Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2025 14.06.2018 йилдаги 453-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2025
Ҳужжат 18.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда халқаро миқёсда республика ва мамлакат ташкилотлари манфаатларини муносиб ифода эта оладиган юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитишни ташкил этиш, юридик таълим олишга кенг имкониятлар яратилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) давлат муассасаси шаклида тузилади ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курсларини ташкил этишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларнинг инвестиция ва тижорат фаолиятида халқаро ҳуқуқ асосларини ўзлаштиришини, халқаро хусусий, тижорат ҳуқуқи, халқаро арбитражнинг моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини амалда қўллаш, илғор адвокатлик техникаси, активларни халқаро қидириш ва уларни қайтариш техникаси, халқаро тергов қилиш ва коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш соҳасида ўқитишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат арбитражи соҳасидаги халқаро юридик амалиётни, мамлакатларнинг ҳуқуқий позициясини ишлаб чиқиш ва уни ҳимоя қилишнинг замонавий тенденцияларини тизимли асосда ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларини тингловчиларга, масъул давлат органлари ва ташкилотларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларнинг халқаро инвестиция ва тижорат фаолияти, халқаро арбитраж иш юритувини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш соҳаларида процессуал ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқ ва халқаро шартномалар нормаларини талқин қилиш кўникмаларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий юридик компаниялари, халқаро арбитраж институтлари ва бошқа тегишли ташкилотларда тингловчиларнинг стажировкасини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларни амалий ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини ташкил этишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларнинг ҳуқуқ соҳасидаги фундаментал билим ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган интенсив ўқитиш дастурларини амалга ошириш асосида кадрларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юристнинг профессионал одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда тингловчиларнинг ҳуқуқий масалалар ва бошқа юридик ҳаракатларни амалга ошириш бўйича касбий компетенция даражаларини ўстириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида таълим беришнинг соҳалараро ёндашувини жорий этишга кўмаклашувчи ҳуқуқ соҳасининг бошқа фан соҳалари билан ўзаро интеграция жараёнларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш жараёнида замонавий ёндашув ва технологияларни, хорижий ва миллий илғор тажрибани умумлаштириш ва жорий қилиш орқали ўқитиш тизимини тубдан яхшилашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларнинг таҳлилий фикрлашини ўстириш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни таҳлил ва талқин қилиш, қўллаш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган инновацион педагогик технологияларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларнинг касбий ўсишига қаратилган ўқитишнинг интерфаол усулларини, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда сайёр машғулотларни қўллаш орқали жорий қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети ректорига Марказ тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ходимларнинг белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган даврийликка мувофиқ олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларидан ташқари Марказда ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларига ушбу қарор қоидаларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларида ўқув машғулотларини олиб бориш учун жалб қилинадиган мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Марказда таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига тушадиган маблағлар ҳисобига, соатбай ҳақ тўлаш тартиби асосида, белгиланган миқдорнинг 200 фоизигача оширилиши мумкин бўлган миқдорда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юриспруденция ва ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида белгиланган даврийликка мувофиқ ўқиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш, шунингдек, олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун олинган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университетининг ўқитишнинг базавий қиймати миқдоридан ошадиган қисмидаги тўлов-контракт маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан, шу жумладан, қўшимча таълим хизматлари кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия эҳсонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молиявий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларида ҳамда юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курсларида ўқиш учун олинган маблағлар Марказ томонидан тўлалигича ва мустақил равишда сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказга олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларида ва юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курсларида ўқиш учун тушган маблағлар ҳисобига ўз ходимларига тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университетининг тўлов-контракт асосида ўқитишнинг базавий қиймати миқдоридан ошадиган қисмидаги маблағлари ҳисобига Марказнинг ходимларига ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш мақсадида уни моддий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тингловчиларнинг Марказда ўқиши, шу жумладан, уларни хорижий юридик компаниялар ва халқаро арбитраж институтларига стажировкага юбориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва банк билан йил бошидаги келишувга мувофиқ дастлабки икки йил давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буюртмасига биноан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларини тўлаш учун Банк кенгаши томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган доирада йиллик грантлар ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари заруриятга қараб ўз кадрларининг касбий даражасини ошириш бўйича, шу жумладан, ҳар йили тегишли мутахассисларни Марказга йўналтириш йўли билан халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш учун амалий чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги Марказга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро мутахассисларни жалб қилиш мақсадида юридик компаниялар, халқаро арбитраж институтлари, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларнинг хорижий юридик компаниялар ва халқаро арбитраж институтларида стажировкасини ташкил этишда кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг буюртмасига биноан Марказда ўқув машғулотларини олиб бориш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари берилиши ва уларнинг муддати узайтирилиши, Ўзбекистон Республикасидаги вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Адлия вазирлигининг буюртманомасига биноан чет эл мутахассислари Ўзбекистон Республикасига жалб этилишига рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети параметрларида Марказ фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг белгиланган даврийлигига мувофиқ «Таълим» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга битта автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш, шунингдек, тегишли билим ва иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказ Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 17-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 453-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхатига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
453-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорига
1-ИЛОВА

