Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 81-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратининг ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари бир ҳафта муддатда тегишли Ахборот-таҳлил департаментлари раҳбарлари ва мутахассислари функционал вазифаларининг тақсимланишини тасдиқласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 1 декабрь,
561-сон
Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Йиғма департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Йиғма департаментнинг фаолияти:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини умуман мамлакат иқтисодиётида ҳамда минтақаларида бозор ислоҳотлари ва таркибий ислоҳотлар масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга;
макроиқтисодий, тармоқ ва ижтимоий ривожлантириш дастурлари стратегиясини ишлаб чиқишда, макроиқтисодий ва таркибий сиёсат самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлашда марказий иқтисодий идоралар, бошқарувнинг тармоқ органлари ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати департаментларининг прогноз-таҳлил фаолиятини мувофиқлаштиришга;
иқтисодий ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш, маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилишини, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, унинг мамлакат минтақаларида роли ва аҳамиятини оширишнинг аҳволини таҳлил қилиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати департаментлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишга йўналтирилган.
3. Йиғма департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Йиғма департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
5. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил гуруҳлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил бошқармаси тегишли равишда вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларига ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, шунингдек Йиғма департаментга ҳисоб беради.
7. Ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбарлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудий бўлинмалар мутахассислари лавозимга тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан Йиғма департамент мудири билан келишилган ҳолда тайинланади.
II. Йиғма департаментнинг вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Йиғма департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) макроиқтисодий ривожлантириш ва ислоҳотларни амалга ошириш соҳасида:
марказий иқтисодий идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппарати департаментларининг ахборот-таҳлилий фаолиятини мувофиқлаштириш асосида мамлакатда иқтисодий, ижтимоий, таркибий ва институционал ислоҳотларнинг амалга оширилишини мунтазам ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
иқтисодиётдаги, шу жумладан маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш ва уларни таҳлил қилиш асосида макроиқтисодий аҳволнинг ва таркибий сифат ўзгаришлари мониторинги тизимини яратиш;
Ҳукуматнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Аппарати департаментлари томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий, ижтимоий муаммолар, институционал ва таркибий ислоҳотлар бўйича мақсадли дастурлари ва қарорлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;
макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини, мамлакат аҳолисини иш билан банд этиш ва уларнинг турмуш даражасини оширишни таъминлашнинг стратегик вазифаларини бажаришга йўналтирилган иқтисодий, ижтимоий ва таркибий сиёсатнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликни макроиқтисодий ва ижтимоий вазият тўғрисида хабардор қилиш мақсадида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлашни ва тарқатишни, халқаро молия ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликдаги ишларни ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан моддий ва қиймат баланслари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;
Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ департаментлари томонидан ўзлари мутасаддилик қиладиган тармоқлар бўйича тақдим этиладиган иқтисодиёт тармоқларида банд бўлган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича мониторингнинг келишилган кўрсаткичларини умумлаштириш;
(8-банд «а» кичик бандига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори билан хатбошилар киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
б) ҳудудларни ривожлантириш соҳасида:
марказий иқтисодиёт идораларини ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини жалб этган ҳолда мамлакат минтақаларида иқтисодий, ижтимоий, таркибий ва маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилишини мунтазам ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
минтақаларда, шу жумладан маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш ва уларни таҳлил қилиш асосида макроиқтисодий аҳволнинг, ижтимоий вазиятнинг, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, иш билан таъминлашнинг ва таркибий иқтисодий ислоҳотларнинг тизимли мониторингини яратиш;
(«б» кичик банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тайёрланадиган ҳудудларнинг муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммолари бўйича мақсадли ҳудудий дастурлари ва Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;
ҳар бир минтақада аҳолини иш билан банд этиш, уларнинг даромадларини кўпайтириш ва турмуш даражасини оширишни таъминлашга йўналтирилган иқтисодий, ижтимоий ва таркибий сиёсатнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
9. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
мамлакатни ва минтақаларни макроиқтисодий ҳамда ижтимоий ривожлантириш, таркибий ислоҳотларнинг амалга оширилиши масалалари бўйича маълумотлар базасининг яратилишини, юритилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқиш учун тегишли маълумотномалар, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
(9-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
минтақаларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини, иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарорлари бажарилишини, шу жумладан жойига борган ҳолда, ўрганади, ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
(9-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқиш ва қарорларни расмийлаштиришда қатнашади, шунингдек мазкур материаллар тўғрисида Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлис қарорларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг биринчи ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
(9-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
(9-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Йиғма департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг биринчи ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича мақсадли дастурлар амалга оширилиши, ушбу масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг бажарилиши мувофиқлаштирилишини таъминлайди ва натижаларини умумлаштиради;
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни такомиллаштиришга йўналтирилган механизмларни ишлаб чиқишга доир таклифларни умумлаштиради;
фуқароларнинг пенсия таъминоти, эҳтиёжманд оилаларни ва аҳолининг алоҳида қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, республика минтақалари ҳамда иқтисодиёт соҳалари бўйича аҳолини иш билан таъминлаш ва ишсизларни ижтимоий муҳофаза қилишга доир ахборот-таҳлил материалларини умумлаштиради
(ўн тўртинчи—ўн олтинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори билан киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Йиғма департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот-таҳлилий ва прогнозлаш фаолиятини, Вазирлар Маҳкамаси департаментларининг макроиқтисодий ривожлантириш, ижтимоий, таркибий ва институционал ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқларини, секторларини ва минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
марказий иқтисодиёт органлари, уларнинг илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун вақтинчалик эксперт таҳлил гуруҳлари ташкил этиш;
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашлар ишида, шунингдек иқтисодий, ижтимоий, институционал ва таркибий ислоҳотлар муаммоларининг ахборот-таҳлилий тадқиқотлари бўйича халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириғига биноан эса давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Йиғма департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
(10-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йиғма департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Йиғма департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
(10-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
11. Йиғма департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.
IV. Йиғма департаментнинг тузилмаси
12. Йиғма департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, департамент мудирининг макроиқтисодий ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўринбосари, департамент мудирининг ҳудудларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, макроиқтисодий ривожлантириш ва ислоҳ қилиш, ҳудудларни ривожлантириш масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.
