Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 мартдаги 116-сон ҳамда «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талаблари 4-иловага мувофиқ;
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
3. 2018 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 май,
408-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш, лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
4. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга қўйиладиган умумий лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ва қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;
таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларига, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида ишончсиз маълумотлар тарқатилишига ва халқнинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик;
илғор халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, ўқитишнинг инновацион шакллари, усуллари ва замонавий технологиялардан фойдаланиш асосида таълим соҳасида фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
таълим жараёнини автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талабларига, ўқув режаларига ва фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни бажариш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, ҳар бири камида 40 m2 майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган икки ёки ундан ортиқ аудиторияларнинг мавжуд бўлиши;
ҳар бир аудиторияда видеопроектор ёки диагонали 50 дюймдан кам бўлмаган интерактив монитор (телевизор), компьютер, аудио ва видеокузатув тизими, йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовларининг ошкоралигини таъминлаш учун ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқув жараёнига ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш;
таълим жараёнининг белгиланган даражадаги натижадорлигига эришиш учун таълим жараёнининг иштирокчиларини зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа ахборот-кутубхона ресурслари билан таъминлаш;
ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педагогик технологиялардан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар билан таъминлаш;
ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таълим олувчи (тингловчи)ларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга қўйиладиган махсус лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
йўл ҳаракати қоидалари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари бўйича ўқув аудиториясини автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига асосан ва шу талабларга қатъий мос равишда жиҳозлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилиши сифатини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг мавжуд бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини ошириш бўйича давлат талабларига мувофиқ ўқитувчилар таркибининг мавжуд бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
битирувчиларга белгиланган тартибда малака ошириш курсларини тугатганлиги тўғрисида сертификат бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга қўйиладиган махсус лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув аудиториясини автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талабларида белгиланган тартиб асосида жиҳозлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автомототранспорт воситаларининг тузилиши, ишлатилиш асослари, уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув аудиториясини автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талабларида белгиланган тартиб асосида жиҳозлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича давлат талабларига мувофиқ ўқитувчилар ва инструкторлар таркибининг мавжуд бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган тартибда қайта жиҳозланган ва рўйхатга олинган ўқув автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларининг мавжудлиги;
лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган тартибда жиҳозланган ўқув автодроми ёки ёпиқ майдоннинг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
битирувчиларга ўқув курсларини тугатгани тўғрисида белгиланган тартибда гувоҳномалар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
7. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари қуйидаги ҳужжатларни Давлат хизматлари марказларига тақдим этади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига юборади:
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш жойи манзиллари, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига розилиги ва электрон манзили кўрсатилади;
ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган, ўқитишни мониторинг қилиш ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат;
бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун алоҳида ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун алоҳида ишлаб чиқилган электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;
автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилишини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқитувчи ва амалий бошқарув инструкторлари ҳақида маълумот;
ўқув режаси ва дастурларининг электрон шаклда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия даъвогари томонидан аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилгани унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақидаги электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия даъвогари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
4-боб. Аризаларни кўриб чиқиш, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензия даъвогари берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза Давлат хизматлари марказлари орқали топширилганда, масъул ходим лицензия бериш учун ариза ва бошқа зарур ҳужжатларни рўйхат асосида қабул қилади. Давлат хизматлари марказларининг масъул ходими лицензия даъвогарининг аризасини зарур ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига ариза қабул қилинган куни юборади.
Ариза Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилганда, лицензия даъвогарининг аризаси қабул қилинганлиги ҳақидаги электрон хабар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг масъул ходими томонидан лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ариза қабул қилгандан сўнг 9 иш куни ичида ҳужжатларнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (унинг ҳудудий бўлимлари) Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бўлинмаларидан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда лицензия даъвогарининг давлат талабларида назарда тутилган моддий-техник ва ўқув-методик базага эга эканлиги тўғрисидаги экспертиза хулосаларини тайёрлаш жараёнини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижобий қарор қабул қилинганда электрон лицензия расмийлаштирилади, электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, давлат божи тўлангандан кейин Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия даъвогарига юборилади.
Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, 1 иш куни мобайнида лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари ва лицензия даъвогари уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган билдиришномани Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 9 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Лицензиялар қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Берилган, тўхтатиб турилган, янгиланган, қайта расмийлаштирилган ва бекор қилинган лицензиялар «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси реестрига киритилади.
12. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган сабаблар бўйича рад этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия даъвогари лицензия беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Лицензия беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия даъвогари томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Лицензия даъвогарининг аризасини қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисида аввалги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия даъвогарларининг аризаларини такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Лицензия бериш рад этилгани тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
5-боб. Лицензияларни қайта расмийлаштириш тартиби
14. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
15. Лицензиат таълим фаолиятини олиб бориш манзили ўзгарса, қўшимча манзилда фаолият олиб борса, қўшимча таълим йўналишлари бўйича фаолият олиб бормоқчи бўлса, қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериши шарт.
16. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни аввал берилган лицензия асосида амалга оширади.
17. Лицензия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қайта расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Йиғим суммаси ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда тақсимланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
19. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб икки ой мобайнида, лицензияловчи органга лицензия берилгани учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби
20. Лицензия даъвогарининг нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш мақсадида лицензия олиш учун ариза топширгани лицензия шартлари ва талабларига риоя этишига бўлган розилиги ҳисобланади.
21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, таълимни бошқариш тизими органлари ва бошқа ваколатли органлар лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида даврий равишда ўқув жараёнининг мониторингини олиб боради ва аниқланган камчиликлар юзасидан расмийлаштирилган далолатнома асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдимнома киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур ахборотни лицензиатдан сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан бузилишларини аниқ кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) расмийлаштириш;
лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, уларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, лицензиатларни аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
қонун бузилишининг қўпол ҳолатлари аниқланганда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш.
23. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича хизмат кўрсатиш фаолиятни лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини режали текшириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ваколатли вакили иштирокида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тартиби
25. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
8-боб. Лицензиялар реестрини юритиш тартиби
27. Лицензияловчи орган таълим турлари бўйича «Лицензия» ахборот тизимлари комплексида лицензиялар реестрини юритади.
Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар, шу жумладан, юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, телефон, факс;
нодавлат таълим фаолиятининг тури, лицензияланаётган таълим йўналиши, фаолият амалга ошириладиган манзил, хизмат телефони, факс;
лицензиянинг берилган сана ва тартиб рақами;
лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва саналари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоси ва санаси;
лицензияни бекор қилишнинг асоси ва санаси.
28. Лицензиялар реестридаги маълумотлар «Лицензия» ахборот тизимлари комплексидаги веб-сайтда жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.
9-боб. Давлат божини ундириш тартиби
29. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматини кўрсатиш фаолиятни амалга ошириш учун ҳуқуқ бериш бўйича лицензияни бериш ёки амал қилиш муддатини узайтиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияни бериш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган давлат божининг 90 фоизи ундирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
20 фоизи ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;
б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
25 фоизи ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-боб. Якунловчи қоида
31. Мазкур Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолият билан шуғулланувчи бошқа юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади) ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) ва унинг ҳудудий бўлинмаларида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини беришга доир имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Барча автомототранспорт воситалари ўз тури, вазифаси ва бошқариш хусусиятларига кўра «А», «B», «C», «D», «BE», «CE» ва «DE» тоифаларга ҳамда трамвай ва троллейбусларга бўлинади. Уларни бошқариш учун берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг тегишли позициясида шу тоифали транспорт воситасини бошқариш учун рухсат берилган сана ва муддати кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «B», «C», «D», «BE», «CE» ва «DE» позициясининг тегишли графаларида рухсат берувчи белги (сана ва муддат кўрсатилган) бўлган шахслар қуйидаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«А» — мотоцикллар ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«B» — рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ошмайдиган ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек, улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган лекин «B» тоифадаги автотранспорт воситасининг аслаҳаланган вазнидан ортиқ бўлмаган ва автотранспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлмаган тиркамали «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;
«C» — рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;
«D» — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари;
«BЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ ёки тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни аслаҳаланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;
«CЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;
«DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар.
Трамвай ҳайдовчисига фақат трамвай, троллейбус ҳайдовчисига фақат троллейбус бошқаришга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув ташкилотларини рўйхатга олиш тартиби
4. Давлат таълим муассасалари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш бўйича ўз фаолиятини бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг (кейинги ўринларда ЙҲХББ деб аталади) хулосасини олади. Давлат таълим муассасалари ЙҲХББга юқори турувчи давлат идораси орқали белгиланган тартибда мурожаат қилади.
Хулоса чиқарилгунга қадар ЙҲХББ қарори асосида, текширув комиссияси томонидан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи давлат таълим муассасасининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси ҳар томонлама кўрикдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Текширув комиссияси таркибига ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб аталади), ҳокимликлар қошидаги ҳаракат хавфсизлиги комиссияси, Касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия ишига ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги мутахассислар, шу жумладан давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади), шунингдек, тасарруфида давлат таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар вакиллари жалб этилиши мумкин.
6. Комиссия давлат таълим муассасасининг қуйидаги талабларга жавоб беришини ўрганиб чиқади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бири 40 m2 дан кичик бўлмаган майдонга эга ва битта ҳудудда жойлашган икки ёки ундан ортиқ аудиторияларнинг мавжуд бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир аудиторияда видеопроектор ёки диагонали 50 дюймдан кичик бўлмаган интерактив монитор (телевизор), компьютерлар, аудио ва видеокузатув тизими, йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовларининг ошкоралигини таъминлаш учун ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таълим олувчиларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқув жараёнига ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган ўқитишни мониторинг қилиш ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ малака ошириш курсларида билимларни ўзлаштириш сифатини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг мавжуд бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таълим дастурларини белгиланган даражадаги сифат ва натижавийлик билан амалга ошириш учун зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа ахборот-кутубхона ресурслари билан таъминланганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир ўқитувчининг ўқув дастурлари, турли педагогик технологиялардан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар билан таъминланганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат талабларига мувофиқ ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун алоҳида ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун алоҳида ишлаб чиқилган уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқув аудиториясининг йўл ҳаракати қоидалари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари бўйича автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларида белгиланган тартиб асосида жиҳозланганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автомототранспорт воситаларининг тузилиши, ишлатилиш асослари, уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ва меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув аудиториясининг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талабларида белгиланган тартиб асосида жиҳозланганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ўқитувчилар ва инструкторлар таркибининг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқув жараёнига жалб этилган муҳандис-педагоглар ва инструкторларнинг маълумоти ва махсус билимлари даражасининг мавжудлиги, шунингдек, ўқув хоналарининг ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича дарсларни ўтказишга тайёрлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда қайта жиҳозланган ва рўйхатга олинган ўқув автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларининг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда жиҳозланган ўқув автодроми ёки ёпиқ майдоннинг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқув ташкилотининг иш режасига киритилган автомобилни бошқариш бўйича амалий машғулотларни тўлиқ ўтказиш учун етарли даражада ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминланганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
битирувчиларга белгиланган тартибда малака ошириш курсларини тугатганлиги тўғрисида сертификат ҳамда ҳайдовчиларни тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш курсларини тугатгани тўғрисида гувоҳнома берилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўқув ташкилотининг унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган ўқув хоналари, улардаги жиҳозлар ва машқ автомобилларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджети ҳисобидан таъминланган ўқув хоналари, ўқув-машқ автомобиллари ва ўқув дастурларини нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга ижарага ва (ёки) субижарага бериш тақиқланади.
Далолатнома ҳудудий ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланиб, хулоса тайёрлаш учун ЙҲХББга юборилади, бир нусхаси ҳудудий ЙҲХБда ва бир нусхаси давлат таълим муассасасининг ўзида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Комиссия томонидан тақдим этилган далолатнома ЙҲХББ томонидан ўрганиб чиқилиб, натижалари бўйича қарор қабул қилади ва ижро учун ҳудудий ЙҲХБларга тегишли кўрсатма беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат таълим муассасаларини ҳудудий ЙҲХБларда ҳисобга қўйиш таълим муассасасининг номи, манзили, банк реквизитлари, уставни тасдиқлаш (рўйхатдан ўтказиш) тўғрисида маълумот, маҳаллий давлат органларининг қарори рақами, тайёрланадиган ҳайдовчиларнинг тоифалари кўрсатилган ҳолда алоҳида журналда юритилади.
Давлат таълим муассасаларини ҳисобга олиш журнали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва ҳудудий ЙҲХБда сақланади.
9. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахснинг ўқув гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда берилган тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун берилган лицензия асосида ЙҲХББ кўрсатмасига асосан ҳудудий ЙҲХБлар томонидан рўйхатга олинади.
Ўқув ташкилотлари томонидан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малака ошириш курслари якуни бўйича ҳудудий ЙҲХБга сертификат олган тингловчилар, берилган сана ва сертификат рақамини кўрсатилган ҳолда рўйхати тақдим этилади.
Нодавлат таълим хизматларини амалга оширувчи юридик шахснинг ўқув гуруҳларини ҳудудий ЙҲХБларда рўйхатга олиш бўйича маълумотлар ўқув ташкилотининг номи, манзили, қайси тоифа(лар)даги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳуқуқи берилганлиги кўрсатилган ҳолда алоҳида журналда юритилади.
Барча ўқув ташкилотлари гуруҳларини рўйхатга олиш журнали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши ва белгиланган муддатлар мобайнида ҳудудий ЙҲХБда сақланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўқув ташкилотларининг раҳбарлари ҳудудий ЙҲХБ билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларида ўқишнинг бошланиши ва тугаши муддатлари келишилгандан сўнг, белгиланган тартибда гуруҳ рўйхатини ҳудудий ЙҲХБ котибиятида 10 кун муддат ичида уларни рўйхатдан ўтказиши лозим.
Тақдим этилаётган ўқув гуруҳи маълумотлари варақнинг олди томонида қайд этилиб, шу варақнинг орқа томонида ўқитиладиган ўқувчилар рўйхати қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш гуруҳларидаги номзодлар сони 25 кишидан ошмаслиги лозим.
12. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларининг рўйхати машғулотлар бошланишидан аввал ҳудудий ЙҲХБга тақдим этилади. Ўқув гуруҳининг рўйхати ҳудудий ЙҲХБнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (кейинги ўринларда РваИОБ деб аталади) томонидан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш китобида қайд этилади.
13. Ҳудудий ЙҲХБда белгиланган тартибда ҳисобга олинган барча ўқув ташкилотларининг ўқув моддий-техника базаси ва фаолияти ҳар йили камида бир маротаба атрофлича, ҳар бир ўқув гуруҳларининг ўқув жараёни эса ҳар ойда камида бир маротаба ҳудудий ЙҲХБлар томонидан ўрганиб борилади. Ўрганиш натижалари юзасидан далолатнома тузилиб, иш фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этмасдан келаётган Давлат таълим муассасасининг юқори турувчи ташкилотига тақдимнома юборилади.
