Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИДА ДИНИЙ МАЪРИФАТ ВА МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИ ЛАВОЗИМЛАРИДА ИШЛОВЧИ АЁЛЛАРНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, бу ишга бой ҳаётий тажрибага эга бўлган обрўли, энг малакали ва фаол хотин-қизларни жалб этиш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилансинки, 2004 йилнинг 1 декабридан бошлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёлларга ёшга оид пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда республиканинг бошқа тегишли вазирлик ва идоралари билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштирсинлар.
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва С.Т. Иномова зиммаларига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 7 декабрь,
ПФ-3521-сон