Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3042]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 апрель,
16/23-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/23-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари — ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун унинг криптографик алмаштирилишини амалга оширувчи техник ва дастурий воситалар;
банк телекоммуникация тармоғи — банк тизимининг идоравий телекоммуникация тармоғи;
кредит ахбороти алмашинуви тизими (бундан буён матнда тизим деб юритилади) — кредит ахбороти алмашинуви иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган муносабатлар мажмуаси;
электрон ахборот — Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тизим иштирокчилари ўзаро алмашадиган электрон маълумот;
VPN тармоғи — электрон ахборот алмашинуви жараёнида алоқа каналларида бир ёки бир нечта тармоқлари боғланишларини таъминлайдиган виртуал тармоқ.
2. Кредит бюролари фаолиятини кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) асосида амалга оширади.
Кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
3. Лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
4. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Марказий банк Бошқаруви қарори билан амалга оширилади.
2-боб. Кредит бюросини ташкил этиш
5. Кредит бюросини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаган юридик шахслар ва (ёки) норезидент юридик шахслар кредит бюросининг муассислари бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудларда (оффшор ҳудудлар) рўйхатга олинган норезидент юридик шахслар кредит бюросининг муассислари бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Кредит бюроси ўзининг фирма номи ёзилган штампларга, бланкаларга ва ўз эмблемасига эга бўлишга ҳақли.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/3042-1/0731-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қуйидаги шахслар кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига мувофиқ эмас деб топилади ҳамда ушбу лавозимни эгаллаши мумкин эмас:
олий иқтисодий маълумотга эга бўлмаган шахслар;
камида беш йиллик иш тажрибасига, шу жумладан кредит амалиёти билан боғлиқ йўналишда камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлмаган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижро органи аъзоси, кузатув кенгаши аъзоси ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) сифатида ёхуд бошқа усулда ўзи томонидан назорат қилинган юридик шахсни ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида тўловга қобилиятсизлик ва мажбурий ликвидация ҳолатига олиб келган шахслар;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
иқтисодиёт соҳасидаги ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 28 октябрдаги 24/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-2, 06.11.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2020 й., 10/20/3042-2/1477-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
3-боб. Кредит бюросида дастурий ва техник воситалар, ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлашга қўйиладиган талаблар
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Кредит бюроси ахборот тизимларида қўлланиладиган ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасининг лицензияланган ва сертификатланган дастурий-техник воситалари қуйидагиларни таъминлаши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
тизим иштирокчилари бўлган кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда уларнинг ходимларини идентификация ва аутентификация қилишни;
тизимдаги ахборотларнинг махфийлигини;
аутентификацияланган маълумот алмашинувини;
ахборотни шакллантириш, узатиш, фойдаланиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларида маълумотларнинг бутлигини;
нормал фойдаланиш шароитида тизимнинг барча ресурсларига авторизациялашган рухсат ёрдамида киришни;
фойдаланувчиларнинг ресурсларга кириш чегараларини белгилашни;
фойдаланувчиларнинг тизимга кириш ва чиқиш бўйича ҳаракатларини ҳамда кириш ҳуқуқларини бузишга уринишларини қайд этишни;
фавқулодда ҳолатларда тизимнинг хавфсизлиги ва узилишларсиз фаолиятини;
ахборот хавфсизлиги бўйича хавфларни аниқлаш ва олдини олишни;
маълумотларни захиралаш ва қайта тиклаш имкониятини.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кредит бюроси ахборот тизимларида қўлланиладиган ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасининг лицензияланган ва сертификатланган дастурий-техник воситалари таркибий қисми ҳисобланувчи скоринг бўйича дастурий таъминотга эга бўлиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Кредит бюросининг скоринг бўйича дастурий таъминоти потенциал қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш ва мавжуд кредит ахбороти алмашинуви тизимига интеграциялашув имкониятини бериши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