14. Ўқув ташкилотлари томонидан белгиланган муддатларда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаса, ушбу ўқув ташкилотларининг янги ўқув гуруҳларини ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади.
Янги ўқув гуруҳларини рўйхатдан ўтказиш кўрсатмадаги камчиликлар ўқув ташкилотлари томонидан бартараф этилгандан кейин тикланади.
15. Нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахснинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича фаолиятида лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этмаслик ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари тегишли ҳудудий ЙҲХБлар томонидан хабардор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотлари бўйича назорат-кузатув йиғмажилди юритилади. Унга ўқув ташкилотига автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун Давлат инспекцияси томонидан берилган лицензиядан нусха, ўқув автомототранспорт воситаларининг рўйхати, амалий машғулотлар ўтказиладиган йўналишлар харитасининг нусхаси ва бошқа маълумотлар тикиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида имтиҳонларга қўйиш ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга рухсат бериш тартиби
17. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни истаган шахслар махсус ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ таълим олишлари шарт.
18. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар доимий ёки вақтинчалик турар жойларидаги, мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар хизмат жойларидаги ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида имтиҳонлар топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Алоҳида ҳолатларда (фавқулодда ҳолатлар юз берган вақтда, ўқув ташкилотлари имтиҳон олиш жойларидан узоқ масофада жойлашган ҳудудларда ва ҳоказо), истисно тариқасида, имтиҳонлар қабул қилиш жойи ёки муддати ҳудудий ЙҲХБ раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
20. «А», «B», «C» ва «D» тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини ва трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга берилади.
Трамвай ва троллейбус ҳайдовчилигига ўқиётган шахслардан амалий имтиҳонлар олишда ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари ходими қатнашиши шарт.
Трамвай ёки троллейбусни бошқариш ҳуқуқини олиш учун ўқиш истагида бўлган, аммо доимий рўйхатда турган ҳудудида бундай ўқув ташкилоти мавжуд бўлмаган ҳамда бошқа ҳудудда жойлашган ўқув ташкилотида вақтинча рўйхатда турган ҳолда шаҳар электр транспортини бошқариш ҳуқуқини олиш учун таълим олган шахсларга тегишли тоифадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришда ўқув ташкилоти жойлашган ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ ходими иштирокида расмийлаштирилган амалий имтиҳон натижалари асос қилиб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. «B» ва (ёки) «D» тоифали автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслардан «C» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлашда, «B» ва (ёки) «C» тоифали автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслардан «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлашда назарий ва амалий имтиҳонлар топширилади. «BЕ», «CЕ» ва «DE» тоифалардаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлашда фақат амалий имтиҳонлар топширилади.
Шахс, агар автотранспорт воситасини камида уч йил мобайнида бошқарган бўлса, «D» тоифасига қайта тайёрлашга ва имтиҳонлар топширишга қўйилади.
22. Амалий имтиҳонларда қайси тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бериш учун олинаётган бўлса, топширувчининг фақат шу тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича малакаси текширилади.
23. Амалий имтиҳонлар ўқув ташкилоти томонидан тақдим этилган тегишли тоифадаги бошқаришни ўргатиш автомототранспорт воситасида олинади. Бунда «D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш бўйича миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 16 тадан ортиқ бўлган бошқаришни ўргатиш автобусида ўтказилади.
Амалий имтиҳон олинадиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ҳудудий ЙҲХБнинг имтиҳон олувчи ходими томонидан кўздан кечирилиб, белгиланган талабга жавоб бериши текширилиши керак.
24. Олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларни тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича тугатган шахсларга «B» ёки «B» ва «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар топширишга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ўқув муддати якунида «А» тоифадаги мототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 16 ёшга; «B» ва (ёки) «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 18 ёшга; «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини, трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 21 ёшга тўлган шахсларга ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБда имтиҳонлар топширишга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг 54-бандида кўрсатилган ҳолат бундан мустасно.
26. Махсус товушли ва ёруғлик ишоралари билан жиҳозланган ёки хавфли юкларни ташийдиган автотранспорт воситаларини бошқариш учун охирги уч йил, шунингдек, шаҳар, шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро йўналишда қатнайдиган автобусларни ва микроавтобусларни бошқариш учун охирги беш йил мобайнида тегишли тоифадаги автотранспорт воситаларида ҳайдовчи бўлиб ишлаган шахсларга рухсат этилади.
Тижорат асосида йўловчиларга автотранспорт хизмати кўрсатиш учун енгил автомобилларни бошқаришга рухсат автотранспорт воситаларини охирги уч йил мобайнида бошқарган шахсларга берилади. Ҳайдовчилик фаолияти муддатини белгилашда меҳнат дафтарчасидан кўчирма, автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, ижара шартномаси ёки ишончнома асос бўлади.
27. «C» ёки «D» тоифаларига оид автотранспорт воситаларини бошқариш учун аёлларга юк автомобилларини ёки автобусларни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланган муайян чеклашлар (автомобилларнинг юк кўтариши 2,5 t дан, автобусда йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмаслиги керак) асосида рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. «BЕ», «CЕ» ва «DЕ» тоифаларидаги автотранспорт воситалари таркибларини бошқариш ҳуқуқи охирги ўн икки ой мобайнида тегишли тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ҳайдовчилик стажига эга бўлган ва ўқув ташкилотида қайта тайёргарликдан ўтган ҳамда ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБда амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«DЕ» тоифасидаги автотранспорт воситалари таркибини бошқариш ҳуқуқини олиш учун «D» тоифасига эга бўлган ҳайдовчилардан амалий имтиҳонлар бўғимли автобусларда олинади.
29. «D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи камида уч йил мобайнида «B» ёки «C» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ҳайдовчилик стажига эга бўлган, ўқув ташкилотида қайта тайёргарликдан ўтган ҳамда ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБда назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Тижорат асосида йўловчилар ташиш бўйича автотранспорт хизматлари кўрсатадиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари тўрттадан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган, бироқ «D» тоифасига тегишли бўлмаган енгил автомобилларни бошқаришга камида беш йил мобайнида тегишли тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчиларга рухсат этилади.
31. Ҳар қандай автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахслар, ўн икки ойдан кўп вақт автомототранспорт воситасини бошқармаган бўлсалар, иш берувчи томонидан улар ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларига назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш учун юборилади. Имтиҳонларни ижобий топширган шахслар ташкилотларда камида 30 соатлик амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганидан кейин, уларга автомототранспорт воситаларини мустақил бошқаришига рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Агар трамвай ёки троллейбус ҳайдовчилари ўн икки ойдан кўп вақт шу тоифадаги транспорт воситаларида ҳайдовчи сифатида ишламаган бўлсалар, ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида назарий имтиҳонлар, ташкилот аттестация комиссияси томонидан уларнинг касбий билими ва бошқариш тажрибаси текширилиб, амалий имтиҳонлар олингандан сўнг, белгиланган йўналишларда 70 — 140 соат) амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганларидан кейингина трамвай ёки троллейбусни мустақил бошқаришларига рухсат этилади.
33. Автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган ҳайдовчилар юридик шахсларда белгиланган муддат ва йўналишларда («D» тоифадаги автотранспорт воситаларида ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлган ҳайдовчилар учун — 60 соат, ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлмаган ҳайдовчилар учун — 224 соат) амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганларидан кейингина тегишли тоифадаги автомобилларни мустақил бошқаришларига рухсат этилади.
34. Барча автомототранспорт воситаларининг ҳайдовчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган муддатда, тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар эса бир йилда бир марта мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
35. Агар ДЙҲХХ органлари ёки автотранспорт ташкилотларидаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлиғига нисбатан шубҳа туғилган бўлса, унга белгиланган муддатдан олдин касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин.
36. Агар ҳайдовчи касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтишдан бўйин товласа ёки у тиббий комиссия томонидан автомототранспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилса унга доир ҳужжатлар ҳудудий ДЙҲХХ ходими томонидан, белгиланган тартибда автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилади.
Ҳайдовчини тиббий кўрикдан қайта ўтказиш ҳақидаги қарор ҳудудий ЙҲХБ бўлинмаларининг бошлиғи ёки гуруҳларининг катта инспектори, улар бўлмаганда эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади.
37. Ҳайдовчиларни автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади. Автомототранспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари, назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунигача малака оширишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бу ҳолда имтиҳон комиссиясининг қарорига мувофиқ бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бирор тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш бўйича, «D» тоифаси мавжуд бўлган ҳолатларда «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий имтиҳонлар олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Биринчи маротаба ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган барча хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ушбу Низомда назарда тутилган умумий қоидалар асосида амалга оширилади.
4-боб. Имтиҳонларни ўтказиш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби
39. Имтиҳонларни қабул қилиш ва «А», «B», «C», «D», «BЕ», «CЕ», «DЕ» тоифадаги автомототранспорт воситаларини, шунингдек, трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларни бериш ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун назарий ва амалий (трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини беришдан ташқари) имтиҳонларни ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида имтиҳон олиш комиссиялари қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБда имтиҳон олиш комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак.
Имтиҳон олиш комиссияси таркибига:
ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ бошлиғи (комиссия раиси);
ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ инспектори, ўқув ташкилотларининг (имтиҳон топшираётган ўқув гуруҳи ўқитувчиси, шунингдек, ўқув ташкилотидан бир нафардан ортиқ ўқитувчи жалб этилмаслиги керак), автотранспорт корхонаси, мудофаа ишлари бўлими ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
42. Имтиҳонлар ДЙҲХХ бўлинмаларининг лавозим йўриқномаларида имтиҳонларни қабул қилиш хизмат вазифасига киритилган, ваколатли масъул шахслари томонидан қабул қилинади. Имтиҳон олувчининг лавозим йўриқномаси ва унга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
43. Ўқув гуруҳидаги машғулотлар тугагандан сўнг, ўқув ташкилотида ўтказилган битирув имтиҳонларининг баённомаси ва номзодга берилган ягона намунадаги гувоҳнома ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ ходими томонидан текширилади ва олдин тақдим этилган рўйхатдаги маълумотлар билан солиштирилади, шундан кейин номзоднинг имтиҳон варақаси ўша ходимнинг имзоси билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
а) тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги ягона намунадаги гувоҳномани (ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган шахслардан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларнинг тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўзлаштирганлиги тўғрисидаги диплом иловасининг нусхалари (ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган шахслар учун);
в) соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
г) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги банк муассасасининг тўлов қоғози (тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) ўқув ташкилоти томонидан тўлдирилиб тасдиқланган ҳайдовчининг имтиҳон варақаси (ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган шахслардан ташқари) ва фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Имтиҳонлар қуйидаги тартибда ўтказилади: аввал — назарий, кейин — амалий.
Назарий имтиҳонларни топшира олмаган шахслар амалий имтиҳонларга қўйилмайди.
46. Ҳайдовчиликка номзодлар, шунингдек, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тугагандан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини олиш учун имтиҳонларга юборилган ҳайдовчилар учун такрорий имтиҳонлар олдинги имтиҳонлардан сўнг камида етти кун ўтгандан кейин ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Назарий имтиҳонларда имтиҳон топширувчининг йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича билимлари текширилади. Назарий имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган имтиҳон саволлари орқали қабул қилинади.
Амалий имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган «Амалий бошқарув имтиҳонларини қабул қилиш методикаси» асосида қабул қилинади.
Эшитиш қобилияти чекланган ҳайдовчиликка номзоднинг хоҳишига кўра имтиҳонларни ўтказишда сурдотаржимон иштирок этиши мумкин.
47. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий деб ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, у яна қайта назарий имтиҳонларга юборилади.
48. Назарий ва амалий имтиҳонлар натижалари ҳайдовчининг имтиҳон варақасига киритилади ҳамда имтиҳон олиш комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳонда қатнашган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
49. Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга мазкур баённома асосида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси уни қайд этиш китобига серияси ва тартиб рақамининг ўсиши бўйича киритилади ҳамда имтиҳон варақасига қайд этилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасидаги ёзувлар махсус техник воситаларда чоп этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилишининг асослилиги ва тўғри тўлдирилганлиги имтиҳон олиш комиссиясининг раиси томонидан текширилади.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги шахснинг ўқув ташкилотида ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги ягона намунадаги гувоҳномасига киритилади, имзо ва муҳр билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидаги бошқарилишига рухсат берилган автомототранспорт воситалари тоифаси кўрсатилган позициянинг (9-графа) блокларида ушбу тоифадаги транспорт воситасини бошқариш учун рухсат берилган санаси (10-графа) ва муддати (11-графа) кўрсатилади, бошқарилишига рухсат берилмаган автомототранспорт воситалари тоифаси кўрсатилган позициясидаги блоклар бўш қолдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига рухсат берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда «Алоҳида белгилар учун» жойида транспорт воситаларининг тегишли тоифаси кўрсатилган ёзув (тегишли равишда «TRAMVAY» ёки «TROLLEYBUS») киритилади.
53. Тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини беришда «Алоҳида белгилар учун» жойида «Tibbiy ma`lumotnoma majburiy» деган ёзув киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларига ва Мудофаа вазирлиги томонидан автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича ўқишга жалб этилган чақирилувчиларга ўқишни тугатганларидан сўнг, 18 ёшга тўлмаган бўлсалар-да, ҳудудий ЙҲХБда имтиҳонларни топширишларига рухсат берилади.
(54-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Уларга, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, тегишли тоифадаги («B» ва (ёки) «C») автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.
Бунда «Алоҳида белгилар учун» жойида унинг эгаси қайси муддатдан (18 ёшга тўлганидан кейин) автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилади.
55. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси фақат унинг эгасига берилади. Мазкур шахс паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиб, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси бериладиган китобга шахсан имзо қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ваколатнома (ишончнома) билан берилмайди.
56. Озодликдан маҳрум қилиниб жазо муддатини ўтаётган, лекин автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган шахсларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси жазони ижро этиш муассасаси раҳбариятининг илтимосномасига асосан (миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси сақланаётган) ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ томонидан ушбу муассасага юборилиши мумкин.
5-боб. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш тартиби
57. Ҳайдовчилик гувоҳномаси эгасининг белгиланган тартибдаги аризаси, унинг олдинги ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари учун — унинг талони ҳам), ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ҳудудий ЙҲХБ тасдиқномаси, белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома ҳамда эгасининг фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилганидан сўнг алмаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
58. Автомототранспорт воситаларини охирги ўн икки ой давомида бошқарган шахсларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
581. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорининг 31-бандида белгиланган давр мобайнида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштиришда ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ҳудудий ЙҲХБ тасдиқномаси, белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома ҳамда автомототранспорт воситаларини ўн икки ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди.
