Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 17-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2871-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 22 октябрдаги 12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2871-2, 28.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 6 мартдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2871, 2017 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 211-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 17-бандидаги «2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 69-бандига» деган сўзлар «2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 75-бандига»деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Д. ИСАКУЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 июль,
8-сон
Келишилган:
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2018 йил 9 июль
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
2018 йил 3 июль
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А. КАРИМОВ
2018 йил 27 июнь
«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси У. МУСТАФОЕВ
2018 йил 19 июнь
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раиси А. ФАРМАНОВ
2018 йил 12 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2871-1/1512-сон)