Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларининг 115-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2238-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сон буйруғи (рўйхат рақами 2238, 2011 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011й., 26-сон, 275-модда) билан тасдиқланган Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларининг 115-бандидаги «Миллий» деган сўз «Давлат» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 июль,
116-Н-сон
Келишилган:
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2018 йил 24 июль
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
2018 йил 24 июль
Давлат хавфсизлик хизмати раиси И. АБДУЛЛАЕВ
2018 йил 24 июль
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
2018 йил 24 июль
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А. АХМЕДХАДЖАЕВ
2018 йил 24 июль
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори в.б. Б. ХАКИМОВ
2018 йил 24 июль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 10/18/2238-3/1581-сон)