09.03.2018 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
2. Агар мазкур модданинг 1-банди қоидасига кўра жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланиши лозим:
3. Жисмоний шахслардан ташқари, агар шахс мазкур модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, у фақат ўзининг амалдаги бошқарув органи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
е) доимий фаолият жойининг фақатгина мазкур модданинг а) кичик бандидан д) кичик бандигача санаб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай бирикувини амалга ошириш учун сақлаб турилиши, башарти бундай бирлаштириш натижасида вужудга келадиган доимий фаолият жойининг жами фаолияти тайёргарлик ёки ёрдамчи хусусиятга эга бўлса.
5. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидаларидан қатъи назар, агар мазкур модданинг 6-бандида келтириб ўтилган мустақил мақомли агентдан ўзга шахс корхона номидан ҳаракат қилса, Аҳдлашувчи Давлатда ушбу корхона номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ёки одатда бундай ваколатдан фойдаланса, ушбу шахс корхона учун амалга ошираётган ҳар қандай фаолиятга нисбатан корхона ушбу Давлатда доимий муассасага эга ҳисобланади, токи бундай шахснинг фаолияти мазкур модданинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган фаолият билан чекланса, агар фаолият доимий фаолият жойи орқали амалга оширилаётган бўлса, мазкур банднинг қоидаларига кўра ушбу доимий фаолият жойини доимий муассасага айлантирмайди.
3. Мазкур модданинг 1-бандининг қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланиш натижасида олинадиган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.
4. Мазкур модданинг 1 ва 3-бандлари қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан оладиган даромадларига ва мустақил хусусий хизматларни амалга оширишда ишлатиладиган кўчмас мулкдан олинадиган даромадларга ҳам қўлланилади.
2. Мазкур модданинг 3-банди қоидаларини инобатга олган ҳолда, Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тадбиркорлик фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса (ваколатхона) орқали амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага (ваколатхонага) у мустақил ва алоҳида корхона бўлган ҳолда, шундай ва шунга ўхшаш шароитларда шундай ва шунга ўхшаш фаолият билан шуғулланган ҳолда ва у доимий муассасаси (ваколатхонаси) ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил фаолият кўрсатганда олиши мумкин бўлган даромад тааллуқли бўлади.
4. Агар Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага тегишли бўлган фойдани корхона оладиган умумий фойда миқдорини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида аниқлаш одатдаги амалиёт бўлса, 2-банддаги ҳеч бир қоида, одатда қабул қилинганидек, бу Давлатга шундай тақсимлаш асосида солиққа тортиладиган фойдани аниқлашга халақит бермайди; тақсимлашнинг танланган усули мазкур моддада мавжуд бўлган тамойилларга мувофиқ келувчи натижаларни бериши лозим.
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларидаги қоидалар транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича пулда, қўшма корхонада ёки халқаро ташкилотда иштирок этишдан олинган фойдаларга қўлланилади.
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг 6-моддада кўрсатиб ўтилган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни тасарруфдан чиқариш натижасида оладиган даромадлари ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
4. Мазкур модданинг 1, 2 ва 3-бандларида қайд этилмаган ҳар қандай бошқа мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинадиган даромадлар фақат мулкни тасарруфдан чиқараётган шахс резидент ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
1. 16, 18 ва 19-моддалар қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, башарти ёлланиб ишлаш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланиб ишлаш бўйича оладиган маоши, мукофот пули ва бошқа шу каби мукофотлари фақат ушбу Давлатда солиққа тортилиши мумкин. Агар ёлланиб ишлаш шу тарзда амалга оширилаётган бўлса, унда бундай муносабат билан олинган мукофоти ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ёлланиб ишлаганлиги учун оладиган пул мукофотлари фақат биринчи айтиб ўтилган Давлатда солиққа тортилади, башарти:
3. Мазкур модданинг 2-банди б-кичик бандида айтиб ўтилган «ёлловчи» атамаси бажарилган ишга нисбатан ҳуқуққа эга бўлган ҳамда ишни бажариш билан боғлиқ жавобгарлик ва таваккалчилик зиммасида бўлган шахсни англатади.
1. 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёхуд мусиқачи каби санъат ходими ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги шахсий фаолиятидан оладиган даромади ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Башарти санъат ходими ёки спортчининг шахсий фаолиятидан олинадиган даромад, санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахс ҳисобига ўтказилса, бу даромад 7, 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларидан қатъи назар, санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари, башарти бир Аҳдлашувчи Давлатга сафар тўлиқ ёки асосан Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирининг ёки иккаласининг жамоат фондлари ёки уларнинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари томонидан молиялаштирилса, санъат ходими ёки спортчининг ушбу Давлатда амалга оширадиган фаолиятидан олинадиган даромадига қўлланилмайди. Бундай ҳолда, даромад фақат ушбу санъат ходими ёки спортчи резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
19-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига олдин ёлланиб ишлаганлиги учун тўланадиган пенсиялар ва бошқа ўхшаш мукофотлари фақат ушбу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. 15, 16, 17 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат, унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият органи томонидан амалга ошириладиган тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлган хизмат кўрсатишдан олинган маош, мукофот пули, пенсиялар ва шунга ўхшаш бошқа мукофотларга нисбатан қўлланилади.
