Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3043]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ-5467-сон «Обод маҳалла» дастури тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 июль,
24-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 июль,
112-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 10 июлдаги 24, 112-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ-5467-сон «Обод маҳалла» дастури тўғрисида»ги Фармонига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ-5467-сон «Обод маҳалла» дастури тўғрисида»ги Фармонига асосан «Обод маҳалла» дастури доирасида бажариладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини молиялаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида шаҳарлар ва туманлар учун «Обод маҳалла» жамғармалари (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) ташкил этилади.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида (бундан буён матнда ҳисобварақ деб юритилади) жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва уларнинг қўшимча маблағлари;
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди, ҳашарлар ва хайрия тадбирларини ўтказиш ҳисобидан тушадиган маблағлар, ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
халқаро молия институтлари ҳамда хорижий давлатлар грант маблағлари;
ташаббускор тадбиркорлар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Жамғарманинг маблағлари:
маҳалла аҳолисини ишончли тарзда ичимлик суви ва оқова суви таъминотини, иссиқлик тармоқларини яхшилаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва чиқаришнинг зарурий инфраструктурасини яратиш;
суғориш учун мавжуд сув ресурсларидан келиб чиқиб ариқ-ирригация тизимини мослаштириш, коллектор ва дренаж тизимларини модернизация қилиш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш;
маҳалла ички йўлларини ва пиёдалар йўлакларини қуриш ҳамда таъмирлаш, йўл бўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ташқи ёритиш тизимларини барпо этиш;
маҳалла ҳудудидаги давлат мактабгача таълим муассасаларини, умумтаълим мактабларини, тиббиёт, маданият ва жисмоний тарбия ҳамда спорт ташкилотлари бино ва иншоотларини устувор равишда қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга уларнинг уй-жойларини таъмирлашда моддий ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда аҳолини қурилиш материаллари билан имтиёзли тарзда таъминлаш;
маҳалла гузарини, тиббиёт масканлари негизида қулай ва арзон дорихоналарни, зарурий маиший хизмат ва сервис шохобчаларини ҳамда болалар майдончасини, кичик истироҳат боғини қамраб оладиган «маҳалла марказини» барпо этиш;
«Обод маҳалла» дастурини амалга ошириш учун қўшимча чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
5. Жамғарма маблағларини мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилмаган мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.
6. «Обод маҳалла» дастурлари доирасида бажариладиган таъмирлаш ишлари (капитал қурилишдан ташқари) ва ободонлаштириш тадбирлари уларни лойиҳалаштириш билан бир вақтда амалга оширилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мустақил равишда тасдиқланадиган манзилли рўйхат асосида молиялаштирилади.
3-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
7. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари раислик қилувчи Кенгаш томонидан амалга оширилади.
8. Кенгаш таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади. Бунда Кенгаш таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳудудий сектор раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киритилади.
9. Кенгаш мажлиси аъзоларининг яримидан кўпи иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Қарор қабул қилишда овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Кенгаш раиси томонидан ҳал қилувчи қарор қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
10. Кенгаш мажлиси ҳар чоракда камида бир маротаба чақирилади.
11. Кенгаш:
Жамғармага келиб тушган маблағлар доирасида даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
зарур ҳолларда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг бухгалтерия хизмати Жамғарманинг ишчи органи (бундан буён матнда Ишчи орган деб юритилади) ҳисобланади.
13. Ишчи орган:
Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тайёрлайди;
Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Жамғарманинг тушумлар манбалари ҳамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;
ҳар чоракда Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва Кенгашга тақдим этади.
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот ва назорат
14. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.
15. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, даромадлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва Кенгаш томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва бошқа мақсадлар учун олиб қўйилмайди.
17. Ҳомийлар томонидан натура шаклида берилган (кўрсатилган) маҳсулотларнинг (ишларнинг) ҳисоби алоҳида юритилади.
18. Ишчи орган Жамғарма маблағларининг қонунийлиги ва мақсадли йўналтирилиши, шунингдек Жамғарма фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари ташкил этилиши учун жавоб беради.
19. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Якуний қоидалар
20. Жамғарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/3043/1572-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 22.11.2021 й., 10/21/3043-1/1083-сон; 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон; 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)