Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2913-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 июлдаги 101 ва 113-сон қарори (рўйхат рақами 2913, 2017 йил 17 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 868-модда) билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандидаги «Миллий хавфсизлик хизмати» деган сўзлар «Давлат хавфсизлик хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 июль,
38-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 июль,
111-сон
Келишилган:
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2018 йил 11 июль
Мудофаа вазири А. АЗИЗОВ
2018 йил 11 июль
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
2018 йил 11 июль
Давлат хавфсизлик хизмати раиси И. АБДУЛЛАЕВ
2018 йил 11 июль
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
2018 йил 11 июль
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2018 йил 11 июль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/2913-1/1571-сон)