09.03.2018 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро автомобиль қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш учун автомобилда халқаро ташишларни ишончли ва самарали таъминлашнинг муҳимлигини тан олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш заруриятини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда халқаро ташишлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган интилишга таянган ҳолда ва автомобиль қатновини енгиллаштириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим қоидалари Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган ташувчилар ва автотранспорт воситалари томонидан амалга ошириладиган Томонлар давлатлари ўртасида ва уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзда, шунингдек, учинчи мамлакатларга/мамлакатлардан йўловчи ва юкларни халқаро ташишларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим Томонларнинг давлатлари иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимда қўлланиладиган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ташувчи» — Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосларда автотранспорт воситасига эгалик қилувчи ва ушбу давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ автомобилда халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат берилган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Автотранспорт воситаси»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларни ташишда — автобус, яъни йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўриндиғи билан ҳисоблаганда 9 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни ташишда — юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси, шу жумладан, юк автомобили, тиркамали юк автомобили, шатакчи автомобиль ёки ярим тиркамали шатакчи автомобиль.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Йўловчиларни мунтазам ташишлар» — Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўртасида олдиндан келишилган йўналишлар, жадвал, тарифлар, ташувчи томонидан йўловчилар чиқариладиган ва тушириладиган тўхташ бекатлари бўйича амалга ошириладиган автобусда йўловчиларни ташишлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Йўловчиларни номунтазам ташишлар» — «йўловчиларни мунтазам ташишлар» атамасига кирмайдиган йўловчиларни автобусларда ташишнинг бошқа барча турлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Рухсатнома» — бир Томон давлатининг ваколатли органи томонидан берилган, ушбу Томон давлати ҳудудида автомобилда халқаро ташишларни амалга ошириш учун бошқа Томон давлати ҳудудида рўйхатга олинган автотранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Махсус рухсатнома» — бир Томон давлати ташувчисининг автотранспорт воситасини ўз давлатининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай рухсатномани берган бошқа Томон давлати ҳудуди бўйлаб оғир вазнли, катта ҳажмли ёки хавфли юк билан ўтиши учун бир марталик рухсатнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Транзит ташишлар» — Томонлардан бирининг давлати ҳудуди орқали йўловчи ва юкларни ташишлар, бунда жўнаш ва етиб бориш манзили ушбу Томон давлати ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Учинчи мамлакатларга/мамлакатлардан ташишлар» — бир Томон давлати ҳудудида рўйхатга олинган ташувчилар томонидан бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган бир пункт билан мазкур Битим иштирокчиси бўлмаган учинчи мамлакат ҳудудида жойлашган бошқа пункт ўртасида автотранспорт воситасида амалга ошириладиган юкларни ташишлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Хавфли юклар» — муайян омиллар мавжуд бўлганда ўзига хос хоссалари ва хусусиятлари туфайли ташиш, ортиш-тушириш ишлари жараёнида ташилаётган юклар, техник воситалар, қурилмалар, бино ва иншоотлар, бошқа объектларнинг портлаши, ёниши ёки зарарланишига, шунингдек, инсон ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган моддалар, материаллар, буюмлар, чиқиндилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автобусда йўловчиларни мунтазам ташишлар Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўртасидаги келишув бўйича ташкил этилади ва улар томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай ташишларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар Томонлар давлатларининг ваколатли органлари томонидан бир-бирларига олдиндан берилади. Кўрсатиб ўтилган таклифлар ташувчининг номи, қатнов йўналиши, ҳаракат жадвали, тарифи, ташувчи томонидан йўловчиларни чиқарадиган ва туширадиган тўхташ бекатлари, шунингдек, ташишларнинг мўлжалланаётган даври ва бажаришнинг мунтазамлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўз давлатлари ҳудудлари бўйлаб йўловчиларни мунтазам ташишларни ташкил этиш тартибини (ёзма равишда) келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатлари ўртасида ёки уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзда йўловчиларни номунтазам ташишлар Томонлар давлатларининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари рухсатномани ўз давлатлари ҳудудлари орқали ўтадиган йўл қисми учун берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Йўловчиларни ҳар бир номунтазам ташиш учун бир маротаба манзилга бориш ва қайтишни амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этадиган алоҳида рухсатнома берилиши лозим, башарти рухсатномада ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Йўловчиларни ташишлар учун рухсатномалар ташувчи номига берилади ва бошқа ташувчиларга ёки учинчи шахсларга тақдим этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур моддада назарда тутилган рухсатнома носоз автобус бошқа автобус билан алмаштирилганда талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари йўловчиларни номунтазам ташишлар учун рухсатнома бланкаларини алмашиш тартибини ўзаро келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатлари ўртасида ва уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзда, шунингдек, учинчи мамлакатларга/мамлакатлардан юкларни ташишлар Томонлар давлатларининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида автотранспорт воситаларида амалга оширилади, мазкур Битимнинг 6-моддасида назарда тутилган ташишлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир автотранспорт воситаси учун алоҳида рухсатнома берилиши лозим. Ҳар бир бундай рухсатнома бир маротаба манзилга бориш ва қайтишни амалга ошириш ҳуқуқини беради. Йил давомида берилган рухсатномалар кейинги йилнинг 31 январигача ҳақиқий ҳисобланади. Юксиз ўтиш учун ҳам рухсатнома талаб этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юк ташишлар учун рухсатномалар ташувчи номига берилади ва бошқа ташувчиларга ёки учинчи шахсларга тақдим этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ҳар йили юк ташишлар учун ўзаро келишилган миқдордаги рухсатнома бланкаларини алмашадилар. Ушбу рухсатномаларда Томон давлатининг ваколатли органи муҳри ва рухсатномани берган масъул шахснинг имзоси бўлиши лозим. Томонлардан бирининг илтимосига кўра қўшимча рухсатномалар алмашиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари юк ташишлар учун рухсатнома бланкаларини алмашиш тартибини ўзаро келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги ташишларни бажаришда рухсатномалар талаб этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа жойга кўчиб ўтаётганда кўчар мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ярмарка ва кўргазмалар учун мўлжалланган материал ва буюмлар, шу жумладан, санъат асарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) спорт тадбирлари ва цирк томошаларини ўтказиш учун мўлжалланган транспорт воситалари, ҳайвонлар, шунингдек, ҳар хил инвентарь ва мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) театр безак ва ашёлари, мусиқа асбоблари, кино суратга олиш, радио эшиттиришлар ва телевизион кўрсатувлар учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) вафот этганларнинг жасади ва ҳоклари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) гуманитар ва тиббий ёрдам тарзида, табиий офатлар рўй берганда қутқарув операциялари мақсадларида амалга ошириладиган ташишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) тиркама билан бирга рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган автотранспорт воситаларида амалга ошириладиган ташишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) почта жўнатмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Носоз автотранспорт воситаларини тузатиш ёки шатакка олишга мўлжалланган техник ёрдам автомобилининг ўтиши учун ҳам рухсатнома талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимда назарда тутилган ташишлар халқаро автомобиль қатнови учун очиқ бўлган автомобиль йўллари бўйлаб амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқаро ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситалари ўз давлатининг рўйхатга олиш ва фарқловчи белгиларига эга бўлиши лозим. Юк автомобиллари ёки шатакчи автомобиллар Томонлар давлатларининг рўйхатга олиш ва фарқловчи белгиларига эга бўлгандагина, тиркамалар ва ярим тиркамалар бошқа давлатларнинг рўйхатга олиш ва фарқловчи белгиларига эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлардан бирининг давлати ташувчиларига бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида йўловчи ва юкларни ташишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юксиз ёки юк билан ҳаракатланаётган автотранспорт воситасининг ўлчамлари ва вазн параметрлари бошқа Томон давлати ҳудудида белгиланган меъёрлардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар юксиз ёки юк билан ҳаракатланаётган автотранспорт воситасининг ўлчамлари ва вазн параметрлари бошқа Томон давлати ҳудудида белгиланган меъёрлардан ошса, ташувчи ушбу бошқа Томон давлатининг миллий қонунчилигига мувофиқ унинг ваколатли органидан махсус рухсатномани олдиндан олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар мазкур модданинг 2-бандида қайд этилган рухсатнома автотранспорт воситасининг муайян йўналиш бўйича ҳаракатланишини назарда тутса, ташиш фақат ушбу йўналиш бўйича амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хавфли юкларни ташиш Томонлар давлатлари иштирокчи ҳисобланган халқаро шартномаларга, шунингдек, бундай ташиш ҳудуди бўйлаб бажарилаётган Томон давлатининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шартномалар ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли юкларни ташиш учун махсус рухсатноманинг мавжуд бўлиши талаб этилса, ташувчи бундай рухсатномани ташишни амалга ошириш бошлангунига қадар ушбу ташиш ҳудуди бўйлаб бажариладиган Томон давлатининг ваколатли органидан олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўз давлатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли юклар рўйхатларини ва уларни ташиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатларининг автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ўзлари бошқараётган автотранспорт воситаларининг тоифасига мос бўлган миллий ёки халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаларига ҳамда автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги миллий ҳужжатларга эга бўлишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Миллий ёки халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида миллий ҳужжатлар 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа иқтисодий комиссиясининг Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенциясида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битим қоидаларига мувофиқ талаб этиладиган рухсатнома ва бошқа ҳужжатлар улар тегишли бўлган автотранспорт воситасида бўлиши ва Томонлар давлатлари назорат органларининг талабига кўра тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон давлатининг мазкур