(581-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 мартдаги 202-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/202/2732-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
59. Қуйидагилар автомототранспорт воситаларини ўн икки ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади:
а) ишлаётган ҳайдовчилар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган автомототранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма);
б) шахсий автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари учун уларга тегишли бўлган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
в) ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомототранспорт воситасини бошқарган шахслар учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
60. Автомототранспорт воситасини охирги ўн икки ой давомида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади.
Бунда бир неча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилган бўлса, имтиҳон олиш комиссиясининг қарорига кўра «B» ёки «C» тоифадаги автотранспорт воситасида, «D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилган бўлса, фақат «D» тоифадаги автотранспорт воситасида амалий имтиҳонлар олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
61. «C», «B» ва «C», «D», «C» ва «D», «CЕ» ва (ёки) «DE» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган ва охирги ўн икки ой мобайнида автотранспорт воситасини бошқармаган, қўшимча «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан назарий имтиҳон ҳамда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида бошқариш ҳуқуқи берилган тоифалардан биттаси бўйича («D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлган шахслардан эса айнан «D» тоифасидаги автотранспорт воситасини бошқариш бўйича), шунингдек сўралаётган «А» ёки «B» тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий имтиҳон олинади. Олинган барча имтиҳонлар натижаси имтиҳон олиш комиссияси баённомасига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
62. Бир неча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахс миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда ўз хоҳишига кўра мавжуд тоифалардан бирортасини ёки тиббий кўрик хулосасига кўра белгиланган тоифалардан рухсат этилганини қолдириши мумкин.
Бунда амалий имтиҳон ўз хоҳиши билан қолдирган (ёки тиббий кўрик хулосасига кўра рухсат этилган) тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича олинади ва берилаётган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида фақат ушбу тоифага рухсат белгиси қўйилади. Ҳайдовчининг бошқариш ҳуқуқига аввал эга бўлган тоифаларини қайта тиклаш ушбу Низомнинг 57 — 61-бандлари талабларига мувофиқ, унинг аризаси асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
63. Яроқсиз ҳолга келган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ушбу Низомнинг 57 — 62-бандларига мувофиқ алмаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
64. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилганда янги берилаётган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг «Алоҳида белгилар учун» жойида биринчи маротаба олган эски ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси, тартиб рақами ва берилган санаси ёзиб қўйилади.
65. Тиббий кўрик маълумотномаси ва ҳайдовчининг имтиҳон варақаси барча маълумотлар билан тўлдирилганидан сўнг янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бирга эгасига қайтариб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
66. Йўқолган (ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликати ҳайдовчининг аризаси, имтиҳон варақаси, тегишли тоифалардаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома, имтиҳон варақаси мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларининг тасдиқномаси асосида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
67. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини расмийлаштириш давомида бир ой муддатга вақтинчалик рухсатнома берилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар олингунга қадар вақтинчалик рухсатнома муддатини яна бир ойгача узайтириш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
68. Истисно тариқасида, ҳудудий ЙҲХБ бошлиғининг рухсати билан, яшаш жойи ўзгариши, хизмат сафари, даволаниш ва бошқа сабабларга кўра Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг дубликатлари, ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари маълумотлар базасидан текширилгандан сўнг, мазкур Низомнинг 67-бандида кўрсатилган муддатдан олдин берилиши ҳам мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
69. Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати назарий ва амалий имтиҳонлар топширилганидан ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг берилади.
Ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа шу каби сабабларга кўра йўқолган ҳамда дахлдор ваколатли идораларнинг ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
70. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати расмийлаштирилаётган вақтда берилган вақтинчалик рухсатнома алоҳида китобда қайд этилади ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликати берилгандан кейин ушбу рухсатнома асос бўлган ҳужжатларга тикилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
71. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати берилганидан кейин, йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси топилган тақдирда, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларига топширилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.
72. Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига умумий асосларда алмаштирилади.
73. Узлуксиз ҳайдовчилик меҳнат фаолияти 10 йилдан ортиқ бўлган «B» ва «C» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини «BЕ» ва «CЕ» тоифага алмаштириш ҳайдовчининг меҳнат дафтарчасидан кўчирма асосида назарий ва амалий имтиҳон топширганларидан сўнг амалга оширилади.
74. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари ва Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади.
75. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари бошлиқлари ва бошқа ходимларининг (дипломатик ва маъмурий-техник ходимларнинг), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб бермайдиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали ЙҲХББга мурожаат қилиш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси учун ҳайдовчилик гувоҳномалари имтиҳонлар топширилмасдан алмаштирилади.
Тегишли битим мавжуд бўлган тақдирда нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий ходимларига миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ЙҲХББга мурожаат қилиш ва тиббий кўрикдан ўтиш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси учун ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш имтиҳонлар топширилгандан кейин амалга оширилади.
76. Бошқа хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномаларини Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштиришдан олдин улар ЙҲХББ орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади. Текшириш натижасида ҳайдовчилик гувоҳномалари тасдиқланган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, улар тиббий кўрикдан ўтиб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ва бошқа бланкаларни тайёрлаш, улар билан таъминлаш ва ҳужжатларни сақлаш (ҳисобини юритиш) тартиби
77. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари бланкалари пластик шаклда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган намунага мувофиқ ЙҲХББ буюртмасига асосан тайёрланади. Буюртма 1,5 йиллик доимий захира бўлишини инобатга олиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
78. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг пластик шаклдаги карточкалари жойлардан тушган буюртмаларга асосан ЙҲХББ томонидан тарқатилади.
79. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда қатъий ҳисобот бланкаларининг кирим ва чиқимлари ҳисобот китобида қайд этилади.
80. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг тўлдирилмаган пластик карталари қатъий ҳисобот ҳужжатлари тариқасида сақланади.
81. Тўлдириш (ёки чоп этиш) жараёнида бузилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг пластик карталари бўйича далолатнома расмийлаштирилиб белгиланган тартибда ЙҲХББга топширилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
82. Тиббий кўрик хулосаси асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан четлатилган, йўқолгани ўрнига дубликати берилгандан сўнг топиб олинган, маҳрум этилган муддатдан кейин икки йил давомида талаб қилиб олинмаган, вафот этган фуқароларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг талонлари навбатдаги тафтишда белгиланган тартибда йўқ қилинади.
83. Мазкур Низомда назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш тартиби учун кўзда тутилган бланкалар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ЙҲХБлари томонидан тайёрланади.
84. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун асос бўлган ҳужжатлар (ариза, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, тўлов қоғозлари ва бошқалар) ҳамда ўқув гуруҳларидаги ўқувчиларнинг рўйхати алоҳида иш ҳужжатлари сифатида тикилади ва белгиланган тартибда икки йил сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ўрнига янгиси берилганда эски миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси бошқа асос бўлувчи ҳужжатлар билан бирга тикилади.
Имтиҳон олиш комиссияси баённомалари — ўн йил, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш китоби — олтмиш йил ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида белгиланган тартибда сақланади.
Автомоторанспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан имтиҳон олиш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш билан боғлиқ бўлган барча иш юритиш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган намуналар асосида олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча (янги очилаётган) давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади) учун ягона ва риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.
2-боб. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш
2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қуйидаги таълим тизимидан иборат:
а) ўқув ташкилотларида «А», «B», «C» тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш учун шахсларни тайёрлаш, «C», «D», «BЕ», «CЕ», «DE» тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун шахсларни қайта тайёрлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқлаган ўқув режасига ва фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ олиб борилади.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш:
соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга яроқли бўлган;
маълумоти умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотдан кам бўлмаган;
ўқув муддати якунида «А» тоифадаги мототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 16 ёшга; «B», «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 18 ёшга; «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини ҳамда трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 21 ёшга тўлган шахслар билан олиб борилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ўқув ташкилотларида «B» ва (ёки) «C» ва (ёки) «D» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ҳайдовчиларни бошқа тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқлаган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ ташкил қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан енгил автомобилларни бошқаришга лаёқатли деб топилган ногиронлиги бўлган шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХББ деб аталади) билан келишилган, Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги томонидан манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар иштирокида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади. Кар ва кар-соқов шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш умумий ўқув дастурлари асосида сурдо таржимон ёрдамида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Трамвай, троллейбус ва бўғимли троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиларни тайёрлаш ЙҲХББ билан келишилган, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режа ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муддатлари давлат талабларига ҳамда тасдиқланган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Аёлларни «BC» ва «D» тоифаларига тайёрлашни ташкил қилишда юк автомобилларининг юк кўтариши 2,5 t дан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув ташкилотида олиб борилаётган ишлар ушбу ташкилот раҳбари томонидан назорат қилиб борилади.
7. Тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат таълим муассасалари ва ушбу таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) томонидан берилган лицензияга эга бўлган нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб аталади) рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими ёки бўлинмаларида (кейинги ўринларда РваИОБ деб аталади) ҳисобга олинган бўлишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. «А», «B», «C» тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун шахсларни тайёрлаш, «C», «D», «BЕ», «CЕ», «DЕ» тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш учун номзодларни ўқув ташкилотига қабул қилиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
а) жисмоний шахс аризаси ёки буюртмачи — ташкилот йўлланмаси (улар томонидан ўқишга юборилган шахслар учун);
б) соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
в) 3х4 сантиметр ҳажмдаги 3 дона фотосурат (фуқаро кийимида);
г) маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;
д) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ҳайдовчиларни «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлашда, улар томонидан ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари «B» ёки «D» тоифадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, «BЕ», «CЕ» ёки «DЕ» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлашда эса тегишли равишда «B», «C» ёки «D» тоифасидаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам тақдим этилади.
Ҳайдовчиларни «D» тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун қайта тайёрлашда ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, «B» ва (ёки) «C» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда камида уч йиллик ҳайдовчилик стажи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам тақдим этилади.
Номзодларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги маълумотлар ўқув ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
10. Ўқув ташкилотидаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича йиғилган ўқув гуруҳларидаги номзодлар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ўқув хоналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник Регламент талабларидан келиб чиқиб аниқланади. Лекин мазкур йўналиш гуруҳларидаги номзодларнинг сони 25 кишидан ошмаслиги лозим. Ўқув ташкилотларининг раҳбарлари гуруҳларда машғулотлар бошлангунгача ўқувчилар рўйхатини тузишлари ва ҳудудий ЙҲХБга тақдим этишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини малака ошириш бўйича йиғилган ўқув гуруҳларидаги номзодлар сони 30 кишидан ошмаслиги лозим.
11. Таълим жараёни назарий ҳамда амалий машғулотлардан, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлардан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Таълим жараёнининг тузилиши ва мазмуни автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув режаси ва дастурлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўқув режаси ва дастурларида назарда тутилган барча машғулотлар тасдиқланган дарс жадвалига асосан, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича машғулотлари — тасдиқланган график бўйича ҳудудий ЙҲХБ билан келишилган йўналишларда ўтказилади.
13. Назарий машғулотлар ўқув журналлари ёки электрон ўқув журналларида қайд этилади, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлар эса — йўл варақаларида қайд этилади. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича ўқув автомобилларида ҳамда автотренажёрларда ўтказилган амалий машғулотлар ҳайдовчиликка номзоднинг машғулотларни ҳисобга олиш шахсий китобчасида ҳам қайд этилади.
3-боб. Ўқув ташкилотларининг автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларини ташкил этиш ва фаолиятини назорат қилиш
14. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотларининг фаолиятини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
15. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотлари, уларнинг тегишли мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари:
ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш ва таълим-тарбия тадбирларини амалга оширишни таъминлайди;
ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини назорат қилади;
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини такомиллаштириш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва тавсияномалар тайёрлашда иштирок этади;
ўқув ташкилотларида ходимларни, ўқитувчи, инструктор ва бошқа мутахассис ходимларнинг малакаларини ошириш, аттестациядан ўтказиш ишларини амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бошқа ўқув ташкилотларининг эришган ютуқларини ўрганади ва тарғиб қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Раҳбар ходимлар, ўқитувчи ва инструкторларнинг асосий вазифалари малака тавсифномаларида акс эттирилиб, тасдиқланган қоида ва йўриқномаларда баён этилади.
17. Автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори лавозимига билими ўрта махсус маълумотдан кам бўлмаган, тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқариш бўйича узлуксиз уч йил («D» тоифасидаги автотранспорт воситаси бўйича — узлуксиз беш йил) стажга, шунингдек, автомототранспорт воситаси ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқаришни ўргатиш услуби бўйича курсларни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Автомототранспорт воситаларининг ва шаҳар электр воситаларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш фанидан дарс берувчилар олий ёки автотранспорт мутахассислиги бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлишлари керак. Йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда, автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ўқув ташкилотларининг ходимлари, ўқитувчи, инструкторлари ҳамда бошқа мутахассис ходимлари ташкилотнинг мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари томонидан касбий яроқлилиги бўйича камида 3 йилда бир марта аттестация синовларидан ўтказилади. Хусусий мулк асосида ташкил этилган ва мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари мавжуд бўлмаган ўқув ташкилотлари тегишли мутахассис ходимларининг касбий яроқлилиги белгиланган муддатларда Давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган аттестацияда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Қуйидагилар:
юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида автотранспорт воситаларини бошқараётган жисмоний шахслар бундан мустасно) икки йилда бир марта;
автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар маъмурий жазо ижро этилганидан кейин ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон топширишидан олдин малака оширишлари шарт.
Малака ошириш якуни бўйича ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклда тегишли сертификат берилади.
Юридик шахсларни автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишлари иш берувчининг, бошқа шахсларнинг эса — ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
4-боб. Ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси
21. Тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси давлат талабларига мос бўлиши керак. Ўқув ташкилотининг унга мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув хоналари, улардаги жиҳозлар ва ўқув автомототранспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилади. Ўқув автомототранспорт воситалари унинг мулкдори бўлган ўқув ташкилоти ёки ундан ижара шартномаси асосида фойдаланаётган шахслар томонидан давлат талабларига мувофиқ сақланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Ўқув ташкилотининг ҳамда ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган автомототранспорт воситалари ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа асбоб-ускуналар билан ташкилот томонидан таъминланиши шарт.
23. Ўқув ташкилотига қарашли ва ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган барча ўқув автомототранспорт воситалари белгиланган тартибда ЙҲХБнинг РваИОБда рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Ўқув ташкилотларини битириш имтиҳонлари
24. Ўқув ташкилотининг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича битириш имтиҳонларини ижобий топширган номзодлар ЙҲХБнинг РваИОБларида имтиҳонлар топширади. Имтиҳонларни олиш вақти ЙҲХБнинг РваИОБ томонидан ўқув ташкилотининг мурожаатига асосан олдиндан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг малака ошириш курсларида билимларни ўзлаштиришини аниқлаш учун ўқув ташкилотида якуний имтиҳонлар анимация эффектларига эга бўлган тест дастурида қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Якуний назорат ва синовларни ташкил қилиш ва ўтказиш автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи ўқув ташкилотлари ёки уларнинг мувофиқлаштирувчи ва юқори ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган йўриқномаларда белгиланади.
