23.10.2000 йилдаги 405-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.10.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИДА СИМОБ МОДДАСИ БЎЛГАН ЛАМПАЛАР ВА ПРИБОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ ФОЙДАЛИ РАВИШДА ИШЛАТИШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотлардан сўзсиз фойдаланилишини таъминлаш ва атроф муҳитни симоб билан ифлосланишдан ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирликлар, идоралар, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга ишлатиб бўлинган ва брак қилинган таркибида симоб моддаси бўлган лампалар, приборлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни фойдали равишда ишлатиш ёки зарарсизлантириш (демеркурлаштириш) учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг тегишли рухсатномаларига эга бўлган корхоналар ва ташкилотларга топшириш мажбурияти юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар, идоралар, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг тегишли рухсатномасисиз фойдали равишда ишлатиш ёки зарарсизлантириш қатъий тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни фойдали равишда ишлатиш ёки зарарсизлантириш билан боғлиқ ишларга вазирликлар, идоралар, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда юридик ва жисмоний шахсларнинг таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотлардан фойдаланишига доир зарур меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатнома олинмасдан, таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотлар мустақил фойдали равишда ишлатилиши ёки зарарсизлантирилишига йўл қўйилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимият ҳудудий органлари ва фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда аҳоли томонидан таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни топшириш қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» республика жамғармаси аҳолидан таркибида симоб моддаси бўлган маҳсулотларни тўплашни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органларига ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 октябрдаги 395-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 23 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
405-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 8-сон, 126-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)