Йиғма департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
13. Йиғма департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
14. Йиғма департамент мудири, мудир ўринбосарлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Йиғма департамент фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Йиғма департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг биринчи ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Йиғма департаментнинг чораклик иш режалари, мудир, унинг ўринбосарлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
(15-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Йиғма департаментнинг чораклик иш режалари, мудирнинг ва унинг ўринбосарлари шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бош вазирнинг биринчи ўринбосари билан келишилади ва Йиғма департамент мудири томонидан тасдиқланади.
16. Йиғма департамент мудири:
Йиғма департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз ўринбосарлари, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Йиғма департаментга юкланган вазифалар, функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Йиғма департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Йиғма департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
ўз ўринбосарлари ва Йиғма департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларни тасдиқлаш учун Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига киритади;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Йиғма департаментдан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Йиғма департамент ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Йиғма департамент мудири ўринбосарлари ва мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига тақдим этади.
17. Йиғма департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан белгиланадиган Йиғма департамент мудирининг ўринбосарларидан бири бажаради.
18. Йиғма департамент мудирининг ўринбосари:
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда ўзига биркитилган масалалар бўйича Йиғма департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ўзига бўйсунувчи мутахассислар ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
тегишли масалалар бўйича маълумотларнинг тизимли базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилиши устидан назоратни амалга оширади;
материаллар тўғрисида Йиғма департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Йиғма департамент мудирига тақдим этади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
(18-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
чиқувчи хат-хабарларни Йиғма департамент мудирининг топшириғига биноан имзолайди;
Йиғма департамент мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Йиғма департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
19. Йиғма департаментнинг бош мутахассиси:
ўзига биркитилган материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишини назорат қилади;
(19-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
материаллар тўғрисида Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек ўзига биркитилган масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Йиғма департамент мудири ўринбосарига тақдим этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
(19-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.
20. Йиғма департаментнинг етакчи мутахассиси:
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Йиғма департамент мудири, унинг ўринбосари ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва умумлаштиришни амалга оширади;
(20-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
ўзига биркитилган соҳа бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
материалларни Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига тақдим этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Йиғма департамент мудирининг ўринбосари ва бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.
21. Инспектор Йиғма департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш; сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши; ердан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси; агросаноат комплексининг қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича ахборот ва таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
5. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш соҳасида:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
фермерлик ҳаракати мониторингини таъминлаш ва унинг ривожланишини таҳлил этиш;
қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектлари шакллантирилиши мониторингини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда агросаноат комплексини ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлари ва дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шартнома муносабатлари негизидаги ижара муносабатлари ва хўжалик юритиш тизимларини кенг ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг манфаатлари ишончли таъминланишига қаратилган иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш ишларини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар, агросаноат комплекси тармоғига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
агросаноат комплекси тармоқларида монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, рақобат учун шарт-шароитлар яратишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш, замонавий агротехнологияларни ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштириш ишларини ташкил этиш;
селекция ва уруғчилик, наслчилик, ветеринария, ўсимликлар карантини, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришни таҳлил қилиш ва унга доир таклифлар тайёрлаш;
бозор принциплари ва механизмлари асосида тармоқлар, бўғинлар ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
б) сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши соҳасида:
сув хўжалиги комплексида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар мониторингини таъминлаш ва уларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш, сув хўжалигида бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
эскидан суғориб келинаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерлар ўзлаштирилишини таҳлил қилиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;
сув хўжалиги тизими ишлаши масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
ирригация тизимларини бошқаришнинг ҳавза принципини ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш асосида сув ресурсларини давлат томонидан бошқариш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
в) ердан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасида:
ердан фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
ер ресурслари, экологик вазият мониторингини таъминлаш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таҳлил қилиш, табиатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш;
ердан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер муносабатларини тартибга солиш бўйича давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, ер тузиш ва ер мониторинги, тупроқни сақлаш, унинг унумдорлигини ошириш ва тиклашни ташкил этиш, ердан фойдаланишда бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
атроф муҳит муҳофазаси соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, атроф муҳит муҳофазасининг норматив ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш ишларини ташкил этиш;
давлат ер кадастри, давлат картография-геодезия кадастри, бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастри, шунингдек Давлат кадастрларининг ягона тизимини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
ер ресурслари ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, республикада экологик вазиятни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;
ўрмонлардан фойдаланиш, уларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалигини ривожлантириш масалаларини таҳлил қилиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;
г) агросаноат комплексининг қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш соҳасида:
агросаноат комплексининг қайта ишлаш тармоқларида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
агросаноат комлпексининг қайта ишлаш корхоналари мониторингини таъминлаш ва улар фаолиятини таҳлил қилиш;
агросаноат комплексининг қайта ишлаш тармоқларида бошқарув тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
агросаноат комплексининг қайта ишлаш тармоқлари корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
агросаноат комплекси тармоқларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўз ваколатига кирадиган соҳа масалалари бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарлари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
агросаноат комплекси тармоқларини ривожлантириш, шунингдек тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурлари, шунингдек ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
(7-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
(7-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
(7-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
(7-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил қилади;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
(8-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
9. Департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
IV. Департаментнинг тузилмаси
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш; сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши; ердан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси; агросаноат комплексининг қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
12. Департамент мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг чораклик иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департаментнинг чораклик иш режалари, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
14. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Департаментдан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тақдим этади.
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
16. Департаментнинг бош мутахассиси:
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;
(16-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базаси яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига ахборот беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек иқтисодиётнинг тегиши тармоқларидаги ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Департамент мудирига тақдим этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
(16-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.
17. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Департамент мудири ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва умумлаштиришни амалга оширади;
(17-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
материалларни Департамент мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ва унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига тақдим этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.
18. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини коммунал хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш; транспорт ва транспорт коммуникациялари; капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурлари; қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноати; фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш масалалари бўйича ахборот — таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) коммунал хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш соҳасида:
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
коммунал соҳада мониторингни таъминлаш, ушбу соҳадаги аҳвол ва вазиятни таҳлил этиш, коммунал хизмат кўрсатишдаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш, коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ижро этиш бўйича фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришга доир вазифалар комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
коммунал хизмат кўрсатиш учун тарифлар ошганда давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини муҳофаза қилишни назарда тутувчи механизмларни ишлаб чиқиш;
(6-банднинг «а» кичик бандига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори билан хатбоши киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
б) транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида:
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
транспорт ва транспорт коммуникацияларининг барча турлари фаолияти мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш ва ушбу соҳаларда давлат сиёсатини, бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
транспорт соҳасининг фаолият кўрсатиши ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
йўловчилар ва юк ташишни мақбуллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ва уни оқилона ташкиллаштириш, транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш ҳамда уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши, транспортда ташиш ва трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳаси фаолияти масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
рақобат муҳитини шакллантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига транспорт хизматларига тўловлар бўйича берилган имтиёзларнинг мавжуд тизимини таҳлил қилиш ва уларни бирхиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
(6-банднинг «б» кичик бандига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори билан хатбоши киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
в) капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида:
капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
капитал қурилишда, муҳим халқ хўжалиги объектлари қурилишида, шу жумладан лицейлар ва коллежлар қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлаш ҳамда аҳвол ва вазиятни таҳлил қилиш;
капитал қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
қурилиш комплексини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, капитал қурилишда бошқарув тизимига ва хўжалик муносабатларига бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, қурилиш соҳасида хусусий ва кичик тадбиркорликни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
қурилишнинг норматив-техник ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг замонавий усулларини жорий этиш ишларини ташкил қилиш;
инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш даражасини ошириш ҳамда уларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш;
лойиҳалаш ва пудрат қурилиш ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, уларнинг негизида асосан хусусий ва қўшма корхоналар ташкил этиш жараёнларини мувофиқлаштириш;
лойиҳалаш ва қурилиш ишларини бажариш юзасидан буюртмаларни жойлаштиришда танлов савдолари ташкил этиш даражасини ошириш;
қурилишни ташкил этишнинг асосий шакли сифатида объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда барпо этишга ўтишни таъминлаш, қурилиш фаолиятида шартномавий муносабатларнинг ролини кучайтириш;
г) қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноати соҳасида:
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида мониторингни таъминлаш ва ишларнинг аҳволини таҳлил қилиш;
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш соҳасида қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини таъминлаш;
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш, ушбу соҳаларда хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
республика қурилиш комплексини янги технологиялар, қурилиш асбоб-ускуналари, техника, материаллар билан таъминлашнинг комплекс дастурларини шакллантириш;
қурилиш материалларининг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, қурилиш индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
д) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш, ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг моддий-техник таъминоти соҳасида:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, иқтисодиёт тармоқларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатишга тайёрлиги ҳолатини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш;
фавқулодда вазиятлар ва уларнинг оқибатларини тугатиш тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилиши мониторингини ва назорат қилинишини ташкил этиш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш тизимини такомиллаштириш, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай ҳоллардаги хатти-ҳаракатлар давлат тизими функциялари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси бошлиғи сифатидаги фаолиятини ахборот-таҳлилий ва ташкилий жиҳатдан таъминлаш;
хавфли юклар транзити аҳволи мониторинги ва таҳлилини таъминлаш, хавфли юклар транзитини назорат қилиш шакллари ва усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
хавфли юклар транзитига рухсатномалар бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишни белгиланган тартибда таъминлаш, хавфли юклар транзитига рухсатномалар беришни ёки рухсатнома беришнинг рад этилишини расмийлаштириш;
хавфли юклар транзити устидан назоратни ташкил этиш;
ҳарбийлаштирилган тизимларни моддий-техник таъминлаш масалаларини ишлаб чиқиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш, ушбу йўналишда ишларни мувофиқлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фавқулодда вазиятлар оқибатларидан жабр кўрган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти мониторингини олиб бориш;
(6-банднинг «д» кичик бандига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори билан хатбоши киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли тармоқларни ривожлантириш, шунингдек тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини, шунингдек ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларинишакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
(7-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
(7-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
(7-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
(7-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
(8-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
IV. Департаментнинг тузилмаси
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, коммунал хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш; транспорт ва транспорт коммуникациялари; капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурлари; қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноати; фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
12. Департамент мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг чораклик иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департаментнинг чораклик иш режалари, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Департаментдан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
16. Департаментнинг бош мутахассиси:
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;
(16-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини яратишни ва юритишни, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек иқтисодиётнинг тегишли тармоқларидаги ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Департамент мудирига тақдим этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
(16-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни, Департамент мудири ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаришни амалга оширади, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва умумлаштиришни амалга оширади;
(17-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
материалларни Департамент мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига тақдим этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Департаментнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини ёқилғи-энергетика комплекси; геология, қидирув-геология ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; энергетика; рангли ва қора металлургияни ривожлантириш, кимё саноатини ривожлантириш; машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш; ҳарбий — саноат комплекси корхоналарини ривожлантириш; сафарбарлик ва давлат захиралари; стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича ахборот ва таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) ёқилғи-энергетика комплекси соҳасида:
ёқилғи-энергетика комплексида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашни ўрганиб чиқиш ва у бўйича таклифлар тайёрлаш;
ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
ёқилғи-энергетика комплексида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат қилиш;
Молия вазирлиги ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа манфаатдор органлари билан биргаликда ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлари ва дастурлари, ёқилғи-энергетика ресурслари ва бирламчи энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланслари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, республиканинг ёқилғи-энергетика тармоғида рақобат учун шарт-шароитлар яратиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
кўмир саноати корхоналарини замонавий асбоб-ускуналар ва илғор технологиялар негизида реконструкция қилиш, замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш ишлари мониторингини олиб бориш ва мувофиқлаштириш;
б) геология, қидирув-геология ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
геология соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, қидирув-геология ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
геологик ўрганиш, ер бағридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, моддий-хом ашё базани қайта тиклаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
геология, қидирув-геология ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат қилишни ташкил этиш;
Устюрт минтақасида ва республиканинг бошқа истиқболли нефть-газ вилоятларида қидирув ва разведка ишларини жадал олиб бориш масалалари бўйича ишларнинг аҳволи мониторинги ва таҳлилини таъминлаш, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;
кўмир қазиб олиш учун геология-разведка ишлари мониторинги ва уларни мувофиқлаштириш, кўмир конларини қазишнинг самарали тизимлари ва усулларини жорий этиш;
в) энергетика соҳасида:
энергетикада ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
энергетикада ишларнинг аҳволи мониторинги ва таҳлилини таъминлаш ҳамда энергетика соҳасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан энергетикани ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат қилиш;
электр энергетикасини ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлари ва мақсадли дастурлари, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланслари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
генерацияловчи қувват ва электр тармоқларини илғор технологиялар негизида, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобига реконструкция қилиш, замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
г) қора ва рангли металлургияни ривожлантириш соҳасида:
металлургия тармоғида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
