Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3574-сон «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги қароридан келиб чиқиб ва фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш, уларга банк хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, марказлар юридик шахс сифатида ташкил этилади, банкда ҳисоб рақамларига, шахсий ғазна ҳисоб рақамларига, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Марказлар томонидан фермер хўжаликларига қуйидаги асосий хизматлар кўрсатилиши маъқуллансин:
фермер хўжаликлари бўйича бухгалтерия ҳисоби юритилишини таъминлаш;
фермер хўжаликлари ишчиларига иш ҳақи ва ундан мажбурий ажратмалар ҳисобланишини таъминлаш;
мавсум якуни бўйича фермер хўжаликларининг асосий воситалари, товар-моддий захиралари, пул маблағлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациядан ўтказишни таъминлаш;
солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар, солиқ органлари билан қарздорлик бўйича солиштирма далолатномаларини тузиш ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этиш;
молиявий ва статистика ҳисоботларини тузиш ва уларнинг тегишли органларга тақдим этилишини ташкил этиш;
фермер хўжалигининг йил якунига кўра даромадлари ва харажатларини таҳлил қилиш ва кейинги йилга бизнес режа тузишда амалий ёрдам бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Марказларнинг жойлашуви улар томонидан хизмат кўрсатиладиган фермер хўжаликларининг сонидан ва фермер хўжаликлари учун қулайлигидан келиб чиққан ҳолда туман ҳокимликлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Марказларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган аъзолик бадаллари ва пуллик хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар ҳисобига молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.
Бунда, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳар ой якуни бўйича ходимларга, иш кўрсаткичлари бажарилишига қараб, ойлик иш ҳақининг икки бараваригача миқдордаги мукофотлар ва бошқа харажатлар фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган аъзолик бадаллари ва бошқа даромадлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ходимларининг ойлик маошлари миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кенгашга тушадиган бадаллар тушуми ва харажатлар миқдоридан келиб чиқиб, Молия вазирлигига молиялаштириш манбаларига ўзгартириш киритиш ваколати берилсин.
5. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб Марказлар фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида маблағ ажратилишини назарда тутади, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадларининг белгиланган прогнозлари ошириб бажарилиши ҳисобига молиялаштирилишини таъминлайди;
Марказларни моддий — техник таъминлаш тенг улушларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг захира жамғармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг белгиланган прогнозларни ошириб бажарилиши ҳисобидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:
Марказлар томонидан, Кенгашга аъзо бўлган ва ўрнатилган тартибда аъзолик бадалларини тўлаган, давлат харидлари учун пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бепул, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи фермер хўжаликларига пуллик асосда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш бўйича хизматлар кўрсатилиши;
Кенгашга, пахта хом ашёси ва бошоқли дондан бошқа маҳсулот етиштирувчи хамда аъзолик бадалини ўз вақтида тўлаб келаётган, ер, сув ва бошқа ресурслардан унумли фойдаланаётган ҳамда молиявий имконияти чекланган фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш издан чиққан айрим хўжаликларда ҳисоботни тиклаш мақсадида, Марказлар томонидан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишни маълум муддатга бепул амалга ошириш тўғрисида тавсия киритиш ваколатини бериш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳудудий молия органлари томонидан Марказларга бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш масалалари юзасидан доимий равишда услубий кўмак бериб борилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман Бандликка кўмаклашиш марказлари ҳар бир тумандаги Марказларга ходимлар билан ишлаш масалалари бўйича биттадан мутахассис бириктирилиши ва фермер хўжаликларига тегишли амалий кўмак бериб борилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Кенгаш билан биргаликда фермер хўжаликларига бириктирилган ер майдонларини хўжаликларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, экин турлари ва контурлари кесимида икки ой муддатда хатловдан ўтказсин ва фермер хўжаликларининг ер майдонлари бўйича ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирсин.
10. «Агробанк» АТБнинг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Кенгаш билан биргаликда:
бир ой муддатда фермер хўжаликларида соддалаштирилган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритишга мўлжалланган дастурий таъминот ишлаб чиқиш, уни Марказларда қўллаш, келгусида такомиллаштириб бориш, Марказларга ва Кенгашга аъзо бўлган фермер хўжаликларига бепул тарқатиш;
давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг агротехкарталари асосида ажратилган кредит ресурсларини онлайн тарзда бошқариш, тўловларни амалга ошириш ва қолдиқларни назорат қилиб бориш имкониятини берувчи махсус мобил банкинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва унга оид янгиликларни доимий равишда Кенгашнинг ҳамда «Агробанк» АТБнинг веб-сайтида эълон қилиб бориш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
11. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Марказларни юқори малакали бухгалтер ва солиқ маслаҳатчилари билан таъминлаш, уларнинг малакасини доимий равишда ошириб бориш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
Бухгалтерлар жамоат бирлашмалари ҳамда солиқ маслаҳатчилари бирлашмаларига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида филиалларини очиш, Марказларда фаолият юритаётган бухгалтер ва солиқ маслаҳатчилари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш тавсия этилсин.
12. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган холда икки ой муддатда:
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари тўғрисидаги низомни;
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиб белгиланган тартибда тасдиқласин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 2 июль,
ПҚ-3824-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3824-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларининг намунавий ташкилий
ТУЗИЛМАСИ
* 20 та фермер хўжалигига битта бухгалтер бириктирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3824-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
|
Т/р |
Лавозим номи |
Меҳнатга ҳақ тўлаш разряди * |
|
1. |
Директор |
10 |
|
2. |
Бухгалтер |
9 |
|
3. |
Солиқ ва статистика ҳисоботлари бўйича маслаҳатчи |
8 |
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланадиган республикада ўрнатиладиган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки бараварида қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3824-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилнй чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
Қарорга 4-илова куйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Туман кенгашлари ижро аппарати ходимларининг чекланган сони — 7 — 9 нафар, жами — 1281 нафар».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 07/18/3824/1427-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 27.10.2020 й., 06/20/6094/1413-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 07/21/54/1169-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)