Ўқув ташкилотида имтиҳонларни қабул қилиш учун раҳбар буйруғи билан раис ва икки кишидан иборат имтиҳон комиссияси тузилади. Қўшимча равишда комиссия аъзолари таркибига ўқитувчилар, инструкторлар, агар ҳайдовчилар ташкилот учун тайёрланаётган бўлса, шу ташкилотнинг вакили ҳам киритилиши мумкин.
26. Имтиҳонларга қўйиладиган номзодлар тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларини тўлиқ тугатган ва барча фанлардан ижобий якунловчи баҳолар олган бўлишлари керак.
Номзодларнинг назарий фанлардан олган билими беш баллик баҳо мезони билан, амалий эгаллаган маҳорати ва тажрибаси «топширди» ёки «топширмади» мезони билан баҳоланади.
27. Барча тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув гуруҳларининг назарий имтиҳонлари тасдиқланган имтиҳон саволлари асосида ўтказилади.
28. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тузилади, ўқув ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш имтиҳон комиссияси баённомаларининг сақланиш муддати — 5 йил.
29. Ўқув ташкилотини автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақидаги ягона намунадаги гувоҳнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ягона намунадаги гувоҳнома босмахона усулида тайёрланган бўлиши, ҳудудий кодга, серия ва тартиб рақамига эга бўлиши керак. Таълимни тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг бланкалари Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан ўқув ташкилотларининг буюртмаларига биноан тарқатилади ҳамда қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўқув ташкилотини автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш дастури бўйича тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган намунадаги сертификат ўқув ташкилоти томонидан берилади. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификатларнинг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома ва автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификат автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бермайди.
31. Ўқув гуруҳларининг ҳужжатлари ва имтиҳон комиссияси баённомаси белгиланган муддатгача ўқув ташкилотида сақланади. Гувоҳнома ёки сертификат йўқолиб қолган ҳолларда ўқув ташкилоти шахснинг аризаси ва имтиҳон комиссиясининг баённомасига асосан ягона намунадаги гувоҳнома ёки сертификатнинг дубликатини белгиланган тартиб асосида беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган
ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талаблари (кейинги ўринларда Давлат талаблари деб аталади) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талабларини белгилайди.
2. Мазкур Давлат талаблари тегишли ўқув режаларини ва фан дастурларини, шунингдек автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги бошқа ички ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
3. Мазкур Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланма — ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ўқув фанларига оид материалларни ушбу Давлат талаблари ва ўқув дастурларига мос равишда ёрита оладиган, ўқув фанларини самарали ўзлаштиришга, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг мустақил таълим олишига кўмаклашувчи ҳамда видео, овоз, анимация, матн ва тест саволларини ўз ичига олган, билимларни назоратдан ўтказиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган, ўқув фанларининг асосий мазмунини бойитадиган қўшимча материалга эга бўлган ёки шу каби манбаларга мурожаатларни ўз ичига олган интерактив электрон ахборот-таълим манбаи (қўлланмаси);
анимация эффектларига эга ягона тест дастури — ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)нинг билим даражасини адолатли, холис ва шаффофлик асосида тизимли равишда текшириш ва/ёки якуний имтиҳонни ўтказиш мақсадида қўлланадиган дастур;
ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими — таълим олувчи (тингловчи)лар томонидан ўқув машғулотларини ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқув жараёнини ташкил этиш, режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларини расмийлаштиришни ўз ичига олган ахборот базаси;
турли педагогик технологияларидан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар — ҳар бир мавзуни самарали ўқитиш методикаси, ҳар бир дарснинг мақсади, дарсда фойдаланиладиган воситалар ва улардан фойдаланиш усуллари, дарснинг мазмуни, амалий машғулотлар, қўшимча топшириқлар ва бошқалар ҳақида методик кўрсатмалар аниқ баён қилинган китоб шаклидаги ўқув нашри.
2-боб. Қўлланиш доираси
4. Давлат талаблари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини (кейинги ўринларда автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари деб аталади) тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги таълим фаолиятини ташкилий ва услубий таъминлаш учун қўлланади ва қуйидагиларни белгилайди:
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг тузилмаси;
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг асосий шакллари, классификация ва таърифлар;
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мазмуни ва сифатига қўйиладиган умумий талабларни;
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимидаги ўқув, ўқув-услубий ва мультимедиали қўлланмалар, ишланмалар ва тизимларга қўйиладиган умумий талаблар;
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг моддий-техник базасига қўйиладиган талаблар;
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари ўқув юкламасининг ҳажми;
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимидаги педагог кадрларга қўйиладиган талаблар;
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда таълим олувчи (тингловчи)лар тайёргарлигига қўйиладиган талаблар;
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш сифатини баҳолашга қўйиладиган талаблар.
3-боб. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш шакллари. Классификация ва таърифлар
5. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш таълимнинг қуйидаги шакллари орқали таъминланади:
нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар, шу жумладан давлат таълим муассасаларида (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади) ҳайдовчиларни тўғридан-тўғри тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
жойларда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш.
6. Тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими бўйича ўқув ташкилотларида тўғридан-тўғри ўқитиш — автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш шаклларидан бири ҳисобланади.
7. Ўқув ташкилотлари:
ўқув ва илмий-услубий ишларни олиб бориш, маслаҳатлар бериш учун юқори малакали мутахассисларни ва педагог-ўқитувчиларни доимий асосда ёки шартномалар асосида жалб этади;
йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракатини бошқариш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўлларда транспорт оқимини бошқариш, ҳайдовчи маданияти, автомототранспорт воситасини хавфсиз бошқариш маданияти, йўловчилар билан мулоқот маданияти, йўловчи ва юк ташишни хавфсиз амалга ошириш ва турдош соҳаларда илмий тадқиқотларни ташкил этиш борасида етакчи компаниялар, таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан шартномалар тузади ва ҳамкорликни амалга оширади;
замонавий халқаро ва миллий таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнини, шунингдек, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан, ўқитишнинг замонавий шакли ва услубларидан фойдаланишни (амалиётни таҳлил қилиш, ижтимоий ва реал видеолавҳалар, web муҳитида QR-тимсилларидан фойдаланган ҳолда ҳар кунлик кириш (pretest) ва чиқиш (posttest) тест синовларини ўтказиш, технологик хариталар, ишчи дафтарлар, мультимедияли электрон ўқув ва ўқув-услубий қўлланма ва бошқалар билан) таъминлайди.
8. Жойларда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш таълим олувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида жойлардаги қонунчиликда белгиланган талабларга тўлиқ мос равишда махсус жиҳозланган, ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига жавоб берувчи хоналарда олиб борилади.
9. Ўқув ташкилотларида номзодларни ҳайдовчиликка тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қуйидаги ўқув курсларини ташкиллаштириш орқали амалга оширилади:
«А» тоифали мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш;
«B» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш;
«B» ва «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш;
«C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш;
«B», «D», «B» ва «D» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «C» тоифага қайта тайёрлаш;
«B», «C», «B» ва «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «D» тоифага қайта тайёрлаш;
«B» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «ВЕ» тоифага қайта тайёрлаш;
«C» ёки «B» ва «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «CЕ» тоифага қайта тайёрлаш;
«D», «B» ва «D», «C» ва «D» ёки «B», «C» ва «D» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «DЕ» тоифага қайта тайёрлаш;
автотранспорт воситаларининг амалий бошқаруви инструкторларини (кейинги ўринларда инструкторлар деб аталади) қайта тайёрлаш.
10. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқув гуруҳида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
ишлаб чиқаришдан қисман ажралган ҳолда ўқув гуруҳида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув гуруҳида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.
11. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг қуйидаги турлари мавжуд:
«А» тоифали мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курси;
«B» автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курси;
«B» ва «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курси;
«C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курси;
«B», «D», «B» ва «D» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «C» тоифага қайта тайёрлаш курси;
«B», «C», «B» ва «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «D» тоифага қайта тайёрлаш курси;
«B» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «ВЕ» тоифага қайта тайёрлаш курси;
«C» ёки «B» ва «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «CЕ» тоифага қайта тайёрлаш курси;
«D», «B» ва «D», «C» ва «D» ёки «B», «C» ва «D» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «DЕ» тоифага қайта тайёрлаш курси;
инструкторларни қайта тайёрлаш курси.
12. Ўқув ташкилотлари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган таълим олувчи (тингловчи)ларга белгиланган тартибда ва тасдиқланган шаклдаги ўқишни битирганлик ҳақида гувоҳнома беради.
13. Тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларининг ўқув гуруҳлари автомототранспорт воситалари ҳайдовчиси йўналишлари бўйича таълим олувчи (тингловчи)лардан ташкил топади.
14. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларининг якунлари бўйича таълим олувчилар якуний имтиҳон (ёзма ёки тест синовлари) ва автомототранспорт воситаларини амалий бошқариш бўйича якуний текширув топширадилар.
15. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлагандан сўнг таълим олувчи (тингловчи)ларга белгиланган тартибда тасдиқланган шаклдаги ўқишни битирганлик ҳақида гувоҳнома берилади.
4-боб. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мазмуни ҳамда сифатига қўйиладиган умумий талаблар
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бозор талаблари ва эҳтиёжлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларида белгиланган талаблар асосида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш даражасини ва мазмунини шакллантиради, талабларни илгари суради ва шартларни қўяди.
17. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мазмуни ушбу Давлат талаблари асосида касбий маҳорат доимий равишда ўсиб боришини таъминлайдиган касбий билимлар, малака ва кўникмаларни мунтазам равишда янгилаб бориш ва чуқурлаштиришга йўналтирилган.
18. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича курслар 25 нафаргача бўлган ўқув гуруҳларида ташкил этилади.
19. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш сифати таълим олувчи (тингловчи)ларнинг зарурий ва етарли тайёргарлик даражаси, уларнинг билимлари, амалий кўникмалари, ҳайдовчиларга қўйиладиган малакавий талабларга мослиги билан белгиланади.
20. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар тегишли ўқув дастурлари билан белгиланади.
21. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув жараёнини ташкиллаштириш учун ўқув ташкилотлари ушбу Давлат талаблари асосида ўқув режаси ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
22. Ўқув ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурлари қуйидагилардан ташкил топади:
тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва фанларнинг ўқув дастурлари;
тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш бўйича ўқув режалар ва фанларнинг ўқув дастурлари.
23. Ўқув ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган (яратилган) ёки шартномавий асосда эгалик қилиш (фойдаланиш) ҳуқуқига эга ўқув-услубий тизим қуйидагилардан ташкил топади:
ўқув жараёнига дарслар ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;
ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш;
ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педагогик технологиялардан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар;
ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг турли тоифалари бўйича ишчи режалар ва фанларнинг ишчи дастурлари;
ўқув ташкилоти раҳбарияти томонидан тасдиқланган жорий, оралиқ ва якуний назорат ва синовларни ўтказиш учун ишланмалар.
5-боб. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг моддий-техника базасига қўйиладиган талаблар
24. Барча тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи ўқув ташкилотларининг моддий базаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
ўқув хоналарининг мавжудлиги ва уларнинг жиҳозланиши;
кўргазмали қуроллар ва жиҳозлар билан таъминланганлиги;
техник воситалар билан таъминланганлиги;
ўқув транспорт воситалари билан таъминланганлиги.
25. Ўқув хоналари ва уларнинг жиҳозланишига умумий талаблар:
ҳар бири камида 40 m2 майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган икки ёки ундан кўп аудиторияларнинг мавжуд бўлиши;
ҳар бир аудиторияда видеопроектор ёки диоганали 50 дюймдан кам бўлмаган интерактив монитор ёки телевизор, компьютер, аудио ва видеокузатув тизими, Йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовининг ошкоралигини таъминлаш учун жараённи ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;
таълим олувчи (тингловчи)лар билимларини жорий, оралиқ ва якуний тест синовларидан ўтказиш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастури билан таъминланган компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши;
ўқув аудиторияларидаги стол ва стуллар (пюпитрли стуллар) сонининг ўқув гуруҳларида таълим олаётган таълим олувчи (тингловчи)лар сонидан кам бўлмаслиги;
ўқув аудиторияларининг санитария ва гигиена ҳолати, ёритилганлиги ва қишда иситилишининг санитария қоидалари ва нормаларига жавоб бериши;
ўқув аудиторияларининг белгиланган тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича машғулотларни ўтказишга тайёрлиги;
белгиланган тоифали автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича машғулотларни ўтказиш учун ўқув-услубий ва бошқа ишланмалар билан таъминланганлиги.
26. Йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув аудиториясининг жиҳозланишига талаблар:
йўл белгилари ва улардан фойдаланиш бўйича кўргазмали ўқув-қўлланмалар, ўқитувчи учун металл негизидаги турли хил чорраҳалар ва серқатнов майдон тасвирлари ҳамда транспорт воситаларининг йўналишлари бўйича масалалар ечиш учун транспорт воситалари, тартибга солувчи, светофор ва йўл белгиларининг магнитли макетлари тўплами;
таълим олувчи (тингловчи)лар учун чорраҳа ва майдонларнинг (ўқитувчидаги тасвирларга ўхшаш) чизмаси, транспорт воситалари йўналишларини ифодалаш ва масалаларни ечиш учун транспорт воситалари, светофор ва йўл белгилари макетларининг камида 3 та тўплами;
йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар (светофор, йўл белгилари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи), хавфли чорраҳа ҳамда майдон, темир йўл кесишмаси ва шу кабилардан иборат бўлган аҳоли яшайдигаи жойларнинг ягона макети ёки уларнинг уч ўлчовли электрон геометрик модели;
йўл ҳаракатини тартибга солувчининг кўрсатмалари бўйича кўргазмали ўқув қўлланма;
транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмида жойлашиши, темир йўл кесишмаларидан ўтиши, сафланиб ҳаракатланиши ҳамда йўловчи ва юкларни ташиши, таниқли белги, огоҳлантириш ишоралари, ёзувли белгилар билан жиҳозланиши бўйича кўргазмали ўқув қўлланмалар;
автомобиль ҳаракатининг назарияси ва автомобилни бошқариш психофизиологик асослари бўйича кўргазмали ўқув қўлланмалари;
автомобилни турли хил йўл ва гидрометеорологик шароитларда бошқаришнинг хавфсиз усуллари техникаси бўйича кўргазмали ўқув қўлланмалар;
автомобил (автобус)ни ҳаракат хавфсизлигига таъсир этувчи механизм ва асбоблари билан кўрсатилган тасвирий чизмаси;
йўл-транспорт ҳодисалари жароҳатланувчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳайдовчининг тиббий дори қутиси таркиби бўйича кўргазмали ўқув қўлланмалар.
27. Йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув аудиторияси автотренажёр билан қўшимча жиҳозланади.
