ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
1992 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришни рағбатлантириш, республика халқ хўжалиги ва аҳолисининг унга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида, шунингдек, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш, бозор муносабатларига ўтиш шароитида қишлоқ хўжалиги ходимларининг моддий манфаатдорлигини оширишни кўзлаб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар бошқарув органлари, Иқтисодиёт қўмитаси, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, Давлат ўрмончилик қўмитаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фанлари академиясининг, «Узплодоовошчвинпром» концернининг, «Узкоопзагот-торг»нинг Ўзбекистон Республикаси бўйича 1992 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашё тайёрлаш ҳажмлари ва уларни етказиб бериш учун давлат буюртмаси тўғрисидаги таклифи 1-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.
*1-илова берилмайди.
2. Белгилаб қўйилсинки, 1992 йилда жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари пахта толаси, пилла, дон, шоли, қуруқ мевалар, чорва, парранда, сут, тухум бўйича белгиланган топшириқнинг 85 фоизини ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошка бўйича белгиланган топшириқнинг 50 фоизини чекланган харид нархларида республика фондига етказиб берадилар.
Маҳсулотнинг белгиланган топшириқдан қолган қисми ва топшириқдан ортиқча олинган маҳсулот етиштирувчиларнинг ўз хоҳишларига кўра шартномавий (эркин) харид нархларида сотилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитаси мана шу иловаларга мувофиқ янги чекланган харид нархларининг прейскурантларини 10 кун муддат ичида аниқласин.
Мазкур иловаларда ҳисобга олинмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларига (пахтадан ташқари) шартномавий (эркин) харид нархлари белгиланади.
4. Республиканинг тайёрлов ташкилотлари ушбу қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашё харид қилиш тўғрисидаги олдиндан тузилган шартномаларга зарур аниқликлар киритсинлар.
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, Давлат ўрмончилик қўмитаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Узплодоовошчвинпром» концерни, «Узкоопзаготторг», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий бошқарув органлари:
1992 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг тахминий йиғма кўрсаткичлари бўйича зарур материалларни 1992 йилнинг 15 февралигача республика комиссиясининг кўриб чиқиши учун тақдим этсинлар;
жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, маҳаллий қишлоқ хўжалиги органлари раҳбарлари ва мутахассисларининг диққат-эътиборини ғўза ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш схемаларига мувофиқ жойлаштириш, сабзавот ва озуқа экинлари далаларининг қисқаришига йўл қўймаслик, боғ, токзорлар майдонларининг қатъий ҳисобини тартибга солиш зарурлигига қаратсинлар;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш, хўжалик юритишнинг янги шакл ва усулларини — деҳқон (фермер) хўжаликларини, хўжаликлар ичидаги ва бошқа кооперативларни жорий этиш борасидаги ишларни ҳамма жойда авж олдирсинлар.
6. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш асосан республика корхоналари, хўжаликлари ва аҳолиси катта тақчилликни сезаётган озиқ-овқат, халқ истеъмоли моллари ва ишлаб чиқариш-техника аҳамиятидаги маҳсулотларни бартер йўли билан айирбошлаш асосида шартномаларга биноан амалга оширилади.
7. Қишлоқ хўжалиги корхоналарига, тайёрлов ташкилотларига, кооперативларга, деҳқон (фермер) хўжаликларига, ижарачиларга, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига ҳамда фуқароларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёни олиб чиқиб кетиш учун рухсатнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, маҳаллий бошқарув органларининг махсус комиссиялари томонидан берилади ва «Узплодоовошчвинпром» ва «Узкоопзаготторг»нинг вилоят бўлимларида рўйхатга олинади.
Қуритилган сабзавотларни, кишмиш ва майиз, мева-сабзавот консерваларини, жумладан, томат пастасини ва вино маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш учун рухсатнома фақат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика комиссияси томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. 1992 йилнинг 1 февралидан бошлаб республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун 4-иловага мувофиқ бож олиш жорий этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, бож даврлар бўйича ҳар тоннаси учун қуйидаги даврларда сўм билан ундириб олинади: I давр — январь—апрель, II — май—июнь, III — июль—сентябрь ва IV давр — октябрь—декабрь.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш учун божни ҳисоблаб чиқиш ҳамда тўлаш тартибини бир ҳафта муддат ичида банкларга ва солиқ инспекцияларига етказсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, маҳаллий бошқарув органларининг махсус комиссиялари берган рухсатнома ва бож тўлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат; корхоналар, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, ташкилотлар ва муассасалар учун — хизмат кўрсатувчи банк бўлимининг тўлов кафолат ҳужжати; фермерлар, ижарачилар, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгалари ва бошқа фуқаролар учун жамғарма банкининг квитанцияси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёни олиб чиқиб кетиш учун асос бўлиши белгилаб қўйилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Давлат статистика қўмитаси 15 кун муддат ичида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёни республикадан ташқарига олиб кетиш учун рухсатноманинг намунавий шаклини, шунингдек, уни расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар ҳамда уларни маҳаллий бошқарув органларига етказсинлар.
11. Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси, Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги транспорт воситаларини бериш чоғида ушбу қарорнинг 6—10-бандларига қатъий амал қилсинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги транспортнинг барча турларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш тартибини таъминлаш устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Рухсатнома ва бож тўланганлиги тўғрисидаги квитанция бўлмаган тақдирда маҳсулотни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқланади ва у «Узкоопзаготторг»нинг тайёрлов ташкилотларига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг органлари республика ичкарисида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёнинг ҳеч қандай тўсиқсиз ташилишини ҳамда уларнинг Тошкент шаҳрига етказиб берилишини таъминласинлар.
