Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида омихта емни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 3 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1884-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги ПҚ-3484-сон «Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 312-сон «Республикада замонавий саноат усулида омихта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 22 декабрдаги 60 ва 118-сон «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида омихта емни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1884 2009 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 3-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказий банки, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўздонмаҳсулот» АК ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 май,
19-сон
Молия вазири Д. ҚЎЧҚОРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 май,
100-сон
Қишлоқ хўжалиги вазири Б. ЮСУПОВ
2018 йил 28 май
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2018 йил 28 май
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
2018 йил 28 май
«Ўздонмаҳсулот» АК раиси С. ХАЙДАРОВ
2018 йил 28 май
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ бошқарув раиси в.в.б. Ф. ИБРАГИМОВ
2018 йил 28 май
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/1884-1/1449-сон)