Битим доирасида ташишларни амалга ошираётган ташувчилари бошқа Томон давлатида автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларга эгалик қилиш, шунингдек, транспорт операцияларини амалга ошириш учун йиғим ва тўловлар тўлашдан ўзаролик асосида озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўрсатиб ўтилган озод қилиш автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа иншоотлардан фойдаланганлик, шунингдек, автотранспорт воситасининг вазни, ўлчамлари ва юк кўтариш қобилияти Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигида белгиланган меъёрлардан ошиб кетганлиги учун йиғим ва тўловларга тегишли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим асосида ташишларни амалга оширишда бошқа Томон давлати ҳудудига олиб кирилаётганда қуйидагилар божхона божлари ва йиғимларни тўлашдан ўзаро озод этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) автотранспорт воситасининг ҳар бир модели учун ишлаб чиқарувчи завод томонидан назарда тутилган, двигателнинг таъминот тизимига технологик ва конструктив жиҳатдан боғлиқ бўлган сиғимлардаги ёқилғи, шунингдек, ушбу автотранспорт воситасининг совутиш қурилмалари ишлаши учун мўлжалланган, ишлаб чиқарувчи завод томонидан тиркамалар ва ярим тиркамаларда ўрнатилган сиғимлардаги ёқилғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташиш давомида фойдаланиш учун зарур миқдордаги мойлаш материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) халқаро ташишни амалга ошираётган автотранспорт воситасини таъмирлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Асбоб-ускуналар ва ишлатилмаган эҳтиёт қисмлар қайтариб олиб чиқилиши, алмаштирилган эҳтиёт қисмлар эса тегишли Томон давлатининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариб олиб кетилиши ёки йўқ қилиш божхона режими ёхуд бошқа божхона режими остида жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга мувофиқ йўловчи ва юкларни ташиш автотранспорт воситалари эгаларининг учинчи шахсларга етказилган зарар учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш шарти билан амалга оширилади. Ташувчи ушбу ташишларни амалга ошираётган ҳар бир автотранспорт воситасини олдиндан суғурталаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара, божхона, санитария, транспорт ва бошқа турдаги назоратлар Томонлар давлатлари иштирокчи ҳисобланган халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади, ушбу шартномалар билан тартибга солинмаган масалаларни ҳал этишда эса Томонлардан ҳар бирининг давлати миллий қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатларининг ташувчилари ва автотранспорт воситалари экипажлари автотранспорт воситаси ҳудудида турган Томон давлатининг йўл ҳаракати қоидалари ва миллий қонунчилигига риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташувчи ёки унинг ҳайдовчилари бошқа Томон давлатининг қонунчилиги ёки мазкур Битим қоидаларини бузган тақдирда, қоидабузарлик содир этилган ҳудуддаги Томон давлатининг ваколатли органи бошқа Томон давлатининг ваколатли органини бу ҳақида хабардор қилади, у эса ўз давлатининг миллий қонунчилигига мувофиқ зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари кўрилган чоралар тўғрисида бир-бирларини ўзаро хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси иштирокчилар ҳисобланган халқаро шартномалар билан тартибга солинмаган масалалар Томонлардан ҳар бирининг давлати миллий қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битимни талқин қилиш ва қўллаш юзасидан келиб чиқадиган барча низоли масалаларни музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида қуйидагилар Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун — Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тожикистон Республикаси учун — Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Тожикистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа давлат органлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар давлатлари ваколатли органларининг расмий номи ва функциялари ўзгарган тақдирда, Томонлар дипломатик каналлар орқали бир-бирларини ўз вақтида хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим қоидаларининг лозим даражада бажарилишини таъминлаш ҳамда Битимни қўллашда юзага келадиган ва Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар орқали ҳал этиб бўлмайдиган низоларни тезда ҳал қилиш мақсадида Қўшма комиссия ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иккала Томон давлатларининг ваколатли органлари вакилларидан иборат Қўшма комиссия мажлислари Томонлардан бирининг мурожаатига кўра навбати билан улардан ҳар бирининг давлати ҳудудида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар Қўшма комиссия қарорларини бажариш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўшма комиссия мазкур Битим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тавсиялар бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро келишувига кўра унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва Битимнинг 21-моддасида белгиланган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини Томонлар бажарганликлари тўғрисида сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб ўттиз (30) кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим беш (5) йил давомида амал қилади ва бу муддат тугаганидан сўнг Томонлардан ҳеч бири мазкур Битим амал қилишининг навбатдаги муддати тугашидан камида олти (6) ой олдин унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг амал қилиш муддати ўз-ўзидан кейинги беш йиллик даврларга узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Душанбе шаҳрида 2018 йил 9 мартда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, тожик ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Мазкур Битимнинг қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, рус тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)