Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2025 30.05.2018 йилдаги ПҚ-3755-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2025
Ҳужжат 04.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сонли «Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳаларда бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, юқори малакали бошқарув кадрлари захирасини шакллантиришга ижобий таъсир кўрсатган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолияти ислоҳ қилинди, шунингдек, Академия ҳузурида мамлакатимизнинг истиқболли ёш мутахассисларини қайта тайёрлайдиган ва малакасини оширадиган Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бугунги кунда мамлакатимизда давлат ҳокимиятини янада демократлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юқори малакали бошқарув кадрларини танлаб олиш ва тайёрлаш, уларнинг захирасини шакллантириш тизимини, жумладан бу борада замонавий ёндашувни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли бошқарув кадрларининг тизимли асосда танлаб олинишини таъминлаш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) тизимида уларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириб боришга кўмаклашиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва «Буюк келажак» халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг 3 йилда бир марта истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танловини (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танловини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган (45 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга вазирлик ва идоралар, бошқа давлат ташкилотлари вакилларини, шунингдек, етакчи олим ва мутахассисларни, жумладан хорижий олим ва мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда — Академия) Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловнинг холисона ва шаффоф ўтказилиши, шунингдек, номзодларнинг сифатли ва холисона танлаб олиниши, қўйиладиган талабларга уларнинг мувофиқлиги учун жавобгарлик Республика комиссияси зиммасига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилотларида меҳнат қилаётган иштирокчиларнинг танловда иштирок этиш даврида уларнинг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолибларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида, финал босқичининг қолган иштирокчиларига эса — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиблари тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланади ва танловнинг тегишли номинациялари бўйича ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида камида уч ой муддатлик стажировка ўтайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов финал босқичининг қолган иштирокчилари тегишли давлат ташкилотларининг бошқарув кадрлари захирасига киритилади, шунингдек иш билан таъминланганидан сўнг, танловнинг тегишли номинациялари бўйича ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида камида бир ой муддатлик стажировка ўтайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида стажировка ўтаган танлов ғолиблари ва финал босқичининг иштирокчилари зиммасига уларни стажировкага юборган давлат ташкилот билан тузиладиган шартномада назарда тутилган муддат давомида шу ташкилотда ишлаб бериш мажбурияти юклатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолибларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тайинлаш, танлов ғолиблари ва финал босқичи иштирокчиларининг ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида стажировка ўташи юзасидан чора-тадбирларни кўриш, шунингдек, бошқарув кадрлари захирасига киритилган финал босқичи иштирокчиларининг фаолиятини кейинчалик уларни хизмат бўйича кўтариш ёки раҳбарлик лавозимларига тайинлаш учун мониторинг қилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг умумий мувофиқлаштируви остида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4200-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2019 й., 07/19/4200/2643-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Академия билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларни рўйхатдан ўтказиш, иштирокчиларнинг сўровномаларини кўриб чиқиш, тест ва бошқа танлов синовларини ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижаларини тақдим этиш имкониятларига эга бўлган танловнинг махсус веб-порталини яратишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, шунингдек, Республика комиссияси ишчи органини танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур аппарат-дастурий комплекслар билан жиҳозлашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар танловни ўтказишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказишни ташкил этиш қисмида — Академияга харажатлар сметаси бўйича ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтларининг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4200-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2019 й., 07/19/4200/2643-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиблари ва финал босқичи иштирокчиларига бир марталик пул мукофотини тўлаш қисмида — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиблари ва финал босқичи иштирокчиларининг ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида тегишли номинациялар бўйича стажировка ўташи қисмида — биринчи навбатда давлат ташкилотлари — танлов ғолиблари ва финал босқичи иштирокчиларининг иш берувчилари маблағлари, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтларининг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловнинг махсус веб-порталини яратиш, ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, шунингдек, Республика комиссияси ишчи органини танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур аппарат-дастурий комплекслар билан жиҳозлаш қисмида — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Академия билан биргаликда танловни ўтказиш доирасидаги тадбирларни молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг грантлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Тараққиёт стратегияси» марказига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказилиши устидан жамоатчилик мониторингини амалга ошириш ва уни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов якунларига бағишланган ахборот-таҳлилий шарҳларнинг давлат, рус ва инглиз тилларида тайёрланиши ва эълон қилинишини, шунингдек, кенг тарқатилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Академия ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда танловни ўтказиш якунлари юзасидан танлов доирасида истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш тизимини такомиллаштириш, жумладан талабгорларга қўйиладиган замонавий талабларни жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Адлия вазирлиги, Академия ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ташкилотларида бўш лавозимларни тўлдириш учун бошқарув кадрлари захирасини танловнинг финал босқичи иштирокчилари орасидан шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни, шунингдек, унинг натижаларини кенг ёритиш, жумладан мавзуга оид мақолалар, туркум телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Р.С. Касимов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 30 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3755-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги ПҚ-3755-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танловини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Р.С. Қосимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — ЎзбекистонРеспубликаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори, комиссия раҳбари

