12.07.2018 йилдаги 533-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомини тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
533-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 533-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Молия вазирлигининг қарорларига, ушбу низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг аграр соҳани молиялаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ва кейинчалик унинг ижобий томонини республикада татбиқ этишда тегишли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Жамғармани шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасини экспорт ва ички истеъмолчиларга сотишдан тушадиган бўнак, шунингдек улар юзасидан якуний ҳисоб-китоб қилишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан юқори бўлган маблағлар, тегишли йил ҳосили пахта толасини сотиш якунлари бўйича — ижобий тафовутнинг тўлиқ миқдордаги якуний суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон, ун ва ун маҳсулотларини сотиш ва қайта баҳолашдан, шунингдек маҳсулотлар экспортидан тушган валюта маблағларини эркин биржа савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли ажратилган маблағларни қайтаришдан тушадиган тушумлар ва уларга ҳисобланган фоизлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет тизимининг бюджетлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этиладиган кредитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари грантлари ва донор ташкилотлар маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг бўш қолдиқ маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилини ўз вақтида молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг аграр соҳани молиялаштириш бўйича тажрибасини кейинчалик унинг ижобий натижаларини республикада жорий этиш мақсадида ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғлик пахта етиштирувчи хўжаликлар, нав оригинаторлари бўлган илмий муассасаларга, шунингдек уруғлик чигитни тайёрлашда иштирок этган бошқа субъектларга тўланадиган устама маблағлари харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта ҳисобварағида жамланган пахта толасига прейскурант ва жаҳон нархлари ўртасидаги ижобий тафовут маблағларидан, вақтинчалик маблағ тақчиллигида пахта ҳосилини етиштириш ва якуний ҳисоб-китобини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) фаолиятини таъминлаш харажатларини молиялаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосили ҳисоб-китобини ўз вақтида молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хариди учун қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни рағбатлантириш учун қайтариб бериш асосида қарз маблағлари ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштиришга замонавий ахборот ва компьютер технологияларини жорий этиш ва уни асосида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг аграр соҳани молиялаштириш бўйича тажрибасини кейинчалик унинг ижобий натижаларини республикада жорий этиш мақсадида ўрганиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг ҳар йилги баланси лойиҳасини ишлаб чиқади, белгиланган тартиб ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари тушумини таҳлил қилади ва ўз вақтида тушишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментни сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Жамғарма кенгашига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритади ва унинг ижроси юзасидан ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хариди учун етиштириладиган пахтанинг умумий ҳажми бўйича – «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти билан, ғалла харид қилиш умумий ҳажми бўйича — «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан, замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш бўйича — «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ва «Ўзмашлизинг» масъулияти чекланган жамияти билан бош битим тузади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорларида белгиланган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш бўйича бош битим тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма кенгашига жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни текширишлар жараёнида аниқланган қонун бузилишлар ва камчиликлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек уларни бартараф этиш, Жамғарма агентларига бош келишув ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни (жарималар ва пенялар) қўллаш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидан Жамғарма маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғарманинг молия ва тижорат агентларидан Жамғарма маблағларидан фойдаланиши бўйича чораклик, йиллик бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини, пахта толаси ва дон, ун ва ун маҳсулотларини сотиш бўйича ҳар ойлик маълумотларни, давлат хариди учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш учун қайтариш асосида ажратилган қарз маблағларидан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари — Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича чораклик, йиллик бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда ва илгари ажратилган маблағлар ва уларга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилмаганда молиялаштиришни тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия ва тижорат агентлари ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари мақсадли маблағларни қайтариш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганда, Жамғарма қарздорларнинг барча ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқларини кўчириб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилини харажатларини ўз вақтида молиялаштириш учун молия агентга маблағлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши корхоналари томонидан етиштириладиган пахта ҳосилини етиштириш харажатларини ўз вақтида молиялаштириш учун уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига маблағлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берилган пахта ва ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китобларини ўз вақтида молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини доимий мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадларининг истиқболдаги кўрсаткичлари бажарилишини таҳлил қилиш ва маблағларнинг тушишига салбий таъсир қилган аниқланган омиллар асосида уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этиладиган кредитлар, халқаро молия институтлари грантлари ва донор ташкилотлар маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жамғарма кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамғарма кенгаши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади. Жамғарма кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган таркибда ўз фаолиятини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамғарма кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент томонидан тақдим этилган Жамғарма балансини кўриб чиқади, қарор қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун Департаментга кўрсатма беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жамғарманинг молия ва тижорат агентларининг пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш, замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган ишлари, ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг даромадлари ва харажатларини шакллантириш тартибини такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати Бош бошқармасига Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши, тўловлар ва ҳисобларни тўлиқ ҳамда ўз вақтида амалга ошириш устидан назорат қилиш текшириш ва тафтишлар ўтказиш бўйича кўрсатма беради, уларнинг натижасини кўриб чиқади, кўриб чиқиш якуни бўйича тегишли қарор қабул қилади ва Департаментга бажариш учун юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Департамент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Департамент Жамғарманинг ижро этувчи органи, Жамғармани жорий бошқариш бўйича функциясини бажарувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Департаментнинг ташкилий тузилмаси ва штатдаги ходимлар сони қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Департаментни сақлаш харажатлари Жамғарма маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказида миллий ва чет эл валютасида тегишли махсус ҳисобварақларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Департамент Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоботини тузади ва уни белгиланган тартибда Жамғарма кенгашига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Департаментга Жамғарма кенгаши томонидан сайланадиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади. Департамент директори мақомига, моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича шарт-шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Директорнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазири билан келишилган ҳолда директор томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосари бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Департамент директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Жамғармага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган текшириш ва тафтишда аниқланган ҳолатлар бўйича Жамғарма кенгаши қарорини ижросини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг штатдаги ходимларининг чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, шунингдек Департамент ходимларини рағбатлантириш бўйича қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш масалаларига оид тушунтиришлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Департамент ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларида белгиланган лавозим маоши, мукофот, қўшимча ва устамалардан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимларига кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига йиллик устама қуйидаги коэффициентларда тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 йилдан 5 йилгача — 0,6; 5 йилдан 10 йилгача 0,8; 10 йилдан 15 йилгача 1,0; 15 йилдан ортиқ 2,5.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш стажи рағбатлантириладиган кўп йиллик хизмат учун устамалар белгилаш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимларига, жамоа шартномасида белгиланадиган ойлик, чораклик ва йил якуни бўйича ҳамда байрам кунлари учун мукофотлар, йўл транспорти, овқатланиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш харажатларига тўловлар ходимлар лавозим маошининг тўрт бараваридан ошмаган миқдорда тўланади. Бунда, чораклик ва йил якуни бўйича тўловлар миқдори ходимларнинг иш кўрсаткичларини самарадорлигига қараб Кенгаш томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш кўрсаткичлари самарадорлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғарма маблағларини бош келишувда кўзда тутилган муддатларда ўз вақтида тушишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли ажратилган жамғарма маблағларига ҳисобланган фоизларни белгиланган муддатларда ва тўлиқ миқдорда ундиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия ва тижорат агентларининг жамғарма олдидаги муддати ўтган қарздорликларини қисқартиришга қўшган ҳиссаси киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, иш ҳақи фонди доирасида касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда ходимнинг соғлигини тиклаш учун санаторий-курорт даволанишига, тўй ва маърака тадбирлари учун моддий ёрдам пули тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Жамғарманинг молия ва тижорат агентлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Агробанк» акциядорлик тижорат банки пахта ва ғалла етиштириш, харид қилиш, шунингдек замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш бўйича Жамғарманинг молия агенти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан етиштириладиган пахта хомашёсини етиштиришни молиялаштириш бўйича Ҳукумат қарорларида белгиланган тижорат банклари молия агенти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг молия агентига махсус очиладиган мақсадли ҳисобварақлар орқали давлат хариди учун етказиб бериладиган маҳсулотларга, замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришга ҳамда пахта-тўқимачилик ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига пахта-тўқимачилик ташкилотлари томонидан етиштириладиган пахта хомашёсини етиштиришга ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек