Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 25.10.2001 йилдаги 423-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИНИНГ УСТУВОР ТАРМОҚЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Валюта сиёсатини эркинлаштириш ва алмашув курсларини бирхиллаштириш шароитларида иқтисодиётнинг устувор тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ва Ҳукумат кафолати остида жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида 2001 йил 1 июлгача жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертациялаш вақтида вақтинчалик етишмаётган айланма маблағларни тўлдириш учун хўжалик юритувчи субъектларни ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертациялаш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш учун зарурат бўлганда 2001 йилнинг ноябрь—декабрида Молия вазирлигининг кредитлари бериладиган иқтисодиётнинг устувор тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари рўйхатига оид таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида 2001 йил 1 июлгача жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертациялаш вақтида вақтинчалик етишмаётган ўз айланма маблағларини тўлдиришлари учун хўжалик юритувчи субъектларга ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кредит бериш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон республика валюта биржасида операциялар ўтказиш учун мўлжалланган валюта маблағларини 2001 йил 1 ноябрдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толаси экспортидан олинган валюта тушумининг сўмдаги эквиваленти ва пахта толасининг прейскурант бўйича нархи ўртасидаги фарқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қимматбаҳо металларни биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси бўйича харид қилишдан олинадиган қўшимча даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо металлар қўмитасидаги қимматбаҳо металлар қолдиқларини, уларнинг экспорт қилиниши, валюта тушумининг келиб тушиши ҳамда унинг биржадан ташқари валюта биржасида сотилишига қараб, 2001 йил 1 ноябрдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашдан олинган даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 25 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
423-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 25 октябрдаги 423-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида 2001 йил 1 июлгача жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертациялаш вақтида вақтинча етишмаётган айланма маблағларни тўлдириш учун хўжалик юритувчи субъектларни ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорини ва «Ички валюта бозорида алмашув курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 25 октябрдаги 422-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ва:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб-ускуналар, хом ашё, моддий-техника ресурслари ва бутловчи буюмлар импорти учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилишда айланма маблағларнинг вақтинчалик тақчиллигини тўлдиришга иқтисодиётнинг устувор тармоқлари хўжалик юритувчи субъектларига 2001 йилнинг ноябрь—декабрида кредит бериш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар бўйича битим 2001 йил 1 июлгача имзоланган Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилишда молиявий ресурслар тақчиллигини 2001-2002 йилларда қисман қоплаш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Кредит ресурслари манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида 2001 йил 1 июлгача жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертациялаш вақтида вақтинчалик етишмаётган ўз айланма маблағларини тўлдиришлари учун хўжалик юритувчи субъектларга ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларига миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кредит бериш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида операциялар ўтказиш учун мўлжалланган валюта маблағларини 2001 йил 1 ноябрдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толаси экспортидан олинган валюта тушумининг сўмдаги эквиваленти ва пахта толасининг прейскурант бўйича нархи ўртасидаги фарқ (зарарлар қопланганидан кейин);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитасининг (кейинги ўринларда матнда Қимматбаҳо металлар қўмитаси деб юритилади) биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси бўйича қимматбаҳо металларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан харид қилинишидан олинган қўшимча даромадлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо металлар қўмитасидаги қимматбаҳо металлар қолдиқларини, уларнинг экспорт қилиниши, валюта тушумининг келиб тушиши ҳамда унинг биржадан ташқари валюта биржасида сотилишига қараб 2001 йил 1 ноябрдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашдан олинган даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Маблағларни Молия вазирлигининг махсус депозит ҳисоб рақамларига ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган маблағларни жамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳар бир манба бўйича тўртта шахсий ҳисоб рақамлари ажратилган ҳолда 21506-махсус депозит ҳисоб рақами очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган валюта маблағларини қайта баҳолашдан олинган даромадларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 21506-махсус депозит ҳисоб рақамига улар ҳосил бўлган пайтдан бошлаб уч кун муддатда ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қимматбаҳо металлар қўмитасидаги қимматбаҳо металлар қолдиқларини 2001 йил 1 ноябрдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашдан олинган даромадлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Молия вазирлигининг 21506-махсус депозит ҳисоб рақамининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига кўрсатиб ўтилган қолдиқлар экспортидан олинган тушум биржадан ташқари валюта бозори савдосида сотилган санадан бошлаб икки банк кунидан кечикмай ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ташқи савдо компаниялари орқали пахта толасини сотишдан олинган валюта тушумини биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига белгиланган тартибда мажбурий сотишни валюта тушуми ташқи савдо компанияларининг транзит ҳисоб рақамларига ўтказилган кундан бошлаб уч банк кунидан кечикмай амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пахта толасини экспорт қилишдан олинган сотилган валюта тушумининг сўмдаги эквиваленти, экспорт бўйича сўмлардаги ишлаб чиқариш харажатлари чиқариб ташланган ҳолда. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари томонидан қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларнинг бир қисми пахта толаси ҳажми учун тегишли йил ҳосили бўйича белгиланган прейскурант нархлар бўйича валюта тушумига тенг ҳолда «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш учун йўналтирилади. Бунда, агар пахта толаси учун Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари томонидан ҳақ қисман тўланган бўлса, тегишли равишда ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари билан ҳисоб-китоблари ҳам худди шундай нисбатларда қисман амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотишдан олинган валюта тушуми сўмдаги эквивалентининг унинг прейскурант нархларидан ошиши оқибатида прейскурант нархлар бўйича «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компанияларида қоладиган маблағлар икки кун мобайнида тўлиқ миқдорда Молия вазирлигининг 21506-махсус депозит ҳисоб рақамининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Металл сотилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 13 июлдаги 270-45-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қимматбаҳо металлар қўмитаси тегишли ҳисоб-китоблар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг топшириқлари бўйича 3 кун мобайнида кўрсатиб ўтилган маблағларни ўзининг депозит ҳисоб рақамидан Молия вазирлигининг 21506-махсус депозит ҳисоб рақамининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан иқтисодиётнинг устувор тармоқларининг хўжалик юритувчи субъектларига ҳамда Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилишда молиявий ресурслар тақчиллигини қисман қоплаш учун кредитлар бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ваколатли банклар ҳар ойнинг 2-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иқтисодиётнинг устувор тармоқларига мансуб бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан — мижозлардан конвертациялаш юзасидан қабул қилинган буюртманомалар мавжудлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар ойда аниқлаштириладиган асосий қарзни ва кредитлар бўйича фоизларни қайтариш жадвалига мувофиқ берилган Ҳукумат кафолати остида жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга хизмат кўрсатиш учун қарздорлар томонидан берилган конвертациялаш юзасидан қабул қилинган буюртманомалар тўғрисида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидагиларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, хом ашё, моддий-техника ресурслари ва бутловчи буюмларга ҳақ тўлашга хорижий валюта сотиб олиш учун иқтисодиётнинг устувор тармоқларига мансуб бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат кафолати остида жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича тўлов тўлаши керак бўлган қарздорларнинг ўзининг сўмдаги нақд маблағлари ва кутилаётган тушуми тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган ахборот асосида, шунингдек махсус депозит ҳисоб рақамига ҳисоб-китоб тушумларидан келиб чиқиб жорий ойга кредит беришнинг прогноз ҳажмларини шакллантиради ва уларни ваколатли банкларга ва Марказий банкка маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларига мансуб бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитлари, шунингдек Ҳукумат кафолати остидаги хорижий валютадаги кредитлар қарздорларининг молиявий маблағлари тақчиллигини қоплаш Молия вазирлиги, қарздор ва хизмат кўрсатувчи банк ўртасида Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга шартномалар тузиш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит миқдори қарздорнинг молиявий аҳволини ўрганиб чиқиш, қарздорларнинг сўмдаги нақд маблағлари ва кутилаётган тушуми асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асбоб-ускуналар, хом ашё, моддий-техника ресурслари ва бутловчи буюмлар импорти учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилишда 2001 йил ноябрь—декабрь ойларида айланма маблағларнинг вақтинчалик тақчиллигини тўлдириш учун иқтисодиётнинг устувор тармоқларига мансуб бўлган хўжалик юритувчи субъектларга бериладиган кредитнинг энг кўп миқдори сотиб олинадиган валюта ҳажмига Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 январдаги 23-8-сон қарорида белгиланган курс билан биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси ўртасидаги фарқдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар бўйича битимлар 2001 йил 1 июлгача имзоланган Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилишда молиявий ресурслар тақчиллигини 2001-2002 йилларда қисман қоплаш учун кредитнинг энг кўп миқдори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил ноябрь—декабрь ойларида сотиб олинадиган валюта ҳажмига Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 январдаги 23-8-сон қарорида белгиланган курс билан биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси ўртасидаги фарқлар ортиқ бўлиши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йилда улар бўйича битимлар 2001 йил 1 июлгача имзоланган Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилишда молиявий ресурслар тақчиллигини 2001-2002 йилларда қисман қоплаш учун зарурият бўлганда Ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кредит сифатида бериладиган маблағлар мижознинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига унинг томонидан ушбу ҳисоб рақамига Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 январдаги 23-8-сон қарорида белгиланган курс бўйича камида сотиб олинадиган валюта ҳажмига тенг миқдорда сўмдаги маблағлар жамланган тақдирда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Молия вазирлигига кредитлар қарздорнинг ўз маблағлари ҳисобига қайтарилади, эркин курс билан Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 январдаги 23-8-сон қарорида белгиланган курс ўртасидаги фарқ сифатида биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси бўйича экспортдан олинган валюта тушумини мажбурий сотишдан тушган тушум ҳам шу жумлага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларига мансуб бўлган хўжалик юритувчи субъектларга кредит беришда ҳамда улар бўйича битимлар 2001 йил, 1 июлгача имзоланган Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида жалб этилган кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валюта конвертация қилишда молиявий ресурслар тақчиллигини қисман қоплашга Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган харажатларни амалга оширишда пул маблағлари махсус депозит ҳисоб рақамидан Давлат бюджети даромадларининг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилади. Харажатлар бундан кейин амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва Давлат бюджетига тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига валюта балансининг параметрлари аниқлаштирилиши ва қарздорларнинг амалдаги молиявий аҳволи ҳисобга олинган ҳолда кредит бериш ҳажми ўзгариши тўғрисида таклиф киритиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Назорат ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига (рўйхатга мувофиқ):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конвертация қилинган хорижий валютадан қатъий белгиланган мақсадда ва белгиланган муддатларда фойдаланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилмаган экспортдан олинган валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан тушган сўмдаги маблағлари (биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 январдаги 23-8-сон қарорида белгиланган курс ўртасидаги фарқ сифатида) биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кредитларини қайтаришга йўналтириш юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ваколатли банклар Молия вазирлиги томонидан берилган кредитлардан фойдаланилиши тўғрисида кейинги ойнинг 2-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ахборот тақдим этади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2001 й., 10-сон, 59-модда)