Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарорига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 24б-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 июль,
498-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади) фаолиятининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ҳисобланади:
туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари, шунингдек Никоҳ уйлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари деб аталади) ФҲДЁ архивлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. ФҲДЁ органлари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари тизимига киради ва уларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) директори ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик қилиш учун масъул ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. ФҲДЁ органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. ФҲДЁ органлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
7. ФҲДЁ органларининг фаолияти қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилишини ва уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни сир тутиш тамойилларига асосланади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш муносабати билан ходимга маълум бўлиб қолган ҳолатлар хизмат сири ҳисобланиб, улар, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ҳам ошкор этилиши ёки эълон қилиниши мумкин эмас.
2-боб. ФҲДЁ органларининг вазифа ва функциялари
8. ФҲДЁ органларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдир.
ФҲДЁ архивларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга кўчирма, нусха ва бошқа маълумотномалар бериш йўли билан давлат хизматларини кўрсатишдир.
9. ФҲДЁ органлари уларга юклатилган вазифага мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳисобини юритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларни сақланишини таъминлайди;
фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар беради;
Агентлик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларининг ёзма сўровномаларига биноан далолатнома ёзувларидан нусхалар ёки улардан кўчирмалар ва маълумотномалар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
зарур ҳолларда мудофаа ишлари бўлимлари, соғлиқни сақлаш органлари, бандликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари ва бошқа ваколатли идораларнинг сўровларига асосан йиғиш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадларида далолатнома ёзувларидан алоҳида маълумотлар беради;
қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳнома бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлашнинг ҳисобини юритади ва бу ҳақда белгиланган муддатларда ҳисоботлар топширади;
белгиланган шакллар бўйича статистик ҳисоботларни юритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг электрон маълумотлар базасини юритади;
мурожаатларни белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқади;
оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд қилиш масалалари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради.
10. ФҲДЁ бўлимлари мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган функциялардан ташқари:
фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ва ўлим)ни қайд этади, шунингдек оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳаракатларини амалга оширади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклайди ва бекор қилади;
шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари)нинг ўлимни қайд этишдаги ишларини мувофиқлаштиради ва уларга амалий ёрдам кўрсатади, гербли гувоҳномаларнинг талаб даражада сақланиши ва сарфланиши чораларини кўради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
никоҳни, шу жумладан никоҳ уйларида ва туғилганликни тантанали равишда қайд этади (фуқароларнинг хоҳишига кўра);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
11. ФҲДЁ архивлари мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган функциялардан ташқари ФҲДЁ бўлимларининг хабарномаларига асосан далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаларига тегишли ўзгартириш ва белгилар киритади ҳамда уларни бекор қилади.
Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси мавжуд бўлмаган тақдирда, унинг иккинчи нусхасига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилаётган маълумотларнинг тўғрилигини архивдаги мавжуд ҳужжатлар билан солиштириш орқали назорат қилади;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхаси сақланаётган Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг ФҲДЁ архиви далолатнома ёзувларга ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади.
12. ФҲДЁ органлари ўзларига юклатилган вазифа ва функцияларни манфаатдор ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда амалга оширади.
3-боб. ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
13. ФҲДЁ органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслардан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларига ФҲДЁ соҳасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик томонидан тасдиқланадиган жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатларига мувофиқ фуқароларга пулли хизматлар кўрсатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
14. ФҲДЁ органлари:
фуқароларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериши;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш вақтида фуқаролар томонидан қонунчилик бузилганлиги аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли ташкилотларга бу ҳақда хабар қилиши;
қонун ҳужжатларига зид бўлган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишни рад қилиши;
архив фондини юритиши ва сақлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг топшириқларини бажариши ва уларга ФҲДЁ органлари фаолиятига оид масалалар юзасидан маълумотлар тақдим қилиши;
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларига ҳисобот бериши шарт.
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органларига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
4-боб. ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш
15. ФҲДЁ органи раҳбари (туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири, ФҲДЁ архиви мудири) лавозимига қуйидаги талабларга жавоб берган Ўзбекистон Республикаси фуқароси тайинланиши мумкин, мазкур Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно:
йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган;
олий юридик маълумотга эга бўлган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган.