қора ва рангли металлургия тармоқларида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, бозор иқтисодиётининг принциплари ва механизмларини кенг жорий этишни таҳлил этиш ва улар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
қора ва рангли металлургияни ривожлантириш соҳасида қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши назорат қилинишини таъминлаш;
қора ва рангли металлургия корхоналарини замонавийлаштириш ва технология билан қайта жиҳозлаш ишларининг ҳолати мониторинги, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни жалб этиш;
қора ва рангли металлургия корхоналари маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларга кириб бориши маркетинг тадқиқотлари ва таҳлилини ташкил этиш;
д) кимё саноатини ривожлантириш соҳасида:
кимё саноатида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга қаратилган ягона техника сиёсатини ўтказишга доир таклифларни таҳлил этиш ва тайёрлаш, ресурсларни тежайдиган самарали технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш;
кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат қилиш;
кимё саноатини барқарор ривожлантиришга, рақобатга бардошли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, экспорт салоҳиятни кенгайтиришга қаратилган ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурлар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалигининг минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларига бўлган эҳтиёжи маркетинг тадқиқотлари олиб борилиши ҳамда уларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларни аниқлаш ишларини мувофиқлаштириш;
е) машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш соҳасида:
машинасозлик ва электротехника саноатида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
машинасозлик ва электротехника саноати корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлашга, ресурсларни тежайдиган самарали технологияларни жорий этишга, тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантиришга, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этишга қаратилган давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни таҳлил этиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;
илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда машинасозлик ва электротехника саноати корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг истиқболли стратегияси ишлаб чиқилишини таъминлаш;
машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш соҳасида мониторинг олиб бориш ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилиш;
маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, ички ва ташқи рақобатга бардошли маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига чиқиши ишларини мувофиқлаштириш;
ж) ҳарбий-саноат комплекси корхоналарини ривожлантириш соҳасида:
ҳарбий-саноат комплекси корхоналарида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
ҳарбий-саноат комплекси корхоналарини барқарор ривожлантириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик замонавийлаштириш, республика корхоналарида ҳарбий-техник маҳсулотлар ишлаб чиқаришни, қурол-яроғ, техника ва ҳарбий мақсаддаги бошқа мол-мулкни таъмирлашни ўзлаштиришни таҳлил этиш ва улар бўйича дастурий чора-тадбирларни шакллантиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
ҳарбий-саноат комплекси корхоналарини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ва давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;
ҳарбий-саноат комплекси корхоналарининг маҳсулотлари ташқи бозорларга етказиб берилишини кенгайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
з) сафарбарлик ва давлат захиралари соҳасида:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, иқтисодиёт тармоқларининг сафарбарлик ва давлат захираларини жамлаш масалаларига тайёрлигини тизимли ўрганиш ва ҳолатини таҳлил этиш;
давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан олинган товарлар ва маҳсулотларнинг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш бўйича мониторинг олиб борилишини ва ишларнинг аҳволи таҳлил этилишини таъминлаш;
сафарбарлик ва давлат захиралари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ва давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;
давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилишини, шу жумладан уларнинг тўпланиши, сақланиши ва янгиланишини, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга доимий тайёрликни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
и) стандартлаштириш ва метрология соҳасида:
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш тизимларининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, халқаро стандартларни қўллаш асосида, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини оширишни таҳлил этиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;
«Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматлар сертификатланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини ва стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш соҳасида бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалда рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва ишларни мувофиқлаштириш;
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли тармоқларни ривожлантириш, шунингдек тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини, шунингдек ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
(7-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
(7-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамаси киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари,Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
(7-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
(7-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ўз юритишига кирувчи масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
(8-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
9. Департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
IV. Департаментнинг тузилмаси
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, ёқилғи-энергетика комплекси; геология, қидириш-геология ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; энергетика; рангли ва қора металлургияни ривожлантириш, кимё саноатини ривожлантириш; машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш; ҳарбий-саноат комплекси корхоналарини ривожлантириш; сафарбарлик ва давлат захиралари; хавфли юклар транзити; стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
12. Департамент мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Департамент иши «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг чораклик иш режаси, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департаментнинг чораклик иш режаси, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг тегишли ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
14. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Бош вазирнинг тегишли ўринбосарига тақдим этади.
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
16. Департаментнинг бош мутахассиси:
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг уларга биркитилган масалалар бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;
(16-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқ бўйича туркумланган маълумотлар базасини яратишни ва юритишни, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига ахборот беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек иқтисодиётнинг тегишли тармоқларидаги ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Департамент мудирига тақдим этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
(16-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.
17. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни, Департамент мудири ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаришни амалга оширади, материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
(17-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқ бўйича туркумланган маълумотлар базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
материалларни Департамент мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига тақдим этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.
18. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Истеъмол товарлари ва савдо масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида:
озиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
ички истеъмол бозорини озиқ-овқат товарлари билан тўлдириш масалалари мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишдаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;
озиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ижро этишни ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга доир вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини ташкил қилиш;
озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
жаҳон стандартларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тармоқ корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импорт ўрнини тўлдирадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
б) ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида:
ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
ички истеъмол бозорини ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан тўлдириш масалалари мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишдаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;
ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ижро этишни ташкил қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга доир вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;
ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
жаҳон стандартларига жавоб берадиган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, тармоқ корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импорт ўрнини тўлдирадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
в) савдо ва пулли хизматларни ривожлантириш соҳасида:
савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳаси фаолияти мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, савдо ва пулли хизмат кўрсатиш соҳасидаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;
савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ижро этишни ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
бозорлар фаолиятини, ярмаркалар ва кўргазмаларнинг истеъмол товарлари қисми бўйича фаолиятини, аҳолини истеъмол товарлари билан таъминлаш ва пулли хизматлар кўрсатиш бўйича маркетинг тадқиқотларини мувофиқлаштириш;
чакана ва улгуржи савдоларни, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш, савдо ва хизматлар кўрсатишни ташкил этишнинг янги шакллари ва методларини кенг жорий этиш, хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш тизимларини такомиллаштириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, мазкур соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли тармоқларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини, шунингдек ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
(7-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
(7-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
(7-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
(7-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
(8-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
9. Департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
IV. Департаментнинг тузилмаси
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш; савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
12. Департамент мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг чораклик иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
(13-модданинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департаментнинг чораклик иш режалари, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
14. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Департаментдан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент ишларини такомиллаштириш, ходимларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига тақдим этади.