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

* Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) — 10 киши, шу жумладан, бошқарув ходимлари — 6 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдамчи ходимларнинг сони давлат бошқаруви органлари учун белгиланган нормативларга асосан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорига
2-ИЛОВА

Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш қисқа муддатли курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш курслари (кейинги ўринларда профессионал ўқитиш курслари деб аталади) — инвестиция ва тижорат фаолиятида халқаро ҳуқуқ асосларини шакллантиришни таъминлашга, шунингдек, халқаро юридик амалиётда уларнинг касбий компетенциясини ривожлантиришга қаратилган юридик кадрларни қисқа муддатли ўқитиш шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлар — халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш курсларида таълим олишни хоҳловчи, инглиз тилини амалиётда эркин қўллай олиш даражасида биладиган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчилар — суҳбатдан муваффақиятли ўтиб белгиланган миқдордаги контракт пулини тўлаган ҳамда Марказ директорининг буйруғи билан профессионал ўқитиш курсларига қабул қилинган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўқитиш курслари қуйидаги шаклларда ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таянч курс — халқаро тижорат фаолияти, халқаро арбитраж ва суд низоларини ҳуқуқий таъминлаш соҳасида асосий малака ва кўникмаларни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳавий курс — халқаро инвестиция ва тижорат фаолиятини самарали ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш билан таъминлаш, халқаро хусусий, тижорат ҳуқуқи, халқаро арбитражнинг моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш, илғор адвокатлик техникаси, активларни халқаро қидириш ва уларни қайтариш, халқаро тергов қилиш ва коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш ва бошқа шу каби муайян соҳага оид билим ва кўникмаларни ривожлантириш учун зарур бўлган курслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш қисқа муддатли курсларининг ташкил қилиниши ва ўтказилиши мазкур Низомнинг иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб аталади) томонидан, қоида тариқасида, ҳар йили 15 ноябрга қадар вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг буюртмалари асосида кейинги календарь йил учун таълим йўналишлари кесимида профессионал ўқитиш курслари тингловчиларнинг ойлик дастлабки рўйхатини шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўқитиш курсларининг муддати ўқитиш дастурларидан келиб чиққан ҳолда, аммо бир ойдан кам бўлмаган муддатда Марказ томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тингловчиларни қабул қилиш Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган ўринлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда ва суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал ўқитиш курсларида таълим олиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Суҳбат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро хусусий ва оммавий ҳуқуқ соҳасидаги билимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш учун амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Профессионал ўқитиш курсларида дарс машғулотлари асосан инглиз тилида олиб борилади. Дарс машғулотлари заруратга қараб бошқа тилларда ҳам олиб борилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Курсларда ўқитиш тингловчининг асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади. Иш берувчининг розилигига кўра курсларда ўқиш давомида Марказ тингловчиларининг асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Профессионал ўқитиш курсларига ҳужжатларни қабул қилиш ва қабулни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказ директори ҳар йили 15 январдан кечикмай тингловчиларнинг дастлабки рўйхати асосида кейинги йил учун профессионал ўқитиш курсларини ўтказиш жадвалини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда Марказ томонидан Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда жадвалдан ташқари, шунингдек, бошқа турли мавзуларда қўшимча курслар ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тингловчиларни қабул қилиш тўғрисидаги маълумот ва суҳбатни ўтказиш жадвали Марказнинг расмий веб-сайтида, қоида тариқасида, профессионал ўқитиш курсларида ўқиш бошланишидан бир ой олдин жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Суҳбат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи асосида ташкил этилган комиссия томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Суҳбат, қоида тариқасида, инглиз тилида ўтказилади. Суҳбатда талабгорларнинг инглиз тилини билиш даражаси камида В2 даражасига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатлардан CEFR (Common European Framework of Reference) В2, IELTS (International English Language Testing System) бўйича 6,0 балл, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) бўйича 95 балл ва ундан юқори даражага эга бўлган талабгорлар инглиз тилини билиш даражасини аниқлашга қаратилган суҳбатдан ўтишдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссия суҳбат натижалари бўйича талабгорни курсга ўқишга тавсия қилиш ёхуд ўқишга тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Суҳбат натижалари Марказнинг расмий веб-сайтида суҳбат якунланганидан кейинги иш кунида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган талабгорлар уч кун мобайнида қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;

