Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида» 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Кенгашининг фаолияти самарали ва сифатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида» 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 87-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедхаджаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 21 май,
380-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги 380-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида» 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-илованинг 15-бандида:
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Жамғарма Кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади»;
б) учинчи хатбошидаги «вазирининг ўринбосари» сўзлари «вазири» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Кенгаши ТАРКИБИ
|
А.И. Ахмедхаджаев |
— |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Жамғарма Кенгаши раиси |
|
лавозимига кўра |
— |
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
|
В.Ю. Пак |
— |
Молия вазирининг ўринбосари |
|
Г.М. Исламова |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг ўринбосари (келишув бўйича) |
|
Ш.Н. Искандаров |
— |
АТ «Алоқабанк» бошқаруви раисининг ўринбосари |
Изоҳ. Жамғарма Кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/380/1262-сон, 11.10.2018 й., 09/18/817/2033-сон)