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
16. Департаментнинг бош мутахассиси:
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;
(16-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига ахборот беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек иқтисодиётнинг тегиши тармоқларидаги ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Департамент мудирига тақдим этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
(16-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.
17. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Департамент мудири ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва умумлаштиришни амалга оширади;
(17-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
материалларни Департамент мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига тақдим этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.
18. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Департаментнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, алоқа ва почтани ривожлантириш, ахборот ва матбуот масалалари бўйича ахборот ва таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
5. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш соҳасида:
Миллий ахборот тизими, телекоммуникация тизимлари аҳволи ва ривожланишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
ахборотлаштириш, ахборот ва телекоммуникация тизимларининг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш масалаларида давлат сиёсатини амалга оширишни шакллантириш ва таъминлашда иштирок этиш;
ахборотлаштириш, ахборот тизимлари, телекоммуникация масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ижро этишни ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ахборотлаштириш, ахборот ва телекоммуникация тизимларининг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
мониторингни таъминлаш ҳамда ахборотлаштириш, давлат ахборот ресурслари, ахборот технологиялари, ахборот ресурслари ва хизматлар бозорини шакллантириш ва уларни ривожлантириш соҳасида ишларнинг аҳволини таҳлил этиш, ахборот ва телекоммуникация тизимларидаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;
давлат ахборот ресурслари, ахборот технологиялари, ахборот ресурслари ҳамда хизматлар бозорини ривожлантириш, ахборот ва телекоммуникация тизимлари соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, мазкур соҳага хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органлари фаолиятига ахборот технологияларини жорий этишнинг бориши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, давлат органларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг ва самарали қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ахборот ва телекоммуникация тизимларини ривожлантириш, шунингдек халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга доир вазифалар комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;
ахборот тизимларида, телекоммуникациялар соҳасида ахборот хавфсизлиги ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг шакллари ва усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш аҳволи бўйича мониторинг ўтказиш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги юқори малакали мутахассисларга бўлган иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
б) алоқа ва почтани ривожлантириш соҳасида:
алоқа ва почта соҳасида иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш, алоқа ва почтадаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;
алоқа ва почта тармоқларининг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш масалаларида давлат сиёсатини амалга оширишни шакллантириш ва таъминлашда иштирок этиш;
алоқа ва почта масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ижро этишни ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг алоқа ва почталарнинг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
алоқа ва почта корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш, ушбу жараёнларни янада чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
алоқа ва почта соҳасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мазкур соҳаларда бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмаларини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш;
мониторингни ташкил этиш, алоқа ва почта корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича таклифларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш;
алоқа ва почта корхоналарини фавқулодда вазиятлар шароитларида фаолият юритиш учун тайёрлаш бўйича ишларнинг ташкил этилишини назорат қилиш;
алоқа ва почта корхоналари, воситалари ҳамда тармоқларини замонавийлаштириш ва техник қайта жиҳозлаш, мазкур соҳага хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб қилиш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
алоқа ва почта хизматлари сифатини ошириш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш, алоқа ва почта, шунингдек почта алоқаси воситалари орқали пенсияларни ўз вақтида етказиб бериш хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифларни ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш;
(6-банд «б» кичик бандининг ўн биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда алоқа ва почта соҳасининг замонавий технологияларга, техника алоқа ва воситаларига эҳтиёжларини ўрганиш бўйича ишларини ташкил этиш, алоқа ва почта соҳасининг тегишли технологиялар, техника алоқа ва воситаларига эҳтиёжини таъминлаш юзасидан таклифларни тайёрлаш;
алоқа ва почта соҳасида халқаро ҳамкорлик бўйича мониторинг ўтказиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
в) ахборот ва матбуот соҳасида:
иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаачилик фаолияти, китоб ва бошқа босма маҳсулотларини тарқатиш, архив иши ва иш юритишнинг аҳволи ҳамда уларни ривожлантириш тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
оммавий ахборот воситаларининг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш, ноширлик ва матбаачилик фаолияти, китоб ва бошқа босма маҳсулотларини тарқатиш, архив иши ва иш юритиш, муаллифлик ҳуқуқи ва аралаш ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлат сиёсатини шакллантириш ва уларни амалга оширишни таъминлашда иштирок этиш;
оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаачилик фаолияти, китоб ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш, архив иши, муаллифлик ҳуқуқи ва аралаш ҳуқуқлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, ноширлик ва матбаачилик фаолияти, китоб ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш, архив иши ва иш юритиш, муаллифлик ҳуқуқи ва аралаш ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
оммавий ахборот воситаларининг барча турлари фаолияти, уларни тарқатиш тизимлари мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, мазкур соҳада бошқарувнинг шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
оммавий ахборот воситалари фаолиятида рақобат муҳитини шакллантириш ва таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ноширлик ва матбаачилик фаолияти, китоб ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш бўйича мониторинг ўтказиш ва таҳлил қилиш, мазкур соҳаларда бошқарувнинг шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштириш, бошқарув ва бозор принциплари ва механизмларини хўжалик муносабатлари тизимига кенг жорий этиш, ушбу соҳаларда хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
нашриётлар ва матбаа корхоналарини, китоб савдоси ва босма маҳсулотларни тарқатувчи ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш, ушбу жараёнларни янада чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда архив иши ва иш юритишнинг ҳолати мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, архив иши, архив фондларини сақлаш тизимини такомиллаштириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари ва муассасаларида иш юритиш самарадорлиги ҳамда мунтазамлилигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
муаллифлик ҳуқуқи ва аралаш ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тизими бўйича мониторинг олиб бориш ҳамда унинг самарали тизими мавжуд бўлишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу тизимни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
оммавий ахборот воситалари фаолиятига, нашриёт иши, матбаачилик, китоб ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш тизими, архив иши ва иш юритишга ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилишини ташкил этиш;
оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаачилик фаолияти, архив иши ҳамда иш юритиш, оммавий ахборот воситаларини, китоб ва бошқа босма маҳсулотларини тарқатиш тизимининг самарадорлигини ошириш ва уларни ривожлантириш бўйича вазифалар комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;
ахборот бозорини тартибга солиш, оммавий ахборот воситалари фаолияти, ноширлик ва матбаачилик фаолияти, китоб ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш, архив иши ва иш юритиш, муаллифлик ҳуқуқи ва аралаш ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тизими соҳасида халқаро ҳамкорлик бўйича мониторинг олиб бориш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларда келгусида ҳамкорлик қилиш самарадорлигини кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли тармоқларда ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирининг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли соҳаларни ривожлантириш, уларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини, шунингдек тегишли тармоқларда ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
(7-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари бажарилишини назорат қилади;
(7-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли соҳалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва уларни пухта ишлайди, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
(7-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
(7-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ўз юритишига кирадиган масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритишига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни пухта ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини зарурат бўлганда белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни зарурат бўлганда қайтариб юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
(8-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
9. Департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалалар эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқилиши ташкил этилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқлари мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
IV. Департаментнинг тузилмаси
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, алоқа ва почтани ривожлантириш, ахборот ва матбуот масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Департаментнинг ишига мудир раҳбарлик қилади.
