1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьялар олий кенгаши]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида суд тизими фаолияти самарадорлигини ошириш, судьяларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тартибини такомиллаштириш, ҳар бир иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли суд қарори чиқарилишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тузилди, суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди, маъмурий судлар ташкил этилди, шунингдек, судьялик лавозимига муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартиби жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча тоифадаги суд ишларини сайёр суд мажлисларида кўриб чиқиш амалиётининг кенгайтирилганлиги аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва суд ҳокимиятининг очиқлигини ошириш йўлида кўрилган муҳим чора бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, суд ҳокимияти органлари фаолиятининг таҳлили улар зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, судларнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлари қониқарсиз даражада ташкил этилганлиги суд фаолиятини лозим даражада ёритиш имконини бермаяпти ҳамда аҳолининг суд ҳокимиятига ишончи пасайишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяларни моддий таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг амалдаги тизими суд ҳокимиятининг алоҳида мавқеи ва обрўсига, судьялар мустақиллиги принципларига мувофиқ эмаслиги касбий ўсишни янада рағбатлантиришга тўсқинлик қилиб, кадрлар қўнимсизлигига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон Судьялар ассоциациясининг қуйидагилар орқали суд органлари фаолиятининг шаффофлигини янада таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган суд ҳужжати ўқиб эшиттирилганидан сўнг унинг мазмун-моҳиятини суд процесси иштирокчиларига тушунтирилишини суд амалиётига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан суд ишларини назорат тартибида, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан суд ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш амалиёти обзорларини ҳар чоракда эълон қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяларни танлаш ва лавозимга тайинлашнинг холислиги ва шаффофлигига ишончни ошириш мақсадида ҳар бир ҳудудда судьялар корпусини шакллантиришга кўмаклашувчи комиссиялар тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларга мурожаат этишда давлат божларини тўлаш бўйича амалдаги имтиёзлар ва давлат божлари ставкаларини қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судлар, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари ва жарималар тўлашдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилган суммаларнинг, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бундан мустасно, 40 фоизи миқдорида ажратмалар белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, қуйи судлар судьялари ва ходимлари ҳамда Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 1 — 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.04.00.00 Меҳнат стажи / 06.04.02.00 Умумий меҳнат стажи;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьялар олий кенгаши;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.17.00 Судьяларнинг малака даражаси;
4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.20.00 Суд ходимлари. Малака даражалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 августдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака даражаси ва мансаб даражасига эга бўлган судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган 50 фоиз миқдорида устама тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун, лавозим маошларига (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) устамалар ҳамда малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ миқдорлари адлия органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг амал қилиши давлат органлари ва ташкилотларидаги лавозимларга белгиланган тартибда, шу жумладан ушбу Фармон кучга киргунга қадар сайланган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан тайинланган, шунингдек, судьялик малака даражаларига эга судьяларга ушбу давлат органлари ва ташкилотларида назарда тутилган барча устамалар ва қўшимча ҳақларни сақлаб қолган ҳолда татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган судьяларнинг давлат органлари ва ташкилотларида ишлаган вақти уларнинг ушбу орган ва ташкилотлардаги меҳнат фаолияти бошланган пайтдан бошлаб судьялик стажига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Фармоннинг 5-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари учун — Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар орасидан сайланган ёки тайинланган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари ва ходимлари учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьялар олий кенгаши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Олий суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг юқори малакали, ташаббускор, хизмат мажбуриятларини ҳалол ва самарали бажараётган судьялари ва ходимларига Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 100 фоизигача миқдорда устама (пул таъминоти) тўлаш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.17.00 Судьяларнинг малака даражаси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки, махсус унвон ва даражалар мавжуд бўлиши назарда тутилган назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлардан тайинланган (сайланган) судьяларга малака даражалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 6-иловага мувофиқ судьялар малака даражаларининг бошқа органлар унвонлари ва даражаларига нисбатини ҳисобга олган ҳолда, лекин эгаллаб турилган лавозим учун назарда тутилганидан юқори бўлмаган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига судьялар ҳаёти ва соғлигини давлат томонидан мажбурий суғурталаш тартиби, шунингдек, уларнинг пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ва тартиби тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Марказий банк билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автомобиллар сотиб олиш учун, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига эса уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар тақдим этишни назарда тутадиган таклифларни киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Судьялар олий кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги 164-II-сонли қарори билан тасдиқланган Суд, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Судьялар олий кенгаши ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Ф. Камилов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 13 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5482-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сонли Фармонига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сонли Фармонига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва уларга тенглаштирилган судлар судьялари ҳамда ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сонли Фармонига 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лавозим номи
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари
директор
19
директор ўринбосари
18
бош бухгалтер
17
бўлим бошлиғи
16
бош мутахассис, бош муҳандис, бош инспектор, юрисконсульт
14
Ҳудудий бўлимлар
Лавозим номи
вилоятлар гуруҳлари бўйича
гуруҳдан ташқари
1-гуруҳ
2-гуруҳ
3-гуруҳ
ҳудудий бўлим бошлиғи
16
15
14
14
бош бухгалтер
13
13
12
12
бош муҳандис, бош мутахассис
12
12
11
11
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-майори
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Генерал-майор
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
8.
Генерал-лейтенант
Божхона хизмати генерал-лейтенанти
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-лейтенанти
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Генерал-лейтенант
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
9.
Генерал-полковник
Божхона хизмати генерал-полковниги
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Генерал-полковник
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: бошқа органлар унвонлари ва даражаларини судьяларнинг олий малака даражасига тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сонли Фармонига 7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 2 августдаги «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4459-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1 — 4 иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 5-илованинг «устама ҳақ миқдори» устунида «35» ва «10» рақамлари тегишли равишда «50» рақамлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3240-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 5-банд «судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Марказ бинолари ва хоналарини қуриш ва таъмирлаш» сўзларидан сўнг «судларни транспорт воситалари билан таъминлаш» сўзлари билан тўлдирилсин.