2.

Н.М. Рустамбеков

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, комиссия раҳбари ўринбосари

3.

А.Д. Даминов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, комиссия раҳбари ўринбосари

4.

Д.Р. Ли

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори

5.

Э.М. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари

6.

А.А. Азизов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати раиси

7.

О.Б. Муродов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

71.

А.Ф. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси кадрлар салоҳиятини ривожлантириш шуъбаси мудири

8.

Х.Б. Ёдгоров

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари

9.

И.Ю. Абдураҳмонов

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири

10.

Ш.Д. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

11.

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

12.

Б.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

13.

Ш.М. Содиқов

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

14.

Ж.И. Хидайходжаев

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ижро этувчи аппарати раҳбари

15.

Е.С. Каньязов

адлия вазирининг ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори

16.

Х.Т. Азизов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг биринчи проректори

17.

Э.С. Туляков

«Ривожланиш стратегияси» Марказининг ижрочи директори

18.

А.Б. Калонов

«Буюк келажак» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти эксперт кенгашининг раиси

19.

Б.Б. Алимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси проректори, комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда,унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш вазифаси юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги ПҚ-3755-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танловини (кейинги ўринларда — танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Танловнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг юқори малакали кадрларини аниқлаш ва рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчилик фазилатлари ва бошқарувчилик билимлари юқори даражада бўлган истиқболли раҳбарларни танлаш ва қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) учун истиқболли бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Танлов қонунийлик, холислик, шаффофлик, коллегиаллик ва тенг ҳуқуқлилик тамойиллари асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Танловни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда — Академия) томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил қилади ва ўтказади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Танлов ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган номинациялар бўйича ҳар 3 йилда бир марта ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Танлов мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича қуйидаги тўрт босқичда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий босқич (1-босқич);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
онлайн саралаш (2-босқич);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита тур (3-босқич);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
финал (4-босқич).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танловнинг ташкилий босқичи қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) томонидан қатнашчиларни саралаб олиш учун ҳар бир номинация бўйича танлов комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссиялари томонидан қатнашчиларнинг сўровномаларини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар таркибларини шакллантириш ва тасдиқлаш. Ишчи гуруҳлари ва уларнинг аъзолари таркиби ҳамда миқдори ҳар бир номинация бўйича берилган буюртмалар сонига боғлиқ бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
онлайн саралаш бошланишидан қадар камида бир ой олдин танловни ўтказиш санаси ва шартлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари, шунингдек, «Тараққиёт» веб-портали (кейинги ўринларда — веб-портал)да давлат тили ва рус тилида эълон бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танловнинг онлайн саралашбосқичи қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қатнашчиларни веб-порталда электрон тарзда рўйхатга олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда иштирок этиш учун веб-порталда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида 3 йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган(45 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатдан ўтиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг веб-порталда рўйхатдан ўтишиунинг танловни ўтказиш қоидалари билан танишганлиги ва уларни тўлиқ маъқуллашини тасдиқлайди. Ҳар бир танлов қатнашчиси фақат бир марта ва битта номинация бўйича рўйхатдан ўтиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рўйхатга олинган қатнашчилар томонидан веб-порталдаонлайн буюртманома бериш ва танловда иштирок этиш учун сўровномаларни тўлдириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов қатнашчилари томонидан тақдим этиладиган буюртманома қайси номинацияга тааллуқли эканлигини улар мустақил равишда танлайдилар. Ишчи гуруҳ буюртманомаларни кўриб чиқишда иштирокчи томонидан сўровномада кўрсатилган тегишли соҳадаги иш тажрибасига қараб номинацияни ўзгартиришни тавсия этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов қатнашчилари сўровномада белгиланган шаклга мувофиқ ҳаққониймаълумотларни кўрсатиши шарт. Сўровномага била туриб ёлғон ахборотни киритиш иштирокчини танловдан четлатиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар томонидан танловда қатнашишга буюртма бериш учун сўровноманинг шакли Академия ректорининг буйруғи билан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўровномаларни ўрганиш ҳамда интеллект даражасини аниқлаш тести (IQ-тест), психологик барқарорлик ва чет тилларни билиш даражасини аниқлаш синовлари учун иштирокчиларни саралаб олиш. Бунда, ишчи гуруҳлар аъзолари танлов иштирокчиларидан сўровномада кўрсатилган маълумотлар тасдиқланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) саралаб олинган қатнашчиларнинг рўйхатини веб-порталда эълон қилиш, бунда интеллект даражасини аниқлаш тести (IQ-тест), психологик барқарорлик ва чет тилларни билиш даражасини аниқлаш синовлари ўтказилган сана кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) иштирокчиларнинг интеллект даражасини аниқлаш тести (IQ-тест), психологик барқарорлик ва чет тилларни билиш даражасини аниқлаш синовларини ўтказиш. Унинг якунлари бўйича олинган натижалар асосидатанлов комиссиялари ўтиш балларини белгилайди. Ўтиш балларини тўплаган иштирокчилар сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар соҳасидаги билим даражасини аниқлаш бўйича тестларга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар соҳасидаги билим даражасини аниқлаш бўйича тестларга қўйилган иштирокчиларнинг рўйхатини ва уни ўтказиш санасини веб-порталда эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар соҳасида билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовини ўтказиш. Унинг якунлари бўйича олинган натижалар асосида танлов комиссиялари ўтиш балларини белгилайди. Ўтиш балларини тўплаган иштирокчилар бевосита турга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) бевосита турга қўйилган иштирокчилар рўйхатини, уни ўтказиш санаси ва жойини веб-порталда эълон қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иштирокчиларнинг интеллект даражаси (IQ-тест), психологик барқарорлик, чет тилларни билиш ҳамда сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар соҳасидаги билим даражасини аниқлаш тест синовлари республика минтақаларида марказлаштирилган тартибда онлайн режимида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. CEFR (Common European Framework of Reference) бўйича камида В2 даражасига, IELTS (International English Language Testing System) бўйича 5,5 баллга ёки TOEFL (Test of English as a Foreign Language) бўйича 72 баллга мувофиқ келадиган чет тилини эгаллаганликни расмий равишда тасдиқловчи амалдаги халқаро сертификатга эга бўлган танлов иштирокчилари чет тилларни билиш бўйича тест синовидан озод қилинади. Ушбу иштирокчилар учун максимал балл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Танловнинг бевосита тури қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иштирокчилар томонидан номинацияга қараб танланган мавзуларнинг бирида 5 та масала бўйича ёзма таҳлилий маъруза тайёрлаш, унда тегишли соҳа (тармоқ)нинг бугунги ҳолати таҳлил қилиниши ва уни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссиялари иштирокчиларнинг таҳлилий маърузаларини баҳолаш якунлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган натижалар асосида тегишли номинация учун ўтиш балларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатнашчилардан уч юз нафарини(ҳар бир номинация бўйича камида 18 киши) саралаб олади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4200-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2019 й., 07/19/4200/2643-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ташкилотчилик қобилиятлари ва бошқарувчилик салоҳиятини аниқлаш юзасидан иштирокчиларни ёзма тест синовидан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссиялари ташкилотчилик қобилиятлари ва бошқарувчилик салоҳиятини аниқлаш юзасидан ёзма тест синови натижалари бўйича финалчиларни аниқлайди, уларнинг умумий сони 150 кишидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танлов финали қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуруҳларда вазиятли вазифалар ечиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танланган номинация бўйича танлов комиссиялари аъзолари билан яккама-якка суҳбат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қатнашчиларнинг гуруҳларда вазиятли вазифалар ечиш ва яккама-якка суҳбат натижаларининг йиғиндиси бўйича 50 нафар қатнашчи танлов ғолиби деб топилади, қолган 100 нафар финалчи эса тегишли соҳада бошқарув кадрлари захирасига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танлов комиссиялари танлов финали якунларини умумлаштиради ва уларни Республика комиссиясига тасдиқлаш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танлов ғолибларига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида, бошқарув кадрлари захирасига киритилган қолган финалчиларга эса — энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида бир марталик мукофот пули тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Танлов иштирокчиларини баҳолаш ва унинг ғолибларини аниқлаш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Танлов иштирокчиларининг бошқарувчилик маҳорати