Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш, унинг тармоқлар, ҳудудларни ва мамлакат иқтисодиёти соҳаларини ривожлантиришдаги мувофиқлаштирувчи ролини ошириш, ахборот-таҳлил ишларини чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Муҳим комплекслар, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳалари бўйича қуйидаги Ахборот-таҳлил департаментлари Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг асосий таркибий бўлинмалари ҳисоблансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 248-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 248-модда)
Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти.
(1-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 11 майдаги 96-сонли қарори билан янги таҳрирдаги бешинчи-олтинчи хатбошиларга алмаштирилди — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 196-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 248-модда)
Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 248-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 248-модда)
Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари аппаратларининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
* 2-илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ахборот-таҳлил департаментлари тузилмаси ва уларнинг ходимлари сони 5, 9-иловаларга* мувофиқ;
* 5, 9-иловалар берилмайди.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2007 йил 21 сентябрдаги Ф-2836 сонли Фармойиши таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси функционал бўлимлари тузилмаси ва уларнинг ходимлари сони 11-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 11-илова берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (Ш.М. Мирзиёев) Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари (Р.В. Абдуқодиров) билан биргаликда:
бир ой муддатда тасдиқланган тузилмалар ва ходимларнинг сонига мувофиқ Ахборот-таҳлил департаментлари шакллантирилишини таъминласин, уларни юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамласин;
икки ой муддатда кўрсатиб ўтилган ҳар бир Ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамаси функционал бўлимлари ходимлари штат жадвалини ходимларнинг 11-иловага мувофиқ тасдиқланган сонига мувофиқ қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланиши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари (Р.В. Абдуқодиров) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 12 октябрь,
475-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 июлдаги ПҚ-131-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 224-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 494-модда; 2005 й., 30-31-сон, 224-модда, 32-33-сон, 248-модда; 2006 й., 11-сон, 83-модда, 40-сон, 396-модда; 2007 й., 19-20-сон, 196-модда, 44-сон, 442-модда; 2008 й., 20-21-сон, 175-модда, 39-сон, 394-модда; 2009 й., 52-сон, 574-модда; 2012 й., 8-9-сон, 82-модда,36-сон, 412-модда)