05.06.2018 йилдаги 422-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3405-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш дастурларини сифатли шакллантириш ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш ва уларни реконструкция қилиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси икки ой муддатда «Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда «Ўрмонқурилиш» ДУК деб аталади) ташкил этсин ва унинг ташкилий тузилмасини, штатлари рўйхатини ва уставини белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар «Ўрмонқурилиш» ДУКнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишларида буюртмачи вазифасини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишларининг бош пудратчиларини аниқлаш бўйича танлов савдоларини ўтказиш, танлов савдолари натижалари бўйича пудрат шартномаларини тузиш, белгиланган тартибда техник-назорат ишларини амалга ошириш ва ишларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган иш ҳажмларини белгиланган тартибда пудратчилардан қабул қилиш, иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича бажарилган лойиҳаларни ердан фойдаланувчиларга топшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва қишлоқ жойларда кўкаламзорлаштириш ва ландшафт дизайни билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон кардонлари, йўллари ва бошқа ўрмон хўжалиги объектларини қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича қонунчиликка зид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар «Ўрмонқурилиш» ДУК фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ташаббускори этиб — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўрмонқурилиш» ДУК — буюртмачи этиб;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳа ва пудрат ташкилоти — танлов савдолари якунлари бўйича белгиланган тартибда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар — молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси «Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонасини зарур транспорт воситалари ва анжомлар билан таъминласин ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва келгусида ердан фойдаланувчиларга белгиланган тартибда топшириш учун зарур бўлган ерларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш юзасидан режалаштирилган иш ҳажмларини бажариш учун зарур бўлган кўчатлар миқдори ва турларини мавжуд кўчатхоналарда ўрмончилик талаблари асосида етиштиришни режалаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш учун иқлим шароитига мослашган кўчат турларини танлашни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудратчи ташкилотларни иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган турдаги ва миқдордаги кўчатлар билан шартномалар асосида таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иҳота дарахтзорларини лойиҳалаш ва барпо этиш бўйича йўриқномани икки ой муддатда ишлаб чиқсин, тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига қарши курашиш ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилишини фаоллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ишлари бўйича илм-фан ютуқларини, илғор ташкилотлар тажрибасини кенг ёритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 июн,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
422-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июндаги 422-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш Ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерларнинг шамол эрозияси — суғориладиган ерлар унумдор тупроқ қатламининг шамол таъсирида тўлиқ ёки қисман йўқолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дефляция жараёнлари — тупроқ намлигининг шамол таъсирида йўқолиш жараёнлари бўлиб, улар натижасида тупроқнинг унумдор қатламига зарар етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гармсел — кучли, қуруқ ва жуда иссиқ (43 даража ва ундан юқори) бўлган ҳаво оқими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иҳота дарахтзорлари — суғориладиган экин майдонлари, сув хўжалиги объектлари ва йўл тармоқлари бўйлаб жойлашган сунъий ўрмон дарахтзорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иҳота дарахтзорлари тизими — белгиланган ҳудудни бир-биридан бир хил масофада жойлашган иҳота дарахтзорлари қатори билан қоплаш, унда тизимдаги бир қаторнинг шамолга қаршилик кўрсатиш кучи иккинчи қатор билан кучайтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иҳота дарахтзорларини барпо этиш — иҳота дарахтзорларини барпо этиш йўли билан суғориладиган ерларни шамол эрозиясидан ва гармселдан ҳимоя қилиш, уларнинг экинларга салбий таъсирини камайтириш, сув хўжалиги объектларини қум босишининг олдини олиш, ҳудудлардаги микроиқлимни яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иҳота дарахтзорларини реконструкция қилиш — мавжуд иҳота дарахтзорларини жойлаштириш схемасини, таркибини, ўлчамларини тубдан ўзгартирган ҳолда реконструкция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларни ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари — суғориладиган ерларни шамол эрозиясидан ва гармселдан ҳимоя қилиш, уларнинг экинларга салбий таъсирини камайтириш мақсадида барпо этиладиган ва қайта тикланадиган иҳота дарахтзорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари — сув хўжалиги объектлари бўйлаб чизиқли жойлашган бир неча қатор дарахт ёки буталардан иборат сунъий равишда барпо этилган иҳота дарахтзорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объектлари — сув ресурсларини бошқариш, тўплаш, транспортировка қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида барпо этилган объектлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишнинг асосий принципиал қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш қуйидаги қоидалар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шамолнинг фаоллиги кучли бўлганлиги сабабли дефляция жараёнига учраган ҳудудларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ерларини шамол эрозияси ва гармсел таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиши ва ривожланиши, ҳосилдорликнинг ва маҳсулот сифати ошишига ёрдам берадиган суғориладиган