ФҲДЁ органи раҳбарлигига номзод бўлган шахс қоида тариқасида ФҲДЁ органи раҳбарлигига захирада турган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. ФҲДЁ органи раҳбари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Мазкур Низомнинг 15-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошисида назарда тутилган талаблар ФҲДЁ органлари фаолиятига раҳбарлик қилиш билан боғлиқ лавозимларда ишлаган ёки ишлаб келаётган ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига қўйиладиган талабларга жавоб берадиган номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга Мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ юридик мутахассислик бўйича камида ўрта махсус маълумотга ва ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. ФҲДЁ органи раҳбари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органи фаолиятини ташкил этади, режалаштиради, Агентликнинг топшириқлари белгиланган муддатларда ва сифатли ижро этилишини таъминлайди;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳномалар бланкаларининг белгиланган тартибда ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфланишини таъминлайди;
гербли муҳр ва штампларнинг бут сақланишини таъминлайди;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини ташкил қилади;
хизмат сири ҳисобланган маълумотларни ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан ошкор этилмаслиги чораларини кўради;
ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан меҳнат ва ижро интизомига ҳамда ички тартиб қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органи ходимларини рағбатлантириш ёки уларга интизомий чоралар кўриш ҳақида Агентликнинг ҳудудий бошқармасига таклифлар киритади;
(19-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бўш (вакант) ўринларни тўлдириш бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармасига таклифлар киритади.
(19-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. ФҲДЁ бўлими мудири мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилганлардан ташқари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунда белгиланган тартибда Агентликнинг ҳудудий бошқармасининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
никоҳни қайд этишда узрли сабаблар бўлганида аризачиларнинг илтимосларига кўра қонунда белгиланган бир ойлик муддатни қисқартиради ёки узайтиради;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш дафтарларининг ва бошқа ҳужжатларнинг юритилиши ва рўйхатга олинишини назорат қилади;
никоҳни ва туғилганликни тантанали равишда қайд этиш учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўради;
фуқаролик ҳолати далолатномалари ўз вақтида тўғри ва тўлиқ тўлдирилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик ҳолати далолатномаларини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви»га ўз вақтида тўғри ва тўлиқ киритилишини таъминлайди.
(20-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
21. ФҲДЁ органи раҳбари ФҲДЁ органига юклатилган вазифа, функциялар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. ФҲДЁ органи мудири вақтинча бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътили, хизмат сафари, бетоблиги) уларнинг вазифаларини бажариш Агентликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан 1-тоифали инспекторлар ёки бошқа ходимлар зиммасига юклатилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва 2-тоифали инспектори лавозимига юридик мутахассислик бўйича, қоида тариқасида, ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотли номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга мазкур Низомда белгиланган тартибда юридик мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. 1 ва 2-тоифали инспектор ва иш юритувчилар Агентликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. 1-тоифали инспектор вақтинча бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътили, хизмат сафари, бетоблиги) унинг вазифаларини 2-тоифали инспектор бажаради.
27. ФҲДЁ бўлимида 3 нафар ва ундан ортиқ инспектор мавжуд бўлганда иш юритувчи лавозими жорий этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. ФҲДЁ органлари ходимлари ўзи, эри ёки хотини, ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-укалари ва опа-сингиллари) тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмас. Бунда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари Агентлик ҳудудий бошқармасининг ёзма кўрсатмасига асосан бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида қайд этилади ва бу ҳақда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувининг белгилар устунига тегишли изоҳ киритилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. ФҲДЁ органи раҳбарлари ва инспекторлари илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. ФҲДЁ органлари ходимлари малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш Маркази томонидан амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
31. ФҲДЁ органи ходимларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишли лавозим йўриқномаларида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФҲДЁ органи ходимларининг лавозим йўриқномаси Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. ФҲДЁ органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган тартибда мартаба даражалари берилади.
5-боб. ФҲДЁ органларининг штатлар жадвали
33. ФҲДЁ органларининг ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатиладиган тартибга мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. ФҲДЁ органлари штатлар жадвали белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Якуний қоидалар
35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/498/1438-сон; 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон; 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон; 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон; 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон; 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)