21.07.2018 йилдаги ПҚ-3877-сон
Ҳужжат 23.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, ташқи молиялаштириш ҳажмини кенгайтириш ва манбаларини диверсификациялаш, хорижий инвесторлар учун мамлакатнинг жозибадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингини олиш, суверен облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш учун мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган маслаҳатчи ва бошқа молиявий ҳамда юридик консультантларни, рейтинг агентликларини, шунингдек, фискал, тўлов, трансфер ва листинг агентларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Лойиҳаларни комплекс экспертизадан ўтказиш ва импорт контрактлари маркази» ДУКда тендер (танлов) савдолари ва экспертиза ўтказмасдан, рўйхатга олмасдан, тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан жалб қилишга ҳақли;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.