23.07.2018 йилдаги 564-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 14.12.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3026-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2018 — 2023 йилларда ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2018 — 2023 йилларда ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб аталади) амалга ошириш доирасида қуйидагилар вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария тадбирларини ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини оширишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-синов ишларини амалга ошириш, уларнинг натижаларини ишлаб чиқариш жараёнларига изчил жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва жадал ривожлантириш жараёнларини фаоллаштириш, импортни изчил камайтириш мақсадида бозорда барқарор талабга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини, шу жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш асосида кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб юқори бўлган турдаги ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқаришнинг илғор технологияларини ўзлаштирган ҳолда, сифат менежментининг замонавий услубларини кенг жорий этиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар илмий-техник ходимларининг профессионал билим даражасини, хусусан, юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали такомиллаштириш, шунингдек, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларнинг 2021 — 2023 йилларда республикада ҳайвонлар зарарли касалликларига қарши ветеринария дори воситаларини 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ветеринария илмий-тадқиқот институти ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти билан биргаликда ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларга мамлакатимиз ва хорижий илм-фаннинг илғор ишланмаларини жорий этиш асосида ветеринария препаратлари, синтетик дезинфекция ва дезинсекция воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалаларида зарур услубий ва илмий-маслаҳат ёрдамини олишда ҳар томонлама ташкилий-амалий ёрдам кўрсатсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларга эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва кейинчалик товарларни ички ҳамда ташқи бозорларга чиқаришга ҳар томонлама кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда эксперт доиралар вакиллари — иқтисодчилар ва юристларни иштирокида ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан бериладиган имтиёзлар ва преференциялар тўғрисида кенг кўламли ахборот ҳамда тушунтириш ишларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан фаолият кўрсатмаётган корхоналарни ва давлат мулки бўлган мол-мулкни инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда нол харид қиймати бўйича олишида кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси 2019 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар объектларини қуриш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 23 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
564-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 09/18/564/1561-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)