10.10.2000 йилдаги 391-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.01.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЮК АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА АВТОБУСЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА ҲУДУДЛАРИ БЎЙИЧА ЎТИШИ УЧУН ЙИҒИМЛАР УНДИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди бўйича ўтиши учун йиғимлар ундиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали кириб келиши ва транзит ўтиши учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган тўловлар Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобусларининг иловага мувофиқ йўналишлар бўйича ўтиши учун ундирилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 29 январдаги 20-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтадиган Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари кириб келиши ва транзит ўтишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Чегарадош давлатларнинг юк автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали ўтиши учун ягона йиғимлар белгилаш тўғрисида» 1999 йил 31 декабрдаги 552-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 12-сон, 72-модда) «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар бўйича ўтадиган юк автотранспорт воситалари ва автобуслар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 10 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
391-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 октябрдаги 391-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобусларининг Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараларидан ўтишида тўловлар ундирилмайдиган йўналишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали Қирғизистонга транзит ўтиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Маданият» ўтказиш пункти (Андижон вилояти) орқали «Майлисой» электролампа заводининг юк тушириш ва ортиш базасига ўтиш ва орқага қайтиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Фарғона» ўтказиш пункти (Фарғона вилояти) орқали Қадамжой сурма комбинатининг «1-Фербаза» ва «2-Фербаза»сига ўтиш ва орқага қайтиш.