олий маълумот тўғрисидаги диплом ва дипломга илова;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3,5 х 4,5 см ўлчамдаги рангли фотосурат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тингловчиларни қабул қилиш учун суҳбат қайта ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Суҳбат натижалари юзасидан шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўрилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Профессионал ўқитиш курсларига қабул қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суҳбатдан муваффақиятли ўтилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмай контракт тўлови суммаси ўтказилган тақдирда Марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тегишли намунадаги контракт бланкалари суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб юридик шахслар учун уч нусхада, жисмоний шахслар учун икки нусхада берилади ҳамда Марказнинг раҳбари ва бухгалтери имзолари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Профессионал ўқитиш курсларида ўқиш учун контракт маблағларининг миқдори Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Профессионал ўқитиш курсларида ўқув жараёни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Марказ Адлия вазирлиги, шунингдек, хорижий юридик компаниялар ва таълим муассасалари билан биргаликда эҳтиёжлардан келиб чиқиб профессионал ўқитишнинг талаб юқори бўлган йўналишларини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Профессионал ўқитиш курсининг дастури Марказ томонидан хорижий юридик компаниялар ва таълим муассасалари билан биргаликда профессионал ўқитишнинг аниқланган йўналишидан келиб чиқиб, халқаро арбитраж муҳокамаларида иштирок этиш доирасида юзага келадиган долзарб муаммоларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал ўқитиш курси дастури Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Аудитория машғулотларининг давомийлиги курс дастурига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўқув жараёнида амалиётга йўналтирилган, шу жумладан, видео-конференц-алоқадан фойдаланган холда ўқитишнинг замонавий интерфаол усуллари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Марказда ўқув машғулотларини ўтказиш учун асосан хорижий юристлар ва тегишли чет эл мутахассисларини жалб қилиш шартнома асосда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув машғулотларини ўтказишга арбитраж, суд процессларини ўз ичига олган халқаро ҳуқуқни қўллаш тажрибасига эга бўлган, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширувчи хорижий юридик компаниялар ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари ҳам жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Курслар тамомлангандан кейин тингловчиларга Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунадаги сертификат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Адлия вазирлиги курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчилар орасидан уларнинг кўникма ва касбий компетенциялари шаклланганлиги ва ривожланганлиги даражасини инобатга олган ҳолда хорижий юридик компаниялар ва халқаро арбитраж институтлари, шунингдек, бошқа тегишли муассасаларда стажировкаларни ташкил этиш учун тингловчиларни танлаб олади. Стажировка, қоида тариқасида, икки ойдан уч ойгача бўлган муддатда ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Адлия вазирлиги тингловчиларнинг ўқув жараёни ва стажировкаси мониторингини олиб боради, улар билан доимий алоқада бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тингловчи профессионал ўқитиш курсида ўқишни давом эттиришни рад этган тақдирда тўланган контракт суммаси қайтариб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Адлия вазирлиги

1. Вазирликлар ва идоралар, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг буюртмалари асосида профессионал ўқитиш курслари тингловчиларининг дастлабки контингентини шакллантиради.