12. Департамент мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Департаментнинг иши «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси, Департаментнинг чораклик иш режаси, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департаментнинг чораклик иш режаси, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Бош вазирнинг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бош вазирнинг тегишли ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
14. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент ишини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Бош вазирнинг тегишли ўринбосарига тақдим этади.
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
16. Департаментнинг бош мутахассиси:
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзига биркитилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;
(16-модданинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқ бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига бириктирилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материаллар, прогнозлар ва эксперт хулосалар тайёрлайди;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Департамент мудирига тақдим этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини, уларни тайёрлаш мақсадида, муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
(16-модданинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.
17. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ўзига биркитилган масалалар бўйича Департамент мудири ва бош мутахассиснинг топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзига биркитилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари бажарилишининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни тўплайди ва умумлаштиради;
(17-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқ бўйича маълумотлар тизимлаштирилган базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
материалларни Департамент мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига тақдим этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради, зарур маълумотномалар ва таҳлилий материаллар тайёрлайди;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини, уларни тайёрлаш мақсадида, муҳокама қилади.
18. Инспектор Департаментда иш юритишни таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини таълим ва кадрлар тайёрлаш, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза; фан ва инновациялар; маданият, спорт ва туризм; Давлат тили ҳақидаги Қонунни амалга ошириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида:
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури амалга оширилишини мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим ва кадрлар тайёрлаш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини таъминлаш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, хорижий таълим тузилмалари билан кўп томонлама ва самарали халқаро ҳамкорлик қилиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
б) соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза соҳасида:
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурининг, шунингдек ижтимоий муҳофаза бўйича дастурларнинг бажарилишини мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлаш, ушбу соҳаларда бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза соҳасининг фаолият кўрсатиши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
аҳоли саломатлиги сақланиши ва яхшиланишини мақбуллаштириш, самарадорлигини ошириш ва таъминлаш, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантириш, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида аниқ йўналтирилганликни ва аҳолини қамраб олишни кучайтириш бўйича вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
аҳолини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, мамлакатда республика фармацевтика саноатининг замонавий инфратузилмасини шакллантириш мониторингини олиб бориш;
в) фан ва инновациялар соҳасида:
ишларни мувофиқлаштириш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан-техника тараққиётини мувофиқлаштириш кенгашига юкланган давлат илмий-техника ва инновация дастурлари амалга оширилишини мониторинг ва таҳлил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг илмий ва технология салоҳиятини янада ривожлантириш, иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада ислоҳ қилишнинг стратегик вазифалари ва устувор йўналишларига мувофиқ мамлакатни илмий-техник ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, амалга ошириладиган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, улардан амалиётда кенг фойдаланиш;
Фанлар академияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фан ва инновация, интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилиши бўйича фаолиятининг мувофиқлаштириш;
фан соҳасини бошқариш ва молиялаштириш принципларини такомиллаштириш, бозор механизмларини илмий ва инновацион фаолиятдаги бошқарув ва хўжалик муносабатлари тизимига кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
г) маданият, спорт ва туризм соҳасида:
маданият, спорт ва туризм соҳасида ишларнинг аҳволини тизимли ва комплекс ўрганишни, таҳлил қилишни ташкил этиш;
маданият, спорт ва туризм масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
маданият, оммавий спорт соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, халқнинг бой маданий меросини тиклаш, асрлар давомида шаклланган юксак маънавиятни, халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ривожлантириш, жисмоний соғлом, маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсларни тарбиялаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлаш;
туризмни ривожлантириш давлат дастурларини, республикада туристик хизматлар инфратузилмасини шакллантириш дастурларини амалга оширишда кўмаклашиш;
соғлом авлодни тарбиялашнинг таркибий қисми сифатида болалар спортини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
д) Давлат тили ҳақидаги Қонунни амалга ошириш соҳасида:
«Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш;
«Давлат тили ҳақида»ги Қонунни амалга ошириш Давлат дастурининг тизимли ва комплекс жорий этилишини ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикасида давлат тилининг амал қилиши соҳасида мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш;
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқларни ривожлантириш, тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
(7-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
(7-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
(7-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қуйидагиларни:
кам таъминланган ва кўп болали оилаларга аниқ йўналтирилган ижтимоий ёрдам кўрсатишни амалга ошириш;
оилада тиббий маданиятни ошириш, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни дунёга келтириш ва тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш;
кам таъминланган, ёлғиз қарияларни, пенсионерлар ва ногиронларни, шунингдек ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азият чекаётган беморларни сифатли бепул тиббий ёрдам ва доривор воситалар билан таъминлаш бўйича Ҳукумат қарорларини амалга ошириш;
мутасаддилик қилинадиган тармоқларда ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини амалга ошириш мониторинги олиб борилишини таъминлайди;
(7-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори билан хатбошилар киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
(8-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
IV. Департаментнинг тузилмаси
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, таълим ва кадрлар тайёрлаш; соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза; фан ва инновациялар; маданият, спорт ва туризм; Давлат тили ҳақидаги Қонунни амалга ошириш масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