даражаси, фикрлашнинг тизимлилиги, етакчилик сифатлари ва ўзгаришларга мослашувчанлиги уларни баҳолаш мезонлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Республика комиссияси танлов якунлари чиқарилган кундан бошлаб беш иш куни ичида унинг натижаларини, шунингдек, ғолиблар ҳамда финалчиларни мукофотлаш жойи ва вақти тўғрисидаги ахборотни веб-порталда жойлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2019 й., 07/19/4200/2643-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Танлов ғолиблари тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланади ва танловнинг тегишли номинациялари бўйича ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида камида уч ой муддатлик стажировкадан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов финал босқичининг қолган иштирокчилари тегишли давлат ташкилотларининг бошқарув кадрлари захирасига киритилади, шунингдек иш билан таъминланганидан сўнг, танловнинг тегишли номинациялари бўйича ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида камида бир ой муддатлик стажировкадан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда давлат давлат ташкилотлари ўз маблағлари ҳисобидан танлов ғолиблари ва финал босқичи иштирокчиларини хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида стажировкага юборишдан аввал чет тиллар бўйича интенсив курслардан ўтишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ғолибларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тайинлаш, танлов ғолиблари ва финал босқичи иштирокчиларини ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида стажировкадан ўтишиюзасидан чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, бошқарув кадрлари захирасига киритилган финал босқичи иштирокчиларининг фаолиятини кейинчалик уларни хизмат бўйича кўтариш ёки раҳбарлик лавозимларига тайинлаш учун мониторинг қилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг умумий мувофиқлаштируви остида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Республика комиссияси танлов комиссияларининг тақдимномасига кўра ҳар бир номинация бўйича танлов финали иштирокчилари ва ғолиблари сонини, шунингдек, тақдим этилган буюртманомалар сонига ва танлов қатнашчиларини саралаб олиш натижаларига қараб бевосита турда стажировкадан ўтиш учун танлаб олинган шахслар сонини қайта кўриб чиқишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Танлов комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳар бир номинация бўйича тузиладиган танлов комиссиялари танловни ташкиллаштириш ва ўтказиш юзасидан ишчи органлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Танлов комиссиясининг таркиби соҳадаги вазирликлар, идораларнинг мутахассисларидан, шунингдек, мустақил экспертлардан иборат таркибдашакллантирилади ва Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Танлов комиссияси таркибига комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби, шунингдек, унинг аъзолари киради. Танлов комиссияси аъзоларининг сони тоқ сондан иборат бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Танлов комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчиларнинг сўровномаларини ўрганиш учун тузилган ишчи гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларни танловда иштирок этишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчилар томонидан танлов бўйича синовлар бажарилишини баҳолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчиларни танловнинг навбатдаги босқичларига қўйиш, шунингдек, танлов финалчилари ва ғолибларини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов иштирокчилари томонидан танловни ўтказиш қоидаларини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда, уларни танловдан четлаштириш тўғрисидаги тақдимномаларни, шунингдек, танловга оид синовларни ўтказиш тартиб-қоидаларини такомиллаштириш бўйича таклифларни Республика комиссиясига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Танлов комиссиясининг йиғилиши унинг аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Танлов комиссиясининг қарорлари аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолган ҳолларда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Танлов комиссияси қарорлари икки нусхада тузиладиган ва йиғилишда иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланадиган баённомалар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Танлов комиссияларининг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Академия томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Апелляция комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Танловни ўтказиш билан боғлиқ шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш учун Республика комиссиясининг қарори билан апелляция комиссияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссиясининг шахсий таркиби ва иш регламенти Республика комиссияси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Апелляция комиссиясига ариза ҳар бир танлов босқичида назарда тутилган синовларнинг натижалари эълон қилингандан сўнг уч кун ичида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Апелляция комиссияси қабул қилинган аризани уч кун мобайнида кўриб чиқиши ва аризачининг ҳозирлигида асослантирилган қарор қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танловининг номинациялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номинация номи