Жамғарманинг маблағларини ва тегишли фоиз тўловларининг белгиланган муддатларда қайтарилиши юзасидан назорат ўрнатиш вазифаси юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қуйидагилар Жамғарманинг тижорат агентлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти — пахтани харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси — ғаллани харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ва «Ўзмашлизинг» масъулияти чекланган жамияти — замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма давлат хариди учун пахтанинг умумий ҳажми бўйича — «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти билан, ғалланинг умумий ҳажми бўйича эса — «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан, замонавий юқори унумли қишлоқ хўжалик техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш бўйича — «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ва «Ўзмашлизинг» масъулияти чекланган жамияти шунингдек, пахта-тўқимачилик ташкилотлари томонидан етиштириладиган пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Ҳукумат қарорларида белгиланган тижорат банклари билан Бош битим тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат агентлари Жамғарма номидан ҳамда у билан келишилган ҳолда маҳсулот харид қилиш, контрактация шартномаларининг ўз вақтида тузилиши, харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китобини қилиш, уларни харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг белгиланган стандартларига риоя этилиши, шунингдек замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш юзасидан назоратни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат агентлари тузилган Бош битимга асосан Жамғарма номидан «Агробанк» акциядорлик тижорат банки иштирокида ўзининг тайёрлов корхоналари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан маҳсулотни сотиб олиш юзасидан ўз вақтида ва асосланган контрактация шартномалари тузилишини, мақсадли маблағлар ва уларга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтарилишини таъминлайдилар, сотиб олинаётган маҳсулот учун тўлиқ ҳисоб-китоб қиладилар, маҳсулотни сотиб олишда, сақлаш ва қайта ишлашда белгиланган стандартларга риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан маҳсулотни сотиб олиш юзасидан ўз вақтида ва асосланган контрактация шартномалари тузилишини, мақсадли маблағлар ва уларга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтарилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб бериш учун Жамғарманинг қайтариб бериш асосида ажратилган қарз маблағлари ва уларга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтарилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Жамғарма маблағларини ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жамғарма маблағлари Жамғарма молия агентига Жамғарма билан молия ва тижорат агентлари ўртасида тузилган Бош битимга асосан махсус очилган мақсадли ҳисобварақлар орқали ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тузилган Бош битимга мувофиқ ва махсус очиладиган мақсадли ҳисобварақларни қўллаш орқали қилинган ҳисоб-китобларга асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия агенти Жамғарманинг мақсадли маблағларини етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари Жамғарманинг мақсадли маблағларини пахта ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштиришга йўналтиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат агентлар молия агенти орқали олинган Жамғарманинг мақсадли маблағларини хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали тайёрлов корхоналарига юборадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрлов корхоналари тушган маблағларни қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан харид қилинаётган маҳсулотлар учун ҳисоб-китоб қилишга ишлатадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ва «Ўзмашлизинг» масъулияти чекланган жамияти тушган маблағларни замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга ишлатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тайёрлов корхоналари қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ, суғурта ташкилотлари билан суғурталаш шартномаларини тузган ҳолда маблағларни қуйидаги мақсадларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалда етказиб берилган пахта хомашёси ва ғалла қийматининг 100 фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хариди учун етиштириладиган маҳсулотларнинг қўшимча ҳажми учун ҳисоб-китоб қилишга сарфлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Банк ҳисобварақлари, жамғарма ҳисобварақларига маблағларни киритиш ва ҳисобини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасида очиладиган Жамғарманинг махсус миллий, суғурта ва хорижий валюта ҳисобварақларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномаларда кўрсатилган ҳажмда пахта хомашёси ва ғалла етиштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларининг шартномаларида кўрсатилган ҳажмда пахта хомашёсини етиштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш учун ажратилган Жамғарма маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот турлари ва қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича ажратилган Жамғарма кредитларини қайтариш ва уларга ҳисобланган фоиз маблағларини жамлаш, ҳисобга киритиш ва ҳисоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молиявий институтлар грантлари ва донор ташкилотлар маблағлари хорижий валюта ҳисобварақларида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, махсус суғурта ҳисобварағида тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан юқори бўлган маблағлар, тегишли йил ҳосили пахта толасини сотиш якунлари бўйича — ижобий тафовутнинг тўлиқ миқдордаги якуний суммаси жамланади ва ҳисоби юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинчалик маблағ тақчиллиги юзага келганда, пахта хомашёсини етиштиришда кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш мақсадида, махсус суғурта ҳисобварағида жамланган ижобий тафовут маблағларидан фойдаланиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, пахта хомашёсини етиштириш харажатлари ва якуний ҳисоб-китобларини молиялаштиришда