ҳар йили 15 ноябргача

Марказ

2. Кейинги йилда профессионал ўқитиш курсларини ўтказиш жадвалини ишлаб чиқилади ва тасдиқлайди.

15 январдан кечикмай

2-босқич

Марказ

1. Қабулни эълон қилади ва суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлайди.

курслар бошланишидан бир ой олдин

2. Суҳбат ўтказишни ташкил этади.

курслар бошланишидан 15 кун олдин

3. Суҳбат натижаларини эълон қилади.

суҳбат ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида

3-босқич

Марказ

1. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилади.

суҳбат ўтказилгандан сўнг 3 кун мобайнида

2. Тингловчиларни профессионал ўқитиш курсларига қабул қилади.

суҳбат ўтказилгандан сўнг 10 кун мобайнида

3. Ўқув жараёнини ташкил этади.

цикл (дастурлар) мобайнида

4-босқич

Марказ

Сертификат беради

курслар тамомлангандан кейин

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорига
3-ИЛОВА

Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) олий маълумотга эга шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари (кейинги ўринларда қайта тайёрлаш курслари деб аталади) — давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим олишни ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлар — мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган рўйхатдаги йўналишлар бўйича олий маълумотга эга бўлган ва кириш имтиҳонларига рухсат этиладиган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчилар — кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган, ўқиш учун контракт тўловини амалга оширган ва қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тингловчиларни қабул қилиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади) Кенгаши томонидан белгиланган ўринларга мувофиқ, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тингловчиларни қабул қилиш суҳбат шаклида ўтказиладиган кириш имтиҳонлари кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кириш имтиҳонлари юридик касбни танлашнинг асослантирилиши, ҳуқуқ соҳасидаги таянч билимлар ва таҳлилий фикрлашни аниқлаш нуқтаи назаридан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш давлат ва рус тилларида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кириш имтиҳонлари қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш ҳақидаги аризада кўрсатилган, тингловчи қайта тайёрлаш курсларида таълим оладиган тилда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қайта тайёрлаш курсларида ўқитишнинг давомийлиги олти ойни ташкил этади ва асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчининг розилигига кўра, қайта тайёрлаш курсларида ўқиш давомида Марказ тингловчиларининг асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш мазкур Низомнинг 2-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш ва қайта тайёрлаш курсларига қабулни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қайта тайёрлаш курсларига қабулни ташкил этиш Марказнинг маслаҳат комиссиясига (кейинги ўринларда Маслаҳат комиссияси деб аталади) юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли йил учун Маслаҳат комиссиясининг таркиби Марказ ходимлари орасидан шакллантирилади ва ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Марказ директори лавозими бўйича Маслаҳат комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Маслаҳат комиссияси ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ва ўқиш учун ажратилган ўринларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотларни, қоидага кўра, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан икки ой олдин Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қайта тайёрлаш курсларига қабул пайтида талабгорлар мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги таълим олиш тили кўрсатилган ҳолда, қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш ҳақидаги электрон аризани онлайн режимда тўлдирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қабул қилиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар электрон шаклда илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти асосида битирганлар учун) ва дипломнинг иловаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3,5 x 4,5 см ўлчамдаги рангли фотосурат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани ҳужжатлар PDF (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари кўринишида илова қилинган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, ариза 48 соат ичида ноёб рақам бериш орқали рўйхатга олинади ва талабгорга белгиланган муддатда ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш ҳақида хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага ноёб рақам бериш пайти Маслаҳат комиссияси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган вақт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, бир кун ичида аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича талабгорга тегишли хабарнома юборилади. Бунда талабгорга кўрсатиб ўтилган камчиликларни тузатиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имкони берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қабул