Ғолиблар сони

1.

Давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

3

2.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

3

3.

Молия-кредит соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

3

4.

Саноат соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

3

5.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

4

6.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

3

7.

Архитектура ва қурилиш соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

3

8.

Коммунал хўжалик соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

3

9.

Солиқ ва божхона соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

3

10.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

3

11.

Таълим, фан ва инновациялар

3

12.

Соғлиқни сақлаш

3

13.

Маданият, санъат ва спорт соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

3

14.

Ташқи сиёсат, ташқи иқтисодий фаолият ва туризм соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

4

15.

Макроиқтисодиёт ва ҳудудий ривожланиш соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

3

16.

Транспорт ва логистика соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

3

Жами:

50

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танловини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Тадбирлар

Муддат

I босқич.

Ташкилий босқич

Танловни ташкил этиш ва ўтказиш республика комиссияси томонидан қатнашчиларни саралаб олиш учун ҳар бир номинация бўйича танлов комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш

1 сентябрга қадар

Танлов комиссиялари томонидан қатнашчиларнинг сўровномаларини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар таркибларини шакллантириш ва тасдиқлаш

онлайн саралаш бошланишидан қадар камида бир ой олдин танловни ўтказиш санаси ва шартлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари, шунингдек, веб-порталда давлат тили ва рус тилида эълон бериш

II босқич.

Онлайн саралаш

Қатнашчиларни веб-порталда электрон тарзда рўйхатга олиш

30 октябрга қадар

Рўйхатга олинган қатнашчилар томонидан веб-порталда онлайн буюртманома бериш ва танловда иштирок этиш учун сўровномаларни тўлдириш

Сўровномаларни ўрганиш ҳамда интеллект даражасини аниқлаш тести (IQ-тест), психологик барқарорлик ва чет тилларни билиш даражасини аниқлаш синовлари учун иштирокчиларни саралаб олиш

10 — 20 ноябрь

Саралаб олинган қатнашчиларнинг рўйхатини веб-порталда эълон қилиш, бунда интеллект даражасини аниқлаш тести (IQ-тест), психологик барқарорлик ва чет тилларни билиш даражасини аниқлаш синовлари ўтказилган сана кўрсатилади

20 ноябрь

Иштирокчиларнинг интеллект даражасини аниқлаш тести (IQ-тест), психологик барқарорлик ва чет тилларни билиш даражасини аниқлаш синовларини онлайн тарзда ўтказиш

25 — 30 ноябрь

Сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар соҳасидаги билим даражасини аниқлаш бўйича тестларга қўйилган иштирокчиларнинг рўйхатини ва уни ўтказиш санасини веб-порталда эълон қилиш

30 ноябрь

Сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар соҳасида билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовини ўтказиш

1 — 5 декабрь

Бевосита турга қўйилган иштирокчилар рўйхатини, уни ўтказиш санаси ва жойини веб-порталда эълон қилиш

5 декабрь

III босқич.

Бевосита тур

Иштирокчилар томонидан номинацияга қараб танланган мавзуларнинг бирида 5 та масала бўйича ёзма таҳлилий маъруза тайёрлаш. 300 иштирокчи саралаб олинади

15 — 25 декабрь

Ташкилотчилик қобилиятлари ва бошқарувчилик салоҳиятини аниқлаш юзасидан иштирокчиларни ёзма тест синовидан ўтказиш. 300 иштирокчидан кўпи билан 150 нафар финал иштирокчиси аниқлаб олинади

25 февраль — 2 март

IV босқич.

Финал

Финал иштирокчилари томонидан гуруҳларда вазиятли вазифалар ечиш

5 — 10 март

Танланган номинация бўйича танлов комиссиялари аъзолари билан яккама-якка суҳбат

15 — 20 март

Ҳар бир номинация бўйича ғолибларни аниқлаш (жами 50 нафар). Республика комиссияси томонидан танлов натижаларини веб-порталда эълон қилиш

25 мартга қадар

Танлов ғолибларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларида тегишли йўналишлар бўйича раҳбар лавозимларига тайинлаш

1 июнга қадар

Танлов ғолибларининг дастлаб чет тиллар бўйича интенсив курсларда ўқиши ва ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида стажировкадан ўтиши

1 декабрга қадар

Танлов финал босқичи қолган иштирокчиларининг дастлаб чет тиллар бўйича интенсив курсларда ўқиши ва ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида стажировкадан ўтиши

Белгиланган тартибда ишга жойлаштирилгандан сўнг

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2018 й., 07/18/3755/1285-сон; 21.02.2019 й., 07/19/4200/2643-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)