анкета саволлари;
баллаш тартиби;
ишлатиладиган коэффициентлар (моделларнинг ишончлилик даражасини тасдиқловчи кўрсаткичлар, эҳтимолий дефолт кўрсаткичлари);
математик моделлар.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
10. Кредит бюросининг сервер хоналарида:
сервер хонасининг аппаратурасига ҳимоя қилинган алоҳида электр таъминот тармоғи кўзда тутилган;
қўриқлаш, ёнғин сигнализацияси, ёнғин ўчириш тизими, ёритиш ва авария ҳолатида ёритиш тизимлари;
мустаҳкам деворлар, тўсиқлар ва панжаралар;
махсус кодли ёки бошқа турдаги қулфлар билан жиҳозланган мустаҳкам эшиклар;
ташқи кузатувга қарши ҳимоя воситалари;
захира электр таъминот манбаларига уланиши ва совутиш тизимлари мавжуд бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Кредит бюроси серверларини ташқи таъсирдан ҳимоялаш учун тармоқлараро экранлар (Firewall) ҳамда ахборотни муҳофаза қилувчи лицензияланган техник ва дастурий воситалар ўрнатилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Кредит ахборотлари алмашинуви қатнашчиларини аутентификация қилиш ва кредит бюроси ахборот тизимларини пароль ва антивирус билан ҳимоялаш чоралари кўрилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Компьютер ва бошқа жиҳозлар ишдан чиққан ҳолларда кредит бюросининг узилишсиз фаолият юритишини таъминлаш мақсадида тизимнинг захира тикланиш режаси ҳамда зарур дастур ва воситалар бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Кредит бюро серверлари ва компьютерлари электр энергия билан узилишларсиз таъминлаш учун энергия таъминоти қурилмалари ва дизель-генератор бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Кредит бюро тизим иштирокчилари билан ахборот алмашинуви учун банк телекоммуникация тармоғи ёки умумий фойдаланишдаги телекоммуникация (интернет) тармоғидан фойдаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Кредит ахбороти алмашинуви жараёнида тизим иштирокчилари ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларидан фойдаланишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Кредит бюросининг Марказий банк ва кредит ташкилотлари билан электрон ахборот алмашинуви Марказий банкнинг «Ахборотлаштириш бош маркази» давлат унитар корхонаси билан тузилган шартнома асосида банк телекоммуникация тармоғи орқали амалга оширилади. Бунда қуйидаги хавфсизлик чоралари кўрилиши керак:
а) кредит ахборотлари билан ишлаш учун фақат тегишли рухсатга эга бўлган ходимлар қўйилади;
б) фойдаланувчиларнинг тизимга кириши учун аутентификация қилиш:
логин ва пароль (8 та белгидан кам бўлмаган рақам ва символлар комбинацияси ҳамда пароль ва логинларни муддати тугашига қараб ўзгартириш имконияти бўлиши лозим. Паролнинг амал қилиш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим);
аппарат-дастурий воситалар ёрдамида амалга оширилади;
в) кредит бюросининг кредит ахборотлари алмашинувида қатнашувчи ходимларининг серверлар ва компьютерлар телекоммуникация тармоқлари орқали ишлаши учун аппарат-дастурий воситалар билан жиҳозланиши керак;
г) кредит бюросидаги ахборотларни қайта ишлаш, узатиш ва қабул қилиш учун ажратилган серверлар ва компьютерларга умумий локал тармоққа уланган бошқа компьютерлардан кириш имконияти бўлмаслиги керак;
д) кредит бюроси томонидан узатиладиган ва қабул қилинадиган ҳар қандай ахборот электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ҳамда бажарилган ишлар бўйича маълумот автоматик равишда электрон журналга киритилиши керак. Бунда электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш устидан назоратни таъминлаши;
электрон рақамли имзо калити сертификатини берган электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш режими бузилганлиги ёки бузилиши эҳтимоли борлиги тўғрисида хабар қилиши ва электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришни ёхуд мазкур сертификатни бекор қилишни талаб қилиши;
ўзи вакил бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганда ва тугатилганда, бу ҳақда электрон рақамли имзо калити сертификатини берган электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказига хабар қилиши;
е) электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган ҳолларда электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгасига хабар беради;
ж) кредит бюросини тизимларда кредит ахборотига тегишли бўлмаган ахборотларнинг узатилиши тақиқланади;
з) кредит бюроси томонидан узатиладиган ва қабул қилинадиган маълумотлар сўнгги янгиланган базали антивирус дастури ёрдамида вируслар мавжудлигини аниқлаш учун текширилиши керак;
и) электрон ахборотлар алмашинувида виртуал тармоқлар VPN тармоқлари асосида ташкил этилган ва ҳимояланган алоқа каналлари қўлланилиши керак.
Ахборотнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча ахборотни муҳофаза қилиш воситалари қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилганлардан ташқари тизим иштирокчилари кредит ахборотлари алмашинуви учун умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидан тегишли шартномалар асосида фойдаланишлари мумкин. Бунда:
фойдаланувчиларни тизимга киришида аутентификация қилиш логин ва пароль (8 та белгидан кам бўлмаган рақам ва символлар комбинацияси) ёки аппарат-дастурий воситалар ёрдамида амалга оширилади. Аутентификация натижаси уч марта нотўғри бўлган ҳолда, тизим беркитилиши лозим;
кредит бюросининг фойдаланувчилар, ахборотни етказиб берувчилар ва бошқа кредит бюроси билан электрон ахборот алмашинуви жараёнида ахборотларни криптографик ҳимоялаш ва хавфсиз узатишни кўзда тутадиган протокол (SSL протокол) бўйича амалга оширилиши, виртуал хусусий тармоқлар VPN тармоқлари асосида ташкил этилган ва ҳимояланган алоқа каналлари қўлланилиши керак;
кредит бюроси серверлари томонидан узатиладиган ва қабул қилинадиган маълумот сўнгги янгиланган базали антивирус дастури билан вируслар текширилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш шартлари
19. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун Марказий банкка жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилган ҳолда ариза берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:
муассислар умумий йиғилишининг кредит бюросини ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
кредит бюросининг таъсис ҳужжатлари;
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
кредит бюросининг раҳбари ва муассислари ҳақидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан ёки уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекснинг параметрлари ва жойлашуви ушбу Низом талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
кредит бюросининг устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 28 октябрдаги 24/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-2, 06.11.2020 й.) асосан 2021 йил 1 январдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2020 й., 10/20/3042-2/1477-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризада муассисларнинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин ва уларнинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида хабарномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга розилиги ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Мазкур Низомнинг 19-бандида келтирилган барча ҳужжатлар икки нусхада ёки электрон шаклда тақдим этилади.
21. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия олиш юзасидан тақдим этилган аризага ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги барча маълумотларнинг тўғрилигига кредит бюроси муассислари жавобгардир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Марказий банк давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади ва унга лицензия беради ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
23. Марказий банк кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни қуйидаги ҳолларда рад этиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун зарур бўлган, мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таъсис ҳужжатлари ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаганда;
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан, уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекс мавжуд бўлмаганда ёки дастурий-техникавий комплекс мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
кредит бюросининг раҳбари белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлмаганда.
24. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, такроран кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда, ариза берувчига ёзма ва/ёки электрон шаклда юборилади. Бунда кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
25. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, ариза ва унга илова қилинган барча зарур ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн кунда амалга оширилади. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади.
26. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза такроран кўриб чиқилаётганда давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
27. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
28. Лицензияни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Марказий банк ариза берувчини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида ёзма хабардор қилиши керак.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Кредит бюроси Кредит бюроларининг давлат реестрида рўйхатга олинган вақтдан бошлаб юридик шахс мақомини олади. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда унга лицензия берилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 28 октябрдаги 24/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-2, 06.11.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2020 й., 10/20/3042-2/1477-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия унинг ҳаққонийлигини онлайн текшириш имконини берадиган, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги тегишли ахборот ресурси манзилига ҳаволани ўз ичига олган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат кўринишида берилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
31. Лицензия реестрида мавжуд бўлган маълумотлар Марказий банкнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Кредит бюросига лицензия берганлик учун давлат божи ундирилмайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/3042-1/0731-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тартиби
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарори (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34 — 36-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/25-сонли қарорига (рўйхат рақами 3042-3, 23.01.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон)
6-боб. Кредит бюросини қайта ташкил этиш ва тугатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Кредит бюросини қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
38. Қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин кредит бюроси бу ҳақда бир иш кунидан кечиктирмай Марказий банкка ёзма шаклда хабар қилади ва икки ой мобайнида оммавий ахборот воситаларида ҳар ҳафта тегишли эълон бериб боради.
39. Кредит бюроси қайта ташкил этилган тақдирда, кредит ахбороти маълумотлар базаси кредит бюросининг ҳуқуқий ворисига, агар у лицензияга эга бўлса, топширилади. Бу ҳолда кредит бюросининг ҳуқуқий вориси бу ҳақда кредит ахбороти етказиб берувчиларни ва Марказий банкни кредит ахбороти маълумотлар базаси олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида ёзма шаклда хабардор этиши шарт. Бунда оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган эълонларда кредит бюросининг кредит ахбороти маълумотлар базаси унинг ҳуқуқий ворисига топширилганлиги кўрсатилади.
40. Кредит бюросининг ҳуқуқий вориси лицензияга эга бўлмаса, шунингдек кредит бюроси тугатилган, лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки у бекор қилинган ҳолларда, кредит ахбороти маълумотлар базаси Марказий банкка текин топширилади.
7-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Кредит бюросининг муассис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Марказий банкда рўйхатдан ўтказилиши керак.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
43. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А. АХМЕДХАДЖАЕВ
2018 йил 28 апрель
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2018 йил 28 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/3042/1573-сон; 10.06.2020 й., 10/20/3042-1/0731-сон; 06.11.2020 й., 10/20/3042-2/1477-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 24.01.2023 й., 10/23/3042-3/0050-сон; 30.05.2024 й., 10/24/3042-4/0383-сон; 25.04.2025 й., 10/25/3042-5/0380-сон; 30.12.2025 й., 10/25/3042-6/1244-сон; 20.07.2026 й., 10/26/3042-7/0752-сон)