талаб этиладиган маблағлар, Жамғарма кенгашининг кўрсатмасига асосан суғурта ҳисобварағидан махсус хисобвараққа ўтказилади ва фақат ушбу мақсадлардагина ишлатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинчалик маблағ тақчиллигида махсус суғурта ҳисобварағидан ишлатилган маблағлар, пахта толасини сотишдан тушган маблағларнинг пахта хомашёсини етиштиришдан ортган маблағлар қисми ҳисобига қайта тикланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш бўйича тузилган контрактация шартномаларидаги ҳажмларни харид қилишни молиялаштириш учун Жамғарманинг махсус ҳисобварақларига қуйидаги маблағлар кирим қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) пахта толаси бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасини экспорт ва ички истеъмолчиларга сотишдан тушадиган бўнак ва якуний ҳисоб-китоб маблағлари «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг махсус ҳисобварақларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус суғурта ҳисобварағига тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан юқори бўлган маблағлар, тегишли йил ҳосили пахта толасини сотиш якунлари бўйича — ижобий тафовутнинг тўлиқ миқдордаги якуний суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли маблағларни қайтариш учун махсус ҳисобварақда жамланган вақтинча бўш маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари учун ажратилган маблағларнинг уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари томонидан қайтарилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ғалла бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон, ун ва ун маҳсулотларини сотиш ва қайта баҳолашдан, шунингдек ушбу маҳсулотлар экспортидан тушган валюта маблағларини эркин биржа савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли маблағларни қайтариш учун махсус ҳисобварақда жамланган вақтинча бўш маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар кирим қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ва «Ўзмашлизинг» масъулияти чекланган жамияти томонидан давлат хариди учун етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалик техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштиришга ажратилган қарз маблағлари ва унга ҳисобланган фоизларни жамлаш Жамғарманинг махсус ҳисобварақларида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Халқаро молиявий институтлар грантлари ва донор ташкилотларидан жалб этилган маблағлар хорижий валютадаги ҳисобварақларга кирим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Мақсадли маблағларни қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Жамғарманинг мақсадли маблағларни қайтариш Жамғарманинг мақсадли маблағларни қайтариш ҳисобварақларига молия агентидан давлат хариди учун тижорат агентлари томонидан харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳисоб-китоб қилишдан ва етказиб берилган замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси учун тушадиган маблағлар ҳисобидан Жамғарманинг махсус ҳисобига туширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Молия агенти ва унинг филиаллари томонидан Жамғарманинг мақсадли маблағларини қайтариш, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг пахта толасини, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг дон, ун ва ун маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлари, шунингдек «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ва «Ўзмашлизинг» масъулияти чекланган жамияти замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришдан олган даромадлари (асосий қарз ва фоизлари билан) ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари томонидан Жамғарманинг мақсадли маблағларини қайтариш, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг ташкилотларида, пахта толаси, дон, ун ва ун маҳсулотларини сотишдан, «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ва «Ўзмашлизинг» масъулияти чекланган жамиятининг эса лизинг хизматидан, шунингдек пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларидан тушган маблағларни жамлаш мақсадида «Жамғарма билан мақсадли ҳисоб-китоб қилиш учун махсус ҳисобварақлар» ҳисобварақлари очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толаси, дон, ун ва ун маҳсулотлари сотишдан, шунингдек замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришдан ва унга ҳисобланган фоизлардан тушган барча пул тушумлари ушбу ҳисобварақларга кирим қилинади ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан аввал ажратилган мақсадли маблағларни молия агентига қайтариш ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун ишлатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Молия ва тижорат агентлари Жамғарманинг мақсадли маблағларини қайтариш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса ёки тўла бажармаса, Жамғармага қарздорларнинг барча ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқларини кўчириб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Жамғармадан ажратиладиган маблағларни мақсадга мувофиқ ишлатиш, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан етказиб берилган маҳсулотларга, етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишни ўз вақтида амалга ошириш жавобгарлиги контрактация шартномаларини бажаришда иштирок этаётган туманлар ҳокимлари ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва тижорат банклари филиал раҳбарлари зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. «Агробанк»акциядорлик тижорат банки, пахта-тўқимачилик ташкилотларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти пахта толасини сотишдан, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси дон, ун ва ун маҳсулотларини сотишдан тушган маблағларни ўз вақтида Жамғармага тўламаганлиги учун, «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ҳамда «Ўзмашлизинг» масъулияти чекланган жамияти ва уларнинг ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари Жамғарма маблағларини мақсадга мувофиқ ишлатмаганлиги, ҳисоб-китоб қилиш тартибини бузганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши, тўловлар ва ҳисобларни тўлиқ ҳамда ўз вақтида амалга ошириш устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.