12. Департамент мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг чораклик иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департаментнинг чораклик иш режалари, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Департаментдан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
16. Департаментнинг бош мутахассиси:
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;
(16-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини яратишни ва юритишни, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек иқтисодиётнинг тегиши тармоқларидаги ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Департамент мудирига тақдим этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
(16-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Департамент мудири ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва умумлаштиришни амалга оширади;
(17-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
материалларни Департамент мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига тақдим этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Департаментнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини халқаро ҳамкорликда устуворликларни амалга ошириш; жалб этиладиган хорижий инвестициялар амалга оширилиши устидан назорат қилиш; экспорт салоҳиятни кенгайтириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини амалга ошириш; халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатлар билан алоқалар мониторингини олиб бориш; Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш; ташқи савдо ва транспорт компаниялари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ахборот ва таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
5. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) халқаро ҳамкорликда устуворликларни амалга ошириш мониторинги бўйича:
халқаро ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши мувофиқлаштирилишини таъминлаш ва уни ривожлантириш стратегиясини шакллантиришда қатнашиш;
миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлилигини ошириш ҳамда унинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграцияси бўйича шарт-шароитлар яратилишида иштирок этиш ва улар бўйича чора-тадбирлар бажарилиши мониторинги;
хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашиш;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги ривожлантирилишини таъминлаш;
ташқи иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ва уларнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
ташқи иқтисодий алоқалар ва уларнинг бажарилиши мониторинги олиб борилиши соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тайёрланиши жараёнини мувофиқлаштириш;
энг муҳим ташқи иқтисодий, ташқи савдо шартномалари (битимлар, контрактлар, протоколлар ва бошқалар) тайёрлаш, тузиш ва амалга ошириш жараёнини ҳуқуқий таъминлаш;
б) жалб этиладиган хорижий инвестициялар амалга оширилиши устидан назорат қилиш соҳасида:
инвестиция дастурлари ва устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий кредитлар ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши назорат қилинишини таъминлаш;
жорий инвестиция муҳити таҳлили ва Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестициялар, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестициялар оқими жалб этилиши учун шарт-шароитларни янада такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;
инвестиция қўйиш жараёнини, хорижий инвесторлар ва улар иштирокидаги корхоналар фаолияти шарт-шароитларини, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
хорижий инвесторлар билан инвестиция шартномалари шартлари ва энг муҳим инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланиши параметрлари тузилиши ва уларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш;
потенциал инвесторларни Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция муҳити тўғрисида, шу жумладан инвестиция қўйиш жараёнининг асосий тартиб-қоидалари масалалари, шунингдек таклиф этилаётган инвестиция ҳажмлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
хорижий инвестициялар жалб этилган корхоналар барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш жараёнини мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвесторларни жалб этишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда алоҳида йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, молиялаштириш схемаларини, экспертиза ташкил этилишини кўриб чиқиш;
энг муҳим инвестиция шартномалари (битимлар, контрактлар, протоколлар ва бошқалар) тайёрлаш, тузиш ва амалга ошириш жараёнини ҳуқуқий таъминлаш, шунингдек энг муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича шартномалар (контрактлар, битимлар)ни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни мувофиқлаштириш;
энг муҳим инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг барча босқичларининг тизимли юридик мониторингини ташкил этиш;
в) экспорт салоҳиятини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини амалга ошириш соҳасида:
республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
товарларнинг жаҳон бозорларини комплекс маркетинг тадқиқ этиш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда экспорт ҳажмини янада кўпайтириш ва унинг тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ҳар йили товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнозини тузиш ва унинг бажарилиши таъминланишини назорат қилиш;
ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ўстириш ва ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг айрим турлари бўйича импортнинг ўрнини босувчи тармоқ дастурларини шакллантириш ишларини ташкил этиш;
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва уни амалга ошириш мониторинги дастурини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш;
хорижий мамлакатлар билан ҳарбий-техник ҳамкорлик дастурларни амалга ошириш бўйича республика вазирликлари ва идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш;
г) халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатлар билан алоқалар мониторинги бўйича:
ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар билан алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
мамлакат қонун ҳужжатларини Жаҳон савдо ташкилотининг принциплари ва қоидалари билан уйғунлаштириш жараёнини мувофиқлаштириш;
Жаҳон савдо ташкилотига кириш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштириш;
устувор йўналишларни ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари ва грантларини, техник кўмаклашиш маблағларини жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар ҳамда донор мамлакатлар билан молиявий ва техник ҳамкорлиги дастурлари амалга оширилиши мониторинги;
д) Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлик соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама иқтисодий ҳамкорлик шартномалари ва битимларини тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш;
минтақавий ҳамкорлик соҳасида Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан битимлар бажарилиши масалаларида вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
МДҲга аъзо давлатлар иштирокида иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
е) ташқи савдо ва транспорт компаниялари фаолияти назорат қилинишини таъминлаш:
ташқи савдо ва транспорт компаниялари фаолияти масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ишини мувофиқлаштириш;
давлат экспорт дастурлари ва импорт бўйича топшириқлар ташқи савдо ва транспорт компаниялари томонидан амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, улар томонидан амалга ошириладиган энг йирик контрактларнинг самарадорлигини баҳолаш.