ерлар ва уларга яқин ҳудудларнинг микроиқлимини яхшилаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иҳота дарахтзорлари тизими тарзида. Юқори даражада самарага эришиш мақсадида асосий ҳимоя қаторлари энг кучли шамол йўналишига перпендикуляр равишда, ёрдамчи қаторлар эса — асосий қаторларга перпендикуляр ҳолатда жойлаштирилади. Асосий иҳота дарахтзорлари қаторлари орасидаги масофа ҳудудда шамол ҳаракатларига, шунингдек, тупроқнинг механик таркибига боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иҳота дарахтзорлари имкон даражасида кам майдонни эгаллаши талаб этилиб, тез ўсадиган дарахт турлари танланади, уларнинг баландлиги ҳимоя таъсири доирасини кенгайтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Суғориладиган ерларда барпо этилган иҳота дарахтзорлари таъсирини таъминлаш учун уларни вегетация даврида суғориш, парваришлаш, ҳайвонлардан ҳимоя қилиш ва бошқа салбий таъсирлардан асраш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барпо этилган иҳота дарахтзорларининг шамол таъсирини заифлаштиришни доимий таъминлаш мақсадида қуриб қолган кўчатлар ўрнига иккинчи йилда янги кўчатлар ўтқазилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суғориладиган ерларни ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари, шамол таъсирини комплекс баҳолаган ҳолда, экиладиган ерларнинг дефляцияга мойиллигини, мелиоратив шароитини, сув билан таъминланганлигини, ҳосилдорлиги ва етиштириладиган ҳосил сифатини ҳисобга олган ҳолда барпо этилади ва қайта тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Енгил механик тупроқли чўл ҳудудларида жойлашган сув хўжалиги объектлари кучсиз шамол таъсирида қум ва бошқа шамол эрозияси материаллари билан тўлиб қолиб, уларнинг сув ўтказиш даражаси камайиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши барпо этиладиган ва қайта тикланадиган иҳота дарахтзорлари қуйидаги принциплар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объектларига шамол таъсирини камайтириш ва уларни қум ва бошқа шамол эрозияси материаллари босишининг олдини олиш мақсадида сув хўжалиги объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари барпо этилади ва қайта тикланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари сув хўжалиги объектлари бўйлаб барпо этилади, қоидага кўра, кўп қаторли бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари кўчатлар тури ҳамда ҳажми сув хўжалиги объектлари ҳимоя зонасининг параметрларидан, тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда барпо этилади ёки қайта тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг дефляция даражаси, суғориладиган ерларнинг сув билан таъминланганлик ва мелиоратив ҳолати, шамол эрозиясининг қишлоқ хўжалиги экинларига салбий таъсири, ҳосилдорлик ва етказиладиган маҳсулот сифати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжаликлари объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари сув объектларини қум босишига ва сув ўтказувчанлигининг пасайишига кўра барпо этилади ва қайта тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Иҳота ва сувни ҳимоя қилиш дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ҳудудий манзилли дастурларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳудудларда ҳақиқий ҳолатни ўрганган ҳолда иҳота ва сувни ҳимоя қилиш дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш манзилли дастурини шакллантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳар йили 1 мартгача бўлган муддатда ҳудудий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ таркибига Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти ҳамда лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва тегишли вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ишчи гуруҳ раислари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишчи гуруҳга ўрганиб чиқиш учун қуйидаги материаллар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳудудий органи томонидан — шамол ва гармсел салбий таъсир кўрсатган суғориладиган ерларнинг фермер хўжаликлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқалар бўйича масштабли хариталари, тупроқ харитаси, бонитет баллари, шамол эрозиясининг суғориладиган ерларга ва қишлоқ хўжалиги экинларига таъсири тўғрисидаги маълумотлар ҳамда иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш лозим бўлган участкалар тўғрисидаги таклифлар (Низомга илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳудудий органи томонидан — сув объектларини қум ва бошқа эрозия материаллари босиши бўйича маълумотларни ва сув объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш зарур бўлган участкалар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органи томонидан — қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлашиши ва уларнинг ҳосилдорлигига шамол ва гармселнинг салбий таъсирлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ҳудудий органи томонидан — шамолнинг кучи ва йўналиши, такрорланиши, ёғингарчилик бўйича метеорологик маълумотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишчи гуруҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади ҳамда суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига учраши ва сув объектларини қум босишининг асосий сабабларини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув объектларини қум босишига қарши курашиш учун иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш участкалари бўйича таклифларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманнинг манфаатдор ташкилотлари вакиллари ва сув истеъмолчилари уюшмаси, фермер хўжаликлари раҳбарлари билан биргаликда суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига учраган ва қум ва бошқа эрозия материаллари босган сув объектлари участкаларини ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш якунларига кўра суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув объектларини қум ва бошқа эрозия материаллари босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича асосли таклифларни ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келгуси йилда барпо этилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилган объектларни ўрганиш ишчи гуруҳ томонидан ҳар йили апрель ойида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишчи гуруҳ суғориладиган ерларни ва сув объектларини ўрганиш тугаганидан кейин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча материалларни комплекс таҳлил қилади, суғориладиган ерларнинг қониқарсиз ҳолатга тушиши сабабларини аниқлаштиради, шамолнинг асосий йўналишлари ва кучини, тупроқнинг хусусиятларини, унумдорлигини, мелиоратив ҳолатини, иссиқ шамол эсадиган кунлар сонини таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йилда иҳота дарахтзорлари барпо этиш лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, ҳар бир лойиҳани асослайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир лойиҳа бўйича паспорт (асосий кўрсаткичлар) ва аннотациялар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир туман ва вилоят бўйича иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишларини бажариш босқичлари кўрсатилган хариталарни (схемани) ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари бўйича навбатдаги йилда барпо этиладиган ва реконструкция қилинадиган ҳар бир объект бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Объектлар бўйича таклифларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларни шамол эрозиясидан ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш лозим бўлган фермер хўжаликлари, ердан фойдаланувчилар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув объектларини қум ва бошқа эрозия материаллари босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш лозим бўлган сув хўжалиги объектлари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-изланиш ва илмий-тадқиқот ишлари рўйхати кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишчи гуруҳ томонидан суғориладиган ерларни шамол эрозиясидан ва сув объектларини қум босишидан ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича келгуси йил учун ишлаб чиқилган таклифлар ҳар йили 15 майгача тегишли туман ҳокимликлари йиғилишида тегишли ташкилотлар раҳбарлари, лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари, сув истеъмолчилари уюшмаси вакиллари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келгуси йил учун дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича ишчи гуруҳ таклифлари келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган кенгайтирилган йиғилишда ишлаб чиқилган иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишнинг ҳудудий манзилли дастури лойиҳаси тақдимотини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши раислари томонидан лойиҳаларга объектив баҳо берилади, лойиҳалар ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча мажлислар якунлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг йиғилиш баённомалари билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ҳудудий манзилли дастурлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ишлаб чиқилган иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ҳудудий манзилли дастури иловалари билан бирга ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси қошидаги Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш дирекциясига (кейинги ўринларда «Ўрмонқурилиш» ДУК деб аталади) кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Ўрмонқурилиш» ДУКга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишнинг кейинги йил учун туманлар бўйича ҳудудий манзилли дастурлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий манзилли дастурлар муҳокама қилинган йиғилишларнинг тасдиқланган баённомалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иҳота дарахтзорларининг ҳар бир туман бўйича алоҳида жойлаштириш хариталари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлари, суғориладиган ерлар ва сув объектларининг ҳолати бўйича таҳлилий маълумотлар ва кутиладиган натижалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишнинг ҳудудий манзилли дастурлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Соҳавий илмий-техника кенгашида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, лойиҳа ва илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари мажлисларида муҳокама қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлислар якунлари бўйича тегишли баённома қарорлар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Ўрмонқурилиш» ДУК ҳар йили 1 июнгача бўлган муддатда Соҳавий илмий-техника кенгаши томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ва таклифларни инобатга олинган ҳолда қайта ишлаб дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишнинг ҳудудий манзилли дастурларини умумлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Ўрмонқурилиш» ДУК келгуси йилнинг умумлаштирилган манзилли дастурларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) бошқариш департаменти билан келишган ҳолда Жамғарма Кенгашига ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишнинг келгуси йил учун умумлаштирилган манзилли дастури ҳар йили Жамғарма кенгаши томонидан муҳокама қилинади ва унинг қарори билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган ерларда иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш учун ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлимлари томонидан тайёрланиб, тегишли туман ҳокимликларига қарор қабул қилиш учун белгиланган тартибда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишчи лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириқномаси «Ўрмонқурилиш» ДУК томонидан, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда бошқа ваколатли органлар билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишчи лойиҳасининг экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги органлари томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. «Ўрмонқурилиш» ДУК:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш, икки йил давомида парваришлаш ҳамда бошқа эрозияга қарши ишларни бажариш учун танлов (тендер) савдоларини ўтказади, танлов (тендер) савдолари натижаларига кўра бош пудратчилар билан шартнома тузади, пудрат ташкилотлари томонидан иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишларини олиб бориш жараёнида техник назорат олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда бош пудратчилар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олади ва ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари кўрсаткичларига амал қилиниши юзасидан мониторинг олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Лойиҳани амалга ошириш даврида бош пудратчи ташкилот иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишлари, қуриган кўчатлари ўрнини тўлдириш, парваришлаш, қўриқлаш ва бошқа бажарилган ишлар сифати учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўрмонқурилиш» ДУК ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунигача пудрат ташкилоти томонидан бажарилган ишлар ҳажмини белгиланган тартибда молиялаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишларини бажариш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маблағлар белгиланган тартибда тасдиқланган смета харажатлари ва манзилли рўйхатлар асосида сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Пудрат ишларини молиялаштириш буюртмачи ва бош пудратчи ўртасида тузилган шартномалар асосида ва ҳар бир объект бўйича қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш ишларини бажаришнинг биринчи ойида молиялаштириш жадвалига кўра танлов (тендер) савдолари натижасида аниқланган ишлар қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда жорий молиялаштириш бажарилган ишлар ҳажмининг 95 фоизи миқдорида, берилган авансга пропорционал равишда чегириб қолган ҳолда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа қийматининг қолган 5 фоизини тўлаш шартномада кўрсатилган кафолат муддати тугагандан сўнг амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича тугалланган лойиҳаларни фойдаланишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Барпо этилган ва реконструкция қилинган иҳота дарахтзорларини қабул қилиш комиссиялар томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Барпо этилган ва реконструкция қилинган иҳота дарахтзорларини қабул қилиш комиссиялари (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дала ва сув иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича комиссия таркибига буюртмачи, бош пудратчи ташкилот, манфаатдор вазирликлар, идораларнинг ҳудудий органлари, лойиҳа ташкилотлари ҳамда ердан фойдаланувчилар вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Иҳота дарахтзорлари комиссия томонидан, лойиҳа тугаллангандан сўнг иккинчи йил охирида қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатларнинг кўкариши 25 фоиздан кам — нобуд бўлган ҳисобланиб, пудратчининг маблағлари ҳисобидан тикланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатларнинг кўкариши 26 — 80 фоиз — пудратчининг маблағлари ҳисобидан тикланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатларнинг кўкариши 80 фоиз ва ундан юқори — ишлар тўлиқ қабул қилиниб, белгиланган тартибда ердан фойдаланувчилар балансига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ер захираси ҳамда давлат ўрмон фонди ҳудудида барпо этилган иҳота дарахтзорлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий ўрмон хўжаликлари балансига фойдаланиш учун белгиланган тартибда тўлиқ топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Сув объектларини ҳимоя қилиш иҳота дарахтзорлари комиссия томонидан лойиҳа тугаллангандан сўнг иккинчи йил охирида қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатларнинг кўкариши 25 фоиздан кам — нобуд бўлган ҳисобланиб, пудрат ташкилотининг маблағлари ҳисобидан тикланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатларнинг кўкариши 26 — 50 фоиз — пудрат ташкилотининг маблағлари ҳисобидан тикланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатларнинг кўкариши 50 фоиз ва ундан юқори — фойдаланишга қабул қилиниб, белгиланган тартибда фойдаланувчилар балансига тўлиқ топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ердан фойдаланувчи иҳота дарахтзорларининг келгусидаги парвариши, сақланиши, ўз функцияси бажарилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беришади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

1. Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш юзасидан зарур бўлган маълумот ва таклифларни қабул қилиш ҳамда уларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар йилнинг апрель ойида шамол эрозиясига учраган суғориладиган ерлар ҳамда қум ва бошқа шамол эрозияси материаллари босган сув хўжалиги объектларини ўрганиб чиқиш. Йиғилган маълумотларни комплекс таҳлил этиш, иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш зарур бўлган объектлар рўйхати бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар йили 15 майгача бўлган муддатда иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш зарур бўлган объектлар рўйхатини тегишли туман ҳокимлари билан келишиш ва баённома билан расмийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларида ҳар томонлама муҳокама қилиш ва презентациядан ўтказиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар лойиҳасини зарур бўлган маълумотларни илова қилган ҳолда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун «Ўрмонқурилиш» ДУК га тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Соҳавий илмий-техника кенгашида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, лойиҳа ва илмий-ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислари иштирокида муҳокама қилиш ҳамда тегишли баённома билан расмийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Соҳавий илмий-техника кенгаши томонидан берилган тавсиялар ҳамда таклифларни ҳар йили 1 июнгача умумлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича умумлаштирилган манзилли дастурларни келишиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича умумлаштирилган манзилли дастурларни Жамғарма кенгашига муҳокама қилиш ва тасдиқлаш учун киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/422/1323-сон, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 09/21/442/0672-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.10.2022 й., 09/22/588/0912-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон)