29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида мамлакатда халқаро иқтисодий ҳамжамиятга интеграциялашиш ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича изчил ишлар олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, божхона-тариф жиҳатдан тартибга солишнинг амалдаги тизими рақобатнинг бозор принциплари ривожланишини рағбатлантирмаяпти. Хусусан, олиб кирилаётган товарларга нисбатан божхона тўловларини тўлаш бўйича ҳаддан ташқари кенг имтиёзлар берилиши тариф жиҳатдан самарали тартибга солиш имконини бермаяпти, ваҳоланки, индивидуал преференциялар тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун тенг бўлмаган рақобат шароитларини яратмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақобатбардош ишлаб чиқаришни кучайтиришга, соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашга, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортини рағбатлантиришга, ички бозорни сифатли истеъмол маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган божхона-тариф жиҳатдан тартибга солишнинг самарали тизимини шакллантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий принциплари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бож тарифларининг тартибга солиш функцияларини иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг қўшилган қиймат глобал занжирига уйғун интеграциялашувга йўналтирилган устуворликларидан келиб чиққан ҳолда кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятни тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини илғор хорижий тажрибани, халқаро принциплар ва нормаларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёхуд етарли бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқариладиган ҳамда экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва материаллар билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида замонавий технологик ускуналар ва техникаларни олиб кириш учун қулай шарт-шароитларни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона расмийлаштирувида тури, мақсади, хусусияти ва таркиби бўйича ўхшаш, ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатура коди бўйича яқин бўлган товарларни божхона тўловларининг пастроқ ставкалари қўлланиладиган позицияга таснифлаш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида ушбу товарларга божхона тўловлари ставкаларини унификация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкаларини унификация қилиш, уни инсон соғлиғи ва атроф-муҳит учун зарарли бўлган товарларга нисбатан қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт божхона божлари ставкалари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2 иловалар рус тили матнида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу банд билан тасдиқланаётган ставкалар 2019 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2018 йил 1 сентябрдан шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара божхона постларида божхона органлари томонидан божхона назорати ўтказилганда ветеринар, фитосанитар, экологик ва санитар-эпидемиологик назорат ҳам амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг аккредитациядан ўтган органлари томонидан мувофиқлик сертификатлари берилган, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган товарларга нисбатан мажбурий мувофиқлик сертификатлаштиришни амалга ошириш талаб этилмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг «эркин муомалага чиқариш (импорт)» режимига божхона расмийлаштируви учун товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«божхона омбори» режимида олти ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан божхона тўловлари юзасидан тақдим этилган имтиёзлар қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикага товарлар олиб киришда божхона тўловлари бўйича имтиёзларни бекор қилиш юзасидан таклифлар киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни реализация қилишда қулайлик яратиш учун чегара ҳудудларда савдо мажмуаларини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг веб-сайтида товарларнинг божхона чегараси орқали ҳаракати режимини тартибга солувчи барча норматив ҳужжатлар, товарларнинг божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар, ҳар бир товарга мос равишда божхона божлари ставкалари, ушбу ҳужжатларни берувчи органлар тўғрисидаги батафсил ахборотни, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун бошқа маълумотларни реал вақт режимида бепул асосда олиш имконини берадиган «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати жорий этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати орқали тақдим этиладиган ахборотнинг, жумладан санитар-карантин, фитосанитар ва ветеринар назорати бўйича, рухсатнома бериш хусусиятига эга бўлган бошқа ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши тўғрисидаги талабларнинг тўлиқ рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати орқали тақдим этиладиган ахборотни ўз вақтида янгилаб бориш бўйича технологик йўриқноманинг, тегишли вазирлик ва идораларнинг ушбу ахборотни ўз вақтида янгилаб бормаганлиги ҳамда сифатсиз янгилаб борганлиги учун жавобгарлигини назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг узлуксиз ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилганда давлат органларига «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматида назарда тутилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бош прокуратура билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектларнинг нарх-наво юзасидан ўзаро тил бириктириш ҳолатларини ҳамда соғлом рақобатни чеклайдиган келишилган ҳаракатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш механизмлари самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3303-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454-сон қарорининг 122-иловаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 29 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3818-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2018 й., 07/18/3818/1421-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон; 04.04.2019 й., 07/19/4265/2883-сон, 19.07.2019 й., 07/19/4397/3449-сон, 31.07.2019 й., 07/19/4406/3496-сон; 02.10.2019 й., 07/19/4470/3841-сон; 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон; 10.12.2019 й., 07/19/4545/4127-сон; 11.02.2020 й., 07/20/4594/0155-сон; 07.04.2020 й., 07/20/4665/0400-сон; 03.06.2020 й., 07/20/4739/0710-сон; 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон; 11.11.2020 й., 07/20/4887/1496-сон; 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; 22.02.2021 й., 07/21/4998/0143-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 07/21/5133/0515-сон; 22.02.2022 й., 07/22/137/0152-сон; 06.04.2022 й., 06/22/97/0275-сон; 15.04.2022 й., 07/22/208/0311-сон; 11.01.2023 й., 07/23/452/0015-сон; 17.06.2023 й., 07/23/193/0396-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 16.08.2023 й., 06/23/140/0618-сон; 25.07.2024 й., 06/24/104/0551-сон; 24.01.2025 г., № 07/25/20/0064; 29.01.2025 й., 06/25/13/0080-сон; 20.05.2025 й., 07/25/181/0457-сон; 16.02.2026 й., 07/26/58/0143-сон)