Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди олтинчи хатбошисига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2659-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 15 майдаги 01-02/13-27-сонли «Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2659-3, 22.05.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 4 февралдаги 01-02/3-07-сон қарори (рўйхат рақами 2659, 2015 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Номзодларнинг бўйи 165 см дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 июнь,
01-02/3-44-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 10/18/2659-2/1351-сон)