Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг
Қарори
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2893-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 568-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 июнь,
254/10-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2018 йил 28 июндаги 254/10-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 6-банднинг бешинчи хатбошиси «Юридик фанлар» деган сўзлардан кейин «ва исломшунослик фанлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 7-банднинг учинчи хатбошиси «юридик фанлар» деган сўзлардан кейин «ва исломшунослик фанлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 5-илованинг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган.
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича
КЕЛИШИШ ВАРАҚАСИ
КЕЛИШИШ ВАРАҚАСИ
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш. ИСРАИЛОВ
2018 йил 27 июнь
Инновацион ривожланиш вазири И. АБДУРАХМОНОВ
2018 йил 27 июнь
Маданият вазири Б. САЙФУЛЛАЕВ
2018 йил 27 июнь
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
2018 йил 27 июнь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2018 йил 27 июнь
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2018 йил 27 июнь
Фанлар академияси директори Б. ЮЛДАШЕВ
2018 йил 27 июнь
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2018 йил 27 июнь
Қишлоқ хўжалиги вазири Б. ЮСУПОВ
2018 йил 27 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2018 й., 10/18/2893-2/1522-сон)