21.01.1992 йилдаги 24-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕҲНАТ ҚИЗИЛ БАЙРОҚ ОРДЕНЛИ Ҳ. ОЛИМЖОН НОМИДАГИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ДАВЛАТ ДРАМА ВА МУСИҚА ТЕАТРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Совети, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ушбу масала бўйича таклифи қабул қилинсин. Самарқанд давлат опера ва балет театри ҳамда Меҳнат Қизил Байроқ орденли Ҳ .Олимжон номидаги вилоят ўзбек драма театри негизида 1992 йил 1 январдан Меҳнат Қизил Байроқ орденли Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят драма ва мусиқали театри ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳ.Олимжон номидаги Самарқанд вилоят давлат драма ва мусиқа театри раҳбар ходимларига биринчи гуруҳ бўйича иш ҳақи тўлансин. Артистлар ва ижодкор ходимларнинг сони 215 тадан иборат қилиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мазкур театрнинг режали зарарлари ўрнини қоплашни 1992 йилда Самарқанд вилоят театрлари учун ажратилган маблағлар доирасида назарда тутсин. Театрни юксак касб маҳоратига эга бўлган мутахассислар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Совети ижроя қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят давлат драма ва мусиқа театрини штат жадвалини, театр тўғрисидаги низомни ва унинг уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят давлат мусиқа театри ҳамда Самарқанд вилоят давлат опера ва балет театри ходимларини аттестациядан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Самарқанд вилоят ижроя қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр жамоасига уй-жой-турмуш шароитлари ва ижодий шароитлар яратиш, театрни юксак касб маҳоратига эга бўлган мутахассислар билан таъминлаш ҳамда ёшларнинг мустаҳкам ўрнашиб қолиши мақсадида театр ходимларига белгиланган тартибда квартира ажратиш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан ташкил қилинган Меҳнат Қизил Байроқ орденли Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят давлат драма ва мусиқа театрида ишлаш учун аттестациядан ўтмаган Самарқанддаги икки театр ходимларини ишга жойлаштириш масалаларини ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд давлат опера ва балет театри ҳамда Меҳнат Қизил Байроқ орденли Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд драма театрининг бинолари янги ташкил этилган Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд вилоят давлат драма мусиқа театрига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарор муносабати билан Ўзбекистон коммунистик партияси Марказий Комитети ва республика Министрлар Советининг «Самарқанд вилоят опера ва балет театрини ташкил қилиш тўғрисида» 1968 йил 13 июлдаги 386-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 21 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-сон