ИЛОВА
1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Бажариш муддатлари | |||
|
|
||||||
|
1-босқич |
Ариза берувчи |
Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати билан Давлат геология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига буюртманома беради |
Зарур бўлганда | |||
|
|
||||||
|
Давлат геология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда фойдаланиш имкониятини аниқлаш учун сўралаётган ер қаъри участкасини текширадилар; глобал позицион тизим асбобларидан фойдаланган ҳолда бурчак координаталарини тушириш йўли билан ер қаъри участкасининг жойлашиш ўрнини аниқлаштирадилар; фойдали қазилмалар рухсатсиз қазиб олинган бўлиши мумкинлиги изларини аниқлаштирадилар; тақдим этган ҳужжатлар бўйича ариза берувчининг техник ва технологик имкониятларини ўрганадилар; техник-иқтисодий асослашда келтирилган хом ашёни қазиб олиш таннархи тўғри ҳисобланганлигини текширадилар; олиб борилган ишлар натижалари бўйича тегишли ахборотни тайёрлайдилар ва буюртманома билан бирга Давлат геология қўмитасига юборадилар. |
10 кун | ||||
|
|
||||||
|
2-босқич |
Давлат геология қўмитаси |
Буюртманомани ва ҳудудий бўлинмаларнинг тегишли маълумотларини ўрганиб чиқади ҳамда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия бериш ёки уни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. |
5 кун | |||
|
|
||||||
|
Давлат геология қўмитаси |
Лицензия бериш ҳақида қабул қилинган қарор ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолаш зарурлиги тўғрисида ариза берувчига маълум қилади. |
1 кун | ||||
|
|
||||||
|
Ариза берувчи |
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди. |
3 кун | ||||
|
|
||||||
|
Давлат геология қўмитаси |
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштиради ва топширади. |
1 кун |
3-ИЛОВА
|
Босқичлар |
|
Субъектлар |
|
Тадбирлар |
|
Бажариш муддатлари |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич |
|
Вазирлар Маҳкамаси |
|
Қуйидагиларни аниқлайди ва тасдиқлайди: очиқ савдоларни ўтказиш бўйича Идоралараро комиссия таркиби; норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар очиқ савдолар асосида бериладиган ер қаъри участкалари тўғрисидаги маълумот; очиқ савдоларга қўйилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари лойиҳалари; очиқ савдолар қатнашчиларига нисбатан қўйиладиган малака талаблари; очиқ савдолар ғолибларини аниқлашнинг асосий ва қўшимча мезонлари; очиқ савдоларни ўтказиш вақти ва жойини, шу жумладан, буюртманомаларни қабул қилиш жойи ҳамда қабул қилишнинг тугаши ва вақти (санаси ва соати); очиқ савдоларда қатнашиш ва лицензияларни бериш учун йиғимлар миқдори; Ер қаъри участкалари тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар тўплами қиймати тўғрисидаги маълумотлар. |
|
Заруратга қараб |
|
|
|
|
|
|
| |
|
|
Давлат геология қўмитаси |
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинганидан сўнг ўзининг расмий веб-сайтида ўтказиладиган очиқ савдолар тўғрисидаги ахборот жойлаштиради. |
|
3 кун | |
|
|
|
|
|
|
| |
|
|
Давлат геология қўмитаси |
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинганидан сўнг сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўпламини тайёрлайди ва реализация қилади. |
|
3 кун | |
|
|
|
|
|
|
| |
|
2-босқич |
|
Буюртманома берувчи |
|
Очиқ савдоларда қатнашиш учун буюртманома топширади. |
|
Белгиланган муддатларда |
|
|
|
|
|
|
| |
|
|
Давлат геология қўмитаси |
|
Буюртманомаларни топшириш муддати якунлангач уларни кўриб чиқиш учун Давлат экология қўмитасига ва Молия вазирлигига киритади. |
|
1 кун | |
|
|
|
|
|
|
| |
|
|
Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси |
|
Давлат геология қўмитаси буюртманома бериш муддати якунланганидан сўнг бир кун муддатда уларни кўриб чиқиш учун Давлат экология қўмитасига киритади. Давлат экология қўмитаси ва Давлат геология қўмитаси бир ҳафта муддатда норуда фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш, қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун бериладиган буюртманомаларни кўриб чиқади. |
|
7 кун | |
|
|
|
|
Буюртманомаларни кўриб чиқишда ҳар бир ариза берувчининг малака талабларига мувофиқлиги аниқланади, шунингдек, йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва техник-иқтисодий асослаш: Давлат геология қўмитаси томонидан — буюртманомага илова қилинган ҳужжатларни ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг қоидалари ва меъёрларига мослиги, шунингдек, буюртманомага илова қилинган ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни бажариш бўйича техник ва технологик имкониятларга доир ҳужжатларнинг тўғрилиги, техник ва технологик ечимлар усулларини ишларни олиб боришнинг белгиланган қоидалари ва бехатар ишлаш меъёрларига мослиги, қазиб олинадиган хом ашё таннархининг ҳисоб-китоби, шунингдек, лойиҳанинг асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари юзасидан; Давлат геология қўмитаси томонидан — атроф-муҳит муҳофазаси тадбирларининг Давлат экология экспертизаси хулосасига мослиги юзасидан экспертизадан ўтказилади. Давлат экология қўмитаси Давлат геология қўмитасига асосий натижалар, фикр-мулоҳазалар ва таклифларни баён қилган ҳолда ўз вақтида ёзма хулосалар юбориши шарт. Идоралар хулосалари Идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилади ва тегишли ер қаъри участкалари бўйича очиқ савдо ғолибларини аниқлаш учун асос бўлади. |
|
| |
|
|
|
|
|
|||
|
3-босқич |
|
Идоралараро комиссия |
|
Тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва очиқ савдо ғолибларини белгилайди. |
|
5 кун |
|
|
|
|
|
|||
|
|
Давлат геология қўмитаси |
|
Очиқ савдо ғолибларини банк ҳисоб рақами реквизитларини ва молиявий таклиф миқдорини тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади. |
|
1 кун | |
|
|
|
|
|
|||
|
|
Ишчи гуруҳ |
|
Сўралаётган ер қаъри участкасини қайта текширишни амалга оширади. |
|
5 кун | |
|
|
|
|
|
|||
|
|
Очиқ савдолар ғолиби |
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига молиявий таклиф миқдорини тўлайди ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини имзолайди. |
|
3 ой давомида | |
|
|
|
|
|
|||
|
|
Давлат геология қўмитаси |
|
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияларни расмийлаштиради ва беради. |
|
1 кун |