27.07.2018 йилдаги ПФ-5490-сон
Ҳужжат 09.06.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган қарздорликларни ҳисобдан чиқариш, мазкур банднинг тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган шахслар 2019 йил 1 июлга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳолларда амалга оширилиши белгилансин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил26 декабрдаги ПФ-5607-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5087-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектлари — Палата аъзоларининг фаолиятида ўтказиладиган текширувлар мониторингини амалга ошириши ҳамда текширувларда иштирок этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 мартдаги ПФ-6184-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2021 й., 06/21/6184/0192-сон)
«Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий органлари ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ахборотга асосан кўчмас мулкка бўлган тегишли ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Текширувлар (назорат функциялари)

Назорат қилувчи орган

Текширув муддати

1.

Ишончли ахборотлар мавжуд бўлганида қуйидагиларни қонунчиликда белгиланган тартибда олиб қуйиш:

тегишли рухсатномаларсиз ишлаб чиқилган ва сотилган алкоголь ва тамаки маҳсулотлар;

қалбаки акциз маркали ёки акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлар.

Тақиқланган товарлар (хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

1 кун

2.

Сифатсиз ва/ёки контрафакт маҳсулотлар сотилишини олдини олиш мақсадида, фақатгина шундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ишончли ахборотлар мавжуд бўлганда, ишлаб чиқарилаётган ёки сотилаётган дори маҳсулотларини назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

1 кун

3.

Атмосфера ҳавоси, тупроқлар, ер усти ва ер ости сувларини ифлослантирувчи манбалар, шунингдек, ваколатли орган билан келишилган объектларда ноқонуний ифлослантирувчи моддаларни чиқариш ва чиқиндилар мониторинги.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика санитария-эпидемиология назорати маркази

1 кун

4.

Рухсат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя қилинганлигини ўрганиш мақсадида барча қурилиш объектларида, шу жумладан якка тартибдаги уй-жой қуриш объектларида, молиялаштириш манбаларидан қатъий назар, қисқа муддатли инспекторлик текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат қилиш

инспекцияси, туманлар (шаҳарлар) бош архитекторлари

1 кун

5.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширувлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

30 кундан ошмаган ҳолда

6.

Саноат, радиациявий ва ядро хавфсизлик талабларига риоя қилиш ҳолати устидан, шунингдек ваколатли орган билан келишилган объектларда углеводород хом ашёли ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофазасини назорат қилиш.

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ

10 кундан ошмаган ҳолда

7.

«Ўзбекэнерго» АЖ объектларида ҳамда 35 кВ ва ундан юқори кучланишдаги электр тармоқларида ишларни олиб боришда хавфсизликни назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Электр энергетика соҳасида назорат қилиш давлат инспекцияси

5 кундан ошмаган ҳолда

8.

Табиий, техноген, террорчилик-қўпорувчилик тусидаги фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ва улардан ҳимоя қилиш масалалари бўйича, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган объектларда фуқаро муҳофазаси талабларига риоя қилиш устидан назорат олиб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги

10 кундан ошмаган ҳолда

9.

Барча ташкилотларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланишни текшириш.

Бунда кўрсатилган текширувлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруқларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молия назорати бош бошқармаси

10 кундан ошмаган ҳолда

10.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ваколатига кирадиган масалалар бўйича:

уч ойда кўпи билан бир маротаба — умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи, шу жумладан озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда истеъмолчиларни водопровод суви билан таъминлайдиган, оқова сувларни чиқариб ташлайдиган;

олти ойда кўпи билан бир маротаба — қонун ҳужжатларига кўра ходимлари тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган, шу жумладан сартарошхона ва косметология хизматларини кўрсатувчи;

бир йилда кўпи билан бир маротаба — аҳолига диагностика, даволаш-профилактика хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

10 кундан ошмаган ҳолда

101.

Нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан икки ярим йилда кўпи билан бир маротаба (қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва ижтимоий тармоқлардаги асосланган маълумотлар бўлган ҳолатларда чекланмаган миқдорда) текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5 кундан ошмаган ҳолда

11.