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Раҳбариятини ва Вазирлар Маҳкамасини ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ахборот билан таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Департамент ваколатига кирадиган соҳаларда ишларнинг аҳволини ўрганади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро ва Ҳукумат ташкилотлари билан ташқи иқтисодий ҳамкорлиги стратегиясини шакллантиришда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти ҳолатини, шунингдек ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ислоҳотларни янада шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини такомиллаштиришга, Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг хорижий давлатларга давлат ташрифлари ва сафарлари билан боғлиқ тадбирларни ахборот-таҳлилий, шартномавий-ҳуқуқий, ташкилий таъминлашда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
(7-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари ёрдамида хорижий инвестициялар жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган алоҳида инвестиция лойиҳалари бўйича Ҳукумат қарорларини тайёрлаш, қабул қилиш ва бажаришни назорат қилиш жараёнини таъминлайди;
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятининг муаммоли масалалари ўз вақтида ҳал этилиши жараёнини мувофиқлаштиради ва мониторингини олиб боради;
ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида, шу жумладан савдо-иқтисодий, инвестиция, молия ва транспорт-коммуникация ҳамкорлиги соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тайёрланишини назорат қилади;
энг муҳим ташқи иқтисодий, ташқи савдо ва инвестиция шартномалари (битимлар, контрактлар, протоколлар ва бошқалар)нинг ҳуқуқий экспертизасини ўтказади ва уларни амалга ошириш барча босқичларининг тизимли мониторингини ташкил этади;
экспорт прогнозларини, Инвестиция дастурини ва Маҳаллий хом ашё негизида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш, шакллантириш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ишини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
(7-банднинг ўн еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари лойиҳаларининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
(7-банднинг ўн саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
ўз ваколатлари доирасида ташқи иқтисодий фаолият соҳасида қонун ҳужжатларини шарҳлайди ва улар бўйича тушунтиришлар беради;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини амалга ошириш мониторингини олиб боради;
(йигирма тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича материалларни Вазирлар Маҳкамасининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш;
ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек давлат-тижорат банкларининг ҳисоботларини эшитиш ва ўз ваколатлари доирасида уларга топшириқлар бериш;
Вазирлар Маҳкамасида кўриладиган масалаларни пухта ишлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари вакилларини зарурат бўлганда белгиланган тартибда жалб этиш;
ташқи алоқалар соҳасида энг муҳим муаммолар бўйича маслаҳатлашиш, уларни ўрганиш ва ҳал этиш, ушбу соҳада таклифлар тайёрлаш учун вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси олимлари ва мутахассисларини, шунингдек хорижий экспертларни жалб этиш;
молиявий ва техник кўмаклашиш бўйича халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотларга ҳамда хорижий агентликларга сўровлар юбориш;
халқаро, хорижий молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг, хорижий ҳукумат муассасаларининг вакиллари билан олиб бориладиган музокараларда қатнашиш;
халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва кенгашлар ишида, давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалалари бўйича музокараларда келишув бўйича белгиланган тартибда қатнашиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
(8-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
ташқи иқтисодий ва инвестиция фаолиятига тегишли қисм бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш;
ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, шунингдек халқаро, хорижий молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, хорижий ҳукумат муассасалари билан мустақил ёзишмалар олиб бориш;
ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг ахборотлари ва электрон маълумотлар базаларидан фойдаланиш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни зарурат бўлганда қайтариб юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
(8-банднинг ўн бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
9. Департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, хорижий ҳукумат муассасалари ва йирик инвесторларнинг ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги таклифлари ишлаб чиқилиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
IV. Департаментнинг тузилмаси
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, халқаро ҳамкорликда устуворликларни амалга ошириш; жалб этиладиган хорижий инвестициялар амалга оширилиши устидан назорат қилиш; экспорт салоҳиятни кенгайтириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини амалга ошириш; халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатлар билан алоқалар мониторингини олиб бориш; Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш; ташқи савдо ва транспорт компаниялари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради. Департамент тузилмасига шунингдек Экспорт салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгашининг котиби ҳам киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Департамент ишига мудир раҳбарлик қилади.
12. Департамент мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Департамент иши «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси, Департаментнинг чораклик иш режаси, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Департаментнинг чораклик иш режаси, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
14. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент ишини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, Департамент мутахассислари малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига тақдим этади.
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
16. Департаментнинг бош мутахассиси:
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;
(16-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли туркумланган маълумотлар базалари яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек иқтисодиётнинг тегиши тармоқларидаги ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Департамент мудирига тақдим этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
(16-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.
17. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Департамент мудири ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
(17-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
тегишли туркумланган маълумотлар базаларини шакллантиради, уларнинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
материалларни Департамент мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига тақдим этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.
18. Департаментнинг етакчи мутахассиси (юрист):
ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида норматив ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши, келишилишини ташкил этади, уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини юридик экспертизадан ўтказади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари бўйича юридик хулосаларни бош мутахассис ва Департамент мудирининг кўриб чиқиши учун киритади;
ташқи савдо фаолиятини ривожлантиришни ҳуқуқий таъминлайди;
ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;
давлат бошқаруви органлари ва ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўрганади, уларнинг қўлланилиши амалиёти ва самарадорлигини умумлаштиради;
ташқи иқтисодий алоқаларни ҳуқуқий таъминлаш масалалари бўйича хорижий давлатлар ҳукуматлари, фирмалар, компаниялар ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан олиб бориладиган музокараларда қатнашади;
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш масалалари бўйича мамлакатимиз юридик ва жисмоний шахслари ҳамда хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан кенгашлар ва маслаҳатлашувларни белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади;
ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида халқаро шартномаларни тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштиришда ва уларнинг бажарилиши мониторингида қатнашади;
энг муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича шартномалар (контрактлар, битимлар)ни ўрганади ва уларнинг ҳуқуқий экспертизаси натижаларига баҳо беради;
энг муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичлари мониторингини мустақил амалга оширади ва уни ташкил этишда қатнашади;
ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари бўйича юридик хулосалар беради;
материалларнинг ишланиши сифати, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш ва ўзига юкланган функциялар бажарилиши учун жавоб беради.
19. Етакчи мутахассис — Экспорт салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгаши котиби:
Экспорт салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгаши мажлислари ўтказилишини ташкилий таъминлайди;
Экспорт салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгаши мажлисларини ўтказиш учун материаллар тўпланиши, таҳлил этилиши, умумлаштирилиши ва тайёрланишини таъминлайди;
Экспорт салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгаши қарорлари тегишлича расмийлаштирилишини амалга оширади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ишини мувофиқлаштиради ва Экспорт салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгаши қарорлари бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди.
20. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 495-модда; 2005 й., 14-сон, 102-модда, 30-31-сон, 234-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2007 й., 13-сон, 117-модда, 39-сон, 404-модда; 2008 й., 20-21-сон, 175-модда; 2009 й., 49-сон, 523-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда)