Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Жиззах аккумулятор заводи» АЖни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулот турларини кенгайтириш мақсадида:
1. «Ўзавтосаноат» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Жиззах аккумулятор заводи» АЖнинг устав капиталида «Ўзавтосаноат» АЖга тегишли улушнинг 51,78 фоизини (кейинги ўринларда — акциялар пакети) белгиланган тартибда хорижий инвесторларга сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўзавтосаноат» АЖ акциялар пакетининг бозор қийматини аниқлашни ва уларнинг биржа савдоларига қўйилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси У.З. Салимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 июнь,
ПҚ-3773-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3773-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 январдаги ПҚ-2737-сонли қарори иловаси 4-банди «б)» кичик бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 33-сонли қарорининг 3-иловасида:
а) ««Ўзавтосаноат» АК» сўзлари ««Ўзавтосаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) ««Ўзавтосаноат» АЖ» бўлимидаги 8 — позицияси чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2018 й., 07/18/3773/1314-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 06/21/6273/0733-сон)