Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора- тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорини ижро этиш ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 июль,
549-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 549-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-бандда:
а) тўртинчи хатбошига «ҳужжат» сўзидан кейин «шу жумладан, электрон шаклда» сўзлари қўшилсин;
б) тўққизинчи хатбошидаги «Ўзбекэкспертиза» ОАЖ» сўзлари «Ўзбекэкспертиза» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 6-бандда «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон шаклда» сўзлари қўшилсин.
3. 7-банднинг олтинчи хатбошидага «ваколатли органларда белгиланган тартибда ҳисобга қўйилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. 10-банддаги «5» ва «10» рақамлари тегишли равишда «4» ва «6» рақамлари билан алмаштирилсин.
5. 14-банднинг бешинчи хатбошидаги «4-банди» сўзлари «4 ва 17-бандлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. Экспертиза далолатномаси асосида ваколатли орган томонидан «Ягона дарча» бирхиллаштирилган божхона ахборот тизимига (кейинги ўринларда электрон портал деб аталади) киритилади ва ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича сертификат расмийлаштирилади. Ариза берувчи томонидан қоғоз шаклидаги сертификат талаб қилинган тақдирда ваколатли орган ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича бир нусхада сертификат беради».
7. 18-банддаги иккинчи ва учинчи жумлалар чиқариб ташлансин.
8. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«20. Олдин берилган сертификатга ўзгартириш (шу жумладан, амал қилиш муддатини узайтириш) ва қўшимчалар киритишга унинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар, ваколатли органга сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма ёки электрон шаклдаги асосланган мурожаат асосида йўл қўйилади.
Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни текшириш зарур бўлганда ариза берувчининг ишлаб чиқариши қўшимча равишда экспертизадан ўтказилади.
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, ваколатли орган 4 иш куни мобайнида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон порталга киритади ва сертификатга ўзгартириш ёки қўшимчани расмийлаштиради. Ариза берувчи сертификатга ўзгартириш ёки қўшимчани қоғоз шаклида киритишни талаб қилган тақдирда, ваколатли орган томонидан ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича қоғоз шаклида сертификатга ўзгартиш ёки қўшимча бир нусхада берилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. 2 — 5-иловаларнинг номланишидаги «OCНIQ AKSIYADORLIK JAMIYATI» ва «ОТКРЫТОЕ АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО» сўзлари тегишли равишда «AKSIYADORLIK JAMIYATI» ва «АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 09/18/549/1533-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2022 й., 09/22/696/1072-сон)