Ўқув жараёнида фойдаланиладиган автотренажёр қуйидагиларни таъминлаши лозим:
ҳайдовчининг транспорт воситасига тўғри ўтириш ва тушиш кўникмалари;
бошқарув воситалари ва назорат-ўлчов асбоблари билан танишиш;
бошқаришнинг бошланғич кўникмалари;
транспорт воситасини бошқаришнинг ҳар хил вазиятлари.
28. Автомототранспорт воситаларининг тузилиши, ишлатилиш асослари, уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув аудиториясининг жиҳозланишига талаблар:
ўрганилаётган транспорт воситаларининг русуми негизидаги қирқимли асосий йиғма қисмлар (двигатель, илашиш қурилмаси (сцепление), узатмалар қутиси, олдинги, ўрта ва ортги кўприкларнинг бошқариш механизмлари) билан йиғмаси ёки уларнинг уч ўлчовли электрон геометрик модели;
ўрганилаётган транспорт воситаларининг айрим механизм, таркиб ва қисмлари ёки уларнинг уч ўлчовли электрон геометрик модели;
намойишдаги кўргазмалар (двигателнинг ишлаш тартиби, кривошип — шатунь ва газ тақсимлаш механизмлари ҳамда мойлаш, совутиш, таъминлаш ва ўт олдириш тизимлари) ёки уларнинг уч ўлчовли электрон геометрик модели;
автотранспорт корхоналарининг, транспорт воситаларининг ва очиқ жойда двигателнинг турли иситгич воситалари билан жойлашиши, автомобилга техник (сервис) хизмат кўрсатиш бўйича технологик жараёни, автомобилда юк ташишни марказлаштирилган бошқариш тузилишларининг тасвирий чизмалари;
автомобилни қабул қилиш-топшириш далолатномасини, йўл варақаси, товар-транспорт юк хати, автомобилни жорий таъмирлаш учун ариза, эҳтиёт қисм ва ашёлар учун талабнома, автомобилни туриб қолиши, юк ўлчаганда етишмаган камомат юзасидан тузилган далолатномаларни расмийлаштириш бўйича кўргазмалар тўплами, автомобиль воситаларига юкни ортиш-тушириш вақтида меҳнат хавфсизлиги ва уни муҳофаза қилиш бўйича қўлланмалар;
транспорт воситаларига техник (сервис) хизмат кўрсатиш учун қўлланиладиган асбоб-анжом ва мосламалар, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимларнинг намунавий кўргазмаси;
транспорт воситаларига техник (сервис) хизмат кўрсатиш регламенти бўйича деворий кўргазмалар;
тиббий дори қутиси ва ёнғинга қарши воситалар.
29. Автомототранспорт воситаларининг тузилиши, ишлатилиш асослари, уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув аудиторияси автотранспорт воситаларининг тузилиши бўйича амалий машғулотларни ўтказиш учун жиҳозланиши:
кўзда тутилган ҳар бир мавзуларни гуруҳ бўлиб бажаришни ҳисобга олган ҳолда, ўрганилаётган транспорт воситаси механизм, қисм ва асбоблари;
ажратиш-йиғиш ишларини бажариш учун қўлланиладиган асбоб-анжом ва мосламалар тўплами.
30. Ўқув транспорт воситаларини жиҳозлашга қўйиладиган талаблар:
илашиш механизми (автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган транспорт воситаси бундан мустасно) ва ишчи тормозининг қўшимча тепкилар билан жиҳозланганлиги;
инструктор учун орқа томонни кўрсатувчи қўшимча кўзгулар билан жиҳозланганлиги;
«Бошқаришни ўргатиш транспорт воситаси»нинг таниқлик белгилари билан жиҳозланганлиги.
31. «А» тоифадаги мототранспорт воситаларида бошқаришни ўргатиш бўйича амалий машғулотлар ҳаракатланиш учун ёпиқ майдонларда ёки автодромларда ўтказилиши муносабати билан ушбу тоифадаги мототранспорт воситаларига қўшимча жиҳозларнинг ўрнатилиши талаб этилмайди.
32. Соғлиғи чегараланган шахсларнинг бошқаришни ўргатиш машғулотлари учун транспорт воситалари қўл ёки бошқа воситалар ёрдамида бошқариладиган жиҳозлар билан жиҳозланиши лозим.
33. Ўқув транспорт воситалари ЙҲХБнинг ҳудудий бўлинмаларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозим.
34. Автомототранспорт воситаларини амалий бошқаришни ўргатиш учун ёпиқ майдончаларни жиҳозлашга қўйиладиган талаблар:
ёпиқ майдонча сатҳининг текис ва қаттиқ қопламали бўлиши;
қиялиги 16 фоиздан кам бўлмаган нишабликка эга бўлган баландлик участкаси (изли эстакададан фойдаланиш тақиқланади);
транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш участкалари (бокслар);
қайрилиб олиш участкаси;
илонизи йўл участкаси.
35. Автомототранспорт воситаларини амалий бошқаришни ўргатиш учун автодромни жиҳозлашга қўйиладиган талаблар:
автодром сатҳининг текис қаттиқ қопламага ҳамда йил давомида ҳаракатни ташкил қилишни таъминлайдиган техник воситаларга эга бўлиши;
қиялиги 16 фоиздан кам бўлмаган нишабликка эга бўлган баландлик участкаси (изли эстакададан фойдаланиш тақиқланади);
транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш участкалари (бокслар);
қайрилиб олиш участкаси;
илонизи йўл участкаси.
Ҳаракатланишнинг ўхшаш шароитларини вужудга келтириш мақсадида автодром чорраҳалар, пиёдалар ўтиш жойлари ва темир йўл кесишмалари ҳамда Давлат стандартларига биноан йўл белгилари, йўл чизиқлари ва светофорлар билан жиҳозланади.
36. Автодромнинг ўлчамлари ва ҳаракатни ташкил қилишнинг техник воситалари автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларида кўзда тутилган ҳар бир машқни бажариш ва турли тоифали автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи учун синовлар қабул қилишда кўзда тутилган бўлиши лозим.
37. Автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш йўналишларига қўйиладиган умумий талаблар:
автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича йўналишлар таълим олувчи (тингловчи)нинг ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурларида кўзда тутилган машқларни тўлиқ бажаришни таъминлайдиган, йўл белгилари, йўл чизиқлари, светофорлар ва бошқа йўл элементларини ўз ичига олган бўлиши лозим;
автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича барча йўналишлар ЙҲХБнинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган бўлиши лозим;
автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича йўналишларнинг зарурий миқдори маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, камида иккита бўлиши лозим. Бунда автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича ҳар бир йўналиш учун йўналиш харитаси расмийлаштирилиб, унга кетма-кетлик рақами берилади.
38. Автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича йўналишлар таълим олувчи (тингловчи)нинг ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурларида кўзда тутилган машқларни тўлиқ бажаришини таъминлаши учун унда қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:
тартибга солинган чорраҳадан ўтиш;
тартибга солинмаган тенг аҳамиятли бўлмаган йўллар кесишган чорраҳадан ўтиш;
тартибга солинмаган тенг аҳамиятли бўлган йўллар кесишган чорраҳадан ўтиш;
чорраҳаларда чапга, ўнгга бурилиш ва қайрилиб олиш;
чорраҳадан ташқарида қайрилиб олиш;
темир йўл кесишмасидан ўтиш;
бир йўналишда икки ва ундан ортиқ бўлакли йўлларда қайта тизилиш;
пиёдалар ўтиш жойлари ва йўналишли транспорт воситаларининг бекатларидан ўтиш.
6-боб. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари ўқув юкламасининг ҳажми
39. Машғулотларнинг ташкил этилиши шаклларидан қатъи назар, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 54 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда, аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 6 соатгача, машғулотларнинг ҳафталик ҳажми 36 соатгача режалаштирилади. Қолган соатлар ҳажми мустақил таълим учун ажратилади.
Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.
40. Автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш учун ажратилган амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми ҳар бир инструктор учун қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
41. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда назарий ва амалий машғулотлар ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича амалий машғулотлар учун ўқув юкламасининг ҳажми ҳар бир тоифа бўйича алоҳида тузилиб, белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ҳажмларда белгиланади:
«А» тоифали мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 8 ҳафтадан кам бўлмаган ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 160 соатдан, «А» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви — 15 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама — 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«B» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 10 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 170 соатдан, «B» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви — 52 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама — 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 13 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 208 соатдан, «C» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви — 54 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама — 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«B» «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 15 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 240 соатдан, «BC» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви — 56 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама — 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «B» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 6 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 84 соатдан, «B» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви — 15 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама — 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «C» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 8 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 112 соатдан, «C» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви — 15 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама — 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «D» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 12 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 176 соатдан, «D» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви — 50 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама — 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«B» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «BЕ» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 8 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 108 соатдан, «BЕ» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви — 12 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама — 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«C» ёки «B» ва «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «CЕ» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 8 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 112 соатдан, «CЕ» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви — 15 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама — 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«D», «B» ва «D», «C» ва «B» ёки «B», «C» ва «D» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «DЕ» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 8 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 120 соатдан, «DЕ» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқаруви — 18 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
инструкторларни тайёрлаш учун «Автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш услуби» бўйича курснинг ўқиш муддати 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 70 соатдан, малакавий амалиёт учун — 20 соатдан, якуний назоратга ажратилган юклама — 6 соатдан кам бўлмаслиги лозим.
42. Таълим олувчи (тингловчи)ларнинг тайёргарлигини такомиллаштириш ва таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув ташкилотларида ўқув машғулотларидан ташқари вақтда таълим олувчи (тингловчи)ларнинг мустақил иши (мустақил таълими) ташкил этилади.
Мустақил таълимнинг вазифалари жумладан, янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларига эга бўлиш;
электрон ўқув-услубий қўлланма ва мультимедияли адабиётлар билан ишлаш;
интернет тармоғидан оқилона ечимларни топиш;
электрон ўқув-услубий қўлланмалардан фойдаланиб уйга берилган вазифаларни бажаришдир.
43. Барча тоифалар бўйича ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишлари ўқув юкламасининг аудитория соатларининг 30 фоиз ҳажмида мустақил таълим учун қўшимча ажратилиши назарда тутилади.
44. Ўқув ташкилотларида таълим олувчи (тингловчи)ларнинг мустақил иши (мустақил таълими) аудиториядаги ўқишдан ташқари вақтда ташкил этилади. Янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув ташкилотлари ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлайди.
45. Ўқитувчилар анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар бўйича таълим олувчи (тингловчи)ларга топшириқ ва вазифалар бериб, улар томонидан ўқув дастурларида назарда тутилган билим, кўникма, малака ва компетенцияларга эга бўлишга эришишга йўналтирилган масалалар ишлашни назорат қилиб борадилар.
7-боб. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимидаги ўқув-услубий ва мультимедияли қўлланмалар, ишланмалар ва тизимларга қўйиладиган умумий талаблар
46. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш, амалга ошириш ва назорат қилиш мақсадида мультимедияли қўлланмалар, технологик хариталар, ахборот, ягона тест ва ёзиб олиш тизимлари тарзидаги ўқув-услубий, ахборот ва мультимедияли қўлланмалар, ишланмалар, тизимлар ва бошқалардан фойдаланиш мумкин.
47. Бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланма — бу ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ўқув фанларига оид материалларни ушбу давлат талаблари ва ўқув дастурларига мос равишда ёрита оладиган, ўқув фанларини самарали ўзлаштиришга, таълим олувчи (тингловчи)ларнинг мустақил таълим олишига кўмаклашувчи ҳамда видео, овоз, анимация, матн ва тест саволларини ўз ичига олган, билимларни назоратдан ўтказиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган, ўқув фанларининг асосий мазмунини бойитадиган қўшимча материалга эга бўлган ёки шу каби манбаларга мурожаатларни ўз ичига олган интерактив электрон ахборот-таълим манбаи (қўлланмаси)дир.
48. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишда ҳар бир таълим олувчи (тингловчи) бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминланиши лозим.
49. Бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмага қўйиладиган умумий талаблар:
электрон ўқув-услубий қўлланманинг Ўзбекистонда яратилганлиги ва электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги;
электрон ўқув-услубий қўлланманинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли ўқув адабиёти учун бериладиган гувоҳномасининг мавжудлиги;
республиканинг барча вилоятларида камида олти ой давомида кенг қамровли апробациядан ўтганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш, ҳаракат хавфсизлиги асослари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимларидан ташкил топиши;
йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш, ҳаракат хавфсизлиги асослари, автомототранспорт воситаларининг тузилиши ва уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам бўйича ўқув режасида белгиланган аудитория соатларининг 10 фоиздан кам бўлмаган ҳажмдаги анимацияли видеоконтентнинг мавжудлиги;
қайта алоқа функциясини амалга оширишда продукцион қоиданинг жорий этилганлиги;
тингловчининг мустақил равишда ишлаши учун — локал ва ўқув хонаси (аудиторияда) тингловчиларнинг биргаликда ишлаши учун тармоқ тизимида ишлаш имкониятларининг мавжудлиги;
рус ва ўзбек тилларида ҳамда ўзбек тилида лотин ва кирил алифболарида ишлаш имкониятининг мавжудлиги;
700 тадан кам бўлмаган тест топшириқларини ўз ичига олиши ва бунда тест топшириқларининг камида учдан бир қисми анимация эффектларига эга бўлиши ва йўл белгилари билан боғлиқ тест топшириқлари йўл белгиларининг тасвири билан мустаҳкамланганлиги;
тренинг ва имтиҳон режимларида ишлай олиш имкониятининг мавжудлиги.
50. Ўқув жараёнига дарслар ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими — бу таълим олувчи (тингловчи)лар томонидан ўқув машғулотларини ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқув жараёнини ташкил этиш, режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларини расмийлаштиришни ўз ичига олган автоматлаштирилган ягона ахборот тизимидир.
51. Ўқув ташкилотлари таълим олувчи (тингловчи)лар томонидан ўқув машғулотларини ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқув жараёнини ташкил этиш, режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларини расмийлаштиришни ўз ичига олган автоматлаштирилган ягона ахборот тизимига эга бўлиши лозим.
52. Дарсларнинг ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимига қўйиладиган умумий талаблар:
ўқув жараёнининг барча босқичларини қамраб олиши;
таълим олувчи (тингловчи)лар ҳақида ахборотларнинг, шу жумладан таълим олувчи (тингловчи)нинг Ф.И.О., иш жойи, лавозими, ўқиш муддати, ўқув машғулотларига қатнашганлиги, ўқув машғулотларини ўзлаштирганлиги ва якуний имтиҳон (тест синовлари) натижаларининг мавжудлиги;
ўқитувчилар ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги;
ўқув машғулотлари жадвали, шу жумладан сайёр ўқув машғулотлари жадвалининг киритилганлиги.