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 5 апрелдаги 89-сон, 1991 йил 29 июндаги 180-сон, 1991 йил 20 июлдаги 196-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Мазкур қарор қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И. Ҳ Жўрабековга юклатилсин. Унинг амалга оширилиши 1992 йилнинг апрелида кўриб чиқилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 21 январь,
23-сон
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг чекланган харид нархлари
|
Маҳсулотлар номи |
Тонна учун сўм (ўрта ҳисобда) |
| Бошоқли экинлар дони | 1200* |
| Шоли | 2000* |
| Маккажўхори | 1000* |
| Асосий ёғлилик даражаси 3,6% бўлган сут | 1850* |
| Тухум (1 минг донаси учун) | 580* |
| Қорамол (тирик вазнда) | 15300* |
| Чўчқалар — » — | 15600* |
| Қўй ва эчкилар — » — | 11700* |
| Парранда — » — | 20100* |
| Картошка: 1 майдан 20 июнгача | 2500 |
|
21 июндан мавсум охиригача |
2000 |
| Нўшпиёз: 21 июлдан мавсум охиригача | 2000 |
| Карам: 21 июлдан мавсум охиригача | 800 |
| Барги қирқилган янги овқатбоп сабзи: | |
| 21 июлдан 30 сентябргача | 1500 |
| 1 октябрдан мавсум охиригача | 1000 |
| Янги қизил помидорлар: | |
| 16 июндан 20 июлгача | 1500 |
| 21 июлдан 30 сентябргача | 1000 |
| 1 октябрдан мавсум охиригача | 1500 |
| Саноатда қайта ишлаш учун янги қизил помидорлар | |
| 16 июндан 31 июлгача | 800 |
| 1 августдан 16 ноябргача | 700 |
| Янги бодринг: 1 июндан 31 июлгача | 1000 |
| 1 августдан 15 октябргача | 1200 |
| Эртапишар янги олмалар | 2500* |
| Кечпишар янги олмалар | 2000* |
| Эртапишар ноклар | 3000* |
| Кечпишар ноклар | 3500* |
| Хўраки узум навлари | 3000* |
| Қуруқ мевалар | 15000* |
| Кишмиш | 17000* |
* Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг мазкур тури бўйича — ўрта ҳисобда. Қишлоқ хўжалиги экинларининг ва чорвачилик маҳсулотининг конкрет турлари бўйича чекланган харид нархлари прейскурантлар билан белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги хом ашёсининг чекланган харид нархлари*
|
Маҳсулотлар номи |
Тоннаси учун сўм (ўрта ҳисобда) |
| Жун | 34450 |
| Қоракўл тери (1 донаси учун) | 150 |
| Пилла | 30000 |
* Сортлар бўйича конкрет харид нархлари тегишли прейскурантлар билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республикадан четга чиқариладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига
БОЖ МИҚДОРЛАРИ
БОЖ МИҚДОРЛАРИ
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг номи |
I Давр январь — апрель | II давр май — июнь | III давр июль — сентябрь | IV давр октябрь — декабрь |
| Картошка | 1200 | 750 | 400 | 600 |
| Нўшпиёз | 1200 | 600 | 400 | 600 |
| Карам | 800 | 330 | 160 | 240 |
| Барги қирқилган янги сабзи | 900 | 450 | 300 | 450 |
| Янги қизил помидор | 7200 | 2100 | 200 | 450 |
| Кўк помидор | 540 | 270 | 180 | 270 |
| Янги бодринг | 6600 | 1500 | 460 | 2100 |
| Янги қалампир | 1600 | 780 | 520 | 780 |
| Бақлажон | — | 600 | 300 | 450 |
| Шолғом ва турп | 1200 | 240 | 160 | 600 |
| Қовун | 900 | 450 | 300 | 450 |
| Тарвуз | 600 | 300 | 200 | 300 |
| Олма | 6000 | 3000 | 500 | 750 |
| Нок | 7200 | 3600 | 700 | 1150 |
| Беҳи | 1440 | 720 | 480 | 720 |
| Шафтоли | — | 1410 | 940 | 1410 |
| Олхўри | — | 1000 | 700 | 1000 |
| Тоғолча | — | 1000 | 700 | 1000 |
| Анор | 4200 | 2100 | 1400 | 2100 |
| Узум | 2400 | 1500 | 600 | 900 |
| Қовун қоқи | 8500 | 4200 | 2800 | 4200 |
| Ёнғоқ | 12000 | 6000 | 4000 | 6000 |
| Ширин бодом | 12600 | 6300 | 4200 | 6300 |
| Товарбоп ерёнғоқ | 11400 | 5700 | 3800 | 5700 |
| Лимон | 12000 | 6000 | — | 6000 |
| Хурмо | — | — | — | 3000 |
| Гул (дона/сўм) | 3 | 1,50 | 1,0 | 1,50 |
Эслатма. Божнинг кўрсатилган ставкалари 7 тоннагача бўлган маҳсулотни бир галги четга чиқаришда белгиланади; маҳсулот миқдори 7,1 дан 15 тоннагача бўлганда бож ставкалари 2 баравар, 15 тоннадан кўп бўлганда 3 баравар ошади.
Кейинги таҳрирга қаранг.