қилиш тўғрисидаги рўйхатга олинган аризалар сони ҳар куни Марказнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кириш имтиҳонлари ТДЮУ ректори буйруғи билан тузилган Имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилади. Имтиҳон комиссияси таркибига ТДЮУ ва Марказ ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам, уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда, киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссиясига комиссия аъзолари фаолиятини умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Имтиҳон комиссияси фаолиятининг ташкилий жиҳатдан таъминланиши унинг котибига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Суҳбат саволларини тузиш учун эксперт гуруҳи ташкил этилади. Эксперт гуруҳи шартнома асосида жалб қилинган тегишли соҳанинг малакали мутахассислари орасидан шакллантирилади. Эксперт гуруҳи фаолиятига Маслаҳат комиссияси раиси раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш имтиҳонлари учун саволлар мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонлар бўйича тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тузиладиган саволларнинг сифати ва мазмуни юзасидан масъулият эксперт гуруҳи аъзоларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кириш имтиҳонлари билетлари эксперт гуруҳи томонидан тузилган саволлардан шакллантирилади. Ҳар бир билет учта саволдан (ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича биттадан) иборат бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадваллари Марказ директори томонидан тасдиқланади ва Марказнинг расмий веб-сайтида, қоидага кўра, суҳбат бошланишидан бир ой олдин жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кириш имтиҳонлари ўтказилишига қадар консультациялар ташкил этилади, консультациялар жадвали Марказ директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Талабгорлар кириш имтиҳонлари бошланишидан уч кун олдин Маслаҳат комиссиясига мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларнинг сохта ёки қалбакилиги аниқланган тақдирда, талабгор кириш имтиҳонларидан четлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин талабгор паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кириш имтиҳонларига мобил телефон ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Кириш имтиҳонларида талабгор саволлар берилган билетни танлайди. Талабгорга тайёрланиш учун йигирма дақиқа ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат жараёнида талабгорга билет мазмуни доирасида қўшимча саволлар берилиши мумкин. Битта талабгор билан суҳбат йигирма дақиқагача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Кириш имтиҳонлари натижаларини аниқлаш учун Имтиҳон комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда ҳар бир талабгор учун алоҳида баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни Имтиҳон комиссияси котибига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссиясининг котиби Имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан талабгорга қўйилган ўртача баллни ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш имтиҳонлари натижалари рейтинг тизимига мувофиқ номзодга қўйилган балларни (0 дан 100 гача бўлган доирада) назарда тутган ҳолда аниқланади ва ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган Имтиҳон комиссияси мажлиси баённомасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Кириш имтиҳонлари натижалари Марказнинг расмий веб-сайтида суҳбат жараёнининг сўнгги босқичи бўлиб ўтгандан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Талабгор кириш имтиҳонларига келмаган тақдирда унга 0 балл қўйилади. Суҳбат якуни бўйича белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаган тақдирда талабгор қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қайта тайёрлаш курсларига тингловчиларни қабул қилиш учун қайта кириш имтиҳонлари ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Кириш имтиҳонлари натижалари юзасидан шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўриб чиқилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ белгиланган ўринлар сонини инобатга олган ҳолда кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтганда (суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан юқори балл тўплаганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилингандан сўнг ўн беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда контракт тўлови суммаси ўтказилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ва ўқиш учун маблағларни тўлаган талабгор Марказ директорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мазкур Низом 33-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шартлар бажарилмаган тақдирда, қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиниш ҳуқуқи белгиланган максимал баллнинг 55 фоиздан ортиғини тўплаган кейинги талабгорга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тасдиқланган намунадаги шартнома бланкалари Маслаҳат комиссияси томонидан кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб юридик шахслар учун уч нусхада, жисмоний шахслар учун икки нусхада берилади ҳамда Марказ директори ва бухгалтери имзолари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун контракт суммаси миқдори ТДЮУ Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қайта тайёрлаш курсларида ўқув юкламаси ҳажми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Аудитория машғулотларининг максимал ҳажми ҳафтасига 30 соат миқдорида белгиланади. Ўқув жараёни давомийлиги 26 ҳафтани ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Умумий ўқув вақти ҳажми қуйидагича тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назарий таълим — 18 — 24 ҳафта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация — 2 — 4 ҳафта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирув иши — 1-2 ҳафта.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ўқув жараёнининг ташкил этилиши ТДЮУ Кенгаши томонидан тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ўқув жараёнида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади — маъруза ва семинар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув жараёнида, шунингдек ўқув машғулотларининг қўшимча турлари — клиник таълим, суд мажлислари имитацияси (moot court), сайёр машғулотлар ва бошқалар ҳам қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ўқув жараёнида асосан дарс машғулотларини ташкил этишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий шакллари — кейс-стади, илмий презентациялар, жамоада ишлаш ва бошқалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Барча турдаги аудитория машғулотларининг давомийлиги 80 дақиқани, ўқув машғулотлари ўртасидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ўқув жараёни, қоидага кўра, 25 кишидан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Тингловчиларнинг билими қуйидаги 3 та турдаги — жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тингловчиларнинг билимларини назорат қилиш ёзма ишларни текшириш ва баҳолашда анонимликни таъминлайдиган, асосан ёзма шаклда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян назорат турларидан ўтолмаган тингловчиларга фақат бир марта қайта топшириш имконияти берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Тингловчиларнинг фанларни ўзлаштириши ТДЮУ томонидан тасдиқланадиган билимларни баҳолашнинг рейтинг тизими асосида назорат қилинади. Фанларни ўзлаштириш назорати электрон тизимни қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ўқув режасига киритилган фанларни ўзлаштирмаган тингловчилар Давлат аттестациясига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Тингловчиларнинг Давлат аттестацияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Тингловчилар Давлат аттестациясига ўқув режасига киритилган фанларни ўзлаштиргандан сўнг қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тингловчиларнинг Давлат аттестациясини ўтказиш бўйича Давлат аттестация комиссияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Тингловчиларнинг Давлат аттестацияси битирув ишини ҳимоя қилиш шаклида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битирув иши ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳуқуқий таҳлил қилишга, назарий билимлар ва амалий кўникмаларини, ҳуқуқий манбалар билан ишлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш ва қўллаш кўникмаларини мустаҳкамлашга ва кенгайтиришга қаратилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битирув ишларини тайёрлаш ва уни ҳимоя қилишга доир талаблар ТДЮУ Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Давлат аттестация комиссиясининг қарори Марказ директори томонидан ўқув курсини муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган намунадаги дипломларни бериш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Қайта тайёрлаш курслари якунлари бўйича тингловчиларга ушбу Низомнинг 4-иловасида белгиланган шаклда давлат намунасидаги диплом берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Давлат аттестацияси якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олган шахсларга кейинги қайта тайёрлаш курсида такроран топширишга имконият берилади. Бундай ҳолатда такроран топшириш имконияти фақат бир марта берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Давлат аттестацияси комиссияси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Қайта тайёрлаш курсларидаги педагоглик фаолиятига, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, адвокатлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартибида шартнома асосида жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда ўқув курсидан четлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз хоҳишига кўра;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчининг вафоти муносабати билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарс машғулотларини сабабсиз 10 академик соатдан ортиқ қолдирганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тингловчилар ўқишдан четлаштирилганда ўқиш учун тўланган контракт суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомга

Юридик мутахассисликка қайта тайёрлашга рухсат этиладиган шахсларнинг олий таълим йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Таълим йўналишининг номи

Таълим йўналишининг коди

1.

Математика ўқитиш методикаси

5110100

2.

Тарих ўқитиш методикаси

5110600

3.

Педагогика ва психология

5110900

4.

Ўзбек тили ва адабиёти

5111200

5.

Она тили ва адабиёти (тиллар бўйича)

5111300

6.

Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича)

5111400

7.

Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқий таълим

5111600

8.

Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича)

5120100

9.

Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)

5120200

10.

Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)

5120300

11.

Фалсафа

5120500

12.

Диншунослик

5120600

13.

Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича)

5120700

14.

Шарқ фалсафаси ва маданияти

5120800

15.

Математика

5130100

16.

Амалий математика ва информатика

5130200

17.

Физика

5140200

18.

Социология

5210100

19.

Психология (фаолият турлари бўйича)

5210200

20.

Журналистика ва ахборот

220 000

21.

Журналистика (фаолият турлари бўйича)

5220100

22.

Архившунослик

5220300

23.

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

5230100

24.

Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

5230200

25.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш (тармоқлар бўйича)

5230300

26.

Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

5230400

27.

Божхона иши (фаолият турлари бўйича)

5230500

28.

Молия

5230600

29.

Банк иши

5230700

30.

Солиқлар ва солиққа тортиш

5230800

31.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)

5230900

32.

Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва ўлкашунослик (мамлакатлар ва ҳудудлар бўйича)

5231000

33.

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)

5231100

34.

Суғурта иши

5231200

35.

Пенсия иши

5231300

36.

Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

5231400

37.

Баҳолаш иши

5231500

38.

Иқтисод ва меҳнат социологияси

5231600

39.

Кадрлар менежменти

5231700

40.

Ижтимоий соҳа менежменти ва инсон ресурслари

5231800

41.

Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти

5330100

42.

Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича)

5330300

43.

Компьютер инжиниринги («Компьютер инжиниринги», «АТ — Сервис», «Ахборот хавфсизлиги», «Мультимедиа технологиялари»)

5330500

44.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент

5350300

45.

Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш

5610200

46.

Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)

5610300

47.

Ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси (транспорт турлари бўйича)

5620100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб, мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази директорига ‎

__________________________‎

(Ф.И.О.)‎

______________________ дан ‎

фуқаро:‎

(фамилия, исми, отасининг исми)‎

АРИЗА‎

‎‎Менга олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун кириш имтиҳонларига рухсат беришингизни сўрайман.
Мен тугатган олий таълим йўналишининг номи:‎‎ ______________________________________
‎_______________________________________________________________________________

‎‎Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:

‎‎Қайта тайёрлаш курсларига ҳужжатларни топширишгача бажарилган ишлар ва умумий меҳнат стажи: ___________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________________

‎‎(ташкилотнинг номи ва жойлашган жойи, эгаллаган лавозими, стаж)

‎‎Аризага илова қиламан:
‎‎1. _____________________________________________________________________________
‎‎2. _________________________________________________________________________‎____
‎‎3. _____________________________________________________________________________
‎‎4. _____________________________________________________________________________
‎‎Алоқа маълумотлари ______________________________
(телефон рақами)‎
20___ йил «_____»________________‎‎‎ __________________________

имзо‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисида давлат намунасидаги
ДИПЛОМ
(тавсифи)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби, пастки қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломнинг қолган юқори қисмида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи — QT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кулранг фонда босиб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диплом:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— нақшли растр;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш натижасида турли рангларни ҳосил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— махсус қоғоз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ ‎
‎‎

Oʼzbekiston Respublikasi‎

Qayta tayyorlash
‎haqida ‎

DIPLOM‎
‎QT № 000000

‎‎______________________________________________________________________________

‎‎(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

‎‎20 ___ yil __________________________dan 20 ___ yil _______________________________________________________________________gacha
‎‎____________________________________________________________________________da

‎‎(Qayta tayyorlash taʼlim muassasasining nomi)

‎‎_____________________________________________________ soatga moʼljallangan

‎‎______________________________________________________________________________

‎‎(Qayta tayyorlash kursining nomi)

‎‎qayta tayyorlash kursida taʼlim olib, _________________________________________________

____________________________________________mavzusida bitiruv ishini Davlat attestatsiya‎‎‎

‎‎komissiyasida ________ bahoga himoya qildi va qayta tayyorlash oʼquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi.
Muhr oʼrni ‎
Rektor‎ _________________
Sana‎ __________________ Qayd raqami __________‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхатига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАРТИРИШ

«Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари» бўлими «Минтақавий ва тармоқ марказининг номи» устунининг 15-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/453/1359-сон; 24.09.2019 й., 09/19/797/3793-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)