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидалари 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинган даромадлардан ташқари бошқа даромадларга, агар ушбу даромадларнинг олувчиси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса (ваколатхона) орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатса ҳамда даромад олинишига боғлиқ ҳуқуқ ёки мол-мулк шу каби доимий муассаса (ваколатхона) ёки доимий база билан амалда боғлиқ бўлса, татбиқ этилмайди. Бундай ҳолда, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган, 6-моддада назарда тутилган кўчмас мулк кўринишидаги капитал ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
4. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 6-банди ёки 12-модданинг 4-банди қоидалари қўлланилишидан ташқари ҳолларда бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўлайдиган фоизлари, роялтилари ва бошқа тўловлари бундай корхонанинг солиққа тортиладиган фойдасини аниқлаш мақсадида биринчи қайд этилган Давлат резидентига тўланганида қўлланиладиган бир хил шартлар асосида чегириб ташланади. Худди шу тарзда бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бўлган ҳар қандай қарзлари ушбу корхонанинг солиққа тортиладиган мулкини аниқлаш мақсадида биринчи қайд этилган Давлат резиденти қарзи сингари шартлар асосида чегириб ташланиши лозим.
Мазкур модданинг қоидалари 2-модданинг қоидаларидан қатъи назар, ҳар қандай тасниф ва турдаги солиқларга нисбатан қўлланилади.
2. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ олинган ҳар қандай ахборот ушбу Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий қонунчилигига асосан олинган ахборот каби махфий деб ҳисобланади ҳамда фақат мазкур модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган солиқларни баҳолаш ёки йиғиш, мажбурий ундириш ёки суд таъқиби, ушбу солиқларга аппеляцияларни кўриб чиқиш ёхуд бундай фаолиятларни назорат қилиш билан шуғулланувчи шахслар ёки органларгина (суд ва маъмурий органлар шулар жумласидан) тақдим қилиниши мумкин. Бундай шахслар ёки органлар ахборотдан фақат кўрсатиб ўтилган мақсадларда фойдаланишлари зарур. Улар бундай ахборотни очиқ суд мажлисида ёки суд қарорларини қабул қилишда ошкор қилишлари мумкин. Аввалги қоидалардан қатъи назар, агар бундай ахборотдан ҳар иккала Давлат қонунчилигига кўра бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин бўлса ҳамда ахборотни тақдим этаётган Давлат ваколатли органининг бундай фойдаланишга розилиги мавжуд бўлса, бир Аҳдлашувчи Давлат томонидан олинган ахборот бошқа мақсадларда ишлатилиши мумкин.
3. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари Аҳдлашувчи Давлатга қуйидаги мажбуриятларни юкловчи сифатида талқин қилинмайди:
5. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, мазкур модданинг 3-банди қоидалари ахборот банкка, бошқа молиявий муассасага, номинал эгалик қилувчига ёхуд ишонч билдирувчига ёки агентга ёхуд ишончнома асосида фаолият юритувчи шахсга тегишли ёки шахснинг мулкий ҳуқуқларига тааллуқли бўлганлиги сабабли уни тақдим этишни рад қилиш учун Аҳдлашувчи Давлатга ижозат берадиган тарзда талқин қилинмайди.
1. Аҳдлашувчи Давлатлар ўзларига тегишли солиқ мажбуриятларини ундиришда бир-бирларига ўзаро ёрдам кўрсатадилар. Бундай ёрдам мазкур Битимнинг 1-моддаси қоидалари билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур моддани қўллаш тартибини ўзаро келишиш йўли билан белгилайдилар.
5. Мазкур модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг қонунчилигига мувофиқ, солиқ мажбуриятига нисбатан бундай мажбуриятнинг хусусиятига кўра қўлланилиши мумкин бўлган вақт чекловлари ва устуворлик тартиби ушбу Давлат томонидан мазкур модданинг 3 ва 4-бандларида назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ мажбуриятига нисбатан қўлланилмайди. Бундан ташқари, Аҳдлашувчи Давлатлар бири томонидан мазкур модданинг 3 ва 4-бандларида назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ мажбуриятига нисбатан ушбу Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигида назарда тутилган устуворлик тақдим этилмайди.
7. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бири мазкур модданинг 3 ва 4-бандларига мувофиқ сўров юборганидан сўнг, токи иккинчи Аҳдлашувчи Давлат тегишли солиқ мажбурияти миқдорини ундириб, биринчи Аҳдлашувчи Давлатга ўтказгунига қадар бундай солиқ мажбурияти:
а) сўров мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ юборилганда — биринчи айтилган Давлатга тааллуқли, ушбу Давлатнинг қонунларига мувофиқ ундирилиши лозим ҳамда мазкур пайтда ушбу Давлатнинг қонунчилигига кўра унинг ундирилишига тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўлаб берилиши лозим солиқ мажбурияти ҳисобланмай қолса, ёки
б) сўров мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ юборилганда — кўрсатилган биринчи Давлатга тааллуқли, уни ундириш учун ушбу Давлат ўз қонунчилигига мувофиқ таъминот чораларини кўриши мумкин солиқ мажбурияти ҳисобланмай қолса,