53. Турли педагогик технологиялардан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар — бу ҳар бир мавзуни самарали ўқитиш методикаси, ўқитувчининг дарсни қизиқарли ташкил этишига оид бошқа методик кўрсатмалар берилган, ҳар бир дарснинг мақсади, дарсда фойдаланиладиган воситалар ва улардан фойдаланиш усуллари, дарснинг мазмуни, амалий машғулотлар, қўшимча топшириқлар ва бошқалар ҳақида методик кўрсатмалар аниқ баён қилинган китоб шаклидаги ўқув нашридир.
54. Ўқув ташкилотлари ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педагогика технологияларидан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар билан таъминлаши лозим.
55. Технологик хариталарни ишлаб чиқиш қуйидаги принциплар асосида амалга оширилади:
таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари асосида яратилганлиги;
таълим олувчи (тингловчи)ларнинг ақлий ва жисмоний имкониятлари, ёши, психофизиологик хусусиятлари, билим даражаси, қизиқишлари ва лаёқатлари ҳисобга олинганлиги;
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ушбу давлат талабларида белгиланган таълимнинг зарур ҳажми берилганлиги, таълим олувчи (тингловчи)ларда мустақил ижодий фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилганлиги.
56. Технологик хариталарни ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар:
а) дидактик талаблар:
таълим олувчи (тингловчи) томонидан ўқув материалларининг тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлаш;
ахборот беришга эмас, балки ўқув фанининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадларига хизмат қилиши;
қизиқарли, лўнда, қулай ва табақалаштирилган бўлиши;
расмлар кўринишидаги иллюстрациялар: хариталар, чизмалар, схемалар, жадваллар, диаграммалар ва фотосуратлар билан безатилган бўлиши лозим;
б) илмий-методик талаблар:
фан-техниканинг сўнгги ютуқларини ўзида акс эттириши;
мавзуларнинг мазмунан яхлитлиги таъминланган бўлиши;
мантиқий кетма-кетликка ва изчилликка амал қилиниши;
миллий ғоя ва Ўзбекистон халқининг менталитетига зид бўлмаган тегишли иллюстрациялар билан бойитилиши;
савол ва топшириқлар аниқ ифодаланган бўлиши;
таълим олувчи (тингловчи)ларни фикрлашга, ёзишга, тасвирлашга, чизма чизишга, ҳисоблашга, амалий ишларни бажаришга, тажрибалар ўтказишга ўргатишда педагогик технологиялардан фойдаланиш назарда тутилган бўлиши;
бир тушунчанинг икки хил атама билан ифодаланишига, саналарни келтиришда мавҳумликка йўл қўйилмаслиги лозим;
в) педагогик-психологик талаблар:
кенг жамоатчилик томонидан тан олинган илмий асосланган маълумотлар, таълим олувчи (тингловчи)ларнинг билим даражалари, эслаб қолиш қобилиятлари, тафаккури ҳисобга олинган ҳолда воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини англашга ва амалий қизиқишларини ривожлантиришга, билим олишга ва амалий фаолият билан шуғулланишга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондиришга йўналтирилган бўлиши;
мавзуларнинг ўқувчи ёши ва психофизиологик хусусиятларига мос ҳолда берилиши, маълум фактлар, тушунчалар, қоидалар ва фанлараро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда тушунарли баён қилиниши;
таълим олувчи (тингловчи)ларнинг янгиликларни қабул қилиш қобилиятлари, олдин олган билимларини ўзлаштирганлик даражаси ҳисобга олинган бўлиши лозим;
г) эстетик талаблар:
таълим олувчи (тингловчи)га муайян ижобий ҳиссий таъсирларни ўтказиши ва малака ошириш йўналишига қизиқиш уйғотиши;
бўлим, боб, параграф ва мавзулар матнларининг турли шакл ва ранглар билан ажратилиши, мутаносиблиги таъминланиши;
расм ва тасвирларнинг бадиий эстетик талабларга жавоб бериши, аниқ ва тиниқ ифодаланиши лозим;
д) гигиеник талаблар:
матн ва иллюстрациялар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлиши;
ҳарфларнинг катталиги ва қоғознинг сифати (оғирлиги, қалинлиги, оқлиги ва шаффофлиги) Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июндаги «Таълим муассасалари учун хавфсиз полиграфия маҳсулотлари ҳақидаги Умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида» 146-сон қарори талабларига мос бўлиши лозим.
57. Технологик хариталарни ишлаб чиқиш қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Давлат талабларига мувофиқ амалга оширилади.
8-боб. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимидаги педагог кадрларга қўйиладиган талаблар
58. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ўқитувчилар ва мутахассислар таркибини танлаб олиш асосий мезонлар бўйича амалга оширилади.
59. Ўқитувчининг маълумоти, мутахассислиги ва шахсий фазилатларига бўлган талаблар:
автомототранспорт воситаларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация қилиш фанларидан дарс берувчилар автотранспорт мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлишлари керак;
йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспортни бошқариш асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда, автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари;
йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам фанидан дарс берувчилар тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган ёки «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш» бўйича инструктор (парамедик) малакаси ва автотранспорт воситаларини бошқаришга тайёрловчи ўқув масканларида ушбу ўқув курсини ўргатиш ҳуқуқи берилган сертификатга эга бўлишлари;
таълим олувчиларда йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракатини бошқариш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўлларда транспорт оқимини бошқариш, ҳайдовчи маданияти, автотранспорт воситасини хавфсиз бошқариш маданияти, йўловчилар билан мулоқот маданияти, йўловчи ва юк ташишни хавфсиз амалга ошириш, йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам бериш, транспорт воситаларининг тузилиши, уларга техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация қилиш соҳасида пухта билимларни шакллантириш, уларга касбий кўникмаларни, автотранспорт воситаларини бошқаришга оид қарорларни қабул қилиш назарияси ҳамда амалиёти асосларини, йўл ҳаракати қоидалари ва йўл ҳаракати хавфсизлигининг ҳуқуқий ва қонунчилик асослари соҳасида кўникмаларни сингдириш бўйича қобилиятларнинг мавжудлиги;
уларда давлат таълим стандартларига, замонавий халқаро таълим стандартлари талабларига мувофиқ ўзларининг ўқув режаларини ва дастурларини тузиш, шунингдек, ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларидан, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан оқилона фойдаланиш қобилиятларининг мавжудлиги;
таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш (амалий вазифаларни, кичик гуруҳларда ишлаш, мураккаб йўл вазиятлари ва шу кабиларни таҳлил қилиш) маҳорати;
ахборот-коммуникация технологиялари тизимларида эркин ишлаш маҳорати кўникмаларининг мавжудлиги;
таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, таълим олувчиларда ташаббускорликни, ижодий қобилиятни ва мустақил изланишга бўлган интилишни ривожлантириш;
йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўлларда транспорт оқимини бошқариш, ҳайдовчи маданияти, автотранспорт воситасини хавфсиз бошқариш маданияти, йўловчилар билан мулоқот маданияти, йўловчи ва юк ташишни хавфсиз амалга ошириш, йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам кўрсатиш, транспорт воситаларининг тузилиши, уларга техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация қилишнинг долзарб муаммолари бўйича илмий, фундаментал ва татбиқий тадқиқотлар ўтказиш, ишлаб чиқаришда замонавий инновация технологияларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кўникмаларининг мавжудлиги.
Ўқитувчи махсус дастурлар бўйича уч йилда камида бир марта ўз малакасини ошириши лозим.
60. Инструкторга қўйиладиган талаблар:
тўлиқ ўртадан кам бўлмаган маълумотга эга экани;
тегишли тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига ҳамда тегишли тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича уч йил («D» тоифасидаги транспорт воситаси бўйича — беш йил) ҳайдовчилик фаолиятига эга бўлиши;
автомототранспорт воситасини бошқаришни ўргатиш услуби бўйича курсларни тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлиши.
Инструктор махсус дастурлар бўйича уч йилда камида бир марта ўз малакасини ошириб, малака имтиҳонларини топшириши керак.
61. Инструктор қуйидагиларни бажаришни билиши шарт:
бошқаришни ўргатиш фаолиятини режалаштириш, ташкил этиш ва амалга ошириш;
бошқариш кўникмаларини мукаммаллаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида тренажерлар ва ўқув транспорт воситасида машғулотларни ўтказиш;
транспорт воситасига кундалик қаров кўрсатиш бўйича машғулотларни ўтказиш;
транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозланишини текшириш;
оралиқ ва якуний назорат текширувларини баҳолаш;
машғулотнинг мақсади, моҳияти, усули ва воситаларини аниқ танлаш;
замонавий ўқув-услубий қўлланмаларни танлаш ва улардан машғулотларда фойдаланиш;
таълимдаги замонавий ахборот ва педагогик технологияларни ўрганиш, баҳолаш ва татбиқ этиш;
ёнғин ва меҳнат хавфсизлиги ҳамда санитария меъёрларига амал қилиш;
таълим олувчи ва транспорт воситасининг хавфсизлигини таъминлаш;
транспорт воситасига ўз вақтида ва сифатли техник хизмат кўрсатиш.
62. Инструктор қуйидагиларни билиши керак:
транспорт воситаларининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;
йўл ҳаракати қоидаларига, транспорт воситаларини хавфсиз бошқариш қоидаларига амал қилиш;
турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситаларини хавфсиз бошқариш;
ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиш;
йўлга чиқишдан олдин транспорт воситаларини кўрикдан ўтказишни ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш;
йўловчи ва юкларни ташиш қоидаларини;
замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа суюқликлар қуйиш;
юкларни қабул қилиш, жойлаштириш ва ташиш, йўловчиларни транспорт воситаларига хавфсиз чиқиш ва тушишини, уларни ташишни таъминлаш;
йўл варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;
ҳаракатланиш назорати, диспетчерлик алоқаси техник воситалари ҳамда тахографдан фойдаланиш қоидаларини билиш;
йўл ёки йўналиш варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ва меъёрларини, меҳнат ва дам олиш тартиби талабларини билиш;
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усулларини билиш;
фавқулодда вазиятларда йўловчиларни шошилинч эвакуация қилиш;
фойдаланишда юзага келган, транспорт воситаларининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя этган ҳолда бартараф этиш тартибини билиш;
юзага келган носозликларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этиш;
транспорт воситаларининг техник қаровида ҳамда юк ортиш ва туширишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этишни, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлаш;
йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган жавобгарликни билиш;
транспорт воситаларини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.
9-боб. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда таълим олувчи (тингловчи)лар тайёргарлигига қўйиладиган талаблар
63. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларининг тингловчилари учун қўйиладиган талаблар:
соғлиғининг ҳолати бўйича махсус тиббий талабларга жавоб бериши;
маълумоти умумий ўрта маълумотдан кам бўлмаслиги;
ўқув машғулотлари таълим муддати якунида «А» тоифали мототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 16 ёшга, «B», «B» ва «C» тоифали транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 18 ёшга, «D» тоифали транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 21 ёшга тўлганлиги, «BЕ», «CЕ» ва «DЕ» тоифаларига эга бўлиш учун «B», «B» ва «C», «C», «D» тоифалардаги транспорт воситаларини бошқариш бўйича камида ўн икки ой ҳайдовчилик стажига эга бўлган шахслар.
64. «А» тоифали мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак:
йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши, турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситасини хавфсиз бошқариш;
ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиши ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;
йўлга чиқишдан олдин транспорт воситасини кўрикдан ўтказишни ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситасининг техник ҳолатини назорат қилиш;
махсус бош кийимини кийиш, мослаштириш ва тугмалашни ҳамда бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа хилдаги суюқликларни қуйиш;
йўловчиларнинг транспорт воситасига чиқиб-тушишларида, уларни ташишда, юкларни мустаҳкамлаш ва ташишда хавфсизлик чораларини кўриш;
алоҳида вазиятларда ишончли ҳаракат қилиш;
йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни ҳамда уларни ташиш қоидаларига риоя қилиш;
фойдаланишда юзага келган, транспорт воситасининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя этган ҳолда бартараф этиш тартибини билиш;
юзага келган носозликларни тўғри баҳолай олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат қилиш;
транспорт воситасини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.
65. «А» тоифали мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни билиши керак:
транспорт воситасининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;
йўл ҳаракати қоидалари;
транспорт воситасини хавфсиз бошқариш қоидалари;
ҳаракатланишни тақиқловчи носозликлар ҳамда транспорт воситасидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар;
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усулларини билиш;
транспорт воситасини йўлга чиқишидан олдин назорат кўригидан ўтказиш ва унга кундалик қаров тартибини билиш;
транспорт воситасини техник қаровида хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлашни билиш;
йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган жавобгарликни билиш.
66. «B» тоифали транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак:
йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситасини хавфсиз бошқариш;
ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиш ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;
йўлга чиқишдан олдин транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситасининг техник ҳолатини назорат қилиш;
замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа суюқликларни қуйиш;
йўловчиларнинг транспорт воситасига чиқиб-тушишларида, уларни ташишда, юкларни мустаҳкамлаш ва ташишда хавфсизлик чораларини кўриш;
алоҳида вазиятларда ишончли ҳаракат қилиш;
йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни ҳамда уларни ташиш қоидаларига риоя қилиш;
фойдаланишда юзага келган, транспорт воситасининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя этган ҳолда бартараф этиш тартибини билишни;
юзага келган носозликларни тўғри баҳолай олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этиш;
транспорт воситасини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.
67. «B» тоифали транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни билиши керак:
транспорт воситасининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;
йўл ҳаракати қоидалари;
транспорт воситасини хавфсиз бошқариш қоидалари;
ҳаракатланишни тақиқловчи носозликларни ҳамда транспорт воситасидан фойдаланишни тақиқловчи шартларни билиш;
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усулларини билиш;
транспорт воситасини йўлга чиқишидан олдин назорат кўригидан ўтказиш ва унга кундалик қаров тартибини билиш;
транспорт воситасини техник қаровида хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлашни билиш;
йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган жавобгарликни билиш.
68. «B» ва «C» тоифали транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак:
йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситасини хавфсиз бошқариш;
ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиши ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;
йўлга чиқишдан олдин транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситасининг техник ҳолатини назорат қилиш;
замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа суюқликларни қуйиш;
юкларни қабул қилиш, жойлаштириш ва ташиш, йўловчиларни транспорт воситасига хавфсиз чиқиш ва тушишини, уларни ташишни таъминлаш;
йўл варақаси ва юк-транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;
меҳнат ва дам олиш тартибига амал қилиш;
алоҳида вазиятларда ишончли ҳаракат қилиш;
йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ташиш қоидаларига риоя қилиш;
фойдаланишда юзага келган, транспорт воситасининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя этган ҳолда бартараф этиш;
юзага келган носозликларни тўғри баҳолай олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этиш;
транспорт воситасини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.
