҳисобот юритилишини таъминлаш.
(2-банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарорига асосан иккинчи — еттинчи хатбошига алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма билан тузилган ҳар бир қарз шартномаси бўйича ажратилган маблағларнинг ҳисобини ўз вақтида юритиш ва уларни жадвалга асосан ҳар чоракда қайтариш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 июлдаги 454-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 618-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар «Ўзагролизинг» АЖнинг:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 593-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Агробанк» АТБ компаниянинг барча ҳисоб-китобларига молиявий хизмат кўрсатиш, лизинг олувчилар билан тузилган лизинг шартномалари бўйича, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари билан тузилган етказиб бериш шартномалари бўйича тўловлар ва ўзаро молиявий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилиши устидан назорат қилиш вазифаларини бажарувчи молия агенти этиб;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта ташкилотлари — Ўзбекистон Республикаси резидентлари лизингга берилаётган техникани суғурталаш вазифаларини бажарувчи суғурта агентлари этиб белгилансин;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан, шу жумладан, етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга олиш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғармага ҳар йили, 1 октябрдан бошлаб ва унинг келгуси йилга даромадлари ва харажатлари баланси тасдиқлангунгача бўлган даврда, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторларига аванс бериш учун «Ўзагролизинг» АЖ буюртманомалари бўйича маблағлар ажратишга рухсат этилсин. Аванс бериш ҳар ойлик улушлар билан, олди-сотди шартномасида кўрсатилган етказиб бериш муддатидан 120 кундан кечикмай, ушбу шартномада келгуси йилда етказиб бериш назарда тутилган ҳажмлар ва етказиб бериш муддатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги 683-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 09/18/683/1795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар ва «Ўзагролизинг» АЖ техника қийматининг 80 фоизи миқдорида аванс тўловларини олганидан сўнг лизинг олувчиларга қишлоқ хўжалиги техникасининг аванс тўланган кундан бошлаб 120 кун муддатда етказиб берилишини таъминлайдилар.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги 683-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 09/18/683/1795-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзагролизинг» АЖ лизинг олувчилар билан лизинг шартномалари тузишда:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 593-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
лизинг олувчиларга техникани фақат лизингнинг бутун даври учун олинаётган техника бўйича мулкий таваккалчиликлар суғурта полиси мавжуд бўлгандагина беришни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лизинг компания даромад фоизининг имтиёзли ставкаси Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан юқори бўлмаслигини;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фермер хўжаликлари учун лизинг муддати — 10 йил, 2017—2018 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари учун — 12 йилгача, 2017-2018 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг «Агросервис МТП» МЧЖлари учун — 10 йилгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари учун — 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар учун – 7 йил;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 июлдаги 454-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 618-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки:
лизингга олинган қишлоқ хўжалиги техникасининг бузилишида айбдор бўлган лизинг олувчилар белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган даражада жавоб берадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
лизинг олувчилар томонидан лизинг шартномасида назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда «Агробанк» АТБ лизинг эгасининг ҳисоб рақамига сўзсиз бажарилиши керак бўлган «Ўзагролизинг» АЖ томонидан тақдим этилган тўлов талабномаларини қўяди;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 593-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
лизинг тўловлари тўғри ҳисоблаб ёзилиши ҳамда тўланишини, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарорига асосан учинчи-тўртинчи хатбошига алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси умумдавлат ва маҳаллий солиқларни тўлашдан беш йил муддатга озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар қишлоққа қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришни маблағ билан таъминлаш манбаларини тўлдиришга мақсадли йўналтирилсин.
8. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси билан биргаликда икки ой муддатда барча вилоятлар марказларида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси филиаллари очилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 593-модда)
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси аппаратини жойлаштириш масаласини бир ой муддатда ҳал этсин.
Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.
11. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари билан биргаликда холдинг компания корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин. Мазкур чора-тадбирлар:
турар жой ва ижтимоий соҳанинг бошқа объектлари «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси корхоналари балансидан маҳаллий ҳокимият органларига берилишини;
фойдаланилмаётган асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар сотилиши ёки консервация қилинишини ўз ичига олади.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги 172-сон қарорининг 1 ва 2-бандларидаги «2000 йилда» сўзлари «2000—2005 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 486-сон қарорига 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 2 ноябрь,
424-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга олиш
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 62-модда)
ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Тартиб республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари (кейинги ўринларда ишлаб чиқарувчи корхоналар деб аталади) томонидан ишлаб чиқарилган тракторлар ва ўрим-йиғим техникасини (кейинги ўринларда замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси деб аталади) лизингга олиш механизмини белгилаб беради.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ҳар йили 15 августгача «Ўзагролизинг» АЖ фермер ва ширкат хўжаликлари, машина-трактор парклари ва қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларидан (кейинги ўринларда лизинг олувчилар деб аталади) тушган буюртманомалар асосида қишлоқ хўжалигининг лизинг шартларида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган эҳтиёжи прогнозини шакллантиради.
Қишлоқ хўжалигининг техникага бўлган эҳтиёжи прогнозидан келиб чиқиб «Ўзагролизинг» АЖ ва «Агробанк» АТБ ҳар йили 15 августдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришнинг, шунингдек лизинг олувчиларнинг тўловларни амалга оширишининг прогноз ҳажмларини ҳисобга олувчи келгуси йил учун (ойларга бўлган ҳолда) Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёж прогнозини тақдим этадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги 683-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 09/18/683/1795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ишлаб чиқариладиган ва расмий дистрибьютерлар орқали сотиладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасига ҳақ тўлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж прогнози асосида Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 сентябргача келгуси йилга Жамғарма маблағларини тўлдириш учун зарур бўлган ресурсларни ва уларнинг манбаларини белгилайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги 683-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 09/18/683/1795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Жамғарма маблағ билан таъминлашнинг мавжуд манбаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили 1 сенябргача «Ўзагролизинг» АЖга лизинг операцияларини ўтказиш учун келгуси даврга ажратиладиган ресурслар ҳажми учун кафолат хатини тақдим этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги 683-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 09/18/683/1795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси, Жамғарманинг кафолат хатлари билан тасдиқланган манбалар асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришга ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари томонидан етказиб беришга буюртманомаларни жойлаштиради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Буюртмага мувофиқ «Ўзагролизинг» АЖ ҳар йили 1 ноябргача кейинги йилда сотиб олиш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга, унинг ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари билан олди-сотди шартномалари тузади (шартнома компанияси).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги 683-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 09/18/683/1795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма билан молиявий ресурслар ажратиш учун шартнома тузади. Бунда лизинг бўйича даромад фоизи миқдори, шунингдек, лизинг олувчилар томонидан тўланадиган лизинг тўловларидан ушлаб қолинадиган компания ва банк хизматлари учун тўловлар миқдори келишиб олинади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Агробанк» АТБ билан молия агенти функцияларини бажариш юзасидан;
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта ташкилотлари — Ўзбекистон Республикаси резедентлари билан суғурта агенти функцияларини бажариш юзасидан шартномалар тузади.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси ўзининг минтақавий филиаллари орқали лизинг олувчилар билан замонавий қишлоқ хўжалиги техникасининг лизинг шартномаларини тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўловлари жадвали (лизинг объекти қийматини ва лизинг олувчининг даромад фоизини қоплаш) илова қилинади. Бунда шартноманинг бир асл нусхаси «Агробанк» АТБга жўнатилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Лизинг олувчилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
лизингга олинадиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизини (2013 йилдан бошлаб — камида 15 фоизини, 2015 йилдан бошлаб эса – камида 20 фоизини) етказиб бериш муддати 120 кундан ошмаган ҳолда «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясига тўлайдилар;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги 683-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 09/18/683/1795-сон)
лизингга олинадиган қишлоқ хўжалиги техникасини ўз маблағлари ҳисобига етакчи суғурта компаниялари — Ўзбекистон Республикасининг резидентларида суғурта қиладилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
замонавий қишлоқ хўжалиги техникасининг қопланмаган қийматини, шунингдек лизинг берувчининг даромад фоизини лизинг муддати мобайнида (фермер хўжаликлари — 10 йил, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари 2017-2018 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича — 12 йилгача, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг «Агросервис МТП» МЧЖлари 2017-2018 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича — 10 йилгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг машина-трактор парклари — 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар — 7 йил) «Ўзагролизинг» АЖга тўлайдилар.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 июлдаги 454-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 618-модда)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси аванс тўловини тўлаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг расмий дисрибьютерларига шартномада кўрсатилган етказиб бериш муддатидан 120 кун кечикмай Жамғармага лизинг олувчи томонидан «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясига 15 фоиз (2013 йилдан бошлаб — камида 15, 2015 йилдан бошлаб эса — камида 20 фоиз) миқдорида аванс тўланиши шарти билан етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизигача (2013 йилдан бошлаб — 35 фоизигача, 2004 йилдан бошлаб — 40 фоизигача, 2016 йилдан бошлаб — 50 фоизигача, 2018 йил 1 июлдан эса — 60 фоизигача) пул маблағлари ажратишга буюртманомаларни тақдим этади. Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма уч банк куни мобайнида пул маблағларини келгуси давр учун «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясининг «Агробанк» АТБдаги Жамғарма маблағлари билан операциялар ўтказиш учун мўлжалланган махсус ҳисоб рақами (кейинги ўринларда «Операция ҳисоб рақами» дейилади)га ўтказади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги 683-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 09/18/683/1795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. «Ўзагролизинг» АЖ шартномада кўрсатилган етказиб бериш муддатидан 120 кундан кеч бўлмаган муддатда навбатдаги йил чорагида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 30 фоизи (2013 йилдан бошлаб — камида 50, 2014 йилдан бошлаб — камида 55, 2015 йилдан бошлаб — камида 60, 2016 йилдан бошлаб — камида 70, 2018 йил 1 июлдан бошлаб — 80 фоизигача) миқдорида ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг расмий дистрибьютерларига операция ҳисоб рақамидан аванс тўлови тўлайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги 683-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 09/18/683/1795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси томонидан лизингга расмийлаштирилгандан кейин шартнома шартларига мувофиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари томонидан лизинг олувчиларга тўғридан-тўғри етказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси Жамғармага замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг олувчиларга етказиб берилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади. Жамғарма уч банк куни мобайнида компания ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дисрибьютерлари билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиши учун лизингга берилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 70 фоизи (2013 йилдан бошлаб — 50 фоизигача, 2014 йилдан бошлаб — 45 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб — 40 фоизигача, 2016 йилдан бошлаб — 30 фоизигача, 2018 йил 1 июлдан — 20 фоизигача) миқдорида пул маблағларини «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясининг операция ҳисоб рақамига ўтказади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги 683-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 09/18/683/1795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳар ойда, кечи билан ойнинг 5-куни, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси «Агробанк» АТБга олдинги ойда тузилган шартномалар бўйича лизинг тўловлари жадваллари нусхаларини тақдим этади.
(13-банд хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Лизинг олувчилар лизинг шартномаларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясига лизинг тўловлари тўлайдилар. Кўрсатиб ўтилган маблағлар тўлиқ миқдорда Операция ҳисоб рақамига ўтказилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси тузилган қарз шартномаларига мувофиқ жалб этилган қарзлар бўйича асосий қарз юзасидан Жамғарма олдидаги қарздорликни олинган лизинг тўловлари ҳисобидан тўлайди. Лизинг бўйича фоизлар «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси, Жамғарма ва «Агробанк» АТБ ўртасида тузилган тижорат агенти функцияларини бажариш шартномасига мувофиқ тақсимланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси ҳар бир календарь чораги тугагандан кейин кечи билан 20 кунда Жамғармага ўтган чоракдаги Операция ҳисоб рақамидаги пул маблағлари айланиши тўғрисидаги «Агробанк» АТБ томонидан тасдиқланган ҳисоботни тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Лизинг тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар лизинг олувчилар томонидан бажарилмаган тақдирда шартнома шартларига мувофиқ «Агробанк» АТБ лизинг олувчиларнинг ҳисоб рақамига «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси томонидан тақдим этилган сўзсиз бажарилиши керак бўлган тўлов талабномаларини қўяди. Лизинг олувчилардан кўрсатиб ўтилган тўлов талабномаси бўйича ундирилган пул маблағлари «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясининг операция ҳисоб рақамига ўтказилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 216-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 334-модда)
18. «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси, «Агробанк» АТБ ва улар бўлинмаларининг раҳбарлари Жамғарма маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги ва ҳисоб-китоблар тартиби бузилганлиги учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(16—18-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 593-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 134-модда; 2007 й., 25-26-сон, 262-модда, 50-51-сон, 517-модда; 2008 й., 10-11-сон, 62-модда; 2009 й., 21-сон, 252-модда; 2012 й., 29-сон, 334-модда; 2017 й., 11-сон, 161-модда, 26-сон, 593-модда, 27-сон, 618-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/350/1206-сон, 25.08.2018 й., 09/18/683/1795-сон; 13.07.2019 й., 09/19/578/3419-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 04.06.2025 й., 09/25/345/0491-сон; 28.07.2025 й., 09/25/466/0655-сон; 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)