Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 03.11.2001 йилдаги 438-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЧОРСУ САВДО МАРКАЗИ» САВДО КОМПЛЕКСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо хизмати кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, «Чорсу савдо маркази» савдо комплексида истеъмол товарлари билан чакана савдони амалга оширувчи тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарорини бажариш юзасидан очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Чорсу савдо маркази» (кейинги ўринларда «Чорсу савдо маркази» очиқ акциядорлик жамияти деб аталади) савдо комплекси ташкил этилганлиги ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чорсу савдо маркази» очиқ акциядорлик жамиятига тегишли савдо ва омборхона майдонларини истеъмол товарлари, биринчи навбатда, жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига келтириладиган истеъмол товарлари билан чакана савдони ташкил этиш учун юридик ва жисмоний шахсларга ижарага бериш;
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 187-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манфаатдор ташкилотлар ва корхоналар билан биргаликда савдонинг юқори сифати ва маданиятини таъминловчи транспорт, банк хизматлари, маиший ва бошқа хизматлар комплексини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага олувчилар учун зарур моддий-техник, технологик ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш, савдо комплекси ҳудудида сотувчилар ва харидорларга зарур ахборот хизматлари, шу жумладан истеъмол товарларига талаб ва таклиф конъюнктураси тўғрисида ахборот хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чорсу савдо маркази» очиқ акциядорлик жамияти ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи тадбиркорлар ўртасида мунтазам равишда кенг реклама ва зарур тушунтириш ишларини олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чорсу савдо маркази» очиқ акциядорлик жамиятининг эълон қилинган акцияларига очиқ обуна бўлишдан тушадиган пул маблағлари жамият томонидан унинг балансидаги бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга ва техника билан қайта жиҳозлашга йўналтирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чорсу савдо маркази» очиқ акциядорлик жамияти ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар фаолияти қонунчиликка мувофиқ ташкил этилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси тижоат банклари «Чорсу савдо маркази» очиқ акциядорлик жамияти ҳудудида валюта алмаштириш пунктлари, шунингдек пул маблағларини қабул қилиш кассалари очсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М. З. Усмонов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Р. М. Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 3 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
438-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 21-сон, 150-модда; 2003 й., 20-сон, 187-модда; 2012 й., 35-сон, 403-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)