69. «B» ва «C» тоифали транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни билиши керак:
транспорт воситасининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;
йўл ҳаракати қоидалари;
транспорт воситасини хавфсиз бошқариш қоидалари;
йўловчи ва юкларни ташиш қоидалари;
ҳаракатланишни таъқиқловчи носозликларни ҳамда транспорт воситасидан фойдаланишни таъқиқловчи шартлар;
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усуллари;
транспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари;
транспорт воситасини йўлга чиқишидан олдин назорат кўригидан ўтказиш ва унга кундалик қаров тартиби;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ва меъёрлари, меҳнат ва дам олиш тартибининг талаблари;
йўл варақаси ва юк-транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби;
транспорт воситасини техник қаровида ҳамда юк ортиш ва туширишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлаш;
йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган жавобгарликни билиш.
70. «D» тоифали транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак:
йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситасини хавфсиз бошқариш;
ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиш ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;
йўлга чиқишдан олдин транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситасининг техник ҳолатини назорат қилиш;
замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа суюқликларни қуйиш;
йўловчиларни транспорт воситасига хавфсиз чиқиш ва тушишини, уларни ташишни ҳамда юкларни қабул қилиш, жойлаштириш ва ташишни билиш;
йўл ёки йўналиш варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;
меҳнат ва дам олиш режимига амал қилиш;
алоҳида вазиятларда ишончли ҳаракат қилиш;
йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ташиш қоидаларига риоя қилиш;
фавқулодда вазиятларда йўловчиларни шошилинч эвакуация қилиш;
йўловчиларни хабардор қилиш учун радиоқурилмадан фойдаланиш;
фойдаланишда юзага келган, транспорт воситасининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя этган ҳолда бартараф этиш;
юзага келган носозликларни тўғри баҳолай олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат қилиш;
транспорт воситасини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.
71. «D» тоифали транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни билиши керак:
транспорт воситасининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;
йўл ҳаракати қоидалари;
транспорт воситасини хавфсиз бошқариш қоидалари;
йўловчиларни чиқиши ва тушиши учун транспорт воситасини бекатларга киритиш ва қўйиш қоидалари;
йўловчи ва юкларни ташиш қоидалари;
йўловчиларни хабардор қилиш учун радиоқурилмадан фойдаланиш қоидалари;
ҳаракатланиш назорати, диспетчерлик алоқаси техник воситалари ҳамда тахографдан фойдаланиш қоидалари;
ҳаракатланишни тақиқловчи носозликларни ҳамда транспорт воситасидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар;
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усуллари;
транспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари;
фавқулодда вазиятларда йўловчиларни шошилинч эвакуация қилиш қоидалари;
транспорт воситасини йўлга чиқишидан олдин назорат кўригидан ўтказиш ва унга кундалик қаров тартиби;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ва меъёрлари, меҳнат ва дам олиш режимининг талаблари;
йўл ва йўналиш варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби;
транспорт воситасини техник қаровида хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлаш;
йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган жавобгарликни билиш.
72. «BЕ», «CЕ» ҳамда «DЕ» тоифали транспорт воситалари таркибининг ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак:
йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши, турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситалари таркибини хавфсиз бошқариш;
ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиш ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;
йўлга чиқишдан олдин транспорт воситалари таркибини кўрикдан ўтказиш ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситалари таркибининг техник ҳолатини назорат қилиш;
замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа суюқликларни қуйиш;
юкларни қабул қилиш, жойлаштириш ва ташиш, йўловчиларни транспорт воситалари таркибига хавфсиз чиқиш ва тушиш, уларни ташишни таъминлаш;
йўл варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;
меҳнат ва дам олиш тартибига амал қилиш;
алоҳида вазиятларда ишончли ҳаракат қилиш;
йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ташиш қоидаларига риоя қилиш;
фойдаланишда юзага келган, транспорт воситалари таркибининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилган ҳолда бартараф этиш;
юзага келган носозликларни тўғри баҳолай олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этиш;
транспорт воситаларининг таркибини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.
73. «BЕ», «CЕ» ҳамда «DЕ» тоифали транспорт воситалари таркибининг ҳайдовчиси қуйидагиларни билиши керак:
транспорт воситалари таркибининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;
йўл ҳаракати қоидалари;
транспорт воситалари таркибини хавфсиз бошқариш қоидалари;
автопоездларни ҳаракатланиш назариясининг асослари;
йўловчи ва юкларни ташиш қоидалари;
ҳаракатланишни тақиқловчи носозликларни ҳамда транспорт воситалари таркибидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар;
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усуллари;
транспорт воситалари таркибидан фойдаланиш қоидалари;
транспорт воситалари таркибини йўлга чиқишидан олдин назорат кўригидан ўтказиш ва унга кундалик қаров;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ва меъёрлари, меҳнат ва дам олиш тартибининг талаблари;
йўл ёки йўналиш варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби;
транспорт воситалари таркибининг техник қаровида ҳамда юк ортиш ва туширишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этишни, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлашни;
йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф-муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган жавобгарликни билиш.
74. Автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори қуйидагиларни бажаришни билиши керак:
бошқаришни ўргатиш фаолиятини режалаштириш, ташкил этиш ва амалга ошириш;
бошқариш кўникмаларини мукаммаллаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида тренажерлар ва ўқув транспорт воситасида машғулотларни ўтказиш;
транспорт воситасига кундалик қаров кўрсатиш бўйича машғулотларни ўтказиш;
транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозланишини текшириш;
оралиқ ва якуний назорат текширувларини баҳолаш;
машғулотнинг мақсади, моҳияти, усули ва воситаларини аниқ танлашни;
замонавий ўқув — услубий қўлланмаларни танлаш ва улардан машғулотларда фойдаланиш;
амалий бошқарув машғулотларини ўтказиш бўйича ўқув-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш;
таълимдаги замонавий ахборот ва педагогик технологияларни ўрганиш, баҳолаш ва татбиқ этиш;
ёнғин ва меҳнат хавфсизлиги ҳамда санитария меъёрларига амал қилиш;
таълим олувчи ва транспорт воситасининг хавфсизлигини таъминлаш;
транспорт воситасига ўз вақтида ва сифатли техник хизмат кўрсатиш.
75. Автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори қуйидагиларни билиши керак:
транспорт воситаларининг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принциплари;
йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни,транспорт воситаларини хавфсиз бошқариш қоидалари;
турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида транспорт воситаларини хавфсиз бошқариш;
ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиш;
йўлга чиқишдан олдин транспорт воситаларини кўрикдан ўтказишни ва ҳаракатланиш жараёнида транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш;
йўловчи ва юкларни ташиш қоидалари;
замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда транспорт воситасига ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа суюқликларни қуйиш;
юкларни қабул қилиш, жойлаштириш ва ташиш, йўловчиларни транспорт воситаларига хавфсиз чиқиш ва тушишини, уларни ташишни таъминлаш;
йўл варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;
ҳаракатланиш назорати, диспетчерлик алоқаси техник воситалари ҳамда тахографдан фойдаланиш қоидалари;
йўл ёки йўналиш варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топшириш;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ва меъёрлари, меҳнат ва дам олиш тартибининг талаблари;
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усуллари;
фавқулодда вазиятларда йўловчиларни шошилинч эвакуация қилиш;
фойдаланишда юзага келган, транспорт воситаларининг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилган ҳолда бартараф этиш;
юзага келган носозликларни тўғри баҳолай олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этиш;
транспорт воситаларининг техник қаровида ҳамда юк ортиш ва туширишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишни, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлашни;
йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган масъулиятни билиш;
транспорт воситаларини бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб бориш.
10-боб. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш сифатини баҳолаш
76. Ички назорат-ўқув ташкилотларида тасдиқланган йўриқномалар асосида ўрнатилган тартибда юқоридаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Давлат-жамоатчилик назорати — ваколатли давлат органи томонидан, тармоқлар бошқаруви ваколатига эга бўлган давлат органи томонидан, жамоатчилик ташкилотлари ва кадрлардан фойдаланувчилар томонидан, ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Якуний назорат — ўқув курслари якуни бўйича якуний имтиҳонлар (тест синовлари, ёзма имтиҳон) ва автотранспорт воситаларини амалий бошқариш шаклида амалга оширилади.
Ташқи назорат — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан, ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
77. Ўқув ташкилотларининг таълим соҳасидаги фаолиятини баҳолаш Ўзбекистон Республикасининг таълим фаолиятига оид қонунчилиги асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини оширишга қўйиладиган
ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Давлат талаблари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш тизимига қўйиладиган мажбурий талабларни белгилайди.
2. Мазкур Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланма — ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ўқув фанларига оид материалларни ушбу давлат талаблари ва ўқув дастурларига мос равишда ёрита оладиган, ўқув фанларини самарали ўзлаштиришга, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг мустақил таълим олишига кўмаклашувчи ҳамда видео, овоз, анимация, матн ва тест саволларини ўз ичига олган, билимларни назоратдан ўтказиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган, ўқув фанларининг асосий мазмунини бойитадиган қўшимча материалга эга бўлган ёки шу каби манбаларга мурожаатларни ўз ичига олган интерактив электрон ахборот-таълим манбаи (қўлланмаси);
анимация эффектларига эга ягона тест дастури — ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)нинг билим даражасини адолатли, холис ва шаффофлик асосида тизимли равишда текшириш ва/ёки якуний имтиҳонни ўтказиш мақсадида қўлланиладиган дастур;
ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими — таълим олувчи (тингловчи)лар томонидан ўқув машғулотларини ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқув жараёнини ташкил этиш, режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларини расмийлаштиришни ўз ичига олган ахборот базаси;
турли педагогик технологиялардан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар — ҳар бир мавзуни самарали ўқитиш методикаси, ҳар бир дарснинг мақсади, дарсда фойдаланиладиган воситалар ва улардан фойдаланиш усуллари, дарснинг мазмуни, амалий машғулотлар, қўшимча топшириқлар ва бошқалар ҳақида методик кўрсатмалар аниқ баён қилинган китоб шаклидаги ўқув нашри.
3. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакаси ошириш бўйича давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади) автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил этади.
4. Мазкур давлат талаблари тегишли ўқув режаларни ва фан дастурларини, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш соҳасидаги бошқа ички ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда малака ошириш билан боғлиқ йўналиш бўйича юридик шахсларнинг фаолиятини лицензиялаш учун лицензия талаблари ва шартларини аниқлаштириш учун асос ҳисобланади.
5. Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлагандан сўнг битирувчи-тингловчиларга белгиланган тартибда малака оширганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги сертификат берилади.
6. Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахслар ўзларига тегишли автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш курсларига юборадилар ва унда иштирокини таъминлайди.
2-боб. Давлат талабларининг қўлланиш доираси
7. Давлат талаблари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш соҳасидаги таълим фаолиятини ташкилий ва услубий таъминлаш учун қўлланади ва қуйидагиларни белгилайди:
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган умумий талаблар;
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш тизимидаги ўқув-услубий ва мультимедияли қўлланмалар, ишланмалар ва ахборот тизимларига қўйиладиган умумий талаблар;
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш тизимининг моддий-техникавий базасига қўйиладиган талаблар;
ўқув юкламасининг ҳажми;
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш тизимидаги педагог кадрларга қўйиладиган талаблар;
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг тайёргарлигига қўйиладиган талаблар;
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш сифатини баҳолаш.
3-боб. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган умумий талаблар
8. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) бозор талаблари ва эҳтиёжлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларида белгиланган талаблар асосида малака ошириш даражасини ва мазмунини шакллантиради, талабларни илгари суради ва шартларни қўяди.
9. Малака ошириш мазмуни ушбу Давлат талаблари асосида касбий маҳорат доимий равишда ўсиб бориши ва олиб борилишини таъминлайдиган касбий билимлар, малака, кўникмалар ва компетенцияларни мунтазам равишда янгилаб бориш ва чуқурлаштиришга йўналтирилган.
10. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш бўйича курслар ўқув ташкилотларининг ўқув биноларида 30 нафаргача тингловчилардан иборат ўқув гуруҳларида ҳамда буюртмачи-ташкилотларнинг биноларида сайёр ўқув машғулотлари шаклида, тингловчиларнинг асосий ишидан ажралган, қисман ажралган ёки асосий ишидан ажралмаган ҳолда ташкил этилиши мумкин.
11. Малака ошириш сифати тингловчиларнинг зарурий ва етарли тайёргарлик даражаси, уларнинг билимлари, амалий кўникмалари, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларига қўйиладиган малакавий талабларга мослиги билан белгиланади.
12. Малака ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар ушбу Давлат талаблари асосида ишлаб чиқилган тегишли ўқув дастурлари билан белгиланади.
13. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш йўналишлари бўйича ўқув жараёнини ташкиллаштириш учун ўқув ташкилотлари ушбу Давлат талаблари асосида ўқув режаси ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
4-боб. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш тизимидаги ўқув-услубий ва мультимедияли қўлланмалар, ишланмалар ва ахборот тизимларга қўйиладиган умумий талаблар
14. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш, амалга ошириш ва назорат қилиш мақсадларида мультимедияли қўлланмалар, технологик хариталар, ахборот, ягона тест ва ёзиб олиш тизимлари тарзидаги ўқув-услубий, ахборот ва мультимедияли қўлланмалар, ишланмалар, тизимлар ва бошқалардан фойдаланиш мумкин.
15. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишда ҳар бир таълим олувчи (тингловчи) бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган 6 ой давомида кенг қамровли апробациядан ўтган уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар) малакасини ошириш учун ишлаб чиқилган электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмага қўйиладиган умумий талаблар:
электрон ўқув-услубий қўлланманинг Ўзбекистонда яратилганлиги ва электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги;
республиканинг барча вилоятларида камида 6 ой давомида кенг қамровли апробациядан ўтганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш, ҳаракат хавфсизлиги асослари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимларидан ташкил топиши;
йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш, ҳаракат хавфсизлиги асослари ва биринчи тиббий ёрдам бўйича ўқув режасида белгиланган аудитория соатларининг 25 фоиздан кам бўлмаган ҳажмдаги уч ўлчамли анимация эффектларига эга видеоконтентнинг мавжудлиги ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар) малакасини ошириш курслари учун махсус ишлаб чиқилганлиги;
қайта алоқа функциясини амалга оширишда продукцион қоиданинг жорий этилганлиги;
700 тадан кам бўлмаган тест топшириқларини ўз ичига олиши ва бунда тест топшириқларининг камида учдан бир қисмининг анимация эффектларига эга бўлиши;
тингловчининг мустақил равишда ишлаши учун локал ва ўқув хонаси (аудиторияда) тингловчиларнинг биргаликда ишлаши учун тармоқ тизимида ишлаш имкониятларининг мавжудлиги;
рус ва ўзбек тилларида ҳамда ўзбек тилида лотин ва кирилл алифболарида ишлаш имкониятининг мавжудлиги;
тренинг ва имтиҳон режимларида ишлай олиш имкониятининг мавжудлиги.
17. Ўқув ташкилотлари малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилишини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурига эга бўлишлари лозим.
