Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш, унинг тармоқлар, ҳудудларни ва мамлакат иқтисодиёти соҳаларини ривожлантиришдаги мувофиқлаштирувчи ролини ошириш, ахборот-таҳлил ишларини чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Муҳим комплекслар, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳалари бўйича қуйидаги Ахборот-таҳлил департаментлари Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг асосий таркибий бўлинмалари ҳисоблансин:
Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш схемаси 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари аппаратларининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
* 2-илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахборот-таҳлил департаментлари тузилмаси ва уларнинг ходимлари сони 3—10-иловаларга* мувофиқ;
* 3—10 иловалар берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси функционал бўлимлари тузилмаси ва уларнинг ходимлари сони 11-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 11-илова берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (Ш.М. Мирзиёев) Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари (Р.В. Абдуқодиров) билан биргаликда:
бир ой муддатда тасдиқланган тузилмалар ва ходимларнинг сонига мувофиқ Ахборот-таҳлил департаментлари шакллантирилишини таъминласин, уларни юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамласин;
икки ой муддатда кўрсатиб ўтилган ҳар бир Ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамаси функционал бўлимлари ходимлари штат жадвалини ходимларнинг 11-иловага мувофиқ тасдиқланган сонига мувофиқ қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланиши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари (Р.В. Абдуқодиров) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 12 октябрь,
475-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 июлдаги ПҚ-131-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 224-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 494-модда; 2005 й., 30-31-сон, 224-модда, 32-33-сон, 248-модда; 2006 й., 11-сон, 83-модда, 40-сон, 396-модда; 2007 й., 19-20-сон, 196-модда, 44-сон, 442-модда; 2008 й., 20-21-сон, 175-модда, 39-сон, 394-модда; 2009 й., 52-сон, 574-модда; 2012 й., 8-9-сон, 82-модда,36-сон, 412-модда)