Давлат захиралари жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларида назорат функцияларини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

10 кундан ошмаган ҳолда

12.

Республика ҳудудини хорижий давлатлардан карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар кириб келишидан муҳофаза қилиш, карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилишни ташкил этиш, шунингдек, ўсимлик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш ҳамда ўсимликлар карантини бўйича тадбирлар ўтказилиши устидан назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

1 кун

13.

Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ерлардан мақсадли фойдаланилиши, ижара шартномаси бўйича мажбуриятларга мувофиқ, улар томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини (ғўза, дон ва бошқалар) экиш бўйича ўрнатилган талабларга риоя этилишини назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

5 кундан ошмаган ҳолда

14.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан белгиланмаган жойларда амалга оширилаётган, шунингдек келиб чиқишини исботловчи тегишли ҳужжатсиз гўшт ва сут маҳсулотлари савдоси устидан назорат.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси

1 кун

15.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган рўйхатга мувофиқ, автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ қуйиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида технологик жараён талаблари, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан бир йилда бир мартадан кўп бўлмаган назорат тадбирлари.

Саноат ?авфсизлиги давлат қўмитаси Ўзбек?стон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан бирга

1 кун

16.

Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга ошириш устидан назорат ўтказишда тизимли текширишлар.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Сув хўжалиги вазирлиги,

Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда

5 кундан ошмаган ҳолда

17.

Электр, газ қувурлар ва газ тақсимоти тармоқларига, сув таъминоти ва сув чиқариш тизимларига ноқонуний уланиш, шунингдек, ҳисоблаш мосламаларига қасддан шикаст етказганлик, ҳисоблаш мосламалари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ҳолатларини текшириш.

Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖ

1 кун

18.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ваколатига кирадиган масалаларга доир текширишлар.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси

30 кундан ошмаган ҳолда

19.

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни асоссиз ва сунъий равишда ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши

курашиш департаменти

1 кун

20.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонунига мувофиқ кредит ташкилотлари фаолияти устидан назорат қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

30 кундан ошмаган ҳолда

21.

Қуйидаги ҳолатларни аниқлаш ва олдини олишда тезкор назорат чораларини кўриш:

ёнувчан моддалар ва қурилиш материалларини жойлаштириш ёки очиқ алангалатишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик;

махсус техник қурилмаларни қўлламаган ҳолда битумни эритиш, далалар ва аҳоли пунктларида анғиз, тўқилган хазон ва дарахтлар новдаларини ёхуд бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш;

оқова сувларни жой рельефига ёки очиқ сув объектларига, шунингдек коммунал канализация тизимига меъёридан ортиқ ёки рухсатсиз ташлаш;

сувни табиий сув объектларидан сувдан махсус фойдаланиш ёки махсус истеъмоли учун рухсатномасиз олиш;

дарахтларни ноқонуний кесиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни ноқонуний териш ва тайёрлаш ёки йўқ қилиш, ноқонуний ов ёки ёввойи ҳайвонларни (шу жумладан балиқларни) ноқонуний овлаш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик;

дарёлар, сойлар, кичик дарё ва кўлларнинг ўзанлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини тозалаш, шунингдек, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

1 кун

22.

Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

10 кундан ошмаган ҳолда

221.

Солиқ аудитини ўтказиш*

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган муддатлардан ошмаган ҳолда

23.

Қуйидагиларни назорат қилиш:

юк ва йўловчи ташишни ташкил этувчи хўжаликларда техник воситаларнинг ишчи ҳолатида тутиш, эксплуатация қилиш ва таъминлаш;

идоравий темир йўлларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларида локомотивлар, вагонлар, алоқа воситалари ва сигнализация, электр таъминотининг ишчи ҳолатида тутилишини таъминлаш.

«Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси

10 кундан ошмаган ҳолда

24.

Парвозлар хавфсизлиги масалалари бўйича ўтказилаётган текширувлар.

«Дававианазорат» давлат инспекцияси

1 кун

25.

Юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказилаётган текширувлар

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси

30 кундан ошмаган ҳолда

26.

Этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ҳамда алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилувчи улгуржи корхоналарни қуйидаги мақсадларда текшириш;

ўлчов жиҳозлари, пломбалар ва бошқа мониторинг воситаларнинг бутлиги;

этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари қолдиқлари;

лицензия олишда тақдим этилмаган истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшимча қувватлар мавжуд эмаслиги;

узум ва мевадан тайёрланган вино маҳсулотлари сифатининг амалдаги техник талабларга мослиги.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

3 кундан ошмаган ҳолда

27.

Юридик шахслар томонидан ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хом-ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кон ишларининг геологик-маркшейдерлик таъминоти соҳасида қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши устидан текширувлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

10 кундан ошмаган ҳолда

28.

Ер қаъри фойдаланувчилари томонидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш (чиқариш)нинг ҳақиқий ҳажмларининг маркшейдерлик ўлчов хулосаларига мувофиқлиги устидан йилига икки мартадан кўп бўлмаган мониторинг ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда

5 ку?дан ошмаган ҳолда

29.

Ер қаъри бойликлари ва техноген минерал ҳосилалардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш учун рухсат ҳужжатларини олмай туриб, ўзбошимчалик билан фойдали қазилмаларни қазиб олишга йўл қўймаслик бўйича назорат тадбирларини ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

1 кун

30.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширувлар.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

10 кундан ошмаган ҳолда

31.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширувлар.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

1 кун

32.

Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ёнғин хавфлилигига кўра объектлар бўйича қуйидаги муддатларда:

биринчи гуруҳга кирадиган объектларда — бир йилда кўпи билан бир марта;

иккинчи гуруҳга кирадиган объектларда — икки йилда кўпи билан бир марта;

учинчи гуруҳга кирадиган объектларда — уч йилда кўпи билан бир марта ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

10 кундан

ошмаган

ҳолда

33.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг Давлат назорати департаменти ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширувлар.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

10 кундан ошмаган ҳолда

34.

Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ хусусий бандлик агентликлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

10 кундан ошмаган ҳолда

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 07/21/5140/0538-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Назорат

функциялари

Назорат қилувчи орган

Назорат функциялари ваколатига ўтказилаётган фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар

Назорат қилувчи

органда сақланиб қолинаётган назорат механизми

1.

Туроператорлик ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш.

Ўзбекистон Республикаси

Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси

Хусусий туристик ташкилотлар уюшмаси ва туризм соҳасидаги бошқа жамоат бирлашмалари

Профилактика
ишлари;

туризм соҳасидаги хизматларни сертификатлаш

2.

Полиграфия соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш.

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Профилактика
ишлари

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон, 02.11.2018 й., 06/18/5566/2153-сон, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон; 06.02.2019 й., 06/19/5656/2586-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон; 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон; 11.04.2019 й., 06/19/5707/2923-сон; 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон; 31.10.2019 й., 06/19/5863/3979-сон; 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон; 28.11.2019 й., 06/19/5884/4081-сон; 28.11.2019 й., 06/19/5884/4081-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; 09.03.2021 й., 06/21/6184/0192-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон, 03.06.2021 й., 06/21/6240/0514-сон, 09.06.2021 й., 07/21/5140/0538-сон, 29.06.2021 й., 06/21/6252/0617-сон, 16.07.2021 й., 06/21/6262/0680-сон; 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 22.01.2022 й., 06/22/55/0055-сон, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон; 04.08.2022 й., 06/22/182/0710-сон; 26.05.2023 й., 06/23/77/0298-сон; 14.06.2023 й., 06/23/94/0362-сон; 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон; 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 21.07.2023 й., 06/23/110/0506-сон; 03.08.2023 й., 06/23/125/0553-сон; 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон; 24.01.2024 й., 06/24/20/0063-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)