18. Ўқув ташкилотлари таълим олувчи (тингловчи)ларнинг билимларини якуний тест синовидан ўтказиш учун компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиторияга эга бўлиши ва алоҳида тест аудиториясининг барча компьютерларига анимация эффектларига эга ягона тест дастури ўрнатилган бўлиши ва улар тармоқ тизимида ўзаро боғланган бўлиши лозим.
19. Малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилишини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурига қўйиладиган умумий талаблар:
тингловчининг мустақил равишда ишлаши учун — локал ва ўқув хонаси (аудиторияда) тингловчиларнинг биргаликда ишлаши учун тармоқ тизимида ишлаш имкониятларининг мавжудлиги;
ягона тест дастурининг Ўзбекистонда яратилганлиги ва электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги;
малака ошириш курсининг барча ўқув фанларини қамраб олиши;
100 тадан кам бўлмаган тест топшириқлари базасининг мавжудлиги ва бунда тест топшириқларининг 25 фоизи анимация эффектларига эга бўлиши, йўл белгилари билан боғлиқ тест топшириқлари йўл белгиларининг тасвири билан мустаҳкамланган бўлиши;
рус ва ўзбек тилларида ҳамда ўзбек тилида лотин ва кирилл алифболарида тест топшириқларини бажариш имкониятининг мавжудлиги;
электрон протокол ва (ёки) қайднома шаклида тингловчи, ўқув гуруҳи ва малака ошириш йўналиши кесимларида аниқ рақамлар ва фоизлар бўйича тест натижаларини чиқариш имкониятининг мавжудлиги;
камида уч ойлик тест натижаларини алоҳида тест аудиториясининг диспетчер компьютери хотирасида ва/ёки ўқув ташкилотларининг маълумотлар базасида сақлаш имкониятининг мавжудлиги;
тренинг ва имтиҳон режимларида ишлай олиш имкониятининг мавжудлиги.
20. Ўқув ташкилотлари таълим олувчи (тингловчи)лар томонидан ўқув машғулотларини ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқув жараёнини ташкил этиш, режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларини расмийлаштиришни ўз ичига олган автоматлаштирилган ягона ахборот тизимига эга бўлиши лозим.
21. Дарсларнинг ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимига қўйиладиган умумий талаблар қуйидагилардир:
ўқув жараёнининг барча босқичларини қамраб олиши;
таълим олувчи (тингловчи)лар ҳақида ахборотларнинг, шу жумладан таълим олувчи (тингловчи)нинг Ф.И.О, иш жойи, лавозими, ўқиш муддати, ўқув машғулотларига қатнашганлиги, ўқув машғулотларини ўзлаштирганлиги ва якуний имтиҳон (тест синовлари) натижаларининг мавжудлиги;
ўқитувчилар ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги;
ўқув машғулотлари жадвали, шу жумладан сайёр ўқув машғулотлари жадвалининг киритилганлиги.
22. Ўқув ташкилотлари ҳар бир ўқитувчини ва ўқув аудиторияларини турли педагогик технологиялардан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар билан таъминлаши лозим.
23. Технологик хариталарни ишлаб чиқиш қуйидаги принциплар асосида амалга оширилади:
таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари асосида яратилганлиги;
таълим олувчи (тингловчи)ларнинг ақлий ва жисмоний имкониятлари, ёши, психофизиологик хусусиятлари, билим даражаси, қизиқишлари ва лаёқатлари ҳисобга олинганлиги;
малака ошириш учун ушбу давлат талабларида белгиланган таълимнинг зарур ҳажми берилганлиги, таълим олувчи (тингловчи)ларда мустақил ижодий фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилганлиги.
24. Технологик хариталарни ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар:
а) дидактик талаблар:
таълим олувчи (тингловчи) томонидан ўқув материалларининг тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлаш;
ахборот беришга эмас, балки ўқув фанининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадларига хизмат қилиши;
қизиқарли, лўнда, қулай ва табақалаштирилган бўлиши;
расмлар кўринишидаги иллюстрациялар: хариталар, чизмалар, схемалар, жадваллар, диаграммалар ва фотосуратлар билан безатилган бўлиши лозим.
б) илмий-методик талаблар:
фан-техниканинг сўнгги ютуқларини ўзида акс эттириши;
мавзуларнинг мазмунан яхлитлиги таъминланган бўлиши;
мантиқий кетма-кетликка ва изчилликка амал қилиниши;
миллий ғоя ва Ўзбекистон халқининг менталитетига зид бўлмаган тегишли иллюстрациялар билан бойитилиши;
савол ва топшириқлар аниқ ифодаланган бўлиши;
таълим олувчи (тингловчи)ларни фикрлашга, ёзишга, тасвирлашга, чизма чизишга, ҳисоблашга, амалий ишларни бажаришга, тажрибалар ўтказишга ўргатишда педагогик технологиялардан фойдаланиш назарда тутилган бўлиши;
бир тушунчанинг икки хил атама билан ифодаланишига, саналарни келтиришда мавҳумликка йўл қўйилмаслиги лозим.
в) педагогик-психологик талаблар:
кенг жамоатчилик томонидан тан олинган илмий асосланган маълумотлар, таълим олувчи (тингловчи)ларнинг билим даражалари, эслаб қолиш қобилиятлари, тафаккури ҳисобга олинган ҳолда воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини англашга ва амалий қизиқишларини ривожлантиришга, билим олишга ва амалий фаолият билан шуғулланишга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондиришга йўналтирилган бўлиши;
мавзуларнинг ўқувчи ёши ва психофизиологик хусусиятларига мос ҳолда берилиши, маълум фактлар, тушунчалар, қоидалар ва фанлараро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда тушунарли баён қилиниши;
таълим олувчи (тингловчи)ларнинг янгиликларни қабул қилиш қобилиятлари, олдин олган билимларини ўзлаштирганлик даражаси ҳисобга олинган бўлиши лозим.
г) эстетик талаблар:
имкон даражасида ёрқин, рангли, қизиқарли ва чиройли бўлиши;
таълим олувчи (тингловчи)га маълум ижобий ҳиссий таъсирларни ўтказиши ва малака ошириш йўналишига қизиқиш уйғотиши;
бўлим, боб, параграф ва мавзулар матнларининг турли шакл ва ранглар билан ажратилиши, мутаносиблиги таъминланиши;
расм ва тасвирлар бадиий эстетик талабларга жавоб бериши, аниқ ва тиниқ ифодаланиши лозим.
д) гигиеник талаблар:
матн ва иллюстрациялар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлиши;
ҳарфларнинг катталиги ва қоғознинг сифати (оғирлиги, қалинлиги, оқлиги ва шаффофлиги) Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 3 июндаги 146-сон қарори талабларига мос бўлиши лозим.
25. Технологик хариталарни ишлаб чиқиш қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Давлат талабларига мувофиқ амалга оширилади.
5-боб. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш тизимининг моддий-техника базасига қўйиладиган талаблар
26. Автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар) малакасини оширишни амалга оширувчи ўқув ташкилотларининг моддий базаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
ўқув хоналари ва уларнинг жиҳозланиши;
кўргазмали қуроллар ва жиҳозлар билан таъминланганлиги;
техник воситалар билан таъминланганлиги.
27. Ўқув хоналари ва уларнинг жиҳозланишига умумий талаблар:
ҳар бири камида 40 m2 майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган икки ёки ундан кўп аудиторияларнинг мавжуд бўлиши;
ҳар бир ўқув аудиториясининг видеопроектор ёки диагонали 50 дюймдан кам бўлмаган интерактив монитор (телевизор), компьютер, магнитли синф доскаси, аудио ва видео кузатув тизими билан жиҳозланганлиги;
таълим олувчи (тингловчи)лар билимларини жорий, оралиқ ва якуний тест синовларидан ўтказиш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастури билан таъминланган электрон ҳисоблаш машиналари (компьютерлар) ҳамда тест синовлари ошкоралигини таъминлаш учун ёзиб олиш тизими билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши;
ўқув аудиторияларидаги стол ва стуллар (пюпитрли стуллар) сони ўқув гуруҳларида таълим олаётган таълим олувчи (тингловчи)ларнинг сонидан кам бўлмаслиги;
ўқув аудиторияларининг санитария ва гигиена ҳолати, ёритилганлиги ва қишда иситилишининг Санитария қоидалари ва нормаларига жавоб бериши;
ўқув аудиторияларининг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш бўйича машғулотларни ўтказишга тайёрлиги;
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш бўйича машғулотларни ўтказиш учун ўқув-услубий ва бошқа ишланмалар билан таъминланганлиги.
28. Йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув аудиториясининг жиҳозланишига қўйиладиган талаблар:
йўл ҳаракатини тартибга солувчининг кўрсатмалари бўйича кўргазмали ўқув қўлланма;
транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмида жойлашиши, темир йўл кесишмаларидан ўтиши, сафланиб ҳаракатланиши ҳамда йўловчи ва юкларни ташиши, таниқли белги, огоҳлантириш ишоралари, ёзувли белгилари билан жиҳозланишлари бўйича кўргазмали ўқув қўлланмалар;
автомобиль ҳаракатининг назарияси ва автомобилни бошқариш психофизиологик асослари бўйича кўргазмали ўқув қўлланмалар;
автомобилни турли хил йўл ва гидрометеорологик шароитларда бошқаришнинг хавфсиз усуллари техникаси бўйича кўргазмали ўқув қўлланмалар;
автомобиль (автобус)ни ҳаракат хавфсизлигига таъсир этувчи механизм ва асбоблари билан кўрсатилган тасвирий чизмаси;
йўл-транспорт ҳодисалари жароҳатланувчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳайдовчининг тиббий дори қутиси таркиби бўйича кўргазмали ўқув қўлланмалар мавжуд бўлиши.
6-боб. Ўқув юкламасининг ҳажми
29. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш курслари умумий ўқув юкламасининг ҳажми 30 соатдан кам бўлмаслиги лозим.
7-боб. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш тизимидаги педагог кадрларга қўйиладиган талаблар
30. Автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар) малакасини ошириш учун ўқитувчилар ва мутахассислар таркибини танлаб олиш қуйидаги асосий мезонлар бўйича амалга оширилади:
тингловчиларда йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракатини бошқариш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўлларда транспорт оқимини бошқариш, ҳайдовчи маданияти, автомототранспорт воситасини хавфсиз бошқариш маданияти, йўловчилар билан мулоқот маданияти, йўловчи ва юк ташишни хавфсиз амалга ошириш соҳасида пухта билимларни шакллантириш, уларга касбий кўникмаларни, автомототранспорт воситаларини бошқарувга оид қарорларни қабул қилиш назарияси ҳамда амалиёти асосларини, йўл ҳаракати қоидалари ва йўл ҳаракати хавфсизлигининг ҳуқуқий ва қонунчилик асослари соҳасида кўникмаларни сингдириш бўйича қобилиятларнинг мавжудлиги;
уларда давлат таълим стандартларига, замонавий халқаро таълим стандартлари ва талабларига мувофиқ ўзларининг ўқув режаларини ва дастурларини тузиш, шунингдек, ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларидан, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан оқилона фойдаланиш қобилиятларининг мавжудлиги;
таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш (амалий вазифаларни, кичик гуруҳларда ишлаш, мураккаб йўл вазиятлари ва шу кабиларни таҳлил қилиш) маҳорати;
ўқув ташкилотларида камида уч йил ўқитувчилик иш стажининг ёки бакалавр (магистр) академик даражасига эгалигининг ёхуд давлат ташкилотлари ва муассасалари ҳамда автотранспорт воситаларини эксплуатация қилиш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги хўжалик ташкилотларида камида уч йиллик амалий иш тажрибасининг, ахборот-коммуникация технологиялари тизимларида эркин ишлаш маҳорати кўникмаларининг мавжудлиги;
таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, тингловчиларда ташаббускорликни, ижодий қобилиятни ва мустақил изланишга бўлган интилишни ривожлантириш;
йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўлларда транспорт оқимини бошқариш, ҳайдовчи маданияти, шу жумладан, автомототранспорт воситасини хавфсиз бошқариш маданияти, экологик маданият ва йўловчилар билан мулоқот маданияти, йўловчи ва юк ташишни хавфсиз амалга оширишнинг долзарб муаммолари бўйича илмий, фундаментал ва татбиқий тадқиқотлар ўтказиш, ишлаб чиқаришда замонавий инновация технологияларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кўникмаларининг мавжудлиги.
8-боб. Малака оширишдан ўтган автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг тайёргарлигига қўйиладиган талаблар
31. Малака оширишдан ўтган автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар) қуйидаги қобилиятларга эга бўлиши лозим:
йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўлларда транспорт оқимини бошқариш, ҳайдовчи маданияти, шу жумладан, автомототранспорт воситасини хавфсиз бошқариш маданияти, экологик маданият ва йўловчилар билан мулоқот маданияти, йўловчи ва юк ташишни хавфсиз амалга ошириш соҳаларига тааллуқли жараёнлар, концепцияларни билиши ва тушуниши;
автомототранспорт воситаларини профессионал бошқаришни, ушбу шахслар (ҳайдовчилар) томонидан касбий фаолиятни амалга оширишнинг асосларини билиши;
йўловчилар билан мулоқот маданияти, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари билан мулоқотда бўлиш, ташкилий коммуникация бўйича кўникмаларга эга бўлиши;
йўл ҳаракатига оид статистик маълумотлар таҳлили негизида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида қарорлар қабул қила олиши;
касбий фаолиятни амалга оширишда ахборот технологияларидан кенг миқёсда фойдалана олиши;
автомототранспорт воситаларини хавфсиз ва самарали бошқара олиши;
замонавий технологиялар асосида автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)ни ўқитишни ташкил қилишга кўмаклашиш имкониятининг мавжудлиги.
9-боб. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш сифатини баҳолаш
32. Ички назорат ўқув ташкилотларида тасдиқланган йўриқномалар асосида белгиланган тартибда юқорида қайд этилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Давлат-жамоатчилик назорати — ваколатли давлат органи томонидан, тармоқлар бошқаруви ваколатига эга бўлган давлат органи томонидан, жамоатчилик ташкилотлари ва кадрлардан фойдаланувчилар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Якуний назорат — ўқув курслари якуни бўйича якуний имтиҳонлар (тест синовлари, ёзма имтиҳон) шаклида амалга оширилади.
Ташқи назорат — Давлат инспекцияси ва Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
33. Ўқув ташкилотларининг таълим соҳасидаги фаолиятини баҳолаш Ўзбекистон Республикасининг таълим фаолиятига оид қонунчилиги асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорида:
а) 1-банддаги «1 июндан» сўзлари «1 августдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
8-банддаги «1 июндан» сўзлари «1 августдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 13-сон, 247-модда) 1-иловада:
а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ушбу Низом юридик шахсларнинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича фаолиятни лицензиялашга татбиқ этилмайди»;
б) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
7-ИЛОВА
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 августдаги ПҚ-1392-сон қарори)» 2010 йил 31 декабрдаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 76-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 16-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармони ҳамда Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь)» 2018 йил 19 январдаги 35-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 4-сон, 73-модда).