Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 июль,
ПФ-5477-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПФ-5477-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган
ўзгартишлар ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сонли Фармони 4-иловасидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари соҳасида давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилишга оид таклифлар тайёрлаш бўйича 7 — Ишчи гуруҳ таркиби» бўлимининг 8-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. С.У. Умурзоков — «Ўзчармсаноат» Уюшмаси раиси».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича комиссияларнинг янгиланган таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 21 февралдаги ПФ-5357-сонли Фармони 4-иловасининг қирқ еттинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«С.У. Умурзоков — «Ўзчармсаноат» Уюшмаси раиси».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2016 — 2020 йилларда чарм-пойабзал саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2016 йил 15 сентябрдаги ПП-2592-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекчармпойабзали» сўзи «Ўзчармсаноат» сўзи билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2718-сонли қарори 1-бандининг ўн биринчи хатбошидаги «Ўзбекчармпойабзали» сўзи «Ўзчармсаноат» сўзи билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сонли қарори 2-иловасининг 16-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. С.У. Умурзоков — «Ўзчармсаноат» Уюшмаси раиси».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ўзбекчармпойабзали» уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3058-сонли қарорида:
а) номланишидаги «Ўзбекчармпойабзали» сўзи «Ўзчармсаноат» сўзи билан алмаштирилсин;
б) қарорнинг барча матнидаги «Ўзбекчармпойабзали» сўзи «Ўзчармсаноат» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 2-банди қуйидагича мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Ўзчармсаноат» Уюшмаси биносига олиб борувчи йўлларни яратишни белгиланган тартибда таъминласин».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3403-сонли қарори 6-иловасининг «Мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар» бўлими қуйидагича мазмундаги 28-банд билан тўлдирилсин:
«28. «Ўзчармсаноат» Уюшмаси».
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги ПҚ-3603-сонли қарори 10-бандининг «в» кичик банди ва 17-бандидаги «Ўзбекчармпойабзали» сўзи «Ўзчармсаноат» сўзи билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПФ-5477-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика иқтисодиётининг чарм-пойабзал соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 23 февралдаги ПФ-2552-сонли Фармонининг 3-банди.
2. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 декабрдаги ПФ-4391-сонли Фармони 1-иловасининг 1-банди.
3. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 январдаги ПФ-4911-сонли Фармони 1-иловасининг 1-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5477/1505-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)