Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг
Қарори
«Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат ҳизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2955-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон «Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 1 декабрдаги 2017-66, 1-6/29-1434/8, 158-мҳ-сон «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2955, 2017 йил 11 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2017 й., 10/17/2955/0403-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 25 июнь,
2018-55-сон
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 25 июнь,
6-сон
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А. АХМЕДХАДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 25 июнь,
08/24-сон
Келишилган:
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2